Абу Илол ал-Аскарий аёти ва олдирган илмий меъросининг луатшуносликдаги аамияти

Автор: Muxammadjonov A.M.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 9 (100), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақола Абу Ҳилол ал-Аскарий илмий меъроси тадқиқига бағишланган. Маълумки, Абу Ҳилол ал-Аскарий луғатшуносликда ном таратган олим ҳисобланади. Айниқса, унинг “Ал-фуруқ ал-луғавий” асари бу борадаги салмоқли ва ҳозирги кунгача ўз аҳамиятини йўқотмай келаётган илмий манбалар сирасига киради. Мақола муаллифи ушбу фикрларни келтириш билан биргаликда, муаллифнинг бошқа китоблари ҳақида ҳам маълумот бериб ўтади. Унинг фикрича, Абу Ҳилол ал-Аскарий ушбу асар устида ишлар экан, исломгача давр шеъриятига мурожаат қилиб, улардан кенг фойдаланган. Бу ўз навбатида араб мумтоз адабиётида образ ва баён уйғунлигини тадқиқ этиш учун ёрдам беради. Мақола хулосасида Қуръонда синонимия масаласини ўрганиш тафсир тараққиёти учун янги истиқболларни очиши ҳақида гапирилади. Бу борада Қуръоннинг сўз бойлигини контекстуал таҳлил қилиш оятларни шарҳлашда фойдали бўлиши мумкинлиги исботланади, дейди мақола муаллифи.

Еще

Короткий адрес: https://sciup.org/140299283

IDR: 140299283

Текст научной статьи Абу Илол ал-Аскарий аёти ва олдирган илмий меъросининг луатшуносликдаги аамияти

Манбаларда Абу Ҳилол ал-Аскарий 310 ҳижрий (мелодий 920) йилда таваллуд топган. Вафоти ҳижрий 395 (мелодий 1005) йилга тўғри келади1. Кўфа, Басра ва Боғдодда таҳсил олган. Унинг тўлиқ исми – Абу Ҳилол ал-Ҳасан ибн Абдуллоҳ ибн Саҳл ибн Саид ибн Яҳё ибн Миҳрон ал-Луғавий ал-Аскарий. Луғатшуносликда ном чиқарган кўзга кўринган олим. У бундан ташқари “Балоғат илми”, “Танқид” ва “Ахлоқшунослик” илмлари доирасида

ҳам рисолалар ёзган. Дастлабки билимларини “Тасҳиҳ ва таҳриф” муаллифи бўлган тоғаси Абу Аҳмад ал-Аскарийдан2 олган. Унинг луғатшуносликда амалга оширган янгиликлари хилма-хил, баёнлари ёки таърифлари бир-бири билан уйғун эди. Ўрта асрлар Шарқ уйғониш даври анъаналарига кўра, устози каби билимдон бўлгани учун унга ҳам Аскарий куняси берилган.

Абу Ҳилол ал-Аскарийнинг ҳам ва тоғаси илк устози Абу Аҳмад ал-Аскарийнинг ҳам таржимаи ҳоли ҳақида маълумот жуда оз. Уларни шеърият ва адабиёт, танқид ва тилга бўлган қизиқишлари туфайли дунё матоси бўлган нарсаларга ёки савдо-сотиққа кўпда аралашмаганликлари ҳақида ёзадилар. Очкўзлик, исрофгарчилик, таъмагирлик каби сифатлар уларга бегона эди дея замондошлари тилга олишади3.

Олим таълиф қилган асарлари орасида “Ал-фуруқ ал-луғавийя” китобидан бошқа бизгача етиб келганлари қуйидагилардир: الأمثال جمهارات [Жамҳарат ал-Амсал] (Мақоллар тўплами); كتاب الصنعتين [Китаб ас-санъаатайн] (Икки санъат ҳақида рисола); القرآنا لمحاس ن في تفسير – “Қуръон тафсирларидаги гўзалликлар”, ديوان المعاني – “Маънолар девони”, شرح الحماسة – “Жасоратнинг изоҳи”, الأوائـل – “Биринчилар”, ذم الكبر – “Кибрнинг ёмонлиги”, معاني الأدب – “Одоб маънолари”, مِن احتكم مِن الخلفاء إلى القضُاة – “Халифалардан қозига мурожаатлар”, التبْصِرة – “Изоҳлар”, الدّرهم والدّينار – “Дирҳамлар ва диноралар”,التفسيرفي خمس مجلدات – “Беш жилдлик тафсир”, فضل العطاء – “Берилганларнинг фазилати”, لحن الخاصة – “Хосларнинг овози”.

