Ашадарё вилояти ишло хўжалиги географияси ва уни Карталаштиришнинг баъзи масалалари
Автор: Навотова Д.И.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 3-2 (94), 2022 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ихтисослашувида алоҳида ўринга эга бўлган Қашқадарё вилояти аграр тармоқлари шаклланиши ва ривожланиши агрогеографик районлар кесимида таҳлил қилинган. Вилоят қишлоқ хўжалиги географиясини ГИС технологиялари асосида карталаштириш ишлари ҳам тадқиқ қилинган.
Қишлоқ хўжалиги, агроиқлимий ресурс, деҳқончилик, чорвачилик, агрогеографик район, фермер хўжалиги, деҳқон хўжалиги, карталаштириш
Короткий адрес: https://sciup.org/140293076
IDR: 140293076
Текст научной статьи Ашадарё вилояти ишло хўжалиги географияси ва уни Карталаштиришнинг баъзи масалалари
Республика ҳудудий меҳнат тақсимотида Қашқадарё вилоятининг ўзига хос ўрни бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан пахта ва буғдой ялпи ҳосили бўйича етакчи, чорвачилик маҳсулотларини етиштиришда (Самарқанд вилоятидан кейин) иккинчи ўринда туради. Табиий шароитининг қулайлиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан юқори даражада ҳосил олиш имконини беради. Бироқ вилоятнинг ички табиий шароитида етарлича фарқлар мавжуд. Жумладан, вилоятнинг тоғ, тоғ олди ва текислик ҳудудлари тупроқ, рельеф, ички сувлари ҳамда агроиқлимий ресурслар (иқлим, намлик, ҳарорат) жиҳатидан бир хил эмас. Бу эса вилоятнинг ҳудудий ихтисослашувини белгилаб беради. Шундан келиб чиқиб Қашқадарё Юқори, Ўрта ва Қуйи агрогеографик районларга ажратилган.
Вилоятнинг Қуйи агрогеографик райони қадимдан деҳқончилик қилинадиган ерлар (воҳа) билан бирга янги ўзлаштирилган майдонларни ҳам ўз ичига олади. Булар Касби, Косон, Миришкор, Муборак, Нишон ва Қарши туманлари ҳисобланиб, минтақа агроиқтисодиётида пахтачилик, сабзавот ва полизчилик, шунингдек, чўл яйлов чорвачилигига ихтисослашган. Ушбу текисликда жойлашган туманлар вилоятнинг 41.7 % майдонини эгаллаган ҳолда, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 46.8 фоизини беради ва уларда етиштирилган жами қишлоқ хўжалик маҳсулотининг 22.6 фоизи Косон, 18.7 фоизи Касби, 17.0 фоизи Қарши, 16.7 фоизи Миришкор, 15.4 фоизи Нишон ва 9.6 фоизи Муборак туманига тўғри келади. Кўриниб турибдики, бу кўрсаткич бўйича Косон тумани етакчилик қилса, аксинча, Муборак тумани сўнги ўринни эгалламоқда.
Қашқадарёнинг Юқори билан Ўрта агрогеографик райони агроиқтисодий ихтисослашуви ва ҳосилдорлигида ҳам ўзаро фарқлар кузатилади. Вилоятнинг Юқори агрогеографик райони Китоб, Шахрисабз ва Яккабоғ туманларини ўз ичига олади. Ушбу туманлар боғдорчилик, донли экинлар етиштириш, шунингдек, тоғ яйлов чорвачилигига ихтисослашган бўлиб, вилоятниниг 29.3 % ҳудудини эгаллайди ва ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотининг 26.5 фоизини таъминлайди. Бу туманлар ичида Яккабоғ тумани маҳсулот етиштиришда устунлик қилади.
