Андижон ах. Олисида профилактик кардиологиянинг демографик, ижтимоий-иктисодий ва тиббий-гендерлик йуналишларининг замонавий тавсифлари

Автор: Мамаоолиев Н.С., Мусашайхов У.Х., Мамасолиев З.Н.

Журнал: Евразийский кардиологический журнал @eurasian-cardiology-journal

Рубрика: Эпидемиология фактора риска и сердечно-сосудистых заболеваний

Статья в выпуске: S2, 2019 года.

Бесплатный доступ

Ишнинг максади - юрак-кон томир касалликларига (ЮКК) оид замонавий эпидемиологик шароитни аниклаш ва бирламчи профилактиканинг айнан шу йуналишда замонавий тавсифларини очишдан иборат булди.

Короткий адрес: https://sciup.org/143170564

IDR: 143170564

Текст статьи Андижон ах. Олисида профилактик кардиологиянинг демографик, ижтимоий-иктисодий ва тиббий-гендерлик йуналишларининг замонавий тавсифлари

Мутлоқ танлов йўли билан жами 1662 та аҳоли гуруҳи Андижон ва Пахтаобод туманлари Маҳалла фуқаролар йиғини рўйхати асосида таш-кил этилди [Андижон туманидан – 715 та (43,1 %) ва Пахтаобод туманидан – 947 та (56,9 %)]. Мах-сус эпидемиологик комплекс текширувга аж-ратилган аҳоли жалб этилди. Текширув ЖССТ тавсия этган дастур ва усуллар билан (WHO STEPS Instrument for Chronic Disease Risk Factor Surveillance «Uzbekistan») 2018 йил давомида амалга оширилди.

Олинган натижа ва хулосалар. Текширилган-ларнинг 879 таси (52,9 фоиз)ни эркаклар ва 783 тасини (47,1 фоиз) аёллар ташкил қилиб (р > 0,05) ёш гуруҳлари бўйича қуйидагича тавсифландилар:

≥18–20 ёшгача бўлганлар – 57 та (3,4 фоиз), 20–29 ёшдачилар – 503 та (30,3 фоиз), 30–39 ёшдачи-лар – 348 та (20,9 фоиз), 40–49 ёшдачилар– 256 та (15,4 фоиз), 50–59 ёшдачилар – 281 та (16,9 фоиз), 60–74 ёшдачилар – 161 та (9,7 фоиз), 75–89 ёшда-чилар – 51 та (3,1 фоиз) ва 90 ёшдан ошганлар – 5 та (0,3 фоиз).

Аксарият ёшлар ва ўрта яшар аҳоли гуруҳини тиббий текширувга эҳтиёжи борлиги ёки қизиқиш уйғотганлиги эътиборни тортади (р < 0,01). Маъ-лумотчанлик даражасининг юқорилиги ҳам тасдиқланди. Хусусан, ҳаммаси бўлиб мактаб-да ҳамда махсус ва олий ўқув юртларида ўқиш муддати бўйича қилинган таҳлил тасдиқландики, 7–8 йил ўқиганлар – 0,2 фоизни, 9–10 йил ўқиганлар – 0,9 фоизни, 9–11 йил ўқиганлар – 1,4 фоизни, 10–12 йил ўқиганлар – 68,2 фоизни, 13–15 йил ўқиганлар – 3,4 фоизни ва 14–19 йил ўқиганлар – 25,9 фоизни ташкил этади. «Тўлиқ» ва «ихтисослашган» таълим олиш даражаси (ЮҚК учун саноген омил ҳисобланади) 97,5 фоизга куза-тилди (р < 0,001).

«Таълим юқори даражаси» хатар омил сифати-да ўрганилганда аниқландики, энг кўп «ўрта мах-сус касб»лилар – 67,4 фоиз (р < 0,001) ва «олий маълумотлилар» – 25,7 фоиз (р < 0,01) қайд этилди. Жуда кам частоталарда «Мактаб таълимига эга эмаслар» (1,1 фоиз), «Тугалланмаган умумий ўрта маълумотлилар» (0,2 фоиз), «Тугалланган умумий урта маълумотлилар» (0,8 фоиз) ва «Тугалланма-ган махсус касбий маълумотга эга бўлганлар» (1,4 фоиз) кузатилди.

Махаллий ахоли (узбек ва кирFизлар) 96,7 фо-изни ва четдан келган аҳоли (тожиклар, қозоқлар, татарлар ва руслар) 3,3 фоизни ташкил этади (р<0,0001). Ижтимоий-оилавий аҳволи бўйича (What is your marital status) текширувдан утган популяция қуйидагича тавсифланади: «Турмуш қўрмаганлар» – 5,2 фоиз, «Ҳозирги пайтда турмуш

қурганлар» – 50,6 фоиз, «Турмуш қурган-у, лекин хозирда алохида турувчилар - 32,4 фоиз, «Аж-рашганлар» – 4,9 фоиз, «Бевалар» – 6,8 фоиз ва «Фукаровий никохдагилар» - 0,1 фоиз даражалар-да» кузатилди.

Хулоса килиш мумкинки, юкумли булмаган ка-салликлар профилактикасига текширилган икки туман аҳолисида худудий индивидуал жиҳатлар берилиши керак булади. Авваламбор, кайд этил-ган эпидемиологик курсаткичлар негизида профи-лактик дастурлар яратилса ва мунтазам олиб бо-рилса, мантиқан сифатли ва самарали бўлади.

ЗАМОНАВИЙ АҲОЛИ ПОПУЛЯЦИЯСИДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ «ЧИЗГИСИ» БЎЙИЧА АЙРИМ МИНТАҚАВИЙ-ПРОФИЛАКТИК МАЗМУНДАГИ ТАВСИФЛАР

МАМАСОЛИЕВ Н.С., УСМОНОВ Б.У., МУСАШАЙХОВ У.Х., МАМАСОЛИЕВ З.Н.

Андижон давлат тиббиёт институти ва РШТЁИМ АФ, Андижон. Ўзбекистон

Ишнинг махсади - замонавий ахоли популяци-яси учун йўналтирилган минтақавий-профилактик дастурларга асослар яратиш ва тавсияларни во-дий шароитида такомиллаштиришдан иборат бўлди.

Материал ва усуллар. Андижон вилоятининг икки туманидаги эпидемиологик текширувда ≥18– 90 ёшли аёллар эркаклар жалб этилиб ўтказилди. Репрезентативли таъминланган кишлок популя-цияси – 1662 аҳоли 2018 йил давомида комплекс тиббий курикка жалб килиниб текширилди. Текши-рувда унифицирланган ва стандартиза-цияланган STEPS (WHO, 2014) саволномаси қўлланилди.

Натижа ва хулосалар. Андижон ва Пахтаобод туман аҳолисини эпидемиологик тадқиқотга жалб килиш натижалари курсатдики, аксарият популяция даражасида қуйидаги касб турлари учрайди ёки уларнинг касбларига охир 12 ой ичида мос ке-лади (Which of the following best describes your main work status over the past 12 months?): «Давлат хиз-матчиси» - 25,3 фоиз, «Нодавлат хусусий корхо-на ишчиси» – 13,1 фоиз, «Тадбиркор» – 18,9 фоиз, «Ҳақ тўланмайдиган иш» – 0,8 фоиз, «Ўқувчи» – 4,5 фоиз, «Уй бекаси» - 9,5 фоиз, «Пенсия олув-чи» – 12,9 фоиз «Меҳнатга лаёқатли, ишсиз» – 5,7 фоиз, «Меҳнатга лаёқатсиз, ишсиз» – 1,1 фоиз ва «Мавсумий, бир маротабалик, вактинчалик ишлар-да бандлик» – 8,2 фоиз.

Булардан кўринадики, «касбий хатар омили»ни қайд этилиш даражаси 5,7 фоиздан ошмайди ва бу – халқаро кўламда солиштирилса, нисбатан мулойим эпидемиологик шароитларни улар ноин-фекцион касалликларга нисбатан яратади демак-дир.

Оиладаги одамлар сони ва эпидемиологик шароитларнинг уларга алоқадорлиги Ўзбекистон популяциясида деярли ўрганилмаган ёки бўлган тақдирда ҳам уларнинг қимматлари эскириб, маълум даражада йуколган. Биз хонадонингиз-да «18 ёшдан ошган неча киши сиз билан бир-га яшайди»? деган саволномани қўйиб, ушбу холатни хам аникладик ва бахолаб чикдик. Одам-лар сони битта бўлган хонадонлар – 3,1 фоиз, 2 талилар – 22,3 фоиз, 3 талилар – 36,0 фоиз, 4 талилар – 26,6 фоиз, 5 тали – 6,1 фоиз, 1 ва 6 тали – 5,9 фоизни ташкил этиши маълум бўлди. 61,4 фоиз хонадонда одамлар сони 3 тадан ор-тмайди ва 38,6 фоизида одамлар сони 4 тадан ортик эканлиги аникланди (р<0,05). Шунга мо-нанд «Охирги йилда хонадонингизда уртача да-ромад канча булганлигини айтиб бера оласиз-ми?» деб қўйилган саволга аҳоли томонидан ишончли ва тасдикли куйидагича жавоб берил-ган: 500 000 сўмгача – 2,1 фоизи, 500 000 сўмдан 1 000 000 сўмгача – 11,2 фоизи, 1 000 000 сўм-дан 1 500 000 сўмгача – 16,8 фоизи, 1 500 000 сўм-дан 2 000 000 сўмгача – 21,3 фоизи, 2 500 000 сўмдан 3 000 000 сўмгача – 29,3 фоизи ва 3 000 000 сўмдан ортиқ – 19,3 фоизи. Аҳолининг 69,9 фоизини хонадонидаги ўртача даромад 2 млндан юқори ва фақат 30,1 фоизидагина 1,5 млн. (асосан маошлар ҳисобга олинган, томорқа даромади бунга кирмаган) бўлган (р < 0,01).

Хулоса тарзида: ахолини турмуш тарзи-га юкорида аникланган эпидемиологик тавсиф-лар, шак-шубҳасиз, устуворлик қилиб таъсир кўрсатади. Улардан келиб чиқиб «маҳалла», «оила» ва «туман» куламларида фаол профилак-тик-скринингли дастурлар режалаштирилса, амал-га оширилса ва назоратгаса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Статья