Андижон вилояти шароитида соя ўсимлигининг асосий касалликларини тарқалиши ва ривожланиш даражаси
Автор: Абдуллаева Г.Д.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 10 (89), 2021 года.
Бесплатный доступ
Ин мақола дар бораи сояафкан маълумот медиҳад растани ва касалихои он. Хусусиятҳои судманди лӯбиё эътироф шудаанд, ва ахамияти саноатии сафеда ва равган дар таркиби он кайд карда шуд. Бемориҳои сояафкан ба монанди бемаҳдудият, аскохит, фузариоз пажмурда ва занг ба растанй зарар мерасонад.
Лубиё, сафеда, равған, лӯбиёгиҳо, ғайриравғанӣ, аскохитоз, фузариоз.
Короткий адрес: https://sciup.org/140260800
IDR: 140260800
Текст научной статьи Андижон вилояти шароитида соя ўсимлигининг асосий касалликларини тарқалиши ва ривожланиш даражаси
Кириш.Ҳар қандай қишлоқ хўжалик экинларининг ўсув даврида зараркунанда, касаллик қўзғатувчи замбуруғ турларидан, даладаги бегона ўтлардан ҳимоя қилмасдан ундан мўл ва сифатли ҳосил олиш мумкин эмаслигини барча шу жумладан фитопатолог ва миколог олимларимиз яхши билишади. Бу ишни сифатли бажариш эса, биринчи навбатда, ўсимликларда кенг тарқалган, энг хавфли зарарли организмларнинг турларини аниқлаш, уларнинг ривожланиш босқичларини, мавсумдан мавсумга ўтиш қонуниятларини, об-ҳаво шароитларига бўлган талабларини ҳамда уларга қарши самарали кураш чораларини ишлаб чиқиш ҳар бир тадқиқотчининг вазифаси ва мақсади хисобланади[3].
Аммо, дуккакли мойли экинлардан соя ҳам жуда хавфли зараркунанда ва касалликлар билан касалланади. Натижада, ушбу ўсимликзамбуруғлардан катта зарар кўради, уларнинг ҳосили ва махсулот сифати пасаяди. Ўсимликларнинг гул ғунчалари очилмасданоқ нобуд бўлиши мумкин.
Андижон вилояти шароитида ўстирилаётган соя ўсимликларида аниқланган касалликларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш учун албатта уларнинг тарқалиш қонуниятларини ҳар томонлама чуқур ўрганиш катта аҳамиятга эгадир. Шунинг учун биз олган маълумотларимизнинг муҳокамасига ўтишдан олдин бошқа мамлакатларда олиб борилган илмий ишларни тахлил қилишни ўзимизга жоиз деб билдик.
Оқ чириш касаллиги соя ўсимликларининг 80% гача касаллантиради. Бир дона ўсимликнинг хосилдорлиги 10 - 100% гача камайиши мумкин.
Сохта ун шудринг касаллиги соя ўсимлигига етказган зарари бўйича иккинчи ўринда турган касалликлардан хисобланади. Баъзи бир хўжаликларда унинг тарқалиши 34 - 40% ни ташкил қилади.
Соя касалликлари Ўзбекистон шароитида ўрганилмаганлиги сабабли уларни тарқалиш динамикасини ҳамда касалликлар келтирадиган зарарларини қиёсий тахлил қилишимизга имкониятимиз йўқ десак хато бўлмайди. Шунинг учун биз Тошкент вилояти далаларида экилган соя ўсимлиги касалликларининг тарқалишини ўсимликларнинг ўниб чиқиш давридан бошлаб ўрганиб бордик. Олинган натижаларни тахлил қилиб маълумотларни келтирдик.
Шу билан бир қаторда касалликларнинг тарқалиш сабабларини тўғри тахлил қилиш учун 2011 - 2016 йиллар давомида Ўзбекистон республикаси Вазирлар маҳкамасига қарашли марказий гидрометериология хизмати томонидан чоп этилган агрометериология бюллетень маълумотларидан фойдаландик. 2011 - 2016 йиллардаги ўртача қайд қилинган ҳаво харорати ва унинг нисбий намлигига оид маълумотлар диссертациянинг илова 2 қисмида келтирдик.
