1940-1980 йиллари Бухорода совет хокимиятининг исломий маросимларга муносабати
Автор: Юсупов Р.М., Ахмедов А.Т.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 1-2 (80), 2021 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада совет хокимиятининг Бухоро вилояти аҳолиси ўртасида ислом динига хос байрам ва маросимларга, бу борада савет хокимиятининг мусулмончилик удумларини чеклашга қаратилган сиёсий муносабатлари тадқиқ этилган.
Ислом, рамазон, қуръбон, хайит, дин, масжид, вилоят, хатим, рўза, бошқарма, эҳсон, хукумат, қонун, совет, имом
Короткий адрес: https://sciup.org/140260279
IDR: 140260279
Текст научной статьи 1940-1980 йиллари Бухорода совет хокимиятининг исломий маросимларга муносабати
Исломга хос маросимлар, урф-одатлар халқимиз хаётига сингиб кетган ва унинг турмиш тарзига айланиб қолган. Жумладан, Рамазон ва Куръбон хайитлари мусулмонларнинг анъанавий байрамлари хисобланади. Бу байрамларда инсонлар кариндош-уругларидан, кексалардан хабар олишган, урушганлар ярашган. Диний байрамлар фукороларни бир-бирига якинлаштирган, бирлигини мустахкамлаган. Бу шодёна байрамларни каттаю-кичик сабирсизлик билан кутган. Халқимиз бу хайитларни ишламай байрамона кийиниб, дам олиб, уйин-кулгу билан утказган.
Совет даврида бу байрамни нишонлаш ман этилган эди. Хайит кунлари совет идоралари, корхоналар, хўжаликларда иш куни бекор қилинмаган, дам олиш, байрам килишга рухсат берилмаган.
1944 йилда Иттифок диний ишлар буйича кенгаш рухсат бериб очилган масжидларда хайит намозлари ўқилди. Ўзбекистон диний ишлар бўйича вакили И. Ибодовга, Бухоро вилояти диний ишлар бўйича кенгаш вакили ёзган ахборатида кўрсатиладики: “Рўза хайит байрами вақтида Бухоро шахридаги Хужа Зайниддин масжидида 4,8 минг сум йигилди. Руза хайит куни вилоят буйича хамаси булиб 15 минг сум йиFилди. Бу пул Тошкентга, Диний бошқарма ҳисобига ўтказилди”[1]. Расмий фаолият кўрсатаётган масжидларда намоз ўқишга рухсат берилган, лекин бошка масжитларда намоз укиш, хатми-Куръон утказиш ман этилган эди. Масалан, Fиждувон шахридаги “Сари Мазор” масжитида рўза вақти хатми қурон ўтказилаётган эди. Қуръон ўқишининг бешинчи куни Ғиждувон район ижроия қомита раиси диндорларни масжиддан хайдаб юборган[2].
Ушбу далиллар, манбалар Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архивида сақланаётган хужжатларда. Бу хужжатларда Совет хукумати мусимонларнинг Рамазон ва Қуръбон ҳайитларини байрам қилишн чеклаганлигини курсатади ва асослайди.
Совет хукуматининг диний маросимларни чеклашга каратилган курсатмаларига карамай, динга эътикод килувчиларнинг уайит намозида ва тарових, хатми-Куръонда иштирок этиши йилдан-йилга ортиб борди. Бухоро вилояти диний ишлари бўйича кенгаш вакиллини ахборотида кўрсатилишича, 1956 йил 12 майдаги рўза хайити намозида Бухоро шахрида “Хужа Зайниддин” масжидида 4200-4500 киши катнашган. 1955 йилда эса
3200 киши қатнашган эди. Шунга мос равишда “Хўжа таббот” масжидида 2000-2900 киши ва 1650 киши, “Тачбанд-Буфон” масжидида 500 киши ва 350 киши. Фактлар кўсатиб турибдики, Рамазон хайити намозида қатнашганлар сони 1956 йилда 1955 йилга нисбатан анжча маълум даражада ортган. Ҳайит намозида тўпланган эхсон пуллари ёки фитир-садақа 1955 йилда 5242 рубл бўлган бўлса, 1956 йилда у 6654 рублни ташкил қилди.
