Қашқадарё воҳасининг суғориладиган оч-тусли буз тупроқли майдонларида тупроқ намлиги ўзгаришининг суғоришлар сони ва меъёрига таъсири

Автор: Аманов О.А., Шаймуратов А.

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Статья в выпуске: 2 (14), 2023 года.

Бесплатный доступ

Қарши чўли-республиканинг жанубий қисмида жойлашган бўлиб, намлик етишмайдиган, ёғингарчилик, иссиқлик ва қурғоқчиликнинг нотекис тақсимланган зонаси ҳисобланади. Бу табиий ҳодисаларнинг барчаси қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш шароитида етиштиришни талаб қилади. Ушбу мақолада кузги буғдойни суғориш меъёрлари ва тупроқ намлиги ҳақида олибборилган тадқиқот натижалари келтириб ўтилган.

Кузги буғдой, фон, ЧДНС, тупроқ намлиги, вариантлар, суғориш меъёри, суғориш сони

Короткий адрес: https://sciup.org/14127518

IDR: 14127518

Текст научной статьи Қашқадарё воҳасининг суғориладиган оч-тусли буз тупроқли майдонларида тупроқ намлиги ўзгаришининг суғоришлар сони ва меъёрига таъсири

Дунё миқёсида иқлим ўзгариши сўнгги пайтларда буғдой етиштирувчи деҳқонлар учун жиддий муаммога айланди. Бу тез-тез қурғоқчил йилларда ва мавсум давомида об-ҳаво шароитида кескин ўзгаришларда ўзини намоён қилади[1].

Кузги буғдой ривожланиш фазалари бўйича намликка бўлган талаби ўсимликнинг униб чиқиш тупланиши даврида 3%, тупланиш-найчалаш даврида 22%, найчалаш-гуллаш даврининг бошланишида 40%, дон шакилланиш даврида 33% ва пишиш даврида 2% бўлади[2].

Сув-ўсимликлар ҳаётидаги асосий омилларидан биридир. Ўсимликнинг меъёрда ўсиши ва ривожланиши, ҳамда ундаги барча физиологик жараёнлар фақат хужайраларнинг сув билан етарли таъминланган шароитида кечади. Ўсимлик таркиби ўз оғирлигига нисбатан 60-90% сувдан иборат. Ўсимлик ҳаёти бошланиши учун уруғ маълум миқдорда сувга тўйинган бўлиши лозим, буғдойда бу кўрсаткич 45,5% ни ташкил этади.

Тупроқ намлиги етарли ва барқарор бўлмаган жойларда қишлоқ хўжалигини интенсивлаштиришнинг асосий омилларидан бири-суғоришдир. Ҳозирги кунда дунёда 270 миллион гектардан ортиқ майдон суғорилади, шундан суғориладиган ерлар дунё озиқ-овқат маҳсулотларининг 40 фоизини таъминлайди, бу эса қишлоқ хўжалиги майдонларининг атиги 18 фоизини ташкил этади1.

Суғориш режимини тўғри бошқарилмаслиги - тупроқ унумдорлигини. пасайишига, натижада дон ҳосилдорлиги ва сифати талаб даражасида бўлмаслиги, буғдой уни, нон ва қандолат маҳсулотларининг техник талабларга жавоб бермаслигига олиб келади2.

Қишлоқ хўжалиги сектори дунёдаги чучук сув истеъмолининг тахминан 70 фоизини ташкил қилади, аммо кўплаб мамлакатларда сувдан фойдаланиш самарадорлиги 50 фоиздан кам. Аҳолининг, ҳамда эҳтиёжларнинг ўсиб бориши 2050 йилга келиб глобал қишлоқ хўжалиги сувларига бўлган эҳтиёжнинг 50 фоизга ошиши кутилмоқда. Дунёнинг кўп жойларида сув танқислиги ва сув сифати муаммолари келажакда озиқ-овқат хавфсизлиги ва экологик барқарорликка жиддий таҳдид солмоқда3.

Тупроқ таркибидаги намлик ўсимликлар орқали ўзлаштирилади ва буғланишга сарфланади. Шунинг учун тупроқ намлиги доим ўзгарувчандир.

Кузги буғдой экиладиган далаларда тупроқ намлиги шудгорлашдан олдин, экишдан кейинва ўсув давридаги суғоришлардан олдин аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Маълумки, шудгорнинг сифати кўп жихатдан тупроқ намлигига боғлиқ бўлади. Тупроқ таркибидаги намлик ЧДНС 65-70% бўлганда ерни сифатли шудгорлаш мумкин.

