Қашқадарё вилояти агроландшафтларда ер ресурсларидан фойдаланишни оптималлаштириш
Автор: Урбонов Палавон Рустамович, Усманова Роатжон, Хушмуродов Фаррух Мирзамуродович
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Рубрика: Географические науки
Статья в выпуске: 2-2, 2020 года.
Бесплатный доступ
Мақолада қишлоқ хўжалигини ривожлантириш мақсадида Қашқадарё вилоятида агроланшафтларда ер ресурслари тузилмаси таҳлил қилинган. Қашқадарё вилояти ер ресурсларининг шўрланиш даражаси ўрганилган. ер ресурсларидан фойдаланиланишни оптималлаштириш масалалари қараб ч иқилган.
ГИС, агроландшафт, қишлоқ хўжалиги, ер фонди, селитеб, аквал, ресурс, оптималлаштириш
Короткий адрес: https://sciup.org/14125661
IDR: 14125661 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10071
Текст обзорной статьи Қашқадарё вилояти агроландшафтларда ер ресурсларидан фойдаланишни оптималлаштириш
Мавзунинг долзарблиги. Жаҳонда экологик вазият оғирлашиб бораётган шароитида аҳолини етарли озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва барқарор таъминлаш жуда муҳим глобал муаммолардан бирига айланиб бормоқда. Мазкур муаммонинг ечими сифати илмий тадқиқотларда қишлоқ хўжалик ерларининг маҳсулдорлигини оширишга қаратилган агроландшафтларни ривожланишини ўрганиш ҳамда уларни таснифлаш ва муҳофаза қилиш долзарб аҳамиятга эга. Бугунги кунда агроландшафтларда чўлланиш жараёнлари ва унинг оқибатида вужудга келаётган турли даражадаги экологик вазиятлар иқтисодий, ижтимоий ва экологик муаммо эканлигини тан олинган. Шу жиҳатдан Қашқадарё вилоятининг агроландшафтларидан фойдаланишни оптималлаштиришда ер ресурсларининг ҳолати, чўлланиш жараёнлари ва уни олдини олиш чора-тадбирлари ташкил этади.
БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAО) нинг маълумотларига кўра, Ер юзасининг 78 фоизида деҳқончиликнинг ривожланиши учун жиддий табиий чекловлар мавжуд бўлса, 13 фоизи паст, 6 фоиз ўртача ва 3 фоизи юқори маҳсулдорликка эга майдонларга тўғри келади. 2019-йилда бутун қуруқликнинг 37,6 фоизи қишлоқ хўжалигида фойдаланилган, шу жумладан 10,6 фоизи ҳайдаладиган ерлар, 25,8фоизи яйловлар ва 1,2фоизи кўп йиллик экинлар учун фойдаланилади2. Дунё бўйича аҳоли жон бошига қишлоқ хўжалиги ерларининг глобал кўрсаткичи 0,23 гектарга тенг бўлган ҳолда мамлакатлар ва минтақалар доирасида кескин тафовутлар мавжуд. Масалан: Австралияда - 2,45 га, Канадада - 1,48 га, Украинада - 1,07 га, Россияда - 0,9 га, Хитой, Бангладеш ва Бельгияда ҳар бир аҳоли учун 0,07 га, Мисрда 0,05 га ва Японияда 0,03 га тенг [2,5]. Ўзбекистон бўйича аҳоли жон бошига қишлоқ хўжалиги ерларининг кўрсаткичи эса - 0,1 га, муҳофаза қилинадиган ҳудудлар 0,04 га ни ташкил этади.
Ер шари миқёсида қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши нуқтаи назаридан 5 та иссиқлик минтақаси (совуқ, салқин, мўътадил, илиқ ва иссиқ минтақалар) ажратилади. Уларнинг ҳар бири деҳқончилик ва чорвачилик тармоқларининг ўзига хос мажмуаси билан ифодаланади. Мамлакатимиз ҳудудининг катта қисми, шу жумладан Қашқадарё вилояти ҳудуди ҳам илиқ минтақага мансуб. Қишлоқ хўжалиги агроландшафтларининг энг катта ҳудудлари Қашқадарё вилоятининг текислик қисмида, ҳамда қисман тоғ олди зоналарида жойлашган. Қашқадарё вилоятида қайта ишланаётган ерларнинг турли ўлчамлари нафақат аҳолининг эҳтиёжларига, балки ҳудуднинг агротабиий имкониятларига ҳам боғлиқдир.
Қишлоқ хўжалигидаги ерлардан самарали фойдаланиш учун табиий ландшафтлар бирламчи бўлган ва ишлаб чиқариш воситалари яъни, агроландшафт мавжуд бўлган ҳудудларни экологик-ландшафт ташкил қилиши катта аҳамиятга эга. М.И. Лопырев (1995) таърифига кўра, агроландшафт деганда бир-бирига боғланган табиий компонентлар, қишлоқ хўжалиги ва ерни бошқариш тизимининг элементлари, умумий экологик тизим белгилари бўлган нисбатан автоном сув, иссиқлик ва бошқа режимларга эга бўлган ер массасини тушунамиз. У агроландшафт тузилишини табиий ва иқтисодий тизимини тақдим этади.[1,3.] Агроландшафтнинг тузилиши уни ташкил этадиган қишлоқ хўжалиги тизимининг элементларида акс эттирилиши керак, деб ҳисоблайди. Қишлоқ хўжалигининг агроресурслар шароити ва ихтисослашуви ҳар бир регион учун ўзига хосдир. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда ресурсларнинг қуйидаги турларини ажратиш мумкин: а) агроиқлимий ресурслар, б) тупроқ-ер ресурслари, c) ўсимлик озуқа ресурслари д) сув ресурслари.
Асосий қисм. Ўрганилаётган Қашқадарё вилоятининг ҳудуди ранг – баранг ландшафтлардан иборат. Айниқса кейинги ярим аср давомида вилоят аҳолисининг кескин ўсиши, янги ерларнинг чўлининг ўзлаштирилиши, саноат ва қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланишнинг ортиши агроландшафтларнинг кенгайиб боришига таъсир кўрсатган. Вилоятдаги агроландшафтлардан оқилона фойдаланишда ер ресурсларининг ҳолати, чўлланиш жараёнлари ва уни олдини олиш чора-тадбирлари муҳим масала ҳисобланади.
Қашқадарё воҳаси қадимдан инсон фаолиятининг турли шакллари таъсирида бўлганлиги боисдан барча турдаги антропоген ландшафтлар шаклланган. Бу ҳудудда қадимий аҳоли манзилгоҳлари, лалмикор ва обикор деҳқончилик билан боғлиқ бўлган селитеб ва агроландшафтлар кенг тарқалган. Бу ерда тубдан ўзгартирилган техноген ландшафтлар, селитеб ландшафтлар, сувли (аквал) ландшафтлар вужудга келган.
Ерни бошқаришдаги экологик-ландшафт тамойили бизга ердан фойдаланиш шароитида табиий шароитларнинг максимал даражада бир хиллигига эришишга имкон беради, бу эса ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш масалаларини ҳал қилиш, ишлаб чиқариш мониторинги, ер кадастри ва ерни иқтисодий баҳолашга ёрдам беради.
Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги корхоналарини ердан фойдаланишда мавжуд ижтимоий-иқтисодий шароитларни, айниқса аҳоли пунктлари, умумий ва бошқа мақсадлар учун муҳандислик иншоотларининг жойлашишини ҳисобга олиш керак.
Ландшафтлар фаолиятининг шаклланиш хусусиятларини ҳисобга оладиган тизимли ёндашув нуқтаи назаридан, агроландшафтларни оптималлаштиришнинг қуйидаги шартлари пайдо бўлиши мумкин. Биринчидан, ер тузилиши ва фаолиятининг мақбул даражада шаклланиши ва сақланиши, қишлоқ хўжалигининг ландшафтлари хилма-хиллиги ва барқарорлигини таъминлаш. Иккинчидан, агроландшафтни экологик жиҳатдан оптималлаштириш ёввойи табиатнинг маҳаллий генетик фондини тиклаш ва сақлашни таъминлаши керак. Учинчидан, ушбу ландшафт шаклланишининг табиий фондига мос келиши керак бўлган ҳудуднинг шўрланишини олдини олиш. Тўртинчидан, турли даражадаги агроландшафтларни экологик жиҳатдан оптималлаштириш ва барқарор ривожланиш билан таъминланади.
1-расм.
Қашқадарё вилоятининг қишлоқ хўжалик ер фонди тузилмаси (2020 йил 1- январь ҳолатида)
Ряд1; Умумий майдони ( минг га ) ҳисобида; 2856,8;
37% Ряд1; Мелиоратив қурилиш ҳолатидаги ерлар (минг га);
19,1; 0%

Ряд1; Қишлоқ хўжалик ерлар

; Суғориладиган ерлар (минг га)
к
(минг га); 2143,3
27% га); 38,9; 1%
ишлоқ хўжалик ерлари (минг га)
кинзорлар, жами (минг га)
яйловлар (минг га); рахтзорлар (мин
1 АЛА
1406,7; 18%

Ряд1;
Суғориладиган зор ва яд1; Кўп йиллик

нг га)
орлар (минг г га)
258,4; 3%
■ га)1; Лалми ерлар
яд ; з ерлар (минг га); 21,9; 0%
Манба: Қашқадарё вилояти статистика бошқармаси маълумотлари
Қашқадарё ҳавзасида ўлканинг қишлоқ хўжалиги қадимдан анъанавий тарзда уч йўналишда ривожланиб келмоқда, яъни обикор деҳқончилик, лалмикор деҳқончилик ва чорвачилик. Қашқадарё ҳавзасида энг катта майдонни кишиларнинг қишлоқ хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган қишлоқ хўжалик ландшафтлари – агроландшафтлар эгаллайди. Бу синфга мансуб бўлган ландшафтлар, ер ресурслари билан фойдаланиш шароитларига боғлиқ ҳолда хилма-хил (лаламикор ерларнинг агроландшафтлари, боғлар ва токзорларнинг агроланшафтлари, суғориладиган ерларнинг агроландшафтлари ва б.) бўлади.
Қашқадарё вилояти ер фонди ва унинг таркибидаги тузилмавий ўзгаришларни таҳлил қилиш, уларнинг асосий ва устивор йўналишларини аниқлаш агроландшафтлардан самарали фойдаланиш ва маданий ландшафтларни ташкил этишда муҳим ўрин тутади.
Қашқадарё вилоятининг умумий ер майдони 2856,8 минг гектарни ташкил этади. Қашқадарё вилояти статистика бошқармаси маълумотларига кўра 2020 йил январь ҳолатида вилоятда 2143,3 минг гектар қишлоқ хўжалик ерлари бўлиб, шундан ўрмонлар 109,1 минг гектарни, боғлар ва токзорлар 35,7 минг гектарни ташкил этади. Суғориладиган ерлар 417,2 минг ва лалми ерлар 253,2 минг гектардан иборат.
Лалмикор ерлар ўртача йиллик ёғин миқдори 250 мм дан ошадиган ҳудудлар ҳисобланиб, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш фақат ёғинлар ҳисобига амалга оширилади. Қашқадарё воҳасининг мавжуд ер ресурслари лалмикор деҳқончиликда анча катта миқёсларда фойдаланиш имкониятини беради.
Қашқадарё вилоятида ҳайдалиб, экин экиладиган ерлар майдони 670,5 минг гектар ёки умумий майдоннинг 23,7% га яқин бўлиб, шундан 25 3,2 минг гектари ёки жами экин майдонларининг 9,1% лалмикор деҳқончиликда фойдланилади .
Вилоят майдонининг 20,2 минг гектар ёки 0,70% майдони боғлар, 9,9 минг гектар ёки 0,35% майдони токзорлар, 8,6 минг гектар ёки 0,30% майдони тутзорлар, 1,5 минг гектар ёки 0,01% майдони кўчатлар, 21,9 минг гектар ёки 0,76% майдони бўз ерлар, 1406,8 минг гектар ёки 49% майдони яйловлар ташкил этади. Вилоятнинг яйлов сифатида фойдаланиладиган ҳудудлари чуқур ўзгаришга учрамаган табиий-антропоген ерлардир.
Юқоридагиларни таҳлил қилиш асосида Қашқадарё воҳасида агроландшафтларнинг қуйидагича турларини ажратиш мумкин: обикор ландшафтлар; лалмикор ландшафтлар; боғлар ва кўчатлар; токзорлар; тутзорлар; бўз ерлар; яйловлар ва бошқа турдаги ландшафтлар. Бу турдаги ландшафтларни кичик турларини ҳам қишлоқ хўжаликда фойдаланиш тури ва мақсадларига қараб яна ажратиш имконияти бор. Масалан, табиий яйловларни тоғ, дашт, чўл, қуруқ тўқай ва ўрмон яйловларга ажратиш мумкин. Суғориладиган ҳудудларда пахтачилик, ғаллачилик, сабзавотчилик қилинадиган ҳудудларнинг ландшафти ва хакозо. Чалачўл ландшафтларнинг иқлим шароитлари деҳқончилик ва чорвачилик учун қулай. Тоғ-чалачўл ландшафтлари тарқалган ҳудудлар ғалла етиштириладиган лалмикор деҳқончиликда фойдаланилади. Бундан ташқари, бу ерда боғдорчилик, узумчилик ва гўшт-сут йўналишидаги чорвачилик ҳам ривожланган. Адирлар ва паст тоғларнинг ландшафтлари яйловлари ва пичанзорлар сифатида фойдаланилади.
Жадвал
Қашқадарё вилоятида чўлланиш жараёнининг типлари
№ |
Чўлланиш типлари |
Фойдаланилиши |
Чўлланишга қарши кураш чора-тадбирлари |
I |
Эол жараёнлар ривожланган қумли чўллар |
Чорвачилик |
Фитомелиорация (саксовул, қанди, черкез) |
II |
Дефляция жараёнлари ривожланган лёссли ва шўрхокли чўллар |
Чорвачилик |
Фитомелиорация ва кўп йиллик буталар экиш. Яйловчиликни тартибга солиш |
III |
Тупроқлари иккиламчи шўрланган жараёнлар |
Суғориш деҳқончилиги |
Агротехник чора-тадбирлар |
IV |
Тупроқнинг гумуссизланиши дегумизация жараёни |
Қадимдан суғорма деҳқончилик |
Фан-техника ютуқларидан ва табиий ўғитлардан фойдаланиш |
V |
Эррозион жараёнлар ривожланган тог олди текисликлари |
Ламикор деҳқончилик ва чорвачилик |
Эррозион жараёнларга қарши чора-тадбирлар (кўп йиллик буталар экиш) |
VI |
Сув эррозияси ривожланган ялонғочланган тоғ ёнбағирлари |
Чорвачиликда ва рекреацияда |
Тоғ ёнбағирларини терассалаштириш (дарёлар ва сойлар ҳавзалари бўйлаб) ва ўрмон агромелоорациясини амалга ошириш |
Манба:Хушмуродов Ф, 2017
Қашқадарё вилояти жами суғориладиган (514.114 га) ерларининг 54.8 фоизини шўрланмаган ва 45.2 фоизини шўрланган майдонлар ташкил этади. Шўрланган майдонларнинг 4.1 фоизи кучли, 16.4 фоизи ўртача ва 79.5 фоизи кучсиз шўрланган тупроқларда иборат [4] . Деҳқонобод, Китоб, Шаҳрисабз туманларида шўрланган ерлар кузатилмайди. Бунинг сабаби эса ушбу туманлар тоғли зонада жойлашганлиги, оқар сувлар билан яхши таъминланганлиги ва ёғин миқдорининг анча кўплиги ҳисобланади. Қашқадарё вилоятининг чўл зонаси ҳисобланган Нишон, Косон ва Муборак туманлари кучли шўрланган майдонларнинг кўплиги жиҳатидан етакчи ўринни эгаллайди. Қамаши, Қарши ва Ғузор туманларида эса шўрланиш даражаси ўртача. Туманлараро шўрланиш даражасининг турличалиги тупроқ таркиби ва иқлимий омилларга боғлиқ ҳолатда рўй беради. Шу билан бирга тоғ ва тоғ олди ҳудудларида жойлашган туманларда шўрланмаган ерларнинг салмоғи нафақат юқори даражада сақланиб қолмоқда, балки олиб борилаётган мелиоратив ва агротехник тадбирлар таъсирида янада яхшиланмоқда. Бунинг яна бир сабабларидан бири мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришларни қайд этиш лозим. Чунки, юқори зонада жойлашган туманларда пахта майдонлари қисқартирилиб, ғалла, пичан, боғдорчилик, сабзавот экинлари катта майдонларни эгаллайди. Бу эса қишлоқ хўжалиги экинларини алмашлаб экиш имконини яратиб, олиб борилган агротехник тадбирлар натижасида тупроқ сифатининг яхшиланишига олиб келди.
Қашқадарё воҳасида инсоннинг турли хилдаги фаолияти билан боғлиқ бўлган ландшафтларнинг ўзгариши ва антропоген ландшафтларнинг юзага келиши содир бўлган. Бу ерда тубдан ўзгартирилган техноген ландшафтлар, селитеб ландшафтлар, сувли (аквал) ландшафтлар вужудга келган. Аммо уларнинг майдони агроландшафтлар билан банд бўлган ландшафтларнинг майдонига нисбатан анча кам ва уларнинг аксарият катта қисмини йирик масштабли хариталардагина ажратиш мумкин.
Хулоса. Қашқадарё воҳасидаги мавжуд ерлардан оқилона фойдаланиш – деҳқончиликни тармоқларини янада ривожлантиришда ва тупроқ унумдорлигини сақлаб қолишда катта рол ўйнайди. Ҳар қандай жойнинг табиат комплексини ўз ривожланиш тартибига, индивидуал хусусиятларига эга бўлган экологик-географик тизим деб қараш оқилона фойдаланишнинг асосини ташкил қилади.
-
1. Қашқадарё воҳасининг суғориладиган ерларда табиатдан, агроландшафтлардан фойдаланишни оптималлаштириш ва чўллашаётган ландшафтларни тиклаш учун табиатни муҳофаза қилиш ва мелиоратив тадбирларни кучайтириш билан бир қаторда замонавий усуллар орқали тадқиқот олиб бориш талаб этилади.
-
2. Ернинг тузилиши нафақат деҳқончилик самарадорлигини оширишни, балки ерлардан оқилона фойдаланишни, экологик жиҳатдан барқарор бўлмаган ҳайдаладиган ерлар, ем-хашак экин майдонлари, кўп йиллик маданий экинзорлар ва табиий ландшафтнинг экологик жиҳатдан барқарор объектлари (сув ҳавзалари, ўрмонлар, ботқоқликлар ва бошқалар) ўртасидаги оқилона нисбатни таъминлашдан иборат бўлиши зарур.
-
3. Мамлакатимизда экологик географик муаммоларга оид замонавий илмий тадқиқотларни олиб боришда, асосан ер устининг рақамли тасвирларидан олинган маълумотларни қўллашни ривожлантириш лозим.
-
4. Агроландшафтларни тадқиқ этиш экологик-ландшафт тамойили, тизимли ёндашув, ландшафт индикация, геоинформацион моделлаштириш (ГИС моделлаштириш) ҳудуддаги ўтмиш ва ҳозирги вазиятни акс эттирувчи маълумотларни тўплаш, тизимлаштириш ва таҳлил қилишнинг самарали усули ҳисобланади.
Юқоридагилар Қашқадарё воҳасининг агроландшафтларидаги салбий жараёнларнинг ривожланишини аниқлаш, башорат қилиш ва зарур бўлганда уларни янада сиғимли ҳамда экологик барқарор агроэкотизимларни яратишга мослаштириш имконини беради. Бу эса юртимизда қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил олишда, ҳосилдорлик миқдорини башоратлашда муҳим аҳамиятга эга. Ландшафтларнинг инсон хўжалик фаолияти таъсирида ўрганилиши шу ландшафтнинг табиий ёки ресурслар салоҳияти билан бевосита боғлиқ. Асосан ландшафтларга тавсиф беришда муайян ҳудуднинг табиий ресурслари ҳамда инсоннинг табиатга таъсирини ҳам эътиборга олиш мақсадга мувофиқ.
Агроландшафтларда содир бўлаётган чўлланиш жараёнларига қарши курашиш, маълум вақтларда такрорланиб турадиган қурғоқчил ҳодисасини юмшатиш, чўл ландшафт мажмуаларининг экологик ҳолатини оптималлаштириш ишларини амалга оширишда ва уларнинг ечимини топишда ишлаб чиқилган чора-тадбирларга таяниб, олиб борилган дала тадқиқот ишлари географик мажмуаларга асосланиш мақсадга мувофиқдир.
АДАБИЁТЛАР:
-
1. Агроландшафты для устойчивого земледелия и охраны почв : пособие-альбом по изучению опыта ландшафтного земледелия / М. И. Лопырев ; Воронеж. гос. аграр. ун-т .— Воронеж : Полиарт, 2007 .— 33 с
-
2. Географія світових природних ресурсів: мінеральних, земельних, лісових, водних,рекреаційних ( http://ukrmap.su/uk-g11/1341.html )
-
3. Лопырев, М.И. Основы агроландшафтного земледелия / М.И. Лопырев. -Воронеж: изд-во Воронежского ун-та, 1995. - 339 с.
-
4. Қашқадарё вилояти статистика бошқармаси маълумотлари 2020.
-
5.
Список литературы Қашқадарё вилояти агроландшафтларда ер ресурсларидан фойдаланишни оптималлаштириш
- Агроландшафты для устойчивого земледелия и охраны почв: пособие-альбом по изучению опыта ландшафтного земледелия / М. И. Лопырев; Воронеж. гос. аграр. ун-т.- Воронеж: Полиарт, 2007.- 33 с.
- Географiя свiтових природних ресурсiв: мiнеральних, земельних, лiсових, водних,рекреацiйних (http://ukrmap.su/uk-g11/1341.html).
- 3.Лопырев, М.И. Основы агроландшафтного земледелия / М.И. Лопырев. - Воронеж: изд-во Воронежского ун-та, 1995. - 339 с.
- Қашқадарё вилояти статистика бошқармаси маълумотлари 2020.
- https://ru.wikipedia.org/w/index.php?title=Земельные_ресурсы&oldid=105697572.