Ахолининг патологияга мойиллиги юқори гуруҳларида (ҳомиладорлар, болалар, кексалар) фармокопрофилактика асослари
Автор: Мамасолиев Неъматжон Солиевич
Журнал: Re-health journal.
Рубрика: Профилактическая медицина
Статья в выпуске: 2 (14), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мақолада дори-моддаларини ҳомиладор аёлга, хомилага, болаларга ва геронтологик ёшда бўлган беморларга таъсирлари шарҳланган. Фармакотерапия қоидалари, уни хавфсизлантириш хусусиятлари кенг кўламда баён қилинган. Хомиладорларда нисбатан кўп буюриладиган препаратларга замонавий клиник фармакология нуқтаи назарлари чуқур кўрсатилган.
Ҳомиладор аёл, болалар, кексалар, фармакотерапия, эмбриогенез, Х- категория дори моддалари
Короткий адрес: https://sciup.org/14124693
IDR: 14124693
Текст научной статьи Ахолининг патологияга мойиллиги юқори гуруҳларида (ҳомиладорлар, болалар, кексалар) фармокопрофилактика асослари
Кўп дори моддалари ҳомилага салбий таъсир кўрсатади. Булар ҳомиланинг жинсий аьзоларининг шакилланиши ва фаолиятига хамда ҳомилани кўппоғонали ривожланиши жараёнига таъсир қилади.
Ҳомиладорларни ташқи мухит хамда дори воситаларига ўткир сезувчанлиги рўй берадиган даврлари
-
- Амнионни имплантация олди даври (ҳомиладорликни биринчи хафтаси). Дори моддаси бу даврдан таъсири-оталанган тухум хужайраси ўлимидир
-Эмбриогенез (имплантация, органогенез ва плацентация даври)
-
- Бу жараён ҳомиланинг 3-4 ойига тўғри келади.
Бунда дори моддалари ҳомилага тератоген ва эмбротоксик таъсир қилади.
-
- Туғиш олдидаги давр (бунда дори моддани тўғиш кечиши ўзгартиради ва чақалоқни адаптациясини сусайтиради).
Ҳомиладорда дори моддаларини фармакокинетик хусусиятлари
Дори моддаларнинг сўрилиши . Ҳомиладорда ошқозон-ичак тизимини қисқариши фаоллиги хамда ошқозон секрецияси сусаяди.
Кам эрувчи дори моддаларининг сўрилиши сусаяди.
Бошқа дори моддаларни сўрувчанлиги кучайиши мумкин (уларни ичакда кўп туриб қолиши туфайли).
Ҳомиладорда абсорбцияни индивидуал фарқи ҳомиладорлик муддатларига, уларни юрак, қон-томир тизими, ошқозон ичак тизими ва дори моддасининг физико-химик холатига боғлиқ бўлади.
Дориларни бўлиниши.
Ҳомиладорларда айрим дориларни плазмадаги концентрацияси камаяди. Ҳомиладорлик пайтида ва туғруқдан сўнг дори моддаларни плазмадаги оқсиллар билан боғланиши сусуяди. Бу хол альбуминда кузатилади.
Натижада дори моддасини эркин фракциясининг концентрацияси ошади. Масалан диозепамни эркин функциясининг концентрацияси ҳомиладорда 3 марта ошади.
Дори воситаларини метоболизми .
Ҳомиладорда жигарда метоболизмга алоқадор кўплаб жигар ферментларини фаоллиги ўзгаради.
Эстерогенлар цитохрома Р-450.ЗА4 изоферментни концентрацияси камайтиради, прогестиплар эса аксинча таъсир қилади.
Ҳомиладорлик пайтида N-деметилаза ва глюкуронил трансфераза фаоллиги камайганлиги туфайли кофеин концентрацияси ошади.
Дори воситаларини чиқарилиши. Ҳомиладорда коптокчалар фильтрациясининг тезлиги юқори бўлади ва каналчаларни реабсорбцияси ҳам кучайган бўлади.
Ҳомиладорнинг охирги босқичларида буйракни элеменация тезлигига тана ҳолати ҳам таъсир қилади. Агар ҳомиладорлик асорат билан кечса, дори воситаси кинетикаси узунлиги ўзгаришлар киритади. Ҳозирда 60-80% ҳомиладорлар дори моддаларини (қайд қилишга қарши дорилар, анальгетиклар уйқу дорилар, тинчлантирувчи дорилар, диуретиклар антибиотиклар , антацидлар, антигистамин препаратлар, балғам ҳайдовчи препаратлар ва х.к) қабул қиладилар.
