Ашадарё вилояти ёили - энергетика мажмуининг итисодий - географик жиатлари
Автор: Эрдонов Л., Азизова М.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 4-3 (95), 2022 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада ёқилғи - энергетика мажмуаси иқтисодиётнинг етакчи тармоғи эканлиги ҳамда бу соҳанинг Қашқадарё вилоятида ривожланиш хусусиятлари баён қилинган. Шунингдек, вилоят ёқилғи ресурсларига бойлиги билан мамлакатда алоҳида ўринга эгалиги, унинг мажмуа ҳосил қилишда иқтисодий - географик жиҳатлари ўрганилган. Вилоят ёқилғи ва электр - энергетика саноатида ишлаб чиқариш кўрсаткичлари статистик маълумотлар асосида таҳлил қилинган.
Ёқилғи, электр, энергетика, мажмуа, ресурс, иқтисодиёт, иқтисодий район, саноат, транспорт, газ, нефт, иссиқлик электр станция, хом ашё, кон
Короткий адрес: https://sciup.org/140293108
IDR: 140293108
Текст научной статьи Ашадарё вилояти ёили - энергетика мажмуининг итисодий - географик жиатлари
Ёқилғи-энергетика мажмуи иқтисодиётнинг базавий тармоғи, хўжалик тараққиётининг мустаҳкам пойдевори ҳисобланади. Бу мажмуа ёқилғи ва электр энергетика саноатининг ўзаро бир-бири билан боғланган тармоқлари йиғиндисидан иборат. Ёқилғи-энергетика мажмуи оғир саноат таркибига киради. Турли ёқилғи ва энергия турларини қазиб олиш ҳамда ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи саноат тармоқлари мажмуи ёқилғи-энергетика мажмуи деб аталади. Бу мажмуа асосан 2 гуруҳга бўлинади: 1) Ёқилғи саноати; 2) Электр энергетика саноати.
Муайян вақт давомида маълум бир ҳудудда (мамлакат, иқтисодий район, вилоят ва ҳ.к.) ёқилғи ва энергиянинг турли хилларини қазиб олиш, хом ашёсини қайта ишлаш ва истеъмол қилиш умумий ҳажмини ва таркибини ифодалайдиган барча кўрсаткичлар ёқилғи-энергетика баланси деб аталади. Ёқилғи-энергетика мажмуи иқтисодиётнинг барча тармоқлари (саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт) ва аҳолининг кундалик
ҳаёти учун жуда катта аҳамиятга эга. Ўзбекистон ёқилғи-энергетика ресурсларига бой бўлиб, айниқса, газ ва нефтнинг улкан захиралари мавжуд. Республика саноати тармоқлари таркибида ёқилғи – энергетика мажмуи 14.6 %ни (ёқилғи – 8.4; электр энергетика – 6.2 %) ташкил этади.
Ёқилғи саноати ёқилғи хом ашёсини қазиб олиш ва уни истеъмолчига етказиб бериш тармоқларини ўз ичига олади. Умумий ҳолда бу саноат кўмир, нефт, газ, торф, ёнувчи сланец, уран рудаси қазиб олиш ҳамда ёғоч тайёрлашдан иборат. Республикада нефт – газ конлари мавжуд 5 та минтақа ажратилган бўлиб, Устюрт, Бухоро – Хива, Жануби – ғарбий Ҳисор, Сурхондарё ва Фарғона минтақаларидир. Бу минтақалардаги мавжуд конлардан саноат аҳамиятига эга ёқилғи қазиб олинади (1-расм). Мамлакат ёқилғи саноатида дастлабки нефт кони 1904 йилда очилган Фарғона водийсидаги Чимён нефт кони бўлиб, конда 278 м чуқурликдан суткасига 130 т нефт олинган. Ҳозирги пайтда нефт заҳиралари бўйича Қашқадарё вилояти етакчилик қилади. Вилоятда энг йирик кон Кўкдумалоқ нефт конидир. Шунингдек, вилоятда нефт конлари: Қўшқудуқ, Ғармистон; нефт ва табиий газ конлари: Жанубий қизилбайроқ, Шарқий ва Ғарбий тошли, Шўртепа, Карим, Умид, Ўртабулоқ, Чегара; табиий газ конлари: Жанубий тандирча,
Шўртан, Шимолий Ғузор, Увада, Шимолий Нишон, Қамаши, Гирсон, Кўлтак,
Қорақум, Чембор, Жанубий Муборак, Олон, Пирназар каби конлар нафақат вилоят, балки, мамлакат ёқилғи саноатида муҳим аҳамият касб этади.
