Ғалладан бўшаган майдонларга турли экишнинг дуккакли мош ҳосили элементлари ўзгаришига таъсири
Автор: Амирулов Отабек Сайдуллаевич, Азизова Адиба Осим Изи
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Рубрика: Агрономия
Статья в выпуске: 2-1, 2020 года.
Бесплатный доступ
Ғалла ўрим-йиғимидан кейин такрорий экин сифатида етиштирилган мош экининг турли экиш усулларига нисбатан эрта муддатда ҳамда анъанавий экиш усулида тупроққа экилганда ҳосилдорликнинг ўзгаришига таъсири кўрсатиб ўтилган.
Такрорий, мош, тупроқ, гумус, диверсификация, ҳосил, ўсимлик, органик, технология, ресурстежамкор, бошоқли, маҳсулдорлик, унумдор, дуккак, модда
Короткий адрес: https://sciup.org/14125644
IDR: 14125644 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10028
Текст научной статьи Ғалладан бўшаган майдонларга турли экишнинг дуккакли мош ҳосили элементлари ўзгаришига таъсири
Кўпгина давлатларда сувли майдонларда бошоқли дон экинлари экиладиган майдонлар тупроқларининг унумдорлигини сақлаш ва ошириш мақсадида кўплаб давлатларда бошоқли дон экинларини етиштиришда ресурстежамкор технологияларни ва такрорий экинлар диверсификацияси қўллаш орқали ижобий натижалар олинмоқда.
Республикамизнинг суғориладиган майдонларидан бир йил давомида 2-3 марта ҳосил олиш имкониятини ҳисобга олиб, такрорий экин сифатида ўзининг таркибида юқори сифатли оқсил сақлайдиган ва мавжуд оқсил танқислиги муаммосини ижобий ҳал этадиган дуккакли (мош, соя, ловия) экинлари тури ва навларини тўғри танлаш экиб етиштириш тупроқ унумдорлигини яхшилаш учун ўта муҳимдир.
“Республикамиз жанубида бошоқли дон экинлари ҳосилидан бўшаган майдонларда биоиқлим ресурисларидан тўла фойдаланиш, такрорий экинлар диверсификацияси ва етиштириш технологияларини такомиллаштириш” мавзусидаги амалий лойиҳанинг асосий мақсадларидан бири Республиканинг жанудий минтақалари шаро итида бошоқли дон экинларидан кейин такрорий экинлар дивертификациясини ишлаб ч иқиш асосида, уларнинг тупроқ унумдорлигини оширишдаги ролини аниқлашга қаратилган. Бунда дуккакли дон ва донли экинлар уруғлари тўғридан-тўғри ва ерга ишлов бериш натижасида экиб ўрганилади. Шундай экан, республиканинг жанубий минтақаларида бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларда такрорий экинлар девирсификациясини ишлаб ч иқиш талаб этилади. Шу билан бирга такрорий экинларни етиштиришнинг ресурстежамкор технологияларини ишлаб ч иқиш ҳам муҳим аҳамиятга эга ҳисо бланади.
Кузги бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларда такрорий экин сифатида ўзининг таркибида юқори сифатли оқсил сақлайдиган ва мавжуд оқсил танқислиги муаммосини ижо бий ҳал этадиган дуккакли (мош, соя, ловия) экинлари тури ва навларини тўғри танлаш экиб етиштириш тупроқ унумдорлигини яхшилашда самарадорлиги юқори ҳисобланади.
Такрорий мошни экин сифатида экиш ўсимлик илдизида яшайдиган туганак бактериялар фаолияти натижасида атмосфера азотни ўзлаштирилиши натижасида тупроқда биологик азотни тўпланиши, органик моддалар миқдорини кўпайиши, тупроқнинг сув-физик хоссаларини яхшиланиши, унумдорлигини ошиши, иккиламчи шўрланишни олдини олиниши, мошдан кейин экилган ўсимлик ҳосилдорлигини 20-30 фоизга ошиши илмий манбаларда кўрсатиб ўтилган [1].
Қашқадарё вилояти шароитида такрорий экин сифатида экилган мош экини 2,14 т/га илдиз ва анғиз қолдиқлари қолдиришини, 54,7-48,4 млн/г. бактериялар, 44,743,3 млн/г азотофикаторлар, 62,9-60,7 млн/г нитрофикаторлар, 54,6-52,1 млн/г замбуруғлар, 38,6-36,2 млн/г актиномиустлар қолдиқларини кўрсатганлигини маълум қилишган [2].
Мошнинг вегетация даври кунида тупроқ таркибида 50–100 кг/га биологик азот ва органик моддалар тўплаб, ернинг табиий унумдорлигини ошириши билан бирга оқсил ва витаминларга бой бўлган шифобахш дон берадиган экинлардан бири ҳисо бланади [3].
Юқоридаги муамолардан келиб чиққан ҳолда, Мамалакатимизни жанубий ҳудудларида бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларда тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишда хизмат қилувч и, иқтисодий самарадор, юқори рентабелли такрорий экинлар девирсификациясини ишлаб чиқишдан иборат. Тупроқ унумдорлигини оширувчи, экинларнинг ривожланиш даврларини тўлиқ ўташини таъминловчи сув, ёқилғи-мойлаш ва бошқа ресурсларни иқтисод қилишни таъминловчи такомиллашган такрорий экинларни етиштириш технологияларини ишлаб ч иқиш лозим.
Ўтказилган тажриба майдони Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиали тажриба учаскасида жойлашган ва тупроқлари суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар ҳисобланади. Тадқиқотларда, ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши бўйича фенологик кузатувлар олиб борилди. Турли вариантлар бўйич а тупро қнинг кимёвий ва физик – кимёвий хоссалари, тажрибада ўрганилган такрорий экин мошнинг ҳо силдорлиги ўрганилди (1-расм).