Полипрагмазия ҳолатлари рўй берганда ҳомиладорларда ножўя таъсир қанча доридан эканлигини аниқлаш ҳам қийин кечади.
Ҳозирда дори препаратларини ҳомилага қай тарзда таъсир этиш бўйича А дан то D категориягача категориялар мавжуд.
А-си зарарсиз, D - ҳомиладорлик мумкин эмас.
-
Х- си ҳомиладорларда мутлоқ мумкин эмас категориялардир
Жадвал 1
Ҳомилага хатар буйича дори моддасининг категорияси
Категория |
Тавсифнома |
А |
Ҳомилага хатар йўқ |
В |
Экспериментда хайвонларда ҳомилага хатар аниқланган, аммо одамларда хатар кузатилмаган. |
С |
Ҳомилага хатар бўлсада, терапевтик самара ўзини оқлайди. |
Д |
Ҳомилага хатар аниқ, лекин уни она организмига нисбатан таъсири хафдан тўсиқдир. |
Е |
Ҳомилага хатар, онага бўлган ижобий томондан юқори. |
Х |
Ҳомилага ўта ҳатар лекин ҳомилага бўлган хатар онага булган хатардан юкори. |
Жадвал 2
Ҳомиладорлик пайтида мутлоқ хатар хисобланган дори моддалари (Х-категория)
Дори моддаси |
Ҳомилага таъсир |
Андрогенлар |
Вирилизация, оёц ва цулларни калталаниши трахая ва цизилунгачни аномалияси, юрак, цон-томир нуцсонлари |
Диэтил-стильбэстрол |
Кин аденокарциномаси, бачадон буйни дефекти, уруFдон гипотрофияси, эркаклар жинсий аъзоси нуцсони |
Стрентоцид |
Карлик |
Дисульфирам |
^омиладорда спонтан аборт, оёкдардаги ясси оёцлик. |
Эрготамин |
^омиладорда спонтан аборт, марказий асаб тизимини кузFолиши |
Эстерогенлар |
Юрак иллатлари, эркаклар жинсий аъзосини феминизациясини, цон томирлар аномалияси |
Галотап |
^омиладорда спонтан аборт |
Йод |
Гипотиреоз, кретинизм |
Метилтестосферон |
Аёллар ^омиласида маскулинизация |
Прогестинлар |
Клиторни катталашуви, аёллар ^омиласида маскулизация |
Хинип |
Рухий ривожланиши сусайиши,эшитишни сусайиши глаукома, сийдик чицариш тизимида аномалия, томила улими |
Талидомид |
Оёц, цуллар нуксони,юрак иллатлари, Ошцозон-ичак ва буйракдаги иллатлар. |
Триметадпон |
Юз характер и (V-га ухшаш цошлар, юрак аномалияси куз аномелияси, рухий ривожланишдан орцада цолиш) |
Ретиноидлари изотретиноин, ацитретин |
Оёц, цуллар аномалияси, юрак ва марказий асаб тизими аномалияси, сийдик чицариш тизими аномалияси ва хоказо. |
Жадвал.3
Д-Категорияси. Теротоген таъсир қилувчи дори моддалари
Дори моддаси |
Ҳомилага таъсири |
Антибиотиклар. |
|
Стрептомицин Тетрациклинлар |
Эшитишни бузилиши Тиш рангини узгариши, тиш эмалини гипоплазияси |
Психотрон моддалар |
|
Литий препаратлар |
Юракнинг туFма нуцсонлари, буцоц, мускуллар гипотонияси |
Диазепам |
Гипотония, мушаклар гипотонияси, оёц-цуллар аномалияси |
Имипрамин |
Нафас тизими аъзоларининг фаолиятини бузилиши, оёц-цуллар нуцсони, тахикардия, сийдик тутилиши, дистресс синдром |
Мепробомат |
Юрак иллатлари, диафрагма иллати, абстиненция синдром |
Анальгетиклар. |
|
Ацетилсалицил кислота |
Неонатал қон кетиш, эрта туғулганларда бош суяги ичи қон кетиши, ўпка артериясида турFун гипертензия |
Индометацин |
Упка артериясида неонатал гипертензия, юрак-упка адаптациясини бузилиши, томила улими |
Антикоагуляптлар |
|
Варфарин |
Эмбриопатия, ривожланишида тўхташ, кўриш норви атрофияси, қалтироқлар, цон кетиши. |