Соя ўсимлигида йиллар бўйича ўртача ҳисобда энг кенг тарқалган касалликларга сохта ун шудринг (46,3 %), кейин ун шудринг (31,9 % ), аскохитоз (30,0 %); кам тарқалганларига эса церкоспороз (19,3 %), антракноз (16,0 %) лар киради.
Келтирилган маълумотлар асосида яъна шуни қайд қилиш мумкинки ҳамма касалликларнинг тарқалиши ҳар йили ҳар хил бўлиш кузатилди. Масалан антракноз 2013 йилда 11,2%, 2014 йилда 19,5% , 2015 йилда 17,3%; Илдиз чириш 25,1% , 29,4% , 31,8%; Сохта ун шудринг 40,7% , 49,1% , 48,3% ни ташкил қилди.
Бу ходиса албатта биринчи навбатда об - ҳаво шароитини ўзгариши билан бевосита боғлиқ бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. 2013-2015
йилларнинг об - ҳаво шароити соя ўсимлиги учун жуда қулай келди. Лекин шунга қарамасдан йиллар бўйича келтирилган намгарчиликнинг миқдори билан касалликнинг тарқалиши бўйича олган маълумотларимиз орасида чамбарчас боғлиқлик топишнинг имконияти бўлмади.
Андижон вилоятида Тошкентдагига ўхшаш стационар ва йиллар давомида қайтариладиган соя экинлари даласини топа олмаганлигимиз сабабли, тажрибани фақат Тошкент вилоятидагина олиб борилди.
Юқорида қайд этганимиздек тажриба олиб борилган йиллар бўйича касалликларнинг тарқалишига нисбатан умумий қонуният аниқлашнинг имконияти бўлмади. Лекин алоҳида олинган касалликнинг йиллар бўйича фарқлари ўзига хос ўзгаришлар мавжудлигидан дарак берди. Масалан, антрокиноз 2013 йилда 12 дан сал кўпроқ фоизда тарқалган бўлса, 2014 йилда 20 % яқин ошиб кетди. 2015 йилда эса яна бироз пасайиб қолди. Йиллар бўйича тахминан шундай ўзгаришга эга бўлган касалликлар қаторига вертициллиоз сўлиш ва соҳта ун шудрингни ҳам киритса бўлади.
Буларнинг акси бўлган, яъни 2013 йилда бироз кўпроқ касаллантириб, сўнгра камайган ва 2015 йилда эса яна кўпроқ даражада бўлган касалликларга эса Аскохитоз, филлактиниоз ва серкоспориоз касалликларини мисол қилиб кўрсатса бўлади. Илдиз чириш, септариоз, фузариоз чириш ва ун шудринг касалликлари эса йиллар давомида тарқалиш жиҳатидан ошиб борди. Касалликларнинг қолган вакилларида уч йил давомида тарқалиши жиҳатидан деярли ўзгариш бўлганлиги сезилмади.
Касалликларнинг ривожланиш даражасида ёки касалланиш даражаси билан тарқалиши орасида унчалик бир хиллик кузатилган бўлмасада, айрим касалликлар орасида бир-бирига яқин ўзгаришлар қайд этилди. Масалан, антракноз ва аскохитоз касалликларини тарқалиши ва касалликни ривожланиши йиллар бўйича бир хил ўзгариб борди. Лекин кўпчилик касалликларнинг ривожланиш даражаси церкоспориоздан ташқари кўпчилигида 2013 йилдан, 2015 йилга қараб оз миқдорда бўлсада кўтарилиш кўзга ташланди. Бундай ўзгаришни сабаби афтидан бир қатор омилларга боғлиқ бўлса керак, чунки асосий омил сифатида йиллик намгарчилик билан таққослаб кўрганимизда унчалик боғлиқлик сезмадик.