1 – расм. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган айрим ёқилғимаҳсулотлари кўрсаткичи
56419,1
59842,2
813,4 746,4

Нефт, минг т.
2143,6

Газ конденсати, минг т.
Табиий газ, млн.м.куб
-
■ 2017 йил ■2018 йил
Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида ишланди.
Газ саноати – ёқилғи-энергетика мажмуасининг энг ривожланган тармоғидир. Табиий газ саноати республикамизда нефт саноатидан бироз кейинроқ, лекин аксарият ҳолларда нефт ва газни биргаликда қазиб олиш билан боғлиқ бўлган. Ушбу саноат тармоғининг кенг кўламда ривожланиши 1950-1960 йилларда Бухоро вилоятида жуда катта заҳирага эга бўлган Газли конини ишга туширилиши билан бошланган. Ҳозирги вақтда мамлакатда бир йилда 55-56 млрд. куб м. атрофида газ қазиб олинади. 2020 йилда республикада жами 61,6 млрд. м. куб табиий газ қазиб олинган, шунинг 54,7 %и; нефт, табиий газ конденсатини қўшган ҳолда жами 2890,9 минг т қазиб олинган бўлса, шунинг 68,5 %и Қашқадарё вилояти ҳиссасига тўғри келади (1-жадвал).
-
1 – жадвал. Қашқадарё вилояти ёқилғи саноатида ишлаб чиқариш кўрсаткичлари
Кўрсаткичлар
Ўлчов бирлиги
2006 йил
2009 йил
2012 йил
2016 йил
2017 йил
2018 йил
2019 йил
2020 йил
2021 йил
Табиий газ
млрд. м3
60
54.2
51.6
38,6
36,2
33,7
32,4
24
14.4
Нефт
млн. тн.
3.2
2.1
1.2
0,67
0,62
0,56
0,53
0.31
0.26
Газ
конденсати
млн. тн.
2
2
1.4
1,44
1,42
1,45
1,4
0.3
1.5
Олтингугурт
млн. тн.
0.2
2.6
3.1
0,24
0,3
0,25
0,3
0.1
0.1
Манба: Қашқадарё вилояти Статистика қўмитаси маълумотлари асосида ишланди.
Энергетика саноати ҳар қандай мамлакат ёки районнинг моддий ва номоддий ишлаб чиқаришининг асосини ташкил қилади. Энергетика саноати хўжаликнинг асосий бўғинларидан бўлиб, у саноат ишлаб чиқаришини жойлаштиришда муҳим омил бўлиб ҳисобланади. У иқтисодий районларнинг ихтисослашувини кўп жиҳатдан аниқлаб беради. Энергетика саноати ёқилғи хом ашёсини қазиб олиш ва истеъмол қилиш, электр энергия ишлаб чиқариш ва уни тақсимлаш тармоқларининг ўзаро ва бир-бири билан боғланган йиғиндисидир. Мамлакат ёки ҳудуд қанча кўп энергия ишлаб чиқарса ва истеъмол қилса, у шунча кўп маҳсулот ишлаб чиқаради ва иқтисодий ривожланиш даражаси шунча юқори бўлади. Энергетика саноатининг хом ашёси бўлиб, ёқилғи (нефт газ, кўмир, торф, ёнувчи сланец, ёғоч, уран) ва гидроресурслар (дарё ва денгиз оқими, қалқиш энергиялари) ҳисобланади. Ҳозирги пайтда энергияни ноанъанавий усуллар билан олишнинг ривожланиши туфайли қуёш энергияси, шамол кучи, ернинг ички иссиқлиги ҳам энергетика хом ашёси сифатида қаралмоқда. Истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашда қатнашадиган ва бир-бири билан электр линиялари ва турлари билан боғланган йирик электр станциялар бирлашмаси энергия тизими деб аталади. Энергия тизимлари қуйидаги турларга бўлинади: локал (шаҳар, район), зонал (районлараро), миллий (бутун мамлакат) ва халқаро (масалан, Ўрта Осиё) энергия тизимлари. Ушбу тармоқнинг асосий хусусияти шундан иборатки, электр энергия ишлаб чиқариш уни истеъмол қилиш билан бир вақтга тўғри келади, яъни, электр энергияни ёқилғи турлари каби сақлаб, тўплаб бўлмаганлиги учун уни синхрон равишда истеъмол қилинишини талаб қилади.