Юқоридаги китобларнинг аксарияти тўлалигича бизнинг замонамизгача етиб келмаган. Улардан айримлари ҳақида маълумотлар тўплашга мувоффақ бўлинди.

Муаллифнинг зикри келтирилган юқоридаги асарларида ҳам араб тили лексикисига оид муҳим масалалар ёритилган. Улар орасида нисбатан кўпроқ тадқиқот олиб борилган асар “Жамҳарат ал-Амсал” китоби бўлиб, мазкур асар тилшуносликка қўшган қийматли ҳиссаси билан алоҳида ажралиб туради.

جمھرةأشعارالعرب – “Жамҳарат Ашъар аль-Араб” (Араб шеълари тўплами) деб ҳам юритиладиган китобда муаллиф араб шоирларининг шеърлари ва қасидаларида ўз ифодасини топган сўзларнинг ишлатили ва қандай маъноларда келиши кўрсатиб берган. Китоб етти қисмда иборат ва уларнинг ҳар бири етти қасидадан таркиб топган.

Биринчи қисмдан етти муаллақот ўрин олган. Маълумки, исломгача давр араб шоирлари ижоди намуналари бўлган қасидалар йиллар давомида OFU3gaH-OFU3ra етиб келган булиб, Аббосий халифалар даврида араб грамматикаси ва лексикасини ўрганиш мақсадида улар тўплам ҳолатига келтирилган. Мазкур тўпламлар Антологияги Муаллақот деб номланган. Даставвал улар етти қасидадан иборат бўлгани учун “Еттилик” деб ҳам номланган. Аммо, юксак бадиият билан битилган байтлар ўзига хос бетакрор маънавий дуру жавоҳирларни англатгани учун унга берилган Муаллақот (аёлларнинг бўйнига осадиган қимматбаҳо маржонлари) номи машҳурлик топган. Мазкур тупламларга Ал-^ураший, ан-НабиFа ал-Аъша ва Ал-Харис томонидан айтилган цасидалар киритилган.

Иккинчи цисм «ал-Мужамшарат» («тупланганлар») деб номланади. Ади ибн Зайд, Антара ибн Шаддад шеърлари киритилган.

Учинчи цисм - «ал-Мантуцайад», «танланган» деб номланган. Унда цуйидаги шоирларнинг ижодидан намуналар куриш мумкин: Абу Лейло ал-Мухалхил, Урва ибн ал-Вард ва Дорайд бин ал-Сома.

Туртинчи цисм «ал-Музах,х,абат» (“олтинланган”) Мадина а^ли булган Авс ва Ҳазраж қабиласига мансуб ширлар оғзидан янграган шеърлардан иборат. Улар орасида энг машҳурлариҲасана ибн Сабит, Абдуллоҳ ибн Равоҳа ва Амр ибн Имру ал-Кайслардир.

Бешинчи к;исмбаFшида шеърлардан(элегия)иборат ваолтинчи цисм «ал-Машбуҳот» (Шубҳалар) деб номланади, таркибида ишонч ва ишончсизлар маъноларини ўз ичига олган шеърий сатрлар кирган. Бундаги муаллифлар орасида паЙFамбаримиз Мух,аммад алайх,и-с-салом олдиларида шеър уцигани билан машх,урлик топган Кааб ибн Зухайрни тилга олиш мумкин.

Еттинчи цисм «ал-Мулх,амот» деган ном олган, уруш ва муборазаларга баFишланган шеърлардан иборат. Ундан Ал-Фараздацва Ал-Ахтал ал-ТаFлибий кабиларнинг цасидалари урин олган.

Муаллиф ушбу китобида турли мавзуларда битилган шеърларда бадиий тасвир воситаларининг қўлланиши сўзларнинг алоҳида ва жумла таркибида англатадиган маънолари борасида баҳс юритади.

كتاب الصنعتين [Китаб ас-синъаатайн] “Икки санъат ҳақида рисола”да муаллиф “Балоғат илми” ҳақида сўз юритади. Икки санъат деганда “ёзув” ва “шеър” санъатларини назарда тутган. Маълумки, ёзувнинг ўзи, айниқса араб ёзуви алоҳида бир санъатдир. Бу ёзувдан хабардор бўлган ва бўлмаганлар хаттотларнинг ўта дақиқ маҳоратлари билан яратилган ёзув санъати дурдоналари олдида лол қоладилар.

