Андижон вилоятида мева ва резавор ўсимликлар етиштиришнинг удудий жиатлари
Автор: Деонов Б.М.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 4-1 (95), 2022 года.
Бесплатный доступ
Рисолада Андижон вилояти географик хусусиятлари ва табиатини ўрганиш орқали қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантиришнинг устувор вазифалари ёритилган, статистик маълумотлар тахлил қилиниб мавжуд муаммоларни хал этишга қаратилган тавсиялар берилган.
Ресурс, мева ва резаворлар, ўсимликлар, деҳқон хўжаликлари, табиий шароит, ҳосилдорлик, экологик вазият
Короткий адрес: https://sciup.org/140292839
IDR: 140292839
Текст научной статьи Андижон вилоятида мева ва резавор ўсимликлар етиштиришнинг удудий жиатлари
Андижон вилояти Ўзбекистон Республикасининг энг шарқий қисмида жойлашган, шунинг учун мамлакатнинг «шарқий дарвозаси» ҳисобланади.
Андижон вилояти Фарғона минтақасининг шарқий қисмида, асосан, Қорадарё
ҳавзасида, Фарғона ва Олой тоғлари оралиғида, “Буюк ипак йўли”нинг Қошғар –
Ўш
– Қўқон – Тошкент йўналишида, интенсив суғорма деҳқончилик ва аҳолиси кўп ва жуда зич яшайдиган минтақанинг марказида жойлашган [1-2]. Майдони – 4,30 минг кв.кмни ташкил қилиб мамлакатимиз ҳудудининг атиги 1% га тенг келади. У шимол, шарқ ва жануби-шарқдан Қирғизистон Республикаси Жалолобод ва Ўш вилоятлари, жануби-ғарбдан Фарғона вилояти, шимолий-ғарбдан Наманган вилоятлари билан чегараланиб туради. Фарғона вилояти билан 101,2 км, Наманган вилояти билан 106,6 км ва Қирғизистон Республикаси билан 409,3 км масофада чегарадош бўлиб жами чегара узунлиги 617,1 км га тенг [3].
Қишлоқ хўжалиги соҳаси мамлакатимизни, жумладан, Андижон вилоятининг ривожланган иқтисодий тармоғи ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги аввало озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг асосий манбаи бўлиб хизмат қилади, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондирувчи асосий база бу соҳада дон, ўсимлик ёғи, гўшт, сут маҳсулотлари, тухум, парранда парҳез гўштлари, балиқ, асал, картошка, сабзавот, полиз, резавор, мева, узум, чорва учун ем-ҳашак, озуқа, фармоцевтика, фармокология соҳалари учун доривор ўсимликлар етиштириш, ўрмон хўжалигини ривожлантириш каби кўплаб соҳаларни ўзини таркибида бирлаштиради[4-5].
Вилоят табиатининг ўзига хослиги, ҳудуднинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам табиий компонент сифатида ўз аҳамиятига эга бўлиб, табиатнинг тўлақонли ривожланишида иштирок этади.
Бугунги жамиятнинг ривожланаётган даврида Андижон вилояти мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига ўхшаб кўплаб соҳаларда етакчилик
қилмоқда. Жумладан, мева ва резавор маҳсулотларни етиштириш, уни сақлаш ва қайта ишлаш соҳасида ҳам анча яхши натижаларга эришаётган вилоят ҳисобланади. Вилоятнинг барча хўжалик-субъектларида 2019 йилда 633.4 минг тонна мева ва резаворлар етиштирилган бўлса, бу кўрсаткич 2020 йилда 666.9 минг тоннага ўсиб, 2019 йилга нисбатан 5.3 % га кўпайган. Етиштирилган мева ва резаворларнинг 70.4 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида етиштирилган.
Мевалар ва резаворлар
Ҳажми, минг тонна
500,0
400,0
300,0
200,0
100,0
0,0


Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг хўжалик тоифалари бўйича тақсимланиши, % да

Фермер хўжаликлари
Деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари
Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга
оширувчи ташкилотлар
Вилоятда етиштирилаётган мева ва резавор маҳсулотларни 469.2 минг тоннаси деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари, 191.1 минг тоннаси фермер хўжаликлари, 6.5 минг тоннаси эса қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга тўғри келади. Ушбу соҳадаги ўсиш суръати ҳам ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг хўжалик тоифалари бўйича ҳам бир-биридан кескин фарқ қилади. Бу кўрсаткич фермер хўжаликларида 113.3 %, деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида 101.5 %, қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда 2.8 % ни ташкил қилган. Бу кўрсаткич вилоятда деҳқончилик соҳаси яхши ривожланганлигини, янги технологиялар жорий қилинганлигини, ердан унумли фойдаланилганлигини, минерал ва маҳаллий ўғитлардан самарали фойдаланилганлиги натижаси эканидан дарак беради.