Ўрта агрогеографик районида жойлашган Деҳқонобод, Қамаши, Чироқчи, Ғузор туманлари эса вилоятнинг 28.7 % ҳудудини ишғол қилиб, уларнинг ҳиссасига вилоят жами қишлоқ хўжалик маҳсулотининг 25.9 фоизи тўғри келади ва асосан лалмикор деҳқончилик ҳамда тоғ яйлов чорвачилигига ихтисослашган. Ўз навбатида, мазкур туманларда яратилган жами қишлоқ хўжалик маҳсулотининг Чироқчи 42.1 %, Қамаши 33.6 %, Ғузор 24.3 фоизини беради. Таҳлилларни кўрсатишича, агрогеографик районларнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришида текислик зонасининг салоҳияти катта.
Қашқадарё вилояти ҳудудининг 71.8 %, ёки 2046.8 минг гектари қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар сирасига киради ва шундан экин экиладиган ерлар 677.2 минг гектар ёки 33.1 %, пичанзор ва яйловлар 64.2, кўп йиллик экинлар 1.6 ва бўз ерлар 1.1 фоизни ташкил қилади (2020 й).
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда фермер ва деҳқон хўжаликларининг аҳамияти катта. 2020 йил 1 январь ҳолатига кўра вилоят ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотининг 51.8 % деҳқончилик, 48.2 % чорвачилик тармоғида яратилди. Айтиш жоизки, ушбу маҳсулотларнинг 40.6 фоизи фермер хўжаликлари, қолган 59.6 фоизи эса деҳқон хўжаликлари ҳиссасига тўғри келади. Фермер хўжаликлари асосан деҳқончилик маҳсулотларини етиштиришда устунлик қилади. Мазкур тармоқ пахтанинг 99.3 %, буғдойнинг 86.9 %, зиғир ва кунжутнинг 59.2 %, узумнинг 63.4 %, меванинг 57.2 % ва полиз экинларининг 53.3 фоизини яратади. Деҳқон хўжаликлари эса, чорвачилик маҳсулотларини етиштиришда етакчи хисобланади. Масалан, ушбу тармокда гуштнинг 97.4 %, сутнинг 97.9 %, тухумнинг 88.5 %, жуннинг 91.1 %, қоракўл терисининг 72.5 % етиштирилади; йирик бошли қорамолнинг 94.2 %, қўй ва эчкиларнинг 85.5 фоизи хам дехкон хужаликларига туFри келади.
Қишлоқ хўжалиги географиясини ўрганиш, таҳлил ва тадқиқ қилишда картографии усулнинг ахамияти катта. Маълумки, ушбу макроиктисодиёт тармоғи, саноат ва аҳоли жойлашувидан фарқ қилиб, унинг ҳудудий ташкил этилиш ҳусусияти ареал (майдон) кўринишига эга. Бинобарин, агроиқтисодий тадқиқодларда қишлоқ хўжалиги экинлари, уларнинг ҳудудий ихтисослашуви айнан шу шаклда, яъни картографик фон ёки ранг ҳолатида акс эттирилади.
Умуман олганда, Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалигини карталаштиришда қуйидаги тур ёки туркум карталарни яратиш мумкин. Бу борада, энг аввало, вилоятнинг табиий-хужалик районлари асос килиб олиниб, уларнинг қишлоқ хўжалик картаси алоҳида тасвирланиши реал географик манзарани тўғри ифодалаб беради. Бу хусусда географ олимлар (Ҳодиев Р.А., Смирнов Н.Б., Янгибоев М.Я., Солиев А.С., М.А.Файзуллаев ва бошк.) Кашкадарё вилоятини 2 тадан 5 тагача иктисодий районларга ажратишган. Карталаштириш ишларида бу районлар турли рангда ва чегаралари курсатилган холда тасвирланади.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги бўйича яна қуйидаги карталарни тузиш мумкин:
-
- кишлок туманларининг агроиктисодиёт салохияти ёки хар бир гектар ерга (шу жумладан, қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган ерларга) канча махсулот туFри келиши;
-
- худди шундай карта ахоли жон бошига хисобланганда;
-
- кишлок туманларида фермер ва дехкон хужаликларининг улуши;
-
- фермер хужаликларининг ер ва сув ресурслари билан таъминланганлиги;
-
- кишлок туманларида чорвачилик ва дехкончилик тармокларининг хиссаси (рангда ёки карта диаграммада);
-
- кишлок хужалигида мехнат ресурсларидан фойдаланиш картаси;
-
- кишлок туманларининг мелиорация-ирригация тизими
(инфратузилмаси);
-
- шахар атрофи кишлок хужалига;
-
- кишлок туманларининг ер фонди ва унинг таркиби ва бошк.