Дастлаб шаклланган хатни куфий деб номлаган бўлсалар, кейинроқ насх деб номланган хат тури ихтиро қилинди. Бу хат ёзиш учун осонроқ ва махсус маҳорат талаб этилмагани учун нусха кўчиришда жуда қўл келди. Аммо маҳоратли хаттотлар ўз хатларини гўзаллиги билан ажралиб туришини истаб, насх хатининг “таълиқ” (“осилган”) тури яъни “насх таълиқ” хатига асос солдилар.

Бутун жаҳон тамаддунига янги бир маданият олиб кирган ислом архитектурасининг ажралмас қисми ҳисобланган бинолар пештоқлари ва устунлар деворларга битиладиган хатнинг ўзига хос тури шаклланди. Унга “сулс” (“учдан бир”) деб ном бердилар. Хатларнинг кейинги асрларда “девоний”, “риқоъ” турлари ҳам кашф этилди. Хуллас Абу Ҳилол Ал-Аскарий “ёзув” санъати борасида хатларнинг энг мураккабликларигача тўхталади. Олимнинг билимлари анчайин серқирралиги шунда намоён бўладики, у “ёзув санъати”дан ташқари “шуер” санъатидан ҳам яхши хабардорлигини айни шу рисолада кўрсата билган. Ҳақиқатдан ҳам “Балоғат илми”нинг нозик қирраларини Қуръоний мисоллар воситасида келтириб, афсонавий шоирлар шеърларидаги услубий камчиликларни танқид қилганини кузатишимиз мумкин.

المحاسن في تفسير القرآن – “Қуръон тафсирларидаги гўзалликлар” асари бевосита араб тили лексикологиясининг яна бир гўзал намунаси бўлган десак хатодан холи бўлмайди. Муаллиф Қуръон оятларини изоҳлаган энг гўзал тафсир намуналарини келтириб, сўзларнинг, жумладан тадқиқотимиз объекти бўлан синонимларнинг келиб чиқиши ва тўғри ишлатилиши бўйича ўз хулосаларини бериб ўтган. Муфассирларнинг “оятни оят тафсир қилади” деган қоидаси асосида баъзи оятларда келган сўзларнинг маънодошлари қўлланиши бўйича мулоҳазалар келади. Масалан: رَفَعَ سَمْكَھاَ فَسَوَّاهَا – “қаддини баланд қилиб, битирди” (Назиат: 28). Оятдаги “رَفعََ” сўзи таржимада “баланд қилиш” маъноси билан берилмоқда. Аммо гап нима ҳақида кетаяпти?! Бу ерда “ҳазф” санъати бор. Тўлдирувчини лозим кўрадиган феъл турса ҳам у тушириб қолдирилган. Сабаби эътиборли ўқувчи бошқа оятлар мазмунидан мазкур “رَفعَ” феъли осмонга нисбатан ишлатилишини тушунади: وَإلِىَ السَّمَاءِ كَيْفَ رُفعَِتْ – “осмонларнингқандайкўтарибқўйилганига” (Ғошия: 18). Бу оятда “кўтарибқўйилганига” деган маънони бераётган сўз яна “رُفعَتْ” фақат мажҳул нисбат, учинчи шахс, муаннас бирликда келган. Айни “кўтариш”, “баланд” қилиш сўзининг синоними сифатида “نصب” феълини ҳам ишлатиш мумкин. Бироқ бу ўринда ушбу феъл стилистик жиҳатдан хато ишлатилган бўлиб қолади. Қолаверса, кейинги оятда баланд лекин осмондан пастроқ бўлган тоҳлар ғақида гап кетганда айни мана шу феъл ишлатилган: وَإِلَى الْجِبَالِ كَيْفَ نصُِبتَْ – “тоғларнинг қандай тикланганига” (Ғошия: 19).

ديوان المعاني – “Маънолар девони” бевосита жоҳилият даври шоирлари томонидан битилган қасидалар тўпламидан сараланган шеърлар таркибидаги сўзларни маъноларига бағишланган бўлиб, олим мазкур асарларнинг бадиийхусусиятларини очиб берар экан, турли бадиий образлар ифодасига, жумладан синонимларнинг ўз ўрнида ёки билакс ишлатилишига аҳамият қаратади. Лексик бирликлардан фойдаланиш қоидасининг эталони сифатида сўзларни илоҳий матнларда қўлланишига алоҳида эътибор беради.