-
2- расм. Андижон вилояти мева ва резавор экинлари харитаси.
Вилоятда етиштирилган мева ва резаворларни ҳудудлар бўйича етиштириш ҳажми қуйидаги кўринишга эга. Туманлар ичида энг кўп мева ва резавор маҳсулотлари етиштирган туманлар Асака 76.2, Хўжаобод 68.8, Жалақудуқ 66.7, Шаҳрихон 62.9 минг тоннани ташкил қилган бўлса, Улуғнор 13.3, Бўстон 24.2, Булоқбоши 28.6, Қўрғонтепа 33.3 минг тонна маҳсулот етиштирган. Бу кўрсаткич Хонобод ва Андижон шаҳарлари атрофи хўжаликларида 3.3 ва 13.2 минг тоннани ташкил қилган. Улуғнор, Бўстон, Булоқбоши, Қўрғонтепа туманларида мева ва резавор маҳсулотлари миқдорининг камлиги бу туманларда ушбу соҳа тармоқлари экин майдонларининг камлиги ҳамда тупроқ ва табиий шароитининг нисбатан яхши эмаслиги ва соҳанинг ихтисослашувида ҳам соҳа мутахассисларининг етишмаслиги каби сабаблар таъсир қилади.
Вилоятда ушбу соҳадаги етиштираётган маҳсулотлар мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига нисбатан ўзининг юқори унумдорлиги, ҳосилдорлиги, маҳсулот сифатининг юқорилиги, таннархининг пасайиши, жаҳон бозорида харидоргирлиги, кам меҳнат сарфлаб кўп даромад билан ажралиб туради.
Вилоятда етиштирилган қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларнинг жами миқдори 2018 йилда 20183.9 млрд сўмни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2019 йилда 24314.9 млрд сўм, 2020 йилда эса 26142.8 млрд сўмга етганлиги вилоятда қишлоқ хўжалиги оборотидаги ер майдонларидан унумли фойдаланилаётгани, ерларнинг экологик ҳолатининг яхшилиги, тупроқнинг биологик, физик, химик яхшилигидан далолат беради.
Фойдаланилган адабиётлар:
-
1. М. Мамажонов Андижон географияси. Т: Академнашр,2018 ( 73 б.)
-
2. Т.А.Мадумаров. М.Мамажонов, А.Ш.Маматюсупов, А.Исаев Андижон вилояти ўлкашунослик атласи. Тошкент, 2015.( 24 б)
-
3. Бабушкин Л.Н., Когай Н.А., Зокиров Ш.С. Акроклиматические условия сельского хозайства Узбекистана. Ташкент, Меҳнат, 1975.
-
4. Ўзбекистоннинг экологик харитаси. Тошкент. 1992.
-
5. Ғуломов П.Н. География ва табиатдан фойдаланиш. Тошкент, Ўқитувчи, 1985.
"Экономика и социум" №4(95) 2022
Список литературы Андижон вилоятида мева ва резавор ўсимликлар етиштиришнинг удудий жиатлари
- М. Мамажонов Андижон географияси. Т: Академнашр,2018 ( 73 б.).
- Т.А.Мадумаров. М.Мамажонов, А.Ш.Маматюсупов, А.Исаев Андижон вилояти ўлкашунослик атласи. Тошкент, 2015.( 24 б).
- Бабушкин Л.Н., Когай Н.А., Зокиров Ш.С. Акроклиматические условия сельского хозайства Узбекистана. Ташкент, Меҳнат, 1975.
- Ўзбекистоннинг экологик харитаси. Тошкент. 1992.
- Ғуломов П.Н. География ва табиатдан фойдаланиш. Тошкент, Ўқитувчи, 1985.