Алишер Навоий азалларида ош тимсоли
Автор: Норулова Ш.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 6-2 (85), 2021 года.
Бесплатный доступ
Мақолада Алишер Навоий ғазалларида қош тимсоли билан боғлиқ мавзу теварагида фикр юритилиб, шоирнинг бу борадаги маҳорати масалаларига урғу берилади.
Кўз, қош, лаб, лаъл, хол, ашк, қорачиғ, киприк, қабоқ, дур, жоду, чарос, тимсол, ғоя, талқин, маҳорат
Короткий адрес: https://sciup.org/140259637
IDR: 140259637
Текст научной статьи Алишер Навоий азалларида ош тимсоли
Ўзбек мумтоз адабиётида маъшуқа тимсолини тасвирлашда қатор бадиий ифодаларга мурожаат этилади. Машука тимсолини очиб беришда бадиий ифодалар ва шеър санъатлари бир-бирини тўлдиради, мантиқ жиҳатидан тасвирнинг таъсир кучини оширишда қўл келади. Маъшуқа жамолини, туFрирOFи аёл куркини куз-куз килувчи кош, куз, кабок, киприк, лаб, ёноқ, тиш, хол, оғиз, қомат, бел, соч, зулф каби тимсоллар шеъриятнинг ажралмас унсурлари хисобланади.
Алишер Навоий лирикасида биргина қошнинг бадиий талқинини тасвирлаш учун азал-азалдан куллаб келинган анъанавий мехроб, мушкин, ёй, қавс, ҳилол, ўқ, тиғ, сиёҳ, хат, қаро, камон каби ташбиҳлар тизимининг янги моҳият ва янги ғоя ифодаси билан шеър бағрига сингдирилишини кузатамиз:
^оши оллинда Навоий берса жон айб этмангиз,
Гар будур мехроб, бир-бир цуйгусидир барча бош.
Бунда қош билан меҳробнинг шаклан ўхшашлиги, яъни қошнинг қайрилмалигига ишора килинмокда ва чиройли ташбиҳ ишлатилмокда. Кошнинг мехробга ухшатилиши тез-тез кулланадиган одатий усуллардан бири бўлиб, қошнинг ингичкалиги, қайрилма кўриниши ўз тасвирини топган. Башарти, юкоридаги байтга синчков назар ташласак, кўп жумбоқларга жавоб топилади, чунончи, шоир айтмокчи маъшука қоши олди (қошнинг қоши)да Навоий (яъни ошиқи бечора) жон таслим килса «айб этмангиз», демокда.
Маъшуқанинг қайрилма қоши меҳробга менгзалиб қойилмақом тасвир яратилиб, ўзаро ташқи ўхшашлик эвазига кош ва ошиқ аҳволи (забунлиги)нинг мутаносиблиги таъминланмокда. қош кўп холда ошиқ ҳолатини, вазиятини белгилайди, худди шу меҳроб (қош) ва банда (ошиқ) мутаносиблиги сингари улар бир-бирини табиий такозо хам этади. кош-мехроб-жон-бош тушунчалари биргаликда бир бутун мазмун тизимини таркиб топтириб, мантиқ ва моҳият муштараклигини тажассум этмокда. Масжид (худо уйи) да намоз меҳробга караб ижро этилади ва бош эгилади, бу одатий ҳол ва қоида ҳукмига ҳавола этилган катъий удум, уни зинҳор ўзгартиб ёки ислоҳ этиб бўлмайди. Оллох бандасининг боши меҳробга эгилганидек, ошиқнинг ёр қошига интилиши, яъни эгик қошга эгик бош анча уйқаш ва мос, бундан ўзгача бўлиши ҳам мумкин эмас. Ошиқ ўз бошини маъшуқа қоши олдида эгмоқда, эгик қош ва эгик бош кўп жихатдан шаклий талкинда мослик касб этмокда.
Қуйидаги матлаъда қош ва хол, кўз ва хат, яъни сунбул янада аниқроғи райҳон билан биргалиқда қошнинг қора рангига урғу берилмокда. Уларнинг жами: куз, кош, хол, хат-кора, демакки, санаб ўтилган тимсоллар гўзаллик рамзи, булар қора ранг воситасида амалга оширилмоқда. кизиғи шундаки, ана шу тимсоллар, уларга тааллукли қора ранг уз-узидан пайдо булгани йук, балки, юз иссиFи - куёш оташи туфайли шу куйга махкум этилган:
Қорадур холлу хатту кўзу қошинг,
Магар борини куйдирмиш куёшинг.
Матлаъдаги ифоданинг мантиқ талабидан келиб чиқиб мушоҳада қилиб мулоҳаза юритсак, қуёш (юз) тимсоли беҳуда келтирилмаганига гувоҳ бўламиз. Зотан қош, кўз, хол, хат (райҳон ёхуд зулф) ҳаммаси юз (куёш)да маскан тутган. Уларнинг бошқача пайдо бўлиши мумкин ҳам эмас. Аммо қошнинг қоралигини бўрттириб ва ишончли тасвирлаш ниятида қуёш (юз) иссиқлиги тимсолидан ўринли истифода этилиб, мақсад ва мантиқ мутаносиблиги таъминланмоқда. Эслатилгани каби қуёшдан муддао ёрнинг алангали юзи, у айни бир пайтда оқ ҳамда айни замонда оташнок, шул сабаб қошни, кўзни, холни, зулфни куйдириб қорайтириб юборган.
