Асосий воситаларнинг бухгалтерия исобининг долзарб масалалари

Автор: Курбанов З.Н., Назаров А.К.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 6-1 (85), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мақолада асосий воситалар ҳисобини молиявий ҳисобнинг ҳалқаро стандартлар асосида такомиллаштириш масалалари ёритилган. Асосий воситалар бухгалтерия ва солиқ ҳисобининг объекти сифати қаралган, унинг таркиби аниқлаштирилган. Бухгалтерия ва солиқ ҳисоби ўртасидаги номувофиқликлар очилган ва уларнинг ечими кўрсатиб берилган. Ҳалқаро амалиётда асосий воситалар бухгалтерия ҳисобининг объекти сифатида ҳисобга олишда фойдаланинадиган МҲХСларнинг моҳияти асосланган. Шунингдек, хориж тажрибасидан фойдаланган ҳолда асосий воситалар бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар берилган.

Асосий восита, бухгалтерия ҳисоби, солиқ ҳисоби, дастлабки қиймати, молиявий ижара, мҳхс, қопланмайдиган солиқ, молиявий ҳисобот, халқаро стандарт, ҳаққоний қиймат, инвентаризация

Короткий адрес: https://sciup.org/140260624

IDR: 140260624

Текст научной статьи Асосий воситаларнинг бухгалтерия исобининг долзарб масалалари

Aсосий воситалар - ҳар қандай хўжалик юритувчи субъектнинг соҳаси, унинг эгалик ҳуқуқи ва ҳуқуқий шаклидан қатъи назар энг кенг тарқалган актив тури ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 2017 - 2021

йилларда ҳаракатлар стратегиясида доирасида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлари жараёнига таъсирини кучайтиришга йўналтирилган қонунлар сифатини оширишда хўжалик юритувчи субъектлардаги кўчмас мулкни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришда унинг бошланғич қийматини шакллантириш, мулкни тўғри баҳолаш муҳим ҳисобланади. “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги ЎРҚ-404-сонли қонуннинг (2016 йил 13 апрел) 17-моддасида активларни, шу жумладан, асосий воситаларни баҳолаш бўйича қуйидаги норма келтирилган: “Асосий воситалар ва номоддий активлар уларнинг бошланғич қиймати бўйича ҳисобга олинади.”1 1

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 13 апрелдаги “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги (янги таҳрири) ЎРҚ-404-сонли қонуннинг 17-модда.

Бухгалтерия ҳисоби тизимини молиявий ҳисоботни халқаро стандартларидан фойдаланган ҳолда такомиллаштиришда ҳар хил муаммолар келиб чиқмоқда. Шундай муаммолардан бири бу асосий воситаларнинг бошлағич қийматини аниқлаш бўлиб ҳисобланади. Чунки асосий воситаларнинг бошланғич қийматини тўғри аниқланиши, уларни солиққа тортиш методикасига ҳам таъсир қилади.

Адабиётлар шарҳи: Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларида асосий воситаларни икки модел асосида ҳисобга олишни тавсия қилинади.

Биринчиси - асосий воситаларни “ҳақиқий харажатга” асосан ҳисобга олиш модели.

Иккинчи - модел қайта баҳоланган қийматда ёки “ҳаққоний қийматда” ҳисобга олиш.

Молиявий ҳисоботнинг халқаро 13-сонли МҲХС “Ҳаққоний қийматни баҳолаш” стандартида ҳаққоний қийматга қуйидагича таъриф берилган: Ҳаққоний қиймат - бу баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасидаги одатдаги операцияда активни сотишда олиниши мумкин бўлган ёки мажбуриятни ўтказишда тўланиши мумкин бўлган нархдир.2

Иқтисодий адабиётларда “ҳаққоний қиймат” ва “бозор қиймати” тушунчалари бир хил деган фикрлар ҳам бор. Бизнинг фикримизча, бу иқтисодий тушунчалар бир биридан фарқ қилади. Бу тўғрисида Э.С.Дружиловская қуйидаги фикрларни билдирган:   Молиявий

ҳисоботнинг халқаро стандарти 13-“Ҳаққоний қиймат бўйича баҳолаш”да келтирилган “ҳаққоний қиймат” ва “бозор қиймати” тушунчалар синонимлар эмас.3 Хорижлик олимлар ҳисоб объектларини ҳаққоний қийматини аниқлашда муаммолар борлигини тан олишмоқда.4

  • 2    13-сонли МҲХС (IFRS) “Ҳаққоний қийматни баҳолаш” стандарт.