Кузги буғдойни экиб бўлгандан кейин тупроқ намлигини аниқлашдан мақсад уруғни униши учун намлик етарлича булишни аниқлашдир. Ўзбекистоннинг суғориладигин ерларида кузги буғдой экилган даврларида тупроқ намлиги жуда паст даражада бўлиб уруғни тўлиқ униб чиқишини таъминлай олмайди.

Кузги буғдой навларини ўсув даврида эса суғоришлар ва атмосфера ёғинлари ҳисобига тупроқ таркибидаги намлик заҳираси 16-18% гача кўтарилади, тупроқнинг бундай намлиги ўрганилган навларни ўсув фазаларини меъёрда ўташини ва етарлича ҳосил тўплашини таъминланди.

Тупроқнинг чегаравий дала нам сиғими – ўсимликларни сув билан таъминловчи ва суғориш меъёрларини белгиловчи асосий омил ҳисобланади. Тупроқнинг чегаравий дала нам сиғими кўп жиҳатдан тупроқ турига, механик таркибига, минерал ва органик моддаларнинг миқдорига ва сизот сувларнинг жойлашиш чуқурлигига боғлиқ бўлади. Тупроқ таркибида қанчалик органик моддалар ва гумус миқдори кўп бўлса ва унинг механик таркиби оғир бўлса чегаравий нам сиғими юқори бўлади, аксинча органик моддалар ва гумус миқдори кам бўлиб, механик таркиби енгил тупроқларда унинг миқдори камаяди. Шунинг учун ҳар бир тупроқ контурида тупроқнинг чегаравий дала нам сиғимини аниқлаш муҳим амалий аҳамиятга эга.

Тажриба майдонида тупроқнинг чегаравий нам сиғими тадқиқотнинг бошланиш даврида (3 м х3 м) ромларга сувқуйиш усули билан аниқланди (1-жадвал).

1-жадвал.

Тажриба майдонида тупроқнинг чегаравий дала нам сиғими (ЧДНС,%)

Намуна олинган қатлам, см

Идишнинг оғирлиги, г

Нам тупроқнинг соф оғирлиги, г (в=б-а)

Тупроқнинг абсолют қуруқ оғирлиги, г (д=г-а)

Тупроқдан буғланиб кетган сув оғирлиги, г (е=в-д)

Максимал дала нам сиғими (тупроқ оғирлигига нисбатан)

Бўш (а)

Нам тупроқли (б)

Абсолют қуруқ тупроқли (г)

0-10

22,35

107,10

89,48

84,75

67,13

17,62

26,25

10-20

21,92

114,78

96,11

92,86

74,19

18,67

25,17

20-30

25,30

107,69

91,43

82,39

66,13

16,26

24,59

30-40

22,27

106,60

92,14

84,33

69,88

14,45

20,68

40-50

25,89

108,43

93,98

82,55

68,09

14,45

21,23

50-60

21,96

102,14

87,45

80,18

65,50

14,69

22,43

60-70

21,64

81,64

71,33

60,01

49,70

10,31

20,74

70-80

21,50

88,19

77,19

66,69

55,70

11,00

19,75

80-90

22,14

87,57

76,77

65,44

54,64

10,80

19,77

90-100

22,45

95,79

84,01

73,34

61,55

11,78

19,14

100-110

22,09

90,53

79,09

68,44

57,00

11,44

20,08

Ўртача

21,80

Жадвал маълумотларининг кўрсатишича, тупроқнинг 0-110 см қатламида ўртача ЧДНС 21,8% ни ташкил қилди. Бу кўрсатгич тупроқнинг тузилишига ва механик таркибига ҳос бўлиб, кузги буғдoйни суғориш меъёрларини аниқлаш учун асосдир.

Тажриба майдонини суғоришдан олдинги тупроқ намлиги. Тажрибада суғориш ишлари вариантларда белгиланган суғоришлар тартибига асосан тупроқ намлигини ҳисобга олган ҳолда, Чипполетти сув ўлчаш воситаси (ВЧ-50) ёрдамида сув сарфи ҳисобга олинди ва суғориш ишлари ўтказилди.

Кузги буғдой ўсув даврининг найчалаш, бошоқлаш, гуллаш ва пишиб етилиш даврларида атмосфера ёғинлари сувга бўлган талаб учун етарли бўлмайди. Шу туфайли юқорида келтирилган ўсув даврларида сувга бўлган талаби жуда юқори даражада бўлади.

Шунингдек, ёғин миқдори суғориш муддатларини белгилашда асосий омил ҳисобланиб, 2018 йилда ёғингарчилик миқдорининг ўртача кўп йилликка нисбатан ўта кам (120,1 мм)бўлиши, суғоришдан олдинги тупроқ намлигига ўз таъсирини кўрсатди.