Қалтироққа қарши дорилар |
|
Фенобарбитал |
Эшитишни бузилиши. Мнсни.суниши анемия, цалтироц. |
Фенитион |
Ацлий цобилятини пасайиши, юракни туFма касалликлари, цон кетиши |
Вальпроев кислота |
Умуртка поFанасини эфекти |
Этосуксимид |
Монголонд турц-атвор,циска буйн,ортицча эмчак |
Антигифтензив дорилар |
|
Гидрохлортиазид |
Холестаз, панкреатит |
Бурун шиллиц цаватида цизариш, гипотерапия, бродикдуция |
|
Малярига қарши дорилар |
|
Резерин |
Эшитишни бузилиши |
Ўсмаларга қарши дорилар |
|
Азотиоприн |
Упка аномияси, полидактимия, юздаги дисморфогенез |
Бусульфан |
Кўз соққаси хираланиши ҳомилани ривожланиш секинлашиши |
Хлорам бузиш |
Буйрклар фаолиятини бузилиши |
Фторуцил |
Ҳомиладорда споптан аборт, бош суягини юз қисми нуқсони |
Колхицин |
Ҳомиладорда споптан аборт, 21-пр хромосомда трисомия |
Мерпентопурин |
Ҳомиладорда споптан аборт, бош суягини юз қисми нуқсони |
Метатрексат |
Пешона қисми йўқлиги, хомиладорда споптан аборт, туғишдан кейинги ривожланиш сусайиши. |
инкристин |
Кичик ҳомила, ҳомилани нотўғри жойланиши |
Антитироид дорилар |
|
Метимазол |
Бўқоқ, бошни соч қисмини ўртасида яраланиши |
Гипогликемик дорилар |
|
Хлориропамид |
Гипоглемия |
Витаминлар |
|
Витамин-А 10.000 дозадан юқори |
Юрак,қон томирлар нуқсони, қулоқ супраси дефекти ва х.к |
Ҳомилани ривожланиш жараёнида ташқи муҳит ва дори моддаларига таъсири кучли даврлар:
-
1 .Бластоцитларни имплантация олди ривожланиши даври (ҳомиладорликни 1-чи хафтаси). Бунда дориларни максимал токсик таъсири кузатилади, бу хомилани пайдо бўлишини йўқотади.
-
2 .Эмбриогенез даври (8 - хафта охири хомиладорликни). Бунда дорини
-
3 .Туғишга яқин давр - бу вақтда хомиладор дори қабул қилса, туғруқни кечиш, чақалоқни адапталанишини сусайтиради.
эмбриотоксик ва тератоген таъсири кучли бўлади. Эмбриогенезда бу даври хомиладорликни 3 - 6 хафтасига тўғри келади. Дорини тератоген таъсири эса бу даврда кузатилмайди.
^омиладорда дори воситаларини цуллашдаги айрим масалалар.
-
• Антимикроб воситалар . Хомилада антибиотикларни токсик таъсирига мойиллик катта бўлади. Ҳомиладорликни охирги босқичларига тетрациклинларни парентерал юборилганда (катта дозаларда) хомилада жигарнинг ўткир сариқ дистрофияси ва кичик дозаларида эса ёш болаларда тишининиг сариқ рангга бўялиши, уни гипоплазияси ва скелетни ривожида сусайганлиги кузатилади.
-Пенциллинлар . (Айни^са ярим синтетиклари) ва цефалоспоринлар ^ам йулдош орқали, ҳомилага етади, лекин улар токсик таъсир кўрсатмайди.
-
- Стрептомицин хомилага нейротоксик, ототоксик таъсир цилади ва скелетни ривожини сусайтиради.
-Ҳомиладорликни охирги триместрида сульфаниламидларни бериб бўлмайди, чунки улар плазма оқсиллари билан бирикиб билирубинни четлатади ва чақалоқда сариқликни чақиради. Яна сульфаниламидлар (шунингдек нитрофуранлар) гемолитик анемияни глюкоза – 6 фосфа тдегидрогеназа билан касалланган болаларда чақириши мумкин.
-
- Метронидозол ва триметоприм. Хомиладорликни I - триместрида берилмайди, чунки эмбриотоксик таъсир қилади.
-Ҳомиладорда қуйидаги антимикроб дори воситаларини бериш мумкин.
