Аоли даромадлари билан боли тушунчаларнинг назарий масалалари
Автор: Рахмонов А.И.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 7 (98), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мақолада даромад, аҳоли даромадлари ва турмуш даражаси каби тушунчаларнинг назарий масалалари ёритилган.
Даромад, аҳоли даромадлари, аҳоли турмуш даражаси
Короткий адрес: https://sciup.org/140300553
IDR: 140300553
Текст научной статьи Аоли даромадлари билан боли тушунчаларнинг назарий масалалари
Янги Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг замонавий босқичида аҳоли фаровонлиги, турмуш даражаси ва сифатини ошириш бош мақсад бўлиб ҳисобланади. Бу мақсадга эришишда аҳоли даромадларини ошириш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев “Аҳолини юқори меҳнат даромадлари билан таъминлаш, уларнинг ижодий ва касбий ўсиши учун кенг имкониятлар яратиш ҳамда ижтимоий лифтларни шакллантириш лозим. Барча саъй-ҳаракатларимиз замирида битта мақсад – фуқароларнинг реал даромадлари ва реал ойлик маошларининг инфляция даражасига қараганда тезроқ ўсиб боришини таъминлаш турибди” деб, таъкидлаб утган. Шу жихатдан ахоли даромадлари, уларни шакллантириш ва ошириш имкониятлари бугунги давом этаётган пандемия шароитида ута долзарбмасалалардан хисобланади.
Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш, аҳоли фаровонлиги, турмуш даражаси ва сифатини оширишда аҳоли даромадларини купайтириш мухим ахамиятга эга. Ахоли даромадларининг энг мухим элементи эса «даромадлар» ҳисобланади. Шундай экан дастлаб даромад тушунчасининг мазмун ва мохиятини аниклаш лозим.
«Даромад» иқтисодий фаолият натижаларини ифодаловчи кўрсаткич бўлиб, у серқирра ва мураккаб мазмунга эга ҳисобланади. Чунки, даромад бир вактнинг узида бирон-бир фаолият натижасида олинган тушумни, пул маблағларини, натурал кўринишда олинган маҳсулотларни, иқтисодий ресурслар келтирувчи нафни ва бошка тушунчаларни ифодалаши мумкин.
Иқтисодий адабиётларда «даромад» тушунчаси ишлаб чиқарилган махсулот нархининг махсулотни ишлаб чикариш сарф-харажатларидан ошиши деб, шунингдек, ҳар бир синф, ижтимоий гуруҳ ёки алоҳида шахснинг янги яратилган қийматда мавжуд бўлган ва унинг томонидан ўзлаштирилган улуши деб тушунилади. Даромадлар ҳаракати бозор иқтисодиётининг ишлаб туришини таъминлайди. Айланиш жараёнида даромадлар изчил равишда куйидаги бир неча боскич юзага келиш, тақсимланиш ва қайта тақсимланиш, пировард, истеъмолга ишлатилиш, жамғарилиш босқичларидан ўтади. Даромадларнинг юзага келиши уларнинг товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш жараёнидаги харакатининг бошланFич боскичи булади. Бу боскичда даромадлар бирламчи даромадлар сифатида шаклланади. Тақсимланиш жараёнида тадбиркорлар бирламчи даромадлардан маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш юзасидан солиқлар тўлайдилар, меҳнат ҳақи ва ишлаб чиқаришнинг бошқа омиллари юзасидан ҳақ тўлайдилар. Натижада дастлабки даромадлар иш
ҳақи, фоизлар, рента, корпорацияларнинг тақсимланмаган фойдасига айланади. Даромадларнинг қайта тақсимланиши жараёни кейинги босқич бўлади, у солиқлар тўлаш, ижтимоий фондларга маблағлар ўтказиш, корхоналар ва аҳолига турли трансфертлар тарзида даромадлар бир қисмини йўллашни ўз ичига олади. Яратилган даромадларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш натижалари бўйича тасарруфдаги даромадлар шаклланади. Даромадларнинг пировард истеъмоли ва ялпи жамғарилиши улар айланишининг тугалловчи босқичи бўлади.
“Даромадлар” категорияси анча мураккаб иқтисодий тушунча бўлиб, у ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий жиҳатдан муҳим маънога эгадир. Шу боис, даромадларнинг шаклланиш ва тақсимланишини тадқиқ этиш муаммоси муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
АҚШлик иқтисодчи олимлар П.А.Самуэльсон ва В.Д.Нордхауслар “даромад - бу маълум бир вақт давомида индивид ёки мамлакат томонидан олинган иш хақи, фоиз тўловлари, дивидендлар ва бошқа тушумлар оқимидир”, деган таъкидлаганлар бўлсалар, И.Фишернинг таърифлашича, “даромад иқтисодий неъматлар оқимининг энг муҳим турларидан бири ҳисобланади”, бу билан у даромад тушунчасини якуний истеъмолга тенглаштиради.
Бизнинг фикримизча, А.Маршалл “даромад” тушунчасига анча тўлиқроқ таъриф келтирган. Иқтисодчи олимнинг фикрича, “даромадлар индивидуал жиҳатдан – бу оиланинг даромади, яъни эхтиёжларни қондириш учун ўз бойликларидан фойдаланувчи, оила томонидан олинувчи барча нафлардир. Индивидуалдан фарқ қилувчи ижтимоий ёндашувда эса, даромад “фойданинг ҳар қандай турларидир, уни инсоният, табиат ресурсларини энг яхши тарзда ўзига хизмат қилишга мажбурлаш учун, хозирги замонга йўналтирилган ва ўтишга йўналтирилувчи интилишлари билан олади”. Таърифдан кўриниб турибдики, А.Маршал индивидуал даромадни оила томонидан ўзлаштирилаётган наф сифатида таллин этган.
Ўзбекистонда даромадлар тушунчаси билан боғлиқ бўлган кўпгина назарий масалаларни республикамиз олимларидан Ё.А.Абдуллаев, А.Ў.Ўлмасов, А.В.Вахобов, Қ.Х.Абдурахмонов, М.М.Мухаммедов, У.С.Юлдашев, С.А.Исхакова ва бош^алар таджик этишган. Ушбу тадқиқотларда даромадларнинг моҳияти, манбалари, шаклланиш механизмлари цуриб чицилган, холати тахлил цилинган.
Иқтисодчи олима С.А.Исхакова “Даромадлар, муҳим иқтисодий категория сифатида, ҳар бир инсоннинг ҳаёти ва турмуш кечириши, умуман уй хўжалиги фаолияти ва амал қилиши учун жуда аҳамиятлидир. Бизнинг тасаввуримизда улар (баҳолар даражаси ва солиқлар даражаси билан биргаликда) уй хўжаликларининг иқтисодий имкониятлари ва харид қобилиятларини, истеъмол қилинувчи товарлар ва хизматларнинг миқдори, турларини ва сифатини, ҳаётий эҳтиёжларини қондириш даражасини белгиловчи, моддий фаровонликни таъминлашнинг ва юксалтиришнинг муҳим омили ҳисобланади. Даромадлар миқдори товар ва хизматлар истеъмоли, дам олиш шароитларини, соFликни сацлаш, уй-жой сифатининг даражаси ва ҳажмини белгилайди, бу эса ўз навбатида, инсон ҳаётининг сифатли ва бардавом бўлишига кучли таъсир кўрсатади. Даромадлар инсоннинг маънавий ривожланиш имкониятларини кенгайтиради. Улар инсоннинг табиати, руҳияти, кайфияти ва дунёқарашига ижобий таъсир кўрсатади” деб даромад тушунчасига батафсил ва тулиц таърифни келтирган.
^ар бир инсон моддий ва маънавий турмуш имкониятлари унинг даромадлари даражасига боғлиқ бўлади. Инсон даромадининг даражаси қанчалик юқори бўлса, унинг зарурий эҳтиёжларини қондириш, саломатлигини сақлаш, дам олишни ташкил этиш, маълумот олиш, бўш вацтини маданий тарзда утказиш имкониятлари шунчалик куп булади.
Даромадлар эҳтиёжларни бевосита қондириш манбаи сифатида аҳоли ^аётида катта рол уйнайди.
Аҳоли даромадлари, муҳим иқтисодий категория сифатида ҳар бир инсоннинг хаёти ва умуман уй хужалиги учун жуда ахамиятлидир.
Улар уй хўжаликларининг иқтисодий имкониятлари ва харид қобилиятларини, истеъмол қилинувчи товарлар ва хизматларнинг миқдори ва сифатини белгиловчи, моддий фаровонликни таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади. Даромадлар миқдори товар ва хизматлар истеъмоли, дам олиш шароитларини, соFликни саклаш, уй-жой сифатининг даражаси ва ҳажмини белгилайди, бу эса ўз навбатида, инсон ҳаётининг сифати ва бардавом бўлишига таъсир кўрсатади. Даромадлар инсоннинг маънавий ривожланиш имкониятларини кенгайтиради. Улар инсоннинг характери, рухияти, дунёкарашига ижобий таъсир курсатади.
Шу сабабли, аҳоли даромадларининг микроиқтисодий аҳамиятини эҳтиёжларни қондиришнинг маълум бир даражасида инсоннинг жисмоний, аҳлоқий, иқтисодий ва интеллектуал ҳолатини қувватлаб туриш сифатида белгилаш мумкин. Даромадларнинг макроиқтисодий аҳамияти эса уларнинг аҳолининг тўлов қобилиятини ҳамда мамлакатнинг инвестицион салоҳиятини шакллантириш, иқтисодий ўсишни рағбатлантириш имкониятлари билан белгиланади.Шунингдек, даромад умумий тушунча булиб, унинг таркибида ахоли даромадлари мухим урин тутади.
Аҳоли даромадлари тушунчаси буйича иқтисодий адабиётларда мамлакатимиз олимлари томонидан куйидаги таърифлар келтирилган:
А.Ўлмасов ва А.Ваҳобовлартомонидан чоп этилган “Иқтисодиёт назарияси” номли дарсликда: “бозор иқтисодиёти шароитидаги тақсимот қонунига мувофиқ иқтисодиёт субъектларининг даромади уларга қарашли ресурсларнинг миқдори ва самарали ишлатилишига қараб белгиланади. Бунга биноан олинган даромадлар ишлаб чиқариш омиллари даромадлари ёки бозор даромадлари ҳисобланади ва ҳар бир омил ўз эгасига алоҳида даромад келтиради.Уй хўжаликлари ихтиёрига нобозор даромадлари ҳам келиб тушади” деб, таъриф берилган бўлса, яна бир “Иқтисодиёт назарияси” дарслигида эса қуйидагича таъриф келтирилган:“аҳоли даромадлари маълум вақт оралиғида (масалан, бир йилда) улар томонидан олинган пул ва натурал шаклдаги тушумлар миқдорини англатади”.
Иқтисодчи олим, академик Абдурахманов Қаландар Ходжаевич аҳоли даромадлари тушунчасига қуйидагича таъриф берган: “аҳолининг даромадлари иқтисодий категория сифатида, янгидан яратилган қийматни ўзлаштириш, тақсимлаш ва қайта тақсимлаш масалалари бўйича, бир томондан, хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат ўртасидаги, бошқа томондан, уй хўжаликлари ва индивидиумлар ўртасида вужудга келувчи умумий муносабатларни ифодалайди”. Бизнингча, бозор муносабатлари шароитида аҳоли даромадларини аниқлашга бундай ёндашув муҳим аҳамият касб этади, чунки аҳоли даромадларининг иқтисодий моҳиятини аниқлашга, бу тўғридаги назарий тасаввурларни чуқурроқ тушуниш ва кенгайтиришга имкон беради.
Аҳоли даромадлари уларнинг турмуш даражасига бевосита таъсир кўрсатади.
Аҳоли турмуш даражаси – аҳолининг ҳаёт кечириши учун зарур бўлган моддий ва маънавий неъматлар билан таъминланиши ҳамда улар эҳтиёжининг бу неъматлар билан қондирилиши даражаси .
Аҳоли турмуш даражаси кўрсаткичлари ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий ўсиши ва ижтимоий тараққиёт даражасини белгиловчи мезондир. Шунинг учун ҳар бир мамлакат аҳоли турмуш даражасини ошириш учун интилади ва уни давлат сиёсатининг асосий мақсади деб билади.
Бозор муносабатларига ўтиш даврида Ўзбекистонда янги ижтимоий-иқтисодий шароитларга мос келадиган ва жамият талабларига жавоб берадиган турмуш даражаси концепцияси яратилди. Ушбу концепцияни шакллантиришда ҳозирги кунда жаҳон амалиётида кенг қўлланилаётган турмуш сифати концепциясининг айрим қоидалари ўз ифодасини топди. Тарихий жиҳатдан ушбу концепция инсон ҳаётининг иқтисодий-ижтимоий параметрларини акс эттирувчи меҳнат, меҳнат шароити ва сифати, иш билан бандлик, турмуш даражаси каби концепцияларнинг ривожланиши асосида юзага келган.
Аҳоли турмуш даражасига берилган таърифлар орасида М.Г.Назаров берган таъриф, яъни “Аҳоли турмуш даражаси – бу инсонлар ҳаёт фаолиятининг энг аввало, реал ижтимоий-иқтисодий шароитлар йиғиндисини ифодаловчи мураккаб ва кўп қиррали категория бўлиб, ижтимоий тараққиётнинг муҳим тавсифи ҳисобланади” деган фикр эътиборга молик деб ҳисоблаймиз.
Турмуш даражаси кишиларнинг турмуш тарзи билан узвий боғлиқ. Турмуш тарзи – бу кишилар (жамият, ижтимоий қатлам, шахс)нинг миллий ва жаҳон ҳамжамиятидаги ҳаёт фаолияти тури ҳамда усулларини акс эттирувчи ижтимоий-иқтисодий категория . Турмуш тарзи инсон ҳаёт фаолиятининг турли жиҳатларини қамраб олади, яъни:
-
• меҳнат, уни ташкил этишнинг ижтимоий шакллари;
-
• турмуш ва бўш вақтдан фойдаланиш шакллари;
-
• сиёсий ва ижтимоий ҳаётда иштирок этиш;
-
• моддий ва маънавий эҳтиёжларни қондириш шакллари;
-
• кишиларнинг кундалик ҳаётдаги хулқ-атвори меъёрлари ва қоидалари.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, иқтисодий адабиётларда “аҳоли даромадлари” тушунчасига иқтисодчи олимлар томонидан кўплаб турли таърифлар берилган. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, келтирилган таърифларда, “аҳоли даромадлари” тушунчаси бир томонлама талқин этилиб, улар аҳолининг фақат пул ва натура шаклидаги даромадларини ўз ичига олиши таъкидланади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
-
1. Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси. Тўлдирилган иккинчи нашри. -Тошкент: “O’zbekiston” нашриёти, 2022,143 бет.
-
2. Назаров М.Г. Курс социально – экономической статистики. –М.: ЮНИТИ-ДАНА2005.-С.57.
-
3. ЎлмасовА., ВаҳобовА. Иқтисодиёт назарияси.– Т.: Шарқ - 2006. -Б.429
-
4. Ходиев Б.Ю., ШодмоновШ.Ш.Иқтисодиёт назарияси.Дарслик. – Т.:“Barkamol fayz media”, 2017. -Б. 784.
-
5. Абдураҳмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти (назария ва амалиёт). Дарслик. -Т.: 2009. – Б. 453.
"Экономика и социум" №7(98) 2022
Список литературы Аоли даромадлари билан боли тушунчаларнинг назарий масалалари
- Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси. Тўлдирилган иккинчи нашри. -Тошкент: "O'zbekiston" нашриёти, 2022,143 бет.
- Назаров М.Г. Курс социально - экономической статистики. -М.: ЮНИТИ-ДАНА2005.-С.57.
- ЎлмасовА., ВаҳобовА. Иқтисодиёт назарияси.- Т.: Шарқ - 2006. - Б.429.
- Ходиев Б.Ю., ШодмоновШ.Ш.Иқтисодиёт назарияси.Дарслик. -Т.:"Barkamol fayz media", 2017. -Б. 784.
- Абдураҳмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти (назария ва амалиёт). Дарслик. -Т.: 2009. - Б. 453.