1956 йилда ҳайит намозида «Хужа Таббот» масжидида 5156 рубл, «Тачбанд-Бофон» масжидида 3500 рубл тўпланди [3]. Тўпланган пуллар Ўрта Осий ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ҳисобига ўтказилган.
Бухоро вилояти диний ишлар бўйича кенгаш вакилининг яна бир ахборотида кўрсатиладики, 1981 йилда партия, совет маъмурий органларини рўза бошланганлигидан хабардор қилиб, ахолии орасида атеистик ишларни кучайтириши ва ёшларни диний маросимларда қатнашишидан чалғитадиган тадбирлар ўтказишни сўраганлиги айтиб ўтилади [4]. Шунингдек, кенгаш вакили ҳукумат рухсати билан очилган масжидлар ходимлари билан мажлис ўтказиб, диний ишлар тўғрисидаги қонунларни бузмасликка чақирган. Масжидлардан ташқарида фитр-садақа йиғиш тақиқланганлиги, тарових намозга расман рухсат берилган масжидларда ўтказилиши шарт эканлиги уқтирилган.
Ахборотда кўрсатилишича, рўза ва қурбон хайити аҳоли орасида диний маросимларни ҳаётга тадбиқ қилиш анча жонланган. Бухоро ва Ғиждувон шаҳарларидаги ибодат қилиш учун расман руҳсат олган масжидларда тарових намози ўқилган ва Диний назоратнинг руҳсати билан Бухоро шаҳридаги Хожа Таббот ва Тачбанд – Бофон масжидларида хатми – Қуръон ўқилган.
Рамазон ойида Бухоро ва Ғиждувон шаҳарларида расмий масжидларнинг имомлари иштирокида 101 хонадонда ифторлик ўтказилган.
Руза бошланиши билан имомлар ахоли уртасида ташвицот ишларини кучайтирган. Масжид имомлари мусулмонларни Рамозон ойида барчани рўза тутишига ва фитр - садаца беришга даъват этган.
Ахборотда имомлар Рамазон ойида жума номозларида цилган маърузаларидан парчалар келтирилган. Имомларнинг ваъзларида Рўза ойида инсонлар хацорат сузларни айтишдан, фитнадан, чацимчиликдан, ёмон ишлардан ўзини тийиши, покиза бўлиши, озода, тоза кийимлар кийиб юриши, етим - есирлардан, ота-она ва кариндош-уруFлардан х,абар олиш лозимлигини ва худо шундай одамларни яхши куришини уцтирганлар.
Бухоро ва Ғиждувон шаҳарларидаги тўрта рўйхатдан ўтган масжидларда Хайит номози қандай ўтганлиги батафсил баён этилган. Рамозон хайити номозида 4та масжид буйича 2640 нафар киши иштирок этган. Рамазон ойида ва Хайит номози вақтида йиғилган маблағ 1981 йилда 11891 рубл, 1982 йилда 13183 рублни ташкил қилган бўлса, 1983 йилда 11061 рубл ташкил қилган, бундан фитр садақа 2249 рубл, хайит номози вақтида тушган маблаг 7948 рубл эди[5].
Бухоро вилоятида Хайит номози 4та рухсат берилган масжидлардан ташцари 10та мозорларда хам булиб утган. Жумладан, Косон районининг Кочон савхозидаги Қўш Кон мозорида, Қоракўл район марказидаги Қобулота мозорида, Шафириқон район марказидаги Хожи Ориф мазорида ва бошқа жойларда рухсатсиз хайит номози ўқилган. Руҳсат берилган масжидлардаги хайит номозида ўртача 650 нафар одам иштирок этган бўлса, норасмий жойларда Хайит номозларида 20 нафардан 100 нафаргача одам цатнашган[6].