Шуни ҳам инобатга олиш зарурки, фермер хўжаликлари ходимлари ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда йиллар бўйича бир хил агротехник ишлари ўтқазишмайди. Булар ҳам албатта касалликларнинг тарқалиш ва ривожланиш даражаларида маълум фарқларни юзага келтирса керак.
Рўйхатда келтирилган айрим касалликларни замбуруғларнинг икки ва ундан кўп бўлган турлари келтириб чиқаради. Масалан, илдиз чириш касаллигида биринчидан, бир қанча замбуруғ турлари иштирок этади, иккинчидан, касалланиш асосан намгарчиликга бой баҳор ойларида тўғри келади. Натижада айрим пайтларда ўсимликнинг илдизи тезда чириб, ўсимлик умуман нобуд бўлиб кетади.
Соя ўсимлигида энг муҳим 10 та касалликлар орасида тарқалиш даражаси бўйича сохта ун шудринг энг кўп миқдорга эга бўлиб, 50 % га яқин ўсимликларда топилди. Аскохитоз, илдиз чириш, филлактиктоз, фузариоз сўлиш ва ун шудринг касалликлари эса ўрта ҳисобда 30% соя ўсимлик тупларида аниқланди. Нисбатан кам тарқалган касалликлар қаторига антракноз, церкоспориоз, вертициллиоз ва септариоз каби касалликлар киради. Уларнинг тарқалиш амплитудаси 20% атрофида бўлди.
Касалликнинг сифат кўрсатгичи ҳисобланувчи касаллик даражаси эса касалликнинг тарқалишига нисбатан тор амплитудада ўзгариши аниқланди. Антракноз касаллигини ҳисобга олинмаганда деярли барча касалликларнинг касаллантириш даражаси 20% дан юқори эканлиги, соҳта ун шудринг ва филластиктозларда эса ушбу кўрсатгич 30% атрофида бўлиши аниқланди.
Умумий хулоса қилиб айтилганда тарқалиши ва касаллантириш даражалари бўйича Тошкент вилояти шароитида энг кенг тарқалган касалликларга сохта ун шудринг ва аскохитоз, кам тарқалганларига эса церкоспороз, антракнозлар киради.
Фодаланилганадабиётлар:
-
1. Бурляева М.О. Соя: Изменчивость признаков и её значение в селекции сортов кормового использования: Автореф. дисс… канд. биол. наук. – 2003. – 20 с.
-
2. Ганя А.И. Основные грибные патогены сои в Молдавии и выявление источников устойчивости к ним: Автореф. дисс... канд. биол. наук. – Минск, 1981. – 22 с.
-
3. Фазал Хайат Тадж. Влияние и размещение суданской травы и сои в смешанных посевах на урожайность растений: Автореф. дисс... канд. с/х наук. – Ташкент, 1979. – 22 с.
-
4. Степанова М.Ю. Фузариозные заболевания бобовых культур: Автореф.дисс...канд. биол.наук. – Л., 1967. – 20 с.
"Экономика и социум" №10(89) 2021
Список литературы Андижон вилояти шароитида соя ўсимлигининг асосий касалликларини тарқалиши ва ривожланиш даражаси
- Бурляева М.О. Соя: Изменчивость признаков и её значение в селекции сортов кормового использования: Автореф. дисс… канд. биол. наук. – 2003. – 20 с.
- Ганя А.И. Основные грибные патогены сои в Молдавии и выявление источников устойчивости к ним: Автореф. дисс... канд. биол. наук. – Минск, 1981. – 22 с.
- Фазал Хайат Тадж. Влияние и размещение суданской травы и сои в смешанных посевах на урожайность растений: Автореф. дисс... канд. с/х наук. – Ташкент, 1979. – 22 с.
- Степанова М.Ю. Фузариозные заболевания бобовых культур: Автореф.дисс...канд. биол.наук. – Л., 1967. – 20 с.