شرح الحماسة – “Жасоратнинг изоҳи”, الأوائـل – “Биринчилар”, ذم الكبر – “Кибрнинг ёмонлиги”, معاني الأدب – “Одоб маънолари” асарлари бир қадар дидактик характерга эга бўлиб, айтиш мумкинки, уларда ҳам тилшуносликка оид тадқиқотнинг маълум бир аспектлари сезилиб туради. Чунки, олим асарда ҳар бир ахлоққа оид сўзлар маъносини англатишда уларнинг амалий аҳамиятини очиб бериш учун аввало маъносига эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб ўтади.

مِن احتكم مِن الخلفاء إلى القضُاة – “Халифалардан қозига мурожаатлар”, التبْصِرة – “Изоҳлар”, الدّرهم والدّينار – “Дирҳамлар ва динорлар”, التفسيرفي خمس مجلدات – “Беш жилдлик тафсир”, فضل العطاء – “Берилганларнинг фазилати”, لحن الخاصة – “Хосларнинг овози”.

Юқори номлари келтирилган кейинги рисолалар эса, ҳажман унча катта бўлмаган асарлар бўлиб, уларда айни мавзулар атрофлича ёритиб берилган.

“Ал-фуруқ ал-луғавийя” асари ёзилишига ислом дининг асосий манбалари бўлмиш Қуръони карим ва ҳадиси шарифлардаги маъноларни тўғри англаш ва тўғри талқин қилишга бўлган харислик асосдир. Шу сабабдан асарнинг бош манбаи Қуръон десак хато қилмаган бўламиз. Асарда аксар келтирилган мисоллар ҳам бевосита Қуръони карим маънолари билан изоҳдангани айни фикримизни тасдиқлайди.

Абу Ҳилол ал-Аскарий яшаган даврга келиб тафсирчилик анча ривож топган. Шу билан биргаликда, шуни ҳам таъкидлаш керакки, тафсирлар орқали оятларни талқин қилишда бир мунча ихтилофлар ҳам юзага чиққан эди. Қиёматгача ўзгармаслигига Аллоҳ таоло томонидан ваъда берилган ушбу муқаддас китоб сўзларининг бир-бирига зид тарзда маъно берилиши уммат орасида катта ихтилофларни келтириб чиқариши бу эса фожеъавий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Шу сабабдан ҳам синонимлар, маънодош сўзлар ва полисемизм борасида муаллиф катта изланиш олиб борди. Эътироф этиш лозимки, бу амалга оширилган тадқиқот кейинги тафсир илми, ҳадис илми, балоғат илми, шунингдек илми калом (фалсафа) ривожига ўзининг беназир ҳиссасини қўшган.

“Ал-фурук ал-луFавийя” асари Куръонда маъно жихатдан якин булган сузларнинг семантик ортикчалиги ибора маъносини берувчи бир-бирига боғлиқ фойдаланиш ҳоллари кўп учрайди. Риторикада плеоназм деб номланувчи бундай рақамлар муҳим сўз ёки маъно соясини таъкидлаш учун хизмат килади.

Д4^3^^^^'^- “мен гам ва кайгум хакида факат Аллохга шикоят киламан” (“Юсуф”: 86).

Бу ўринда ҳусни ахлоқ намоён бўлади. Одатда кишилар бирон муаммога дуч келганларида ёрдам бериши мумкин бўлган яқинлари ва яна шу каби манбаларга мурожаат қиладилар. Аммо, иймон асосидаги ҳусни ахлоқ кишини бошқалар устига ўз оғирлигини солишдан ор туйғусига кўниктиради. Албатта, шунинг баробарида Аллоҳ таолонинг ҳар бир нарсадан хабардорлиги ва меҳрибонлигига ишора ҳамда Унинг бу сифатларига бўлган қатъий ишонч кўринади. Ҳолбуки “шикоят қиламан” деб таржимада берилаётган сўз хакикатдан сузма-суз “шикоят киламан” деган маънони англатади. Бирок, бу сўзни дуо маъносида англаш ва унинг маъносини “изҳор қилмоқ” деб танлаш матн моҳиятида ётган мантиққа яқин келади. Зеро, ислом ақидасига кўра, банда уз эхтиёжларини Аллохнинг Узидан сураши ва асло Унинг рахматидан ноймид бўлмаслик масаласи ётар экан, юқоридаги оятни дуо сифатида қуйиги икки оят маъноларида англаш тугрирок булади.

