Андижон вилояти шароитида кечки муддатда экиш учун картошкани нав ва намуналари танлаш

Автор: Ахмадалие Аббосбек

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 12-1 (91), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мақолада нав катигорияларига тушунча, юқори ва сифатли хосил олишда навнинг ахамияти хамда навларни махсулдорлигидан фойдаланиш даражаси баён этилган. Картошка нав -намуналарининг ер устки қисмини айниш касалигининг турлари билан зарарланиши ёритилган. Картошка нав-намуналари хосилдорлиги ва уларнинг таварбоплик сифати тўғрисида маълумотлар берилган.

Навлар, айниш, ўсув даврида, яшовчанлик, ялпи ҳосил

Короткий адрес: https://sciup.org/140289048

IDR: 140289048

Текст научной статьи Андижон вилояти шароитида кечки муддатда экиш учун картошкани нав ва намуналари танлаш

Кириш. Мустақиллик йилларида аҳолини турмуш шароитини яхшилаш, биринчи навбатда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эхтиёжини тўла қондириш масаласига хукуматимиз томонидан катта эътибор қаратилмоқда. Аҳолимизни озиқ-овқат билан етарли даражада таъминлашда картошканинг аҳамияти каттадир.

Ўзбекистон мустақилликга эришгунича аҳолини талаби Россия ва Белоруссиядан келтирилган картошка ҳисобига қондирилар эди. Мустақилликнинг биринчи йилларида етиштирилган картошка ҳосили аҳоли сон бошига 16 кг дан 23 кг.га кўпайди, лекин бунга етиштириладиган майдонларнинг кенгайтириш ҳисобига эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1996 йил 30 августда «Картошкачиликда бозор муносабатларини чуқурлаштириш ва республикада картошка етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 301 сонли қарорини қабул қилганидан сўнг, 1997 йилнинг ўзида картошканинг ялпи ҳосили 692 минг тоннани ташкил этиб, картошкани етиштириш аҳоли бош сонига 30 кг гача етиб, четдан истеъмолбоп картошка келтиришга чек қўйилди.

2019 йилда бу қиммат баҳо ўсимликдан олинган ялпи маҳсулот 2.9 млн тоннадан ошди, бу хар бир истеъмолчига 68-71 кг дан тўғри келади. Бунга, ишлаб чиқаришга картошканинг серҳосил, юқори ҳарорат ва касалликларга чидамли навларини татбиқ этиш ва янги агротехналогияларни қўллаш ҳисобига эришилди.

Нав – картошка етиштириш техналогиясининг муҳим элементи.

Барчага маълумки, картошка ҳосилдорлиги маълум даражада экиладиган навлар, уларнинг махсулдорлиги, етиштириладиган махаллий шароитига мослашганлигига боғлиқ бўлади.

Нав ўсимликларни касалликларга чидамлилиги, ҳосилни чиқиш муддати, товарлик сифати ва кимёвий таркибини белгилайди.

Нав тур ичидаги ботаник систематик бирлик эмас, бу аниқ хўжалик тушунчасидир. Нав инсон томонидан аниқ шароитда етиштириладиган қимматли хўжаликка белгиларига эга бўлган ўсимликлар гурухидир.(3,4)

Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августдаги “Селекция ютуқлари тўғрисида”ги қонунда “нав” тушунчаси қуйидагича таърифланган:

“Нав” – ўсимликлар гурухи бўлиб, у наслдан – наслга барқарор ўтувчи, муайян генотип ёки генотиплар комбекциясини бошқалардан ажратиб турувчи белгиларга қараб аниқланади ва айни бир ботаник таснифидаги бошқа ўсимликлар гурухидан бир ёки бир неча белгилари билан фарқланади. Клон, линия, биринчи авлод дурагайи популация навнинг мухофаза қилинадиган объектларидир.

Шундек қилиб, турли экинларда нав табиати турлича бўлиши мумикн. Ишлаб чиқишда етиштирилаётган картошка навлари бир ўсимлик авлоди бўлиши билан бирга ўзида бир ёки бир неча турлар белгиларини сақлайди.

Адабиётлар маълумотларига кўра ишлаб чиқаришга юқори махсулдор навларни татбиқ этиш қўшимча харажатларсиз картошка ҳосилдорлигини 10-30 фоизга кўпайиши билан бирга, ҳосил сифати яхшиланар экан.

Картошка навини тўғри танлаш – бу нафақат ҳосилни кўпайтириш йўли, балки ер, иқлим шароит меҳнат ҳамда мавжуд техник ресурслардан унумли фойдаланишда асосий восита вазифасини бажаради.

Республикамиз иқлим шароитида ёз-куз муддатда етиштириладиган картошка навларини танлаш бўйича кўп сондаги дала тажрибалари ўтказилган бўлиб, муаллифлар ёз фаслида картошкани барча навларини уларни эртаги, ўртаги ёки кечпишарлигини ҳисобга олган ҳолда экиш муддатларини тўғри танлаш ҳисобига юқори ҳосил олиш мумкинлиги тўғрисида хабар қилинганлар.(5,6,7,8)

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқган ҳолда ёз муддатда экиш учун картошка навини аниқ танлаш уни хосилдорлиги ва сифатини оширишда назарий ва амалий жиҳатдан ката аҳамиятга эга бўлган долзарб масалалардан бири деб ҳисоблаш мумкин.