Шунга ухшаш ахборотлар Узбекистон республикаси диний ишлар бўйича кенгаш вакилига барча вилоятларидан юборилган. Бу ҳужжатларни умумлаштириб, республика кенгаш вакили Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетига, Министрлар Советига ва Москвага СССР Диний ишлар бўйича кенгашига Рўза ва қурбон хайити Республикада қандай ўтганлиги хақида ахборот берган. Шундай ахборотлар хар йили йиғилган, умумлаштирилган ва юцори органларга етказилган.
Узбекистон диний ишлар буйича кенгаш вакили 1984 йили 20 июлда Узбекистон Компартияси Марказий комитетитга Руза ва курьбон Хайитининг республикада утказилганлиги хакида ахборот йуллаган[7]. Унда район, шаҳар ижроия комитетлари қошидаги диний маросимлар тўғрисидаги қонунларига риоя қилишни назорат қилишга кўмаклашиш коммисияси аъзолари билан семинар ўтказилганлиги ва улар Рамазон хайити арафасидаги холатни, муқаддас жойларнинг ахволини ўрганлганлиги ва ахоли орасида диний маросимларни тўғрисидаги қонунларни бузмасликлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борганлиги кўрсатилган. Вилоят кенгаш вакиллари масжид ходимлари, унинг ижроия органи аъзолари билан мажлислар ўтказиб, худудини тартибга солиш, тозаликка риоя қилиш, санитария ахволини яхшилаш, радиостанция қурилмаларидан фойдаланишни чеклаш, ноқонуний маблағ йиғишга йўл қўймаслик, диний маросимлар туFрисидаги конунларга катьий риоя килиш хасида йул-йурик берган.
Республика диний ишлар буйича кенгаш вакили курсатмасига биноан Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлар диний бошқармаси рўйхатга олинган масжид имом хатиблари оркали илгари килинган руза тутиш тартиби тўғрисидаги фатвони, Хайит номози, тарових номозларида ёш болаларни иштирок этиши мумкин эмаслиги, айрим табақа одамлар учун рўза тутиш шарт эмаслиги, норасмий диндорлар томонидан номоз ўқишни бошқариш, маблаF йиFиш, конунга хилоф эканлиги диндорларга тушинтирилган.
Ахборотларда курилган чора тадбирларга карамай, Руза ва рамозон хайити диний ташкилотлар фаолиятининг жонланишига тасир кўрсатганлиги кайд килинган. Бундан ташкари бир канча вилоятларда хам масжид имоми ва бошқа ходимлари иштирокида ўтказилган ифторликлар миқдори купайганлиги кайд этилган.