  • 3    Дружиловская Э.С. Проблемы применения справедливой стоимости в российском и международном бухгалтерском учёте//Международный бухгалтерский учет, 2014 № 17.

  • 4    Zak D.M. Spravedlivaya stoimost' - soblazny manipulirovaniya otchetnost'yu. Novye global'nye riski i metody ikh vyyavleniya [Tekst]/Dzherard M. Zak; per. s angl. S.A. Filin; pod red. d.e.n., prof. V.M. Rutgayzera. M.: Maroseyka, 2011. – 230 s. King A. Otsenka spravedlivoy stoimosti dlya finansovoy otchetnosti: Novye trebovaniya FASB [Tekst] / A. King; per. s angl. M.: Al'pina Pablisherz, 2011. – 383 s. Mard M. Dzh. Spravedlivaya stoimost' v finansovoy otchetnosti [Tekst]/ M. Dzh. Mard, Dzh. R. Khitchner, St. D. Khayden; pod red. V.M. Rutgayzera. M.: Maroseyka, 2009. – 248 s.

Методология : Ушбу мақолада асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисобининг объекти эканлиги, унинг қийматини аниқлаш ва ҳисоби МҲХСлари асосида такомиллаштириш масалалари илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Асосий воситалар тушунчасига иқтисодчи олимлар томонидан берилган таърифлар ва меъёрий ҳужжатлардага келтирилган нормалар умумлаштирилган. Тадқиқотни амалга оширишда индукция, дедукция, статистик кузатиш, статистик ва солиштирма таҳлил усулларидан фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар:

Жаҳон амалиётида кўчмас мулк солиғи кўпчилик мамлакатларда қўлланиниб, солиққа тортиш базаси сифатида, унинг қиймати олинади. Буюк Британияда кўчмас мулкни солиққа тортиш учун иккита солиқ қўлланилади: бизнес мақсадларида фойдаланиладиган кўчмас мулк солиғи ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ.5 Ирландияда ягона кўчмас мулк солиғи мавжуд бўлиб, у тижорат ва турар жой мақсадларида фойдаланиладиган кўчмас мулкка солиқ солинади. Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган кўчмас мулкка солиқ солиш эгаллаган майдоннинг номинал қийматини ҳисоблаш асосида амалга оширилади ва солиқ ҳисоблаш мажбурий.6 Россия Федерациясида кўчмас мулкнинг кадастр қийматида солиққа тортиш амалиёти қуйидаги 2 та Федераль қонунларга асосан 2020 йил 1-январдан жорий этилди. 2019 йил 29-сентябрдаги “Россия Федерацияси Солиқ кодекининг биринчи ва иккинчи қисмларига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги ФЗ -325-сонли ва 2019 йил 28-ноябрдаги “Россия Федерацияси Солиқ кодекининг иккинчи қисми

5Obuoforibo, B. United Kingdom – Corporate Taxation / B. Obuoforibo. – IBFD, Tax Research Platform: Country Analyses – United Kingdom. [Электронный ресурс] Режим доступа: (дата обращения: 15.03.2021).

6Ostaszewska, O. Ireland – Corporate Taxation/O. Ostaszewska. – IBFD, Tax Research Platform: Country Analyses – Ireland. [Электронный ресурс] Режим доступа: (дата обращения: 16.03.2021).