ЧДНС 65-70-60% вариантда суғоришлар сони 4 мартани, мавсумий суғориш меъёри 4249 м3/га, ўртача 1 сув сарфи 1062,3 м3/га ни ташкил этди.

ЧДНС 70-75-65% вариантда суғоришлар сони 5 мартани, мавсумий суғориш меъёри 5277 м3/га, ўртача 1 сув сарфи 1055,4 м3/га ни ташкил этди.

ЧДНС 75-80-70% вариантда эса суғоришлар сони 6 мартани, мавсумий суғориш меъёри 6312 м3/га, ўртача 1 сув сарфи 1052,0 м3/га ни ташкил этди. 2019 йилда ҳам суғоришдан олдинги тупроқ намлигига ёғин миқдори (336,7 мм) таъсир этгани ҳолда, ЧДНС 65-70-60% вариантда суғоришлар сони 3 мартани, мавсумий суғориш меъёри 2994 м3/га, ўртача 1 сув сарфи 998,0 м3/га ни ташкил этди.

ЧДНС 70-75-65% вариантда суғоришлар сони 4 мартани, мавсумий суғориш меъёри 3967 м3/га, ўртача 1 сув сарфи 991,8 м3/га ни ташкил этди.

ЧДНС 75-80-70% вариантда эса суғоришлар сони ҳам 4 мартани ташкил этиб, мавсумий суғориш меъёри 3822 м3/га, ўртача 1 сув сарфи 955,5 м3/га ни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2020 йилда ҳам суғоришдан олдинги тупроқ намлигига ёғин миқдори (297,0 мм)

таъсир этгани ҳолда, ЧДНС 65-70-60% вариантда суғоришлар сони 3 мартани, мавсумий суғориш меъёри 2967 м3/га, ўртача 1 сув сарфи 989,7 м3/га ни ташкил этди.

ЧДНС 70-75-65% вариантда суғоришлар сони ҳам 3 мартани, мавсумий суғориш меъёри 2929 м3/га, ўртача 1 сув сарфи 976,3 м3/га ни ташкил этди.

ЧДНС 75-80-70% вариантда эса суғоришлар сони ҳам 4 мартани ташкил этиб, мавсумий суғориш меъёри 3810 м3/га, ўртача 1 сув сарфи 952,5 м3/га ни ташкил этди.

2019 ва 2020 йиллардаги ёғин миқдорининг кўп йиллик меъёр даражасидан юқори бўлганлиги ва бир бирига яқин кўрсаткичига (336,7 мм-297 мм) эга бўлганлиги суғориш учун сув сарфини ва суғоришлар сонини 2018 йилгига нисбатан кам бўлганлиги кўзатилди.

Ўртача уч йиллик ўртача таҳлилларга кўра, ЧДНС 65-70-60% вариантда мавсумий суғориш меъёри 3404,0 м3/га, ўртача 1 сув сарфи 1016,6 м3/га, ЧДНС 70-75-65% вариантда мавсумий суғориш меъёри 4057,7 м3/га, ўртача 1 сув сарфи 1017,8 м3/га, ЧДНС 75-80-70% вариантда эса мавсумий суғориш меъёри 4648,0 м3/га, ўртача 1 сув сарфи 986,7 м3/га ни ташкил этди (2-жадвал).

2 – жадвал.

Бахорги ўсув давридаги суғоришлар сони, муддати ва меъёрлари, м3/га (2018-2020 йй.).

Вариантлар

Мавсумий суғориш меъёри, м3/га

Ўртача сув сарфи, м3/га

1

Фон+ЧДНС65-70-60%

3404

1016,6

2

Фон+ЧДНС70-75-65%

4057,7

1007,8

3

Фон+ЧДНС75-80-70%

4648

986,7

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, суғориш муддатини белгилашда суғоришдан олдинги тупроқ намлигини аниқлаш ўта муҳим саналади.

АДАБИЁТЛАР:

Список литературы Қашқадарё воҳасининг суғориладиган оч-тусли буз тупроқли майдонларида тупроқ намлиги ўзгаришининг суғоришлар сони ва меъёрига таъсири

  • Аманов О.А., Узақов Ғ.О. “Ғаллачиликда эрта баҳорги тадбирлар”. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали агро илм иловаси. 2-сон [80], 5-7 бетлар, 2022 йил.
  • Аманов А., Зиядуллаев З., Узақов Ғ “Кузги бошоқли дон экинлари уруғларини сифатли тайёрлаш, экиш ҳамда кузги парваришлаш бўйича” тавсиянома Қарши насаф нашриёти 2014 йил 25-26 бетлар.
Статья научная