Ушбу карталарни умумлаштириб, уларни вилоят қишлоқ хўжалик атласи шаклида ҳам ташкиллаштириш мумкин. У ҳолда минтақа агроиқтисодиёт тизимининг ҳудудий ташкил этиш ва бошқариш тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга бўлинади. Шу билан бирга, таъкидлаш лозимки, бундай туркум карталар бошқа вилоятлар учун ҳам тузилиши мақсадга мувофиқ. Бунда ҳар бир ҳудуд ёки минтақанинг ўзига хос табиий географик, демографик ҳусусиятлари, хўжалигининг тармоқлар таркиби ва ихтисослашуви эътиборга олиниши керак. Бу эса олиб борилган тадқиқотларнинг илмий ва амалий аҳамиятини, уларнинг “географийлигини” янада оширади.
Ер ва сув ресурсларидан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни карталаштириш ва уларни таҳлил қилиш орқали ўрганилаётган объектга етарлича далилий кўргазмали таъриф бериш мумкин. Уларнинг асосида мавжуд қишлоқ хўжалиги ҳақидаги маълумотларни қатъий ҳудудий кесмада харитага қайд этиш орқали тўплаш ва яхлит тизимга солиш ётади, бу эса, ўз навбатида, қишлоқ хўжалиги ҳақидаги ҳар қандай тавсифни, ҳудуднинг мос қисмидаги табиий шароит билан солиштириш, қишлоқ хужалиги таърифини табиий мухит турларига киёслаш имконини беради.
Карталар қишлоқ хўжалигини режалаштириш ишларини асослашда ҳам қулай восита бўлиб, унинг ўзаро ички алоқаларини очиб бериш, зарур бўлган тармоқлараро мутаносибликни аниқлашга ёрдам беради. Маълумки, ҳар бир ҳудуддаги қишлоқ хўжалиги ўзининг ихтисоси, жойлашиши, уни ташкил этувчи таркибий қисмларининг ўзига хослиги билан ажралиб туради.
Айнан ана шу ўзига хослик ҳудуд миқёсидаги қишлоқ хўжалигини картага туширишда карталарнинг мазмунини ишлаб чиқишни, кўрсаткичлар танлаш ва уларни қандай усуллар ёрдамида тасвирлашни олдиндан белгилаб беради.
Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги тармоғи пахтачилик, дончилик, сабзавотчилик, полизчилик, узумчилик, боғдорчилик билан бирга, чорвачиликнинг асосий ихтисослашган тармоқлар заминида таркиб топган. Ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантириш учун мўлжалланган йирик масштабли туркум карталарни тузишда асосий эътибор ушбу соҳанинг ўзиги хос минтақавий хусусиятларига қаратилиш лозим.
Бугунги кунда респубикамизда яратилган атлас ва карталарни тузиш жараёнида тўпланган тажриба ва мавжуд услубиётдан фойдаланган ҳолда, уларни такомиллаштириб, Географик ахборот тизими (ГИС) ёрдамида туманлар, фермерлар уюшмаси ҳамда фермер хўжаликларини қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини бошқариш ва режалаштиришга кўмаклашувчи йирик масштабли карталар билан таъминлаш ҳозирги кунда мутахассислар олдида турган долзарб вазифалардандир.