Бундай плеонализмни бошқа мисолларда кузатиш мумкин: الذَِّي أحََلنَّاَ دَارَ Фз^ Ч^ li^ Jj ^^j W /^ J 5^* О? У>^1 - “У Уз фазли билан бизларни шундай мангу турадиган диёрга туширдики, у жойда бизларга на машаққат етар ва у жойда бизга на чарчоқ етар” (“Фотир”: 35). Ана шундай ҳолат куйидаги оят мазмунида хам кузга ташланади:   j^jj  ^^  р -

“Сунгра (Куръондан айб топа олмагач) юзини тириштирди ва буриштирди” (Муддассир: 35).

Куръонда синонимия масаласини урганиш тафсир тараккиёти учун янги истиқболларни очади. Бу борада Қуръоннинг сўз бойлигини контекстуал таҳлил қилиш оятларни шарҳлашда фойдали бўлиши мумкинлиги исботлаган олимлардан бири мисрлик устоз олима Аъиша Абд ар-Ра^мондир.

Унинг 4 тадкикотларида бу борада куплаб кизик маълумотлар келтирилган. Олима бевосита “Ал-Фурук ал-луFавия” асарида келтирилган далилларни тадқиқ этар экан, биргина Қуръон масаласида уч турли жиҳатни ўртага ташлайди. Уларнинг барчаси синоним сўзларнинг нақадар ўз ўрнида келтирилиши билан боғлиқ. Жумладан, في الفروق بين الدلَلة والدليل والَستتتتتتدلَل و بين" "^-Ь ^ ^j^j 1—*j ‘^^Jjl'j jkJI — (“далолат”, “далил”, “истидлол” ва “назар”, “қараш” ораларидаги фарқ ҳамда у билан бирга келадиган нарсалар) деб номланган учинчи5 бобда бир канча маъноси бир бирига якин сузларнинг луғавий ва семантик маънолари таҳлил қилинганига эътиборни қаратар экан, мазкур сузларнинг манбаси булган ило^ий калом - Куръоннинг мужизакор тароватга эга эканини илмий эътироф қилади. Дарҳақиқат ўзаги бир бўлган сўзларни кўпинча тилни янги ўрганаётган кишилар маънодош ҳисоблайдилар, лекин таъкидлаш жоизки, аксарият феълдан ясаладиган отлар ўзаклари бир булишига кармай, бошка-бошка маъноларга далолат килади.

Масалан: “دلَلتتتة التتتتبتتترهتتتتان“ ,”دلَلتتتتة التتتكتتتتلام” иборлари маъносидаги фарқ. Маълумки, ҳар икки иброра мослашмаган аниқловчи, яъни маънавий идофа кўринишига эга бўлиб, муносиб равишда “гапнинг далолати” ҳамда “ҳужжатнинг далолати” дея таржима қилинади. Биз “التتتتكتتتتلام” сўзига “гап”, “j/fc >1'” сузига “х,ужжат” деб шартли маъно берсак-да, ^ар икки сузнинг шу маънога яқин ва уни тўлдирувчи яна бир қанча маънолари мавжуд, жумладан: “^^£11” — “гап”, “суз”, “сузлашув”, “ибора”, “тил”, “фалсафа” каби маъноларни англатса, “jI-aj-j-II” — “исбот”, “далил”, “аргумент” маъноларида таржима қилинади. Шундай экан бу сўзлар идофа шаклида қайсидир маънода ўзаро якин хисобланса х,ам уларнинг уз маъно эътиборлари борлиги “Ал-Фурук ал-луFавия” асарида келтириб утилади:

أن دلَلة البرهان هي: الشھادة للمقالة بالصحة٬ ودلَلة الكلام: إحضاره المعنى النفس من غير شھادة لھ بالصحة إلَ أن يتضمن بعض الكلام دلَلة البرهان٬ فيشھد بصحة المقالة.

ومن الكلام ما يتضتتتتتتمن دلَلة البرهان٬ ومنھ مالَ يتضتتتتتتمن ذلك٬ إذ كل برهان٬ فإنھ يمكن أن يظھر بالكلام٬ كما أن كل معنى يمكن ذلك فيھ٬ والَستتتتتتم دلَلة على معناه٬ وليس برهانا على معناه٬ وكذلك هداية

□и jJi ^ jfc u^a e^i ^ ^ <ак Ьи^ ^b ^ ^ ^>11

“Ҳужжат далолати”: гапнинг тўғри эканига шаҳодат беради, “гапнинг далолати” эса: гапнинг тўғри ё нотўғрилигидан қатъи назар маъносини келтиришдан иборатдир, баъзи гаплар ҳужжат далолатини қамраб ҳам олади ва гапнинг тугрилигидан шаходат беради.