-
• 1-3ойларда - пенилицилинлар, цефалоспорин, линкомицин, фузид кислота;
-
• 4-8 ойларда – пенцилинлар, цефалоспоринлар, линкомицин, фузид кислота,
сульфаниламидлар, котримиказол, нитрофуранлар;
-
• Охирги хафталарида- пенцилинлар, цефалоспоринлар, линкомицин, фузид кислота;
-
• Нонаркотик анальгетиклар, агар жуда керак бўлса, қисқа муддатга оз дозада берилади. Бунда парацетамол ва ацетилсалицил кислотани кичик дозаларда бериш мумкин.
Индометацин, диклофенак каби ностероид яллиғланишга қарши препаратлар. ^омиладорликнинг охирги боскичларида берилса катор асоратлар бериш мумкин.
-
• Кайд килишига карши дори воситалар. Узи хомиладорда 80% хомиладорларда эрталаб кайд килиш кузатилади. Бу симптом хомиладорликни 4 - хафтасидан бошланиб, 12- 14 - хафталарида йуколиши мумкин. 20% холларда хомиладорлар хомиладорликнинг барча хафталарида кайд килишлари мумкин. Айрим холларда кайд килиш дори воситаларисиз ўтиб кетади. Агар қайд қилган ҳомиладорда дегидратация, озиб кетиш, метаболик ацидоз кузатилса унда дори қўлланилади. Агар хомиладорда марказий асаб тизими ва ошкозон - ичак тизими касалликлари булмаса, у холда унга пиридоксинни (50-100мг/сут) 10 - 25мг/сут прометазин, ёки 10мг метоклопрамидни м\о ёки 5мг венага хар 6-соатда) биргаликда тавсия этилади. Метаклопрамидни тинмай қайд қилганда ва хомиладорликни охирги хафталарида килиш мумкин.
Нейролептик ва транквилизатор.
Хлопромизинни (гестозларни даволашда ишлатилади).Теротоген таъсири йўқ, лекин у гепатотоксик таъсир қилади хамда ретинопатияни чақириши мумкин. Агар хомиладорда уйку бузилса - уларга диазепам буюрилади. Лекин уни хомиладорлигининг охирги хафталарида бермаслик керак, чунки у чақалоқда нафасини йўқолишига олиб келади.
Антигипертизив дори воситаларни. Диастолик босим 90мм симоб устунидан баланд булган холларда тавсия этилади. Оз дозаларда метилдопа, айрим бета - блокаторлар (масалан пропранолол бачадон) мушакларини тонусини оширади, юрак ташламасини пасайтиради, йўлдошни гипотрофиясини чақиради, брадикардия, гипоксия, гипогликемия, гипербилирубинемия, компенсатор техикардияни сусайтириш холатларини келтириб чикаради.
Магнезия сульфатни ҳомиладорликни охирги босқичларида берилса. У чақалоқни скелет мушакларини тонусини сусайтиради.
Тиазид диуретиклар тромбоцитопения, электролит балансида бузилишлар келтириб чикаради.
-
• Горманал препаратлар . Эстерогенлар ва прогестинларни ҳомиладорликни биринчи 4-ойлигида куллаш керак эмас, чунки улар юракни ривожини, оёк - куллар ривожини бузади. Глюкокартикоидларни теротегон таъсирини катаракт, буйрак усти бези гипоплазиясини чакиради.
-
• Нархоз учун препаратлар. Эфир хлородофи, азот записи, йўлдош орқали кириб, ҳомилани нафас марказини сўндириши мумкин, шу боис уларни оғриқ қолдириш ва кесер кесишда қўлламаслик керак. Морфин, барбитуратлар ҳам йўлдош тўсиғидан ўтиб, улар ҳам хомилани нафас марказини сундириши мумкин.
-
• Антикоагулянтлар. Агар керак бўлса бемоларга гепарин буюриш мумкин, чунки у йўлдош орқали ўтмайди. Нотўғри антикоагулянтлар йўлдош орқали ўтиб, ҳомиладор қонталашлар чақиради (ҳомиладорда гемарагинг синдром бўлмаса ҳам). Ҳомиладорнинг I - триместрида нотуFри антикоагулянтлар эмбриотоксик ва тератоген таъсир килади, натижада уларда бурунни гипоплазиясини, қўлларни қисқа бўлишини, кўзни атрофиясини, катаракта, суяклар ривожини аномалиясини чакиради.
Витамин ва фито препаратлар.
Гипо- и гипервитаминозлар хомилани ривожини бузади.