Қошу юзингни мунажжим чунки кўрди бениқоб,
Деди: кўрким қавс буржида туғибдур офтоб.
Юқоридаги байтга синчков эътибор қилсак, ажойиб манзарани, ғаройиб тасвирни кашф этамиз. Қош ва юз, аниқроғи юз ва қош, чунки бу уринда кетма-кетлик жихатдан юз сузи кош сузидан кейин келса-да, мантиқий хол шуки, у юзни бириичи режага чикаради. Аслида мунажжим
(юлдузшунос) қуёш (юз)ни ниқобсиз, пардасиз, хижобсиз, тўғрироғи гардсиз, Fy6opcu3 курмокда, бу вокеа осмон жисмларини кузатув пайтида содир бўлмокда. Байтнинг иккинчи мисраси барча масалаларга ойдинлик киритади, яъни қошдан мурод қавс (ёй), юз (чеҳра)дан мурод офтоб (қуёш) экани анча равшанлашмокда. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас, булар юзаки талқин, тасвирнинг ботиний маъноси тамоман ўзгача талқинларга эга. Қуёш ўз ҳаракати давомида бир йил ўн икки буржни турли ҳолатларда навбат билан босиб ўтади. Шу айланиш жараёнида қуёшнинг Ер сайёрасига таъсири турлича кечади. қуёшнинг қавс буржидаги ҳолати эса, «шараф буржи» деб номланар экан, боиси қавс буржида қуёш ҳаракати сусайиши (совиш, ёндиришдан кўра шунчаки илитиш) кўчаяр экан, бу эса инсонга хуш ёқадиган давр ҳисобланади. Байтда ана шу назарда тутилмоқда ва теран урғу берилмокда, зеро куёш айни кавс буржида мусаффо ва бегубор куринади. Инсон қуёшга бемалол тик боқа олади, қуёшнинг нурлари эндилиқда кўзни қамаштира олмайди. қуёш қавс буржида турганда Ер сайёрасини куйдирмайди, балки илитади х,амда ерни илитади. Хуллас, кавс (ёй-кош) буржидаги қуёш (юз) ўзига хос тароватга эга, у ўзлигини бор жамоли билан куз-куз килмокда. ^изиги, куёш айни кавс буржига кирган кезлар Ер сайёрасига яқинлашар экан. Кўринадики, мутафаккир шоир шу биргина байтда канча кодисаларни тажассум этиб бермокда.
Алишер Навоий қош тасвирини жонли тасвирлаш учун турли бадиий ифода воситаларини қўллайди, чунончи, қошни янги ойга қиёслаш анъанавий усулини анча ривожлантиришга эришади:
Кўзинг сар фитнаи олам тушубдур, ^ошингдек, бир янги ой кам тушубдур .
Куз оламга фитна солмоклик рамзи булса, кош шу оламда камдан - кам учрайдиган янги ойга ўхшашдир. Аслида кошни кўздан, кўзни қошдан ажратиб булмайди, улар том маънода бир-бирини такозо этганидек, айни замонда улар мантикан бир-бирини тулдиради. Навоий даври шеърияти кам бу кодисадан четда тургани йўк, балки бу борада ўз кашфиётлари билан улуш қўшиб, мумтоз шеъриятимизни юқори уфқлар сари етаклайди.
Адабиётлар:
-
1. Навоий А. Асарлар. Ўн беш томлик. Т.I. Ғаройибус - сиғар. Нашрга тайёрловчи Ҳамид Сулаймон. – Тошкент: Ўзадабийнашр, 1963. – 496 бет.
-
2. Навоий Алишер. Асарлар. 15 томлик. Т.2. Наводируш - шабоб. Нашрга тайёрловчи Ҳамид Сулаймон. – Тошкент: Ўзадабийнашр, 1963. – 428 бет.
-
3. Навоий асарлари луғати. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1973. –784 б.
-
4. Саройи Сайфи. Шеърлар.Гулистон. Нашрга тайёрловчи Эргаш Фозилов. –Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашўриёти, 1968. –256 бет.
-
5. Ўзбек мумтоз адабиёти намуналари.II жилд. (XIV–XV асрнинг бошлари). Тузувчи, изоҳ ва шарҳлар муаллифи: ф.ф.д., проф. Насимхон Раҳмон. –Тошкент: ЎзР ФА “Фан” нашриёти, 2007. – 320 б.
"Экономика и социум" №6(85) 2021
Список литературы Алишер Навоий азалларида ош тимсоли
- Навоий А. Асарлар. Ўн беш томлик. Т.I. Ғаройибус - сиғар. Нашрга тайёрловчи Ҳамид Сулаймон. - Тошкент: Ўзадабийнашр, 1963. - 496 бет.
- Навоий Алишер. Асарлар. 15 томлик. Т.2. Наводируш - шабоб. Нашрга тайёрловчи Ҳамид Сулаймон. - Тошкент: Ўзадабийнашр, 1963. - 428 бет.
- Навоий асарлари луғати. - Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1973. -784 б.
- Саройи Сайфи. Шеърлар.Гулистон. Нашрга тайёрловчи Эргаш Фозилов. -Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашўриёти, 1968. -256 бет.
- Ўзбек мумтоз адабиёти намуналари.II жилд. (XIV-XV асрнинг бошлари). Тузувчи, изоҳ ва шарҳлар муаллифи: ф.ф.д., проф. Насимхон Раҳмон. -Тошкент: ЎзР ФА “Фан” нашриёти, 2007. - 320 б.