333,33 ва 378,2 моддаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги ФЗ -379-сонли Федерал қонунлари.7

Халқаро амалиётда кўчмас мулкни бухгалтерия ҳисобининг объекти сифатида ҳисобга олишда бир нечта МҲХСлардан фойдаланилади, жумладан, МҲХС (IAS) 16 “Асосий воситалар”, МҲХС (IAS) “Товар-моддий захиралар”, МҲХС (IAS) 40 “Инвестициявий кўчмас мулк” ва бошқа стандартлардан. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига асосан асосий воситаларнинг бошланғич қиймати ҳақиқий харажатлар (МҲХС-16 “Асосий воситалар”) ёки қайта баҳоланган қиймат (МҲХС-36 “Активларнинг қадрсизланиши”) стандартларидаги нормалар билан аниқланади.8

Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунинг 10-моддасига мувофиқ, бухгалтерия ҳисоби стандартлари бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишга доир минимал талабларни белгилайди. Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишга доир махсус талабларни белгилайди. Бухгалтерия ҳисоби субъектлари молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўллаши мумкин. 2021 йил 1 январдан бошлаб, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этади ва 2021 йил якунларидан бошлаб молиявий ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлайди. Aгар бошқа стандартларда бухгалтерия ҳисобининг бошқа тартиби кўрсатилмаган ёки

  • 3 . Федеральный закон от 29 сентября 2019 г. N 325-ФЗ "О внесении изменений в части первую и вторую Налогового кодекса Российской Федерации", Федеральный закон от 28 ноября 2019 г. N 379-ФЗ "О внесении изменений в статьи 333.33 и 378.2 части второй Налогового кодекса Российской Федерации".

  • 8    МСФО 16 «Основные средства», МСФО 36 «Обесценивание активов». 2018.

рухсат этилмаган бўлса, асосий воситаларни ҳисобга олиш учун 16-МХҲС қўлланилади.

Асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисобида тан олиш мезонлари ва бошланғич қиймат таркибини БҲМС-5 билан МҲХС-16даги асосий нормаларни таққосламаси 1-жадвалда келтирилган.

  • 16-    МХҲСнинг б – д бандларида тавсифланган активларни ривожлантириш ёки ишлатиш учун фойдаланиладиган асосий воситаларга нисбатан қўлланилади. Бошқа стандартлар асосий воситаларни ушбу стандартдан фарқли усул билан тан олишни талаб қилиши мумкин. Масалан, 17- МХҲС (IAS) корхонадан таваккалчиликларни ва фойдаларни ўтказишни асосий воситалар таркибидаги лизинг объектини таниб олиш мезонлари сифатида қўллашни талаб қилади. Aммо, бундай ҳолатларда асосий воситаларни ҳисобга олишнинг бошқа жиҳатлари, шу жумладан амортизация ушбу стандарт талаблари билан белгиланади.

1-жадвал

Асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисобида тан олиш мезонлари ва бошланғич қиймат таркибини БҲМС-5 билан МҲХС-16 даги асосий нормаларни таққослама жадвали

Кўрсаткичлар

номи

МҲХС 16 “Асосий воситалар”

5-сонли БҲМС “Асосий воситалар”

Асосий

воситалар

тушунчаси  ва

тан  олишнинг

мезонлари

Компания томонидан товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ёки етказиб бериш, бошқа компанияларга ижарага бериш ёки маъмурий мақсадлар учун фойдаланадиган ва бир муддатдан кўпроқ фойдаланилиши кутилаётган моддий бойликлар (16-IAS) 16-бандининг 6-банди). Активларни тан олиш мезонлари: Асосий воситалар объектининг таннархи фақатгина қуйидаги шартлар бажарилганда актив сифатида тан олинади:

a) тадбиркорлик субъекти томонидан асосий восита билан боғлиқ келгуси иқтисодий наф олиниши эҳтимоли мавжуд

Асосий воситалар — корхона томонидан узоқ муддат давомида хўжалик фаолиятини юритишда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиш учун тутиб туриладиган моддий активлар; (5-сон БХМС 3-банди)

Асосий воситалар таркибига қуйидаги мезонларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган моддий активлар киритилади:

а) бир йилдан ортиқ хизмат муддати;

бўлса;

б)   активнинг    таннархи    ишончли

баҳолана олса.