Мамлакат электр станциялари таркибида ИЭС етакчилик қилади ва улар жами электр станциялар ишлаб чиққан электр энергиянинг 85-87 фоизини ташкил қилади. Сув электр станцияларига (СЭС) эса 13-15 % тўғри келади. Электр станциялар қувватида ҳам нисбат тахминан шундай: умумий қувватнинг 86,3 %и ИЭС зиммасига тушади. Қашқадарё вилояти республика электр энергиясини ишлаб чиқаришдаги улуши 30 % гача бўлган вилоятлар қаторига киради. Вилоятда қуввати 1700 MВт бўлган Таллимаржон ГРЭС ва қуввати 60 MВт бўлган Муборак ИЭМ (Иссиқлик электр маркази)да электр энергия ишлаб чиқарилади.
Таллимаржон ГРЭС - йирик иссиқлик электр станцияларидан бўлиб, вилоятнинг Нишон туманидаги Нуристон шаҳарчасида, Таллимаржон сув омборидан 7 км узоқликда жойлашган. Станция қурилиши 1988 йил январда бошланган. Лойиҳа қуввати 3200 МВт (800 МВт ли 4 энергоблокли). Асосий ёқилғи тури – таркибида олтингугурт кам бўлган Шўртан газ конидан олинадиган табиий газ. Электр станция вилоятдаги газ конлари, сув хўжалиги объектлари ва бошқа истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлайди. Корхона маъмурияти томонидан берилган маълумотларга кўра, ҳозирда «Таллимаржон иссиқлик электр станцияси» акциядорлик жамиятида учта энергоблок ишлаб турибди ва станцияда ўрнатилган қувват 1700 МВт/соатни ташкил этади. 1-сонли 800 МВт қувватли энергоблок 2004 йилнинг ноябрида ишга туширилган. Ҳар бирининг қуввати 450 МВтга эга бўлган 2- ва 3-сонли буғ-газ қурилмалари 2017 йил февралидан бошлаб тўлиқ қувватда электр энергияси ишлаб чиқаришни бошлаган. 2- ва 3-буғ-газ қурилмалари Жанубий Кореянинг «Hyundai Engineering and Construction» ва «Daewoo International Corporation» компаниялари консорсиуми томонидан қуриб фойдаланишга топширилган. Ушбу энергоблокларнинг ишга туширилиши билан станциянинг электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича йиллик қуввати 7,2 млрд кВт/соатга ошди. Шу тариқа ҳар йили истеъмолчиларга етказиб берилаётган электр энергия қарийб 11,4 млрд кВт/соатни ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2022–2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-72-сонли қарорига асосан Энергетика вазирлиги тизимидаги “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан бир қатор йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Жумладан, Таллимаржон ИЭСда умумий қуввати 900 МВтдан кам бўлмаган иккита буғ-газ қурилмаси 2024 йилда қуриб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Аҳамиятлиси,
қурилмаларнинг фойдали иш коэффициенти юқорилиги ҳисобига йилига бир неча млрд куб метр табиий газ иктисод килинади.