Хужжат далолатини камраб олувчи гаплар маъноси куриниб турган булса, баъзилари бунинг акси уларок барча хужжатни камраб олмаслиги мумкин, чунки ҳар бир далил, нутқ орқали пайдо бўлиши мумкин ва унда ҳар бир маъно бўлиши мумкин ва исмнинг маъносини эмас, балки унинг мохиятини исботлайди, шунингдек, бу йул унинг исботи эмасдир”.

Келтирилган иқтибосдан айта олишимиз мумкинки, олим сўзнинг якка холдаги маъносинигина эмас балки, суз бирикмаси шаклида англатаётган маънодан келиб чикиб ёндошади. Бу эса, Ал-Аскарий томонидан таълиф этилган ушбу манбанинг араб тилини ўрганиш ва лексик қатлам хусусиятларининг туб мохиятига етиб боришда мухим рол уйнайди.

Ушбу боб ўз моҳияти эътиборига кўра, бир неча синонимларнинг асл маъноларини келтирииш билан биргаликда, уларнинг бир -биридан фарқинигина кўрсатишга бағишланиб қолмай, балки айни шу сўзларнинг бошқа синонимлари билан маъно уйғунлиги ва фарқларини очиб беришга мукаммал хизмат килган.

Биз кўпинча ўзбек тилида ҳам айрим сўзларни синоним ҳисоблаган холда бирининг урнига бошкасини куйиб ишлатилишига гувох буламиз. Агар мазкур ибораларнинг англатаётган асл маъносига эътибор қаратилса, баъзан кулгили вазиятлар келиб чиқади. Масалан, таклифномалар таҳририда куйидаги ибора утади: “лутфан таклиф киламиз”. Гапдаги биринчи шахс купликдаги “биз” (мустатир-куринмас) - эга вазифасида булиб, “лутфан” сузи унинг ҳолидир. Яъни, “сизга лутф кўрсатиб, сизни таклиф этмоқдамиз” маъносини англатади. Янаям аниқроқ айтиладиган бўлса, “сизни таклиф килмаса хам булардию биз сизга лутф курсатмокдамиз” маъносини беради. Бу аслида бошқача кострукцияда бўлган ибора бўлиб, сўзнинг асл моҳиятидан бехабар бўлингани сабабли уни нотўғри таҳрир қилиш оқибатида юзага келган. Сабаби “лутф” сўзи кўриниши ва эшитилишидан чиройли бўлгани учун жумла гўёки гўзаллашади. Аммо, асли қуйидагича бўлган “лутфан ташриф буюрсангиз”. Мана бу ҳолатда “лутфан” сўзи воситасида ифодаланган хол бевосита иккинчи шахсга оид булиб, назарда тутилаётган мехмоннинг ташрифидан хакикатда хурсанд булишлари баён килинмокда.

Барча тилларда ва жумладан араб тилида ҳам маъноси яқин сўзларни ўринга ўрин қўллаганда нотўғри маъно келиб чиқишини олдини олиш учун хам ушбу кимматли асар ёзилган десак муболаFа булмайди.

“Ал-фурук ал-лугавийя” асарининг ёзилиши Абу Хилол ал-Аскарий яшаб ижод қилган давр тақазосидир. Зеро, бу даврга келиб араблардан ташкари араб булмаган халклар хам ислом динини акида сифатида кабул қилгандилар. Маълумки, ислом шариатига кўра, мусулмон аскарлар кириб борган ҳудудларда дин эркинлигига имконият берилган, бироқ айни шариат кўратмаси асосида ғайри динларни ҳимоя қилиш мақсадида улардан жизъя солиғи олинган. Ислом динини қабул қилган кишилардан эса бундай солиқ олинмаган. Шу сабабдан ҳам ислом динини дин сифатида қабул қилиш аксарият аҳоли учун қулайлик туғдирган. Бу эса, ўз навбатида Қуръони каримни ўрганиш ва тушунишга бўлган эҳтиёжни ортирган. Бунинг учун эса, аввало араб тили грамматикасини ўрганиш шу билан биргаликда лексик бирликларнинг алоҳида ва иборалар таркибида қандай маъно англатишини тушунишга эҳтиёжни кўпайтирган. Ана шу ижтимоий ҳолат ҳам мазкур асар яратилишига сабаб булган булиши табиий.

Бундан ташқари, халифалик ҳудуди кенгайгани сари чекка ўлкаларда Куръон оятларини нотуFри таллин килиниши билан боглик муаммолар тез-тез учраб турмокда эди. Вазиятни туFри бахолаган олим “Ал-фурук ал-лугавийя” асарини ёзишга жазм килгани айни сабабдан хам булган дея оламиз.

Ушбу китобни ўша даврдаги олимларидан тортиб оддий халқ ҳам эътиборли манба сифатида қабул қилган ва ундан кенг фойдаланган. Айниқса фиқнинг амалий қисми бўлган “фуруъ” масаласида луғатларга тўғри маъно бериш ута мухим булгани учун хам китоб ёзилган асридаёк машхурлик касб этган.

Бундан ташкари “Ал-фурук ал-луFавийя” асари ёзиишига туртки булган яна бир мўътабар манбалардан бири бу Муҳаммад пайғамбар (с.а.в) ҳадислари дейишимиз ҳам мукин. Айни олим яшаган давр муҳаддислари ҳадисчиликда изчиллик, тизимли ёндошув, ҳадисларни жамлашнинг санад орқали ва мавзуси орқали хусусиятларидан келиб чиқиб ҳаракат қилган вақтлари эди. Бинобарин, ислом таълимотида Қуръони каримдан кейин иккинчи ўринда турувчи манба ҳадислар мазмунини тўғри англаш бу борада синонимлар хусусиятини тугри тушуниш ва талкаин килиш хам мухим хисобланган.

Маълумки ҳадислар ровийларининг турфалиги боис, лафз турлича келган ҳадислар кўплаб топилади. Бу ерда инсон фактори вақт ўтиши билан хотиранинг сусайиши масалалари борлигини асло унутмаслик лозим. Бундан ташқари, тўқима ҳадисларнинг олдини олиш учун ҳам лексик бирликлар мазмун моҳиятини очиб берувчи манбага ўша даврнинг ўзида эҳтиж туғилиб булганда.

Шуни хам таъкидлаш мумкинки, Абу ^илол ал-Аскарий ушбу асар устида ишлар экан, исломгача давр шеъриятига мурожаат қилиб, улардан кенг фойдаланган. Бу ўз навбатида араб мумтоз адабиётида образ ва баён уЙFунлигини тадкик этиш учун ёрдам беради.

Баён қилинганлардан хулоса қиладиган бўлсак:

  • 1)    Абу Ҳилол ал-Аскарий “Балоғат илми”, “Танқид” ва “Ахлоқшунослик” илмлари доирасида ҳам тадқиқотлар олиб борган. Дастлабки билимларини “Тасҳиҳ ва таҳриф” муаллифи бўлган тоғаси Абу Аҳмад ал-Аскарийдан6 олган. Устозига садоқатли шогир сифатида унинг куняси билан чақирила бошлганлар.

  • 2)    Олим асарлари орасида “Ал-фуруқ ал-луғавийя” китобидан бошқа бизгача етиб келган асарлари: جمھارات الأمثال[Жамҳарат ал-Амсал] (Мақоллар тўплами); كتاب الصنعتين [Китаб ас-санъаатайн] (Икки санъат ҳақида рисола); في القرآنا لمحاس ن تفسير – “Қуръон тафсирларидаги гўзалликлар”, ديوان المعاني – “Маънолар девони”, شرح الحماسة – “Жасоратнинг изоҳи”, الأوائـل – “Биринчилар”, ذم الكبر – “Кибрнинг ёмонлиги”, معاني الأدب – “Одоб маънолари”, مِن احتكم مِن الخلفاء إلى القضُاة – “Халифалардан қозига мурожаатлар”, التبْصِرة – “Изоҳлар”, الدّرهم والدّينار – “Дирҳамлар ва диноралар”,التفسيرفي خمس مجلدات – “Беш жилдлик тафсир”, فضل العطاء – “Берилганларнинг фазилати”, لحن الخاصة – “Хосларнинг овози”.

  • 3)    Муаллифнингجمھرةأشعارالعرب – “Жамҳарат Ашъар аль-Араб” (Араб шеълари тўплами) деб ҳам юритиладиган китобда муаллиф араб шоирларининг шеърлари ва қасидаларида ўз ифодасини топган сўзларнинг ишлатили ва қандай маъноларда келиши кўрсатиб берган. Китоб етти қисмдан иборат.