б) бир бирлик (тўплам) учун қиймати Ўзбекистон Республикасида (харид пайтида) белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг эллик бараваридан ортиқ бўлган буюмлар.

Асосий

воситаларнинг бошланғич қиймати таркиби

Асосий воситанинг таннархи қуйидагилардан ташкил топади:

  • a)    савдо чегирмаларини ва имтиёзларини чегирган ҳолда, унинг харид нархи, жумладан импорт божлари ва сотиб олиш билан боғлиқ қопланмайдиган солиқлар.

  • б)    активни ундан тадбиркорлик субъектининг раҳбарияти томонидан кўзланган ҳолда фойдаланиш учун зарур бўлган жой ва ҳолатига олиб келиш билан боғлиқ бевосита харажатлар.

  • в)    асосий восита объектини демонтаж қилиш ва олиб ташлаш хамда у жойлашган жойдаги табий ресурсларни қайта тиклаш харажатларининг бошланғич баҳосини. Тадбиркорлик субъекти асосий восита сотиб олинган пайтда ёки ундан маълум давр мобайнида товар-моддий қимматликларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш оқибатида ушбу харажатлар бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олади.

Асосий воситалар бошланғич қиймат бўйича ҳисобга олинади.

Асосий воситаларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларга қуйидагилар киради:

рўйхатга олиш йиғимлари, давлат божлари ва асосий воситаларга бўлган ҳуқуқни харид қилиш (олиш) бўйича амалга оширилган бошқа шунга ўхшаш тўловлар;

божхона божлари ва йиғимлари;

асосий воситалар объектларини харид қилиш (барпо этиш) муносабати билан солиқлар ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса);

асосий воситалар объектларини харид қилиш (барпо этиш) билан боғлиқ ахборот ва маслаҳат хизматлари учун тўланадиган суммалар;

асосий воситалар объектларини етказиб бериш (барпо қилиш) хатарини суғурталаш бўйича харажатлар;

асосий воситалар объекти воситачилар орқали олинганда уларга тўланадиган мукофотлар;

асосий воситаларни ўрнатиш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга тушириш харажатлари;

активдан мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун уни ишчи ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар.

Инвестиция мулки учун 40-сонли МХҲС (IAS)га мувофиқ инвестиция мулки учун харажатлар моделидан фойдаланадиган корхона ушбу стандартдаги харажатлар моделидан фойдаланиши керак. Халқаро амалиётда кўчмас мулк объектларининг бухгалтерия ҳисоби ҳар хил МҲХСлари билан тартибга солинади (2-жадвал).

2-жадвал

Халқаро амалиётда кўчмас мулк объектларининг бухгалтерия ҳисобини тартибга солувчи МХҲС (IAS) стандартлар

Активлар

МХҲС

МХҲС номи

1

Ижара шартномаси ва адолатли қиймат модели бўйича тўлиқ ижарага олинган бино корхонанинг ҳисоб сиёсатига мувофиқ фойдаланилади.

40 МХҲС

Инвестиция   кўчмас

мулк

2

Бинонинг 40 фоизи операцион ижарага олинган ва адолатли қиймат моделига биноан фойдаланиладиган корхона ҳисоб сиёсатига мувофиқ фойдаланилади.

40 МХҲС

Инвестиция   кўчмас

мулк

3

Ташкилотнинг ишлаб чиқариш фаолиятида 60% фойдаланиладиган бинонинг бир қисми

16 МХҲС

Асосий воситалар

4

Бошқарув ташкилотнинг ўз еҳтиёжлари учун фойдаланмоқчи бўлган офис биносини қуриш билан боғлиқ қурилиш жараёни

16 МХҲС

Асосий воситалар

5

Меҳнат шартномаси бўйича қурилаётган бино

11 МХҲС

Қурилиш шартномалари

6

Илгари  сотиш  учун  асосий  восита

сифатида ишлатилган ускуналар

5 МХҲС

Сотиш учун ушлаб турилган           ва

тўхтатилган операциялар

7

Корхонанинг одатдаги фаолияти давомида сотиладиган автотранспорт воситалари

2 МХҲС

Заҳиралар

Асосий воситалар - