Аолини фавулодда вазиятларда тўри аракат илишга тайёрлаш борасидаги ёндашувлар
Автор: Миркамолов О.О.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 6-1 (97), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мақолада фавқулодда вазият ва фавқулодда ҳолатлар ҳақида тушунча берилиб, бундай вазиятларда аҳолини тайёрлаш усуллари, хусусан, аҳолини тайёрлашга бўлган психологик, генетик, ҳарбий, социологик ёндошувлар таҳлил қилинган. Ушбу ёндошувларнинг аҳолини тайёрлашдаги аҳамияти ёритиб берилган.
Фавқулоддда вазият, фавқулодда ҳолат, аҳолини тайёрлаш, псхология, генетика, социология
Короткий адрес: https://sciup.org/140300428
IDR: 140300428
Текст научной статьи Аолини фавулодда вазиятларда тўри аракат илишга тайёрлаш борасидаги ёндашувлар
Фавқулодда вазият тури ва сони, улардан жабрланаётганлар сонининг ортиб бориши шароитида аҳолини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш, уларнинг бу борадаги ҳаракат қилиш кўникмасини шакллантириш долзарб аҳамият касб этмоқда.
Маълумки, фавқулодда вазият оқибатини бартараф этишдан кўра унинг олдини ҳар томонлама муҳим ҳисобланади. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, унинг оқибатларини камайтириш учун аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш, тўғри ҳаракат қилиш йўлларини ўргатиб боришни талаб қилади.
Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш, муҳофазаланиш борасида амалиётда мавжуд бир қатор қуйидаги таянч тушунчалар мавжуд бўлиб улар мазкур мавзуни моҳиятини тушуниш учун ёрдам беради.
Фавқулодда ҳолат — Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, чет эл фуқароларининг ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, шунингдек юридик шахсларнинг ҳуқуқларига нисбатан ушбу Конституциявий Қонунда назарда тутилган айрим чекловлар белгилашга йўл қўядиган ҳамда уларнинг зиммасига қўшимча мажбуриятлар юклайдиган, Узбекистон Республикаси Конституциясига мувофик Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки айрим жойларида вақтинча жорий қилинадиган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари хамда ташкилий-хукукий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, бошқа ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг алохида хукукий режими;
Фавқулодда ҳолат жорий этиш учун асос бўлиб қуйидагилар хизмат килади:
Фавқулодда ҳолат Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳаётига, соғлиғига ва хавфсизлигига, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига ва (ёки) ҳудудий яхлитлигига бевосита таҳдид соладиган ҳамда фавқулодда чоралар қўлламасдан бартараф этиш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, алоҳида ҳолларда жорий этилади. Бундай ҳолатлар жумласига куйидагилар киради:
реал ташқи хавф, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ва (ёки) ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга уринишлар, оммавий тартибсизликлар, террорчилик ҳаракатлари, шунингдек зўравонлик ҳаракатлари билан бир вақтда юз берадиган, фуқароларнинг ҳаётига, соғлиғига ва хавфсизлигига, давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг кундалик фаолиятига бевосита таҳдид солувчи ўта муҳим ҳамда тоифаланган объектларни ёки айрим жойларни тўсиш ёки босиб олиш, қонунга хилоф қуролли тузилмаларни тайёрлаш (ташкил этиш) ва уларнинг фаолияти, миллатлараро, конфессиялараро ва чегаравий низолар;
кенг камровли авария-куткарув ишлари ва бошка кечиктириб бўлмайдиган ишлар амалга оширилишини талаб этадиган йирик ҳалокатлар, табиий офатлар, эпидемиялар ҳамда бошқа табиий ва техноген хусусиятга эга фавкулодда вазиятлар, фавкулодда экологик вазиятлар [1].
Фавкулодда вазият — одамлар курбон булиши, уларнинг сoFлиFи ёки атроф-мухитга зарар етиши, жиддий моддий талафотлар келтириб чикариши ҳaмдa oдaмлap ҳaёт фaoлияти шapoити издaн чиқишигa oлиб келиши мумкин бўлгaн ёки oлиб келгaн aвapия, ҳaлoкaт, хaвфли тaбиий ҳoдисa ёки бoшқa офат натижасида муайян худудда юзага келган вазият [2].
Фавкулодда вазиятларнинг олдини олиш — олдиндан утказиладиган, фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфини имкон қадар камайтиришга, бундай вазиятлар рўй берган тақдирда эса одамлар соғлиғини сақлашга, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талафотлар миқдорини камайтиришга каратилган тадбирлар комплекси.
Фукаро мухофазаси — харбий харакатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфлардан Ўзбекистон Республикаси аҳолисини, ҳудудларини, моддий ва маданий бойликларини муҳофаза қилиш мақсадида ўтказиладиган тадбирларнинг давлат тизими, ҳалқага олиб, хавфли омиллар таъсирини тугатишга қаратилган аварияқутқарув ишлари ва кечиктириб булмайдиган бошка ишлар комплекси.
Фухаро мухофазаси хизмати — фухаро мухофазаси махсус тадбирларини бажариш, фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳаракатларини таъминлаш учун кучлар ва воситаларни тайёрлаш мақсадида тузилган функционал булинмалар мажмуи. Ахолини тайёрлаш — Ахолига фавхулодда вазиятларда ўзига ва ўзгаларга ёрдам кўрсатиш ҳамда ўз ҳаётини асраш йулларини ургатиш.
Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш ишларини тадқиқ этиш жараёнида унга таъсир кўрсатадиган омилларни назарий жиҳатдан аниқлаш ҳамда профилактика асосларини ишлаб чиқиш учун муаммога доир бир хатор ёндашувларни тахлил этиш лозим.
Жумладан, психологик ёндашув доирасида шахс ва унинг хулх-атвори масаласини ўрганиш назарда тутилади. Масалан, Э. Фромм ўзининг ―Гуманистик психоанализ концепциясидан келиб чиқиб, З. Фрейд харашларидан фархли равишда —инсон психикаси ва хулх-атвори ўртасидаги ўзаро уйғунлик ижтимоий хусусиятга эга деб ҳисоблайди. Аҳолини фавқулодда вазиятларга тайёрлаш ижтимоий хусусият касб этади. Шунинг учун ахоли менталитетининг, улар яшайдиган ижтимоий мухитнинг ўрни муҳим аҳамиятга эга. Бунда эҳтиёж, манфаат ва талаб каби омилларнинг иштироки фаолият йўналишини таъминлайди. Бу ёндашув ханузгача узининг долзарблигини йухотмаган [5].
Генетик ёндашув асосида шаклланган назария вакилларидан Прайс, Уиткин инсон жинсий хромосомаларидаги хоссалар улар хулқининг сабаби эканлиги ҳақидаги фикрни илгари суришган бўлсаларда, таълим ва тарбия ижтимоий ҳодиса ҳисобланиши, инсонга таълимий таъсир кўрсатиб унинг камолотини таъминлаш мумкинлиги аниқланган. Бу эса фавқулодда вазиятларга тайёрлаш тадбирларини таълим бериш жараёнида олиб бориш махсадга мувофих эканлигидан далолат беради.
^арбий ёндашув тушунчасига тухталадиган булсак, у уз мазмунига кўра тинчлик даврида аскарларнинг мамлакат хавфсизлигига ҳарбий таҳдид ва хуружлар бўлган ҳолларга тайёр туришларини, тезкорлик билан хужумларни бартараф этиш, шу билан бирга, шахсий таркиб, хурол-яроF, қисқа муддатда ҳаракатланишни ўз ичига олади. Мазкур тадбирлар бугунги глобаллашув жараёнида ҳарбий агрессия ҳаракатларининг шакли ва тактикаси тубдан ўзгариб бораётган бир давр оралиғини чуқур таҳлил этиш натижасида, кейинчалик мамлакат фуқароларининг тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда, мудофаага кумак сифатида олиб борилади.
Тинчлик даврида фуқароларни мамлакат хавфсизлигига ҳарбий таҳдид ва хуружлар бўлган ҳолларга тайёрлаш тизимли тадбирлар мажмуаси саналади. Фуқароларни тайёрлаш тартиби давлат тасарруфида бўлган йирик завод ва ташкилотлар, хусусий ташкилот ва фирмалар, фермер хўжаликлари, олий, урта-махсус ва урта таълим муассасаларида белгиланган дастур асосида олиб борилади.
Социологик ёндашув Э. Дюркгейм томонидан илгари сурилган булиб, унингча хулқ намоён бўлишининг асосий сабабларидан бири бу ―ижтимоий аномия ҳодисасидир. Э. Дюркгейм масалага оғиш, яъни меъёрдан чиқиш назари билан ёндашганлиги учун бу ёндашув ижтимоий мазмун касб этмаган [6].
Шунингдек, жамиятнинг ижтимоий маданий соҳасида ижтимоий институтларнинг ўрни катта ҳисобланади. Бу борада нодавлат ва нотижорат ташкилотларинг роли юқорироқ. Мазкур нодавлат нотижоат ташкилотлардан аҳолини фавқулодда вазиятларга тайёрлашда кенг фойдаланиш мумкин. Чунки улар орқали аҳолини фавқулодда вазиятларга тайёрлаш борасида давлат ташкилотлари томонидан қамраб олинмаган аҳоли қатламларини қамраб олиш мумкин.
Жумладан, қўшни Қозоғистон Республикасида аҳолини зилзила вақтида ҳаракат қилишда нодавлат секторлардан унумли фойдаланилади. Хусусан, Қозоғистон ―Қизил ярим ой жамияти томонидан зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилишга ўргатувчи ўқув курслар, тренинглар ташкил этилиб, зилзила вақтида оилавий эвакуация режасини тузиш, уй ичидаги хавфсиз жойларни аниқлаш, бинодан хавфсиз ҳудудга чиқиш қоидалари амалий машғулотлар орқали ўргатилмоқда.
Бундан ташқари, Д. Маккинтернинг―Фавқулодда вазиятларни бошқариш назариясига кўра фавқулодда вазиятларни бошқариш мумкин. Фавқулодда вазиятларни бошқаришда уни мониторинг қилиш, тадқиқотлар ўказишдан ташқари аҳолини тайёрлашнинг аҳамияти катта эканлигини айтиб ўтган [3].
Яна бир тадқиқотчи Г. Крепс томонидан эса ―Даволанишга бир қанча пул сарфлагандан кўра, уни олдини олиш учун ундан бир неча баробар кам пул сарфлаган яхшироқ - деган фикр билдирилган [4]. Унинг фикрига кўра, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини камайтириш учун уни бартараф этиш йўлларини ишлаб чиқиш ва энг асосийси аҳоли тайёргарлигини ошириш муҳим саналган. Бу орқали фуқароларнинг ҳаётини асраб қолиш, уларнинг мол-мулкларига етказиладиган зарарларни камайтириш мумкин деб ҳисоблаган.
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, ҳар бир содир бўлган ФВ инсонларнинг қурбон бўлиши, уларнинг соғлиги ёки атроф-муҳитга зарар етиши, жиддий моддий талафотлар келтириб чиқариши ҳамда инсонлар ҳаёт фаолияти шароити издан чиқишига олиб келиши мумкин. Инсонларнинг ФВларга дучор бўлмасликлари, содир бўлган тақдирда эса тўғри ҳаракат қила олиш кўникмаларини шакллантириш устувор вазифа ҳисобланади. Шунинг учун тарғибот ва ташвиқот ишларини янада такомиллаштириш ФВлар рўй бериши хавфини имкон қадар камайтиришга, бундай вазиятлар рўй берган тақдирда эса одамлар соғлигини сақлаш, атроф-муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талафотлар миқдорини камайтиришга катта таъсир кўрсатади.
Фойдаланилган адабиётлар:
-
1. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 15 декабрдаги “Фавқулодда ҳолат тўғрисида” конституциявий қонуни
-
2. Ўзбекистoн Pеспубликaсининг 1999 йил 20 aвгустдaги ―”Aҳoлини вa ҳудудлapни тaбиий ҳaмдa технoген хусусиятли фaвқулoддa вaзиятлapдaн муҳoфaзa қилиш тўғpисидa”ги Қoнуни.
-
3. Маккинтер Д.А. ―Disaster Response and Recovery: Strategies and Tactics for Resilience‖ 2006. –С 3-4.
-
4. David A. McEntire. Emergency Administration and Planning. Department of Public Administration. University of North Texas. Emmitsburg. 2004.
-
5. https://psylogik.ru/238-jerih-fromm.html
-
6. https://zaochnik.com/spravochnik/sotsiologija/istorija-sotsiologii/sotsiologizm-e-djurkgejma/ .
"Экономика и социум" №6(97) 2022
Список литературы Аолини фавулодда вазиятларда тўри аракат илишга тайёрлаш борасидаги ёндашувлар
- Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 15 декабрдаги "Фавқулодда ҳолат тўғрисида" конституциявий қонуни.
- Ўзбекистoн Pеспубликaсининг 1999 йил 20 aвгустдaги -"Aҳoлини вa ҳудудлapни тaбиий ҳaмдa технoген хусусиятли фaвқулoддa вaзиятлapдaн муҳoфaзa қилиш тўғpисидa"ги Қoнуни.
- Маккинтер Д.А. -Disaster Response and Recovery: Strategies and Tactics for Resilience‖ 2006. -С 3-4.
- David A. McEntire. Emergency Administration and Planning. Department of Public Administration. University of North Texas. Emmitsburg. 2004.
- https://psylogik.ru/238-jerih-fromm.html.
- https://zaochnik.com/spravochnik/sotsiologija/istorija-sotsiologii/sotsiologizm-e-djurkgejma.