  • 4)    “Қуръон тафсирларидаги гўзалликлар” асари бевосита араб тили лексикологиясининг яна бир гўзал намунасидир. Муаллиф Қуръон оятларини изоҳлаган энг гўзал тафсир намуналарини келтириб, сўзларнинг, жумладан тадқиқотимиз объекти бўлан синонимларнинг келиб чиқиши ва тўғри ишлатилиши бўйича ўз хулосаларини берган.

  • 5)    “Ал-фуруқ ал-луғавийя” асари ёзилиши замирида ислом дининг асосий манбалари Қуръони карим ва ҳадиси шарифлардаги маъноларни тўғри англаш ва тўғри талқин қилишга бўлган интилиш ётади.

  • 6)    Қуръонда синонимия масаласини ўрганиш тафсир тараққиёти учун янги истиқболларни очди. Бу борада Қуръоннинг сўз бойлигини контекстуал таҳлил қилиш оятларни шарҳлашда фойдали бўлиши мумкинлиги исботланди.

  • 7)    Ал-Аскарий томонидан таълиф этилган ушбу манбанинг араб тилини ўрганиш ва лексик қатлам хусусиятларининг туб моҳиятига етиб боришда муҳим рол ўйнайди.

  • 3.    Eliash, J. «Ḥasan al- ʿAskarī , Abū Muḥammad Ḥasan b. ʿAlī.» Encyclopaedia of Islam, Second Edition. Edited by: P. Bearman , Th. Bianquis , C.E. Bosworth , E. van Donzel and W.P. Heinrichs. Brill, 2010. Brill Online.Augustana. 13 April 2010).

  • 4.    Гак.В.Г «Сопоставительная лексикология: на материале французского и русского языков». М., 1977; 2-е изд. 2010.

  • 5.    Крылов С.А. Некоторые особенности лингвистической концепции В.Г. Гака // Язык и действительность: Сб. науч. тр. памяти В.Г. Гака. — М., 2002. — C.

  • 6.    Соловьев В.И., Яковенко Э.В. Краткий русско-арабский общественнополитический словарь. — М.: Вост. лит., 2003. С. 249.

  • 7.    Телия В.Н. Типы языковых значений. Связанное значение слова в языке. —

    М., 1981. С. 115.

  • 8.    Уфимцева А.А., Азнаурова Э.С., Кубрякова Е.С., Телия В.Н.

АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

9/ 338. 1407 ه .لبنان / بيروت - دار الكتاب العربي تاريخ الإسلام. امام الذهبي .1

الفروق اللغوية. أبو هلال العسكري. دار العلم والثقافة. القاهرة. 2

Лингвистическая сущность и аспекты номинации // Языковая номинация. (Общие вопросы). — М.: Наука, 1977. 27—41.

"Экономика и социум" №9(100) 2022

Список литературы Абу Илол ал-Аскарий аёти ва олдирган илмий меъросининг луатшуносликдаги аамияти

  • تاريخ الإسلام. امام الذهبي دار الكتاب العربي - بيروت / لبنان. 1407 ه. 9/ 338.
  • الفروق اللغوية. أبو هلال العسكري. دار العلم والثقافة. القاهرة.
  • Eliash, J. "Ḥasan al- ʿAskarī, Abū Muḥammad Ḥasan b. ʿAlī". Encyclopaedia of Islam, Second Edition. Edited by: P. Bearman, Th. Bianquis, C.E. Bosworth, E. van Donzel and W.P. Heinrichs. Brill, 2010. Brill Online.Augustana. 13 April 2010).
  • Гак.В.Г "Сопоставительная лексикология: на материале французского и русского языков". М., 1977; 2-е изд. 2010.
  • Крылов С.А. Некоторые особенности лингвистической концепции В.Г. Гака // Язык и действительность: Сб. науч. тр. памяти В.Г. Гака. - М., 2002. - C.
  • Соловьев В.И., Яковенко Э.В. Краткий русско-арабский общественно-политический словарь. - М.: Вост. лит., 2003. С. 249.
  • Телия В.Н. Типы языковых значений. Связанное значение слова в языке. - М., 1981. С. 115.
  • Уфимцева А.А., Азнаурова Э.С., Кубрякова Е.С., Телия В.Н. Лингвистическая сущность и аспекты номинации // Языковая номинация. (Общие вопросы). - М.: Наука, 1977. 27-41.