Тажрибада тупроққа ишлов бермасдан ҳайдамасдан экиш усулида мош экинида 7,3 ц/га, чизеллаб (20-25 см) экилган усулда эса 10,2 ц/га ташкил этганлиги кузатилди. Шудгорлаб ва чизеллаб экиш усулларга нисбатан таққосланганда ҳосилдорлик кўрсаткичи бошқа усулларга нисбатан мошда 3,2 ц/га фарқ бўлганлиги маълум бўлди.

Тупроқни 20-25 Чизеллаб (20-25 Тупроққа ишлов см чуқурликда см) экиш бермасдан экиш шудгорлаб экиш
1-расм. Ҳар хил экиш вариантларда экилган мошнинг ҳосилдорлик кўрсаткичлари
Ўтказилган тақиқотилардан хулоса қилиб айтганда, экиш муддатларининг кечикиб бориши тупроққа ишлов берилмасдан экилган бошқа вариантларда мош экини ҳосилдорлиги кескин пасайиб борган бўлса, кузги буғдойдан бўшаган майдонларда такрорий мош экинини эрта муддатда (20 июнь) ойида тупроқни 20 -25 см чуқурликда шудгорлаб экилганда ҳосилдорлик кўрсаткичида 13,4 ц/га юқори бўлганлиги аниқланди.
АДАБИЁТЛАР:
-
1. Турсунходжаев З.С., Болкунов А.С. Пути увеличения производства разнообразных кормов и зерна в хлопковых севооборотах «Круглогодовое использование орошаемых земель» – Союз НИИХ Тошкент, 1981. Труды Союз НИИХ, вып. 46. с-4-8.
-
2. Буриев И, Тиллабеков Б Типик бўз тупроқларда ғўза навларини суғориш тартиби. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали. – Тошкент, 2011, №12. – Б-16.
-
3. Холиқов Б. Такрорий экинлар ва тупроқ унумдорлиги. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. № 6. 2004 й. 20 б.
-
4. Мейлиев Акмал Хушвақтович, Болқиев Зохид Тоштемирович. Жанубий минтақалар шароитида қаттиқ буғдойнинг дон сифати юқори бўлган тизмаларини танлаш // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
5. Дилмуродов Шерзод Дилмуродович. Юмшоқ буғдойнинг маҳаллий маҳсулдор тизмалари селекцияси // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
6. Дилмуродов Шерзод Дилмуродович, Бойсунов Нурзод Бекмуродович. Рақобатли навсинаш кўчатзорида юмшоқ буғдойнинг биометрик кўрсаткичларини ўрганиш // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
7. Абдуазимов Акбар Мухторович, Вафоева Мавлуда Бобомуродовна. Ўсувни
бошқарувчи восита (биостимулятор) ларнинг кузги буғдой дастлабки биометрик кўрсаткичларига таъсири // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
8. Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич, Абдуазимов Акбар Мухторович. Баҳорги
буғдой навларида бошоқ ўлчамлари // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
9. Узақов Ғуломжон Оқбўтаевич. Кузги буғдойни ресурстежамкор технология
асосида етиштирилишининг дон ҳосилдорлигига таъсири // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
10. Хазраткулова Шахноза Усмоновна, Тоғаева Холида Ражабовна. Кузги юмшоқ буғдой нав ва тизмаларининг иссиқликка бардошлилигини баҳолаш // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
Список литературы Ғалладан бўшаган майдонларга турли экишнинг дуккакли мош ҳосили элементлари ўзгаришига таъсири
- Турсунходжаев З.С., Болкунов А.С. Пути увеличения производства разнообразных кормов и зерна в хлопковых севооборотах «Круглогодовое использование орошаемых земель» – Союз НИИХ Тошкент, 1981. Труды Союз НИИХ, вып. 46. с-4-8.
- Буриев И, Тиллабеков Б Типик бўз тупроқларда ғўза навларини суғориш тартиби. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали. – Тошкент, 2011, №12. – Б-16.
- Холиқов Б. Такрорий экинлар ва тупроқ унумдорлиги. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. № 6. 2004 й. 20 б.
- Мейлиев Акмал Хушвақтович, Болқиев Зохид Тоштемирович. Жанубий минтақалар шароитида қаттиқ буғдойнинг дон сифати юқори бўлган тизмаларини танлаш // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
- Дилмуродов Шерзод Дилмуродович. Юмшоқ буғдойнинг маҳаллий маҳсулдор тизмалари селекцияси // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
- Дилмуродов Шерзод Дилмуродович, Бойсунов Нурзод Бекмуродович. Рақобатли навсинаш кўчатзорида юмшоқ буғдойнинг биометрик кўрсаткичларини ўрганиш // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
- Абдуазимов Акбар Мухторович, Вафоева Мавлуда Бобомуродовна. Ўсувни бошқарувчи восита (биостимулятор) ларнинг кузги буғдой дастлабки биометрик кўрсаткичларига таъсири // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
- Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич, Абдуазимов Акбар Мухторович. Баҳорги буғдой навларида бошоқ ўлчамлари // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
- Узақов Ғуломжон Оқбўтаевич. Кузги буғдойни ресурстежамкор технология асосида етиштирилишининг дон ҳосилдорлигига таъсири // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
- Хазраткулова Шахноза Усмоновна, Тоғаева Холида Ражабовна. Кузги юмшоқ буғдой нав ва тизмаларининг иссиқликка бардошлилигини баҳолаш // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.