Республика хукумати хузуридаги диний ишлар буйича кенгаш вакили 1985 йил 4 июлда Ўзбекистон ССР Министрлар советига Рўза ва қурбон хайити кандай утганлиги туFрисидаги ахборотида7 руза арафасида барча вилоят ва Қорақалпағистон АССР кенгашлари вакилларига кўрсатма хат юборганлигини айтган. Унда жойлардаги Кенгаш вакилларига қуйидаги:
-
1. тегишли Рахбар органлари билан бирга Рўза вақтида руҳонийлар томонидан диний маросимлар тўғрисидаги қонунларни бузилишининг олдини олиш бўйича тадбирлар белгилаш ва амалга ошириш:
-
2. диний маросимлар тўғрисидаги қонунларга риоя қилишни назорат қилишга кўмаклашиш комисиялари аъзолари билан йўлланма берувчи кенгаш ўтказиш ва уларга қишлоқ советлари, маҳалла комитетлар билан бирга жойларда диний холатни ўрганиш, ахоли орасида тушунтириш ишлар олиб бориш, масжидлардан ташқари жойларда фитр – садақа тўплаш, болалар ва ёшларни рўза тутиш, хайит номозига жалб қилиш мумкин эмаслигини тушинтириш лозимлигини уқтириш:
-
3. масжид ходимлари билан мажлис ўтказиб, уларга радиотрансляция жойлардан тўғри фойдаланишга, қонунга хилоф равишда пул йиғиш, диний маросимлар тўғрисидаги қонунларга қатъий риоя қилишга жавобгарликни юклаш:
-
4. имом – хатиблар барча масжид қавмига диний назоратнинг рўза тутиш тартиби тўғрисидаги фатвосини тушинтириш, диний тоат-ибодатда ёшларнинг иштироки мақсадга мувофиқ эмаслигини, диний назорат тайинламаган имомлар томонидан хайит номози ташкил қилиш ва пул йиғиш мумкин эмаслигини тушинтириш:
-
5. бу йили Республика масжидларига хатми Қуръон ўтказиш рухсат берилмаганлиги муносабати билан ахолини уйларида бу диний маросим ва ифторликнинг ўтказилишини қатъий назорат қилиб, хисобга олиб бориш:
-
6. имом – хатибларнинг рўза вақтида масжидларда ва хайит номозидаги хутба вазларнинг йўналишга ва мазмунини ўрганиш ва бошқа кўрсатмаларни берган[8].
Шунингдек, Республика диний ишлари бўйича кенгаш вакили кўрсатмаси билан диний назорат рўйҳатига олинган масжидлар имом хатиблари ортали диндорларга илгари чоп этилган руза коида - тартиблари тўғрисидаги фатво мазмунини, ёшларни хайит номозига жалб этиш нотўғри эканлиги, рухсат берилмаган жойларида диндорлар томонидан хайит номози утказилиши конунга хилоф эканлигини тушинтирилган.
Диний ишлар бўйича кенгаш вакиллари ва партия, совет органлари томнидан масжидлар, диндорлар ҳуқуқларини чеклаш, атеистик ташвиқот натижасида йилдан йилга хайит номозида иштирок этганлар сони, йиFилган маблаг микдори камайиб борган.
Адабиётлар
-
1. Узбекистон Республикаси Марказий Давлат Архиви, 2456-ф, 1-Р, 14-иш,6-в 2. уша жойда, 8-в
-
3. Узбекистон Республикаси марказий давлат архиви, 245-Ф, 1-Р, 198-иш, 50В.
-
4. Узбекистон Республикси марказий давлат архиви, 245-Ф, 1-Р, 666-иш, 63-67-В.
-
5. Узбекистон Республикси марказий давлат архиви, 245 6-Ф, 1-Р, 666-иш, 68В.
-
6. Узбекистон Республикаси марказий давлат архиви, 246-Ф, 1-Р, 666-иш, 69В.
-
7. Узбекистон Республикси марказий давлат архиви, 245-Ф, 1-Р, 700-иш, 6671 В.
-
8. Узбекистон Республикаси марказий давлат архиви, 245-Ф, 1-Р, 700-иш, 66-67-В.
"Экономика и социум" №1(80) 2021
Список литературы 1940-1980 йиллари Бухорода совет хокимиятининг исломий маросимларга муносабати
- Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат Архиви, 2456-ф, 1-Р, 14-иш,6-в
- ўша жойда, 8-в
- Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архиви, 245-Ф, 1-Р, 198-иш, 50-В.
- Ўзбекистон Республикси марказий давлат архиви, 245-Ф, 1-Р, 666-иш, 63-67-В.
- Ўзбекистон Республикси марказий давлат архиви, 2456-Ф, 1-Р, 666-иш, 68-В.
- Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архиви, 246-Ф, 1-Р, 666-иш, 69-В.
- Ўзбекистон Республикси марказий давлат архиви, 245-Ф, 1-Р, 700-иш, 66-71 В.
- Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архиви, 245-Ф, 1-Р, 700-иш, 66-67-В.