Услуб ва материаллар. Қўйилган мақсадни хал этиш учун 2021 йил ёз-куз муддатида дала тажрибалари Андижон вилояти Жалақудуқ тумани “Сарварбек далалари” фермер хўжалиги шароитида тасдиқланган режа асосида утказилди.

Тажрибада картошкани Санте-st, Кондор, Марфона, Романо ва Курода навлари синалди. Дала тажрибалари фенологик, биометрик кузатувлар, ҳосилдорлиги ва уни сифатини ҳисобга олиш билан амалга оширилди. Барча дала тажрибалари тўрт такрорланишда ўтказилди. Олинган маълумотлар амалдаги услубий кулланмалар асосида тахлил килинди.

Синалган картошка нав-намуналарининг нихол хосил килиши-хато миқдори турлича бўлди. Яни, стандарт нав Сантеда хата миқдори ниҳоллар тўлиқ ҳосил бўлганидан сўнг 4,2 фоизни ташкил этди. Бу кўрсатгич Кондор ва Курода навларида эса стандарт навига нисбатан 1,1-1,2 фоизга кам булди. Марфона ва Романо навлари хата микдори (4,4; 4,1%) стандарт нав хата микдорига якин булди.

Урганилган картошка нав-намуналари, нафакат, нихол хосил қилишлари бўйича , балки ўсимликларини ўсув даврида яшовчнлиги бўйича хам биринчи -иккинчисидан фарк килди.

Синалган картошка навларидан Кондор ва Куродаларни ўсув даврида нобут бўлган ниҳоллари миқдори стандарт Санте нав ниҳолларига нисбатан яшовчанлиги 1,1 фоизга юқори бўлишлиги тажрибамизда аниқланди. Марфона ва Романо навлари нихолларининг усув даврида нобут булганлари микдори стандарт нав курсатгичига ухшаш булди(1,9; 2,2%).

Демак, ўрганилган картошка нав намуналаридан Кондор ва Курода, бошқа нав ҳамда стандартга нисбатан ўсув даврида яшовчанлиги жихатидан сезиларли даражада юкори турар екан.

Урганилган картошка нав-намуналари ичида хар тупда уртача (4,1дона) ва гектарда энг кўп (195242 дона ) пояни стандарт Санте нави шакллантирди. Долган навлар стандарт навга нисбатан хар тупда: Кондор-2,3; Марфона-2,0; Романо-1,0 ва Курода нави эса-1,3 донага кам поя хосил килди. Булар уз навбатида гектаридаги умумий поялар сонини камайишига олиб келди. Жумладан, Кондор навининг гектарида ҳосил қилган поялари сони стандарт нав поялари сонига нисбатан 109526 ва Марфона навида эса 95240 донага кам бўлганлиги маълум бўлди. Романо ва Курода навларининг гектарда ҳосил қилган поялари сони Кондор ҳамда Марфонага нисбатан кўп(61906 ва 47620 донага) аммо, стандарт Сантега нисбатан эса 47620 ва 61906 донага кам бўлди.

Хулоса

Ўтказилган дал тажрибалари натижаларга асосланиб қуйидаги хулосани чиқариш мумкин:

  • -    ёз фаслида картошканинг Кондор, Романо ва Курода навларини экилса хата миқдорини кескин камайишига ва бақуват ривожланган ўсимликлар ҳосил қилишга эришилади;

  • -    Кондор, Романо ва Курода навлари айниш касаликларининг турлари билан ёз фаслида кам зарарланар экан;

  • -    кечки муддатда юқори ва сифатли хосил олиш учун картошкани Курода, Романо ва Кондор навларини экиш мақсадга муофиқ деб ҳисоблаймиз.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

"Экономика и социум" №12(91) 2021

Список литературы Андижон вилояти шароитида кечки муддатда экиш учун картошкани нав ва намуналари танлаш

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1996 йил 30 августда "Картошкачиликда бозор муносабатларини чуқурлаштириш ва республикада картошка етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 301 сонли қарори.
  • Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августдаги "Селекция ютуқлари тўғрисида"ги қонун
  • Анисимов Б.В. Элитное семеноводство картофеля обеспечение качества в процессе производства. Ситуация в России и международный опыт Научные труды ВНИИКХ - Москва 2001-С19 - 35.
  • Будин К.З. Культурные виды картофель России, Т.1-Москва, Редакцие «Достижения науки и техники АПК», 2003-ЯС12-15.
  • Костина Л.И., Жолудкова З.П. Селекционные сорта картофеля культурная флора СССР т/х - Картофель-Ленинград, Колос, 1970- С 305-309.
  • Молчанова Е.Я., Казин С.В. Правильно выбирайте сорта Картофель и овощи - Москва 2002-№3-С27.
Статья научная