Витамин В-ни етишмаслиги оёк - кулларда аномалияни, каттик танглайни булинишини, витамин А-ни эса етишмаслиги каттик танглайни булинишини, анэнцефалияни, фолат кислотани - етишмаслиги, юрак кон-томир тизимидаги иллатларни куришидаги бузилишларни, катарактани, витамин С-ни етишмаслиги хомилани тушишини, қон томирлар ўтказувчанлигиниг ошишини, тўқима нафасини бузилишини, витамин Е - ни етишмаслиги мия аномалиясини шунингдек кўз ва скелет суяклари аномалиясини ҳомилада келтириб чиқариш мумкин. Ўсимликлардан тайёрланган дори воситаларни (барбарис, дорихона дымянкаси, арча, денгиз карами, тувоқ кабилар) ҳомиладорда тавсия этилмайди, чунки улар таркибидаги алколондлар (пиролизидин гурухи) теротегон таъсир қилади.
Қалтироққа қарши дори воситалари. Фенитоин 10% холларда ҳомила ривожини секинлаштиради. Эгарсимон бузилишни келтириб чиқаради. Яна юрак ва жинсий аьзоларни аномалиясига, тирноқларни йўқолишига олиб келади. Ҳомиладорда бу препаратлардан барбитурантларни ва бензодиазенини тавсия қилинади.
Гипогликемик препаратлар. Ҳомиладорда инсулинни тавсия этишади, агар лозим бўлса. Сульфанилсийдикчил бирикмалари бигуанидлардан хавфсиздир. Бу препаратларни бериши туғруққа 4 - кун қолганда тўхтатиш керак, чунки акс холда чақалоқда гипогликемия келиб чиқиши мумкин. Перорал гиполипедик препаратларни ҳомиладорликкача самара бериб турганларни ҳам тавсия этиш мумкин.
Жадвал 4
Яллиғланишга қарши препаратларни, ҳомиладорда қўллаш ва ножўя таъсирлари
Препаратлар |
Асоратлари |
Қўллаш |
Салицилатлар |
Тўлғоқни сустлашиши, ҳомиладорда ва ҳомилада қон кетиш, чақалоқда нафас олишини бузилиши. |
Уларни кунига 3 г/сут бериб, туғруққа 1-ой қолганда тўхтатилади |
Бошқа ностерид яллиғланишга қарши препаратлар |
Тўлғоқни сустлашиш, баталов найчасини эрта бекилиши, ўпка гипертензияси ошқозон-ичаклардан қон кетиш, буйракни бузилиши |
Минимал дозаларда бериш мумкин туғруқдан 2-4 хафта олдин тўхтатилади |
Хлорохин |
Чақалоқда карлик чақиради. |
Тавсия этилмайди |
Олтин препаратлар |
Аниқ эмас |
Эхтиёткорлик билан тавсия этилади |
Пенициламин |
Чақалоқларда тўғри зарарланишга олиб келади |
Тавсия этилмайди |
Иммунодепрессантлар |
Эмбритоксик ва теротоген таъсир қилади. Ҳомилани ривожини сусайтиради. |
Тавсия этилмайди |
Глококартикоидлар |
Танглайни бўлинишини, буйрак усти безини етишмовчилигини чақиради |
Оз дозаларда тавсия этилади |
Список литературы Ахолининг патологияга мойиллиги юқори гуруҳларида (ҳомиладорлар, болалар, кексалар) фармокопрофилактика асослари
- Аляутин Р.Н. - Фармакология. Олий ўқув юртлари учун дарслик.М., “Гэотар – Медиа”., 2004 й.
- Белоусов Ю.Б,Леонова М.В.Клиник фармакологияга кириш. М.2002 й.
- Белоусов Ю.Б,Моисеев В.С, Лепахин В.К. –Клиник фармакология ва фармакотерапия–М; Универсум Паблишинг, 1997й. Белоусов Ю.Б. Моисеев В.С,Лепахин В.К. Клиник фармокология ва фармакотерапия,- М.,1997 й.
- Венгеровский А. Фармакология. лекцилар курси; Ўқув қўлланма -4 чи чиқиши – м; ГЭОТАР –Медиа, 2012й.
- Гаевый М.Д., Петров А., Гаевая Л.М. Фармакология. Олий ўқув юртлари учун дарслик. Ростов н/д 2008 й.
- Дороговоз С. М., - Фармакология., Харьков, 2002 й.
- Егоров Н.С. Антибиотикларни ўрганиш асослари.Олий ўқув юртлари учун дарслик. М., 2000 й.
- Нил.М.Д. – Кўргазмали фармакология, М. 1999 й.