Ҳозирги кунда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини ҳудудий ташкил этиш ва ривожлантириш масалаларини ҳал қилишда ГИС технологиялар етарлича тадбиқ қилинмаган. Бугунги кунда ҳудудларнинг критик экологик вазияти, глобал иқлим исиши жараёнининг минтақамиз учун актуаллиги, иқтисодий механизмларнинг бозор иқтисодиёти асосларига мос ҳолда модернизациялашуви – қишлоқ хўжалиги тармоқларини жойлаштиришда ГИС технологиялардан фойдаланиб, аниқ тавсиялар ишлаб чиқиш имконини беради. Чунки, ГИС технологиялар қишлоқ хўжалигининг карталарини тайёрлашда, бошқариш, режалаштириш ишларида мавзули ва мажмуали карталарни яратишнинг кенг имкониятли воситаси ҳисобланади.
Фойдаланилган адабиётлар:
-
1. Колосовский Н.Н. Избранные труды. – Смоленск: Ойкумена, 2006. –336 с.
-
2. Крючков В.Г. Территориальная организация сельского хозяйства. (Проблемы и методы экономико-географического исследования). – М.: Мысль, 1978. – 268 с.
-
3. Лапкин К.И. Размещение и спезиализация сельсохозяйственного производства по зонам и районам Узбекской ССР. – Ташкент: Фан, 1988. – 390 с.
-
4. Носонов А.М. Территориальные системы сельского хозяйства (экономикогеографические аспекты исследования). – М.: Янус-к, 2001. – 324 с.
-
5. Ракитников А.Н. Избранные труды – Под ред. В.Г.Крючкова. – Смоленск: Ойкумена, 2003. – 472 с.
-
6. Солиев А. Иқтисодий география: назария, методика ва амалиёт. – Тошкент: Камалак, 2013. – 184 б.
-
7. Файзуллаев М.А. Жанубий Ўзбекистон чўл ҳудудларида қишлоқ хўжалиги ривожланишининг иқтисодий географик омиллари. Геог. фан. фалс. докт. ... дис. автореф. – Т., 2017. – 47 б.
-
8. Евтеев. О.А. Проектирование и составление социально-экономических карт/О.А.Евтеев. М. : Изд-во МГУ, 1999. 224 с.
-
9. Авезов С.А. Ер-сув ресурсларидан фойдаланишда картографик методнинг аҳамияти (Хоразм вилояти мисолида)//Ўзбекистон География жамияти ахбороти. - Т., 2009. 34-жилд. - Б.174-176.
"Экономика и социум" №3(94) 2022
Список литературы Ашадарё вилояти ишло хўжалиги географияси ва уни Карталаштиришнинг баъзи масалалари
- Колосовский Н.Н. Избранные труды. - Смоленск: Ойкумена, 2006. -336 с.
- EDN: QROGAB
- Крючков В.Г. Территориальная организация сельского хозяйства. (Проблемы и методы экономико-географического исследования). - М.: Мысль, 1978. - 268 с.
- EDN: ZBAICD
- Лапкин К.И. Размещение и спезиализация сельсохозяйственного производства по зонам и районам Узбекской ССР. - Ташкент: Фан, 1988. - 390 с.
- Носонов А.М. Территориальные системы сельского хозяйства (экономико-географические аспекты исследования). - М.: Янус-к, 2001. - 324 с.
- EDN: RCOWBZ
- Ракитников А.Н. Избранные труды - Под ред. В.Г.Крючкова. - Смоленск: Ойкумена, 2003. - 472 с.
- EDN: QKVNKT
- Солиев А. Иқтисодий география: назария, методика ва амалиёт. - Тошкент: Камалак, 2013. - 184 б.
- Файзуллаев М.А. Жанубий Ўзбекистон чўл ҳудудларида қишлоқ хўжалиги ривожланишининг иқтисодий географик омиллари. Геог. фан. фалс. докт.. дис. автореф. - Т., 2017. - 47 б.
- Евтеев. О.А. Проектирование и составление социально-экономических карт/О.А.Евтеев. М.: Изд-во МГУ, 1999. 224 с.
- Авезов С.А. Ер-сув ресурсларидан фойдаланишда картографик методнинг аҳамияти (Хоразм вилояти мисолида)//Ўзбекистон География жамияти ахбороти. - Т., 2009. 34-жилд. - Б.174-176.