Қашқадарё вилоятида газ ва нефтни қайта ишлаш саноатининг гигант заводи — “Uzbekistan GTL” нафакат вилоят, балки, мамлакат газ ва газ-кимё мажмуаси ривожланишида улкан аҳамият касб этади. Мазкур завод жаҳон энергетика тармоғидаги энг йирик лойиҳалардан бири бўлиб, Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги “Шуртан газ-кимё комплексининг тозаланган метан негизида суюқ синтетик ёқилғи ишлаб чикариш” инвестиция лойикасини амалга оширишга доир кушимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра бошланган. Завод ишга тушгач, саноат ва кишлок хужалиги учун зарур барча ёкилFи турлари - авиакеросин, дизель ёнилгиси, нафта ва суюлтирилган газ ишлаб чикарилади.
Саноат мажмуаси дунёдаги GTL лойиҳалари ичида энг йириги бўлиб, бундай заводлар географияси жаҳонда кўп эмас. Қатарда GTL технологияси асосида фаолият кўрсатувчи заводда бир йилда 1,2 млн т суюқ синтетик ёнилғи ишлаб чиқарилади. Нигериядаги GTL заводи 1,3 млг т шундай ёнилғи ишлаб чиқариш қувватига эга. “Uzbekistan GTL” ишга тушгач, бу кўрсаткич 1,5 млн т булади. Заводда юкори сифатли нефт максулотлари- 724,6 минг т дизелъ ёнилғиси, 437,3 минг т нафта, 307,3 минг т авиакеросин, 53,4 минг т суюлтирилган газ ишлаб чикарилади. Бу эса йилига нефт хом ашёси импорти учун сарфланаётган 1 млрд долларгача валютани иқтисод қилади. Мегалойиҳанинг яна бир аҳамиятли жиҳати унинг жаҳон бозорида энг арзон ҳисобланган метан газини қимматбаҳо нефт маҳсулотига айлантириш имкониятидадир. Завод 3 та лицензиар - Жанубий Африка Республикасининг “Sasol”, Даниянинг “Haldor Topsoe” ва АҚШнинг “Chevron” компаниялари технологияси асосида қурилган бўлиб, 24 та давлатдаги 129 та корхонада ишлаб чиқариладиган энг замонавий технологик ускуналардан фойданилган. Бу йирик мажмуа Ўзбекистон иқтисодиётидаги бошқа секторларнинг ривожланишига ва янгилари очилишига туртки беради. Бу эса иктисодиётнинг баркарорлигини мустах,камлайди.
Фойдаланилган адабиётлар ва интернет саҳифалари:
-
1. Солиев А. Иқтисодий география: назария, методика ва амалиёт. – Тошкент, 2013.
-
2. Солиев А.С. Ўзбекистон географияси. Дарслик. –Тошкент, 2014.
-
3. Soliyev A.S., Komilova N.K., Yanchuk S.L., Jumaxanov Sh.Z., Rajabov F.T. Iqtisodiy va ijtimoiy geografiya. Darslik. – Toshkent, 2019.
-
4. Қашқадарё вилояти географияси. Қарши.; 1994.
-
5. www.lex.uz
-
6. www.qashstat.uz
"Экономика и социум" №4(95) 2022
Список литературы Ашадарё вилояти ёили - энергетика мажмуининг итисодий - географик жиатлари
- Солиев А. Иқтисодий география: назария, методика ва амалиёт. -Тошкент, 2013.
- Солиев А.С. Ўзбекистон географияси. Дарслик. -Тошкент, 2014.
- Soliyev A.S., Komilova N.K., Yanchuk S.L., Jumaxanov Sh.Z., Rajabov F.T. Iqtisodiy va ijtimoiy geografiya. Darslik. - Toshkent, 2019.
- Қашқадарё вилояти географияси. Қарши. 1994.
- www.lex.uz.
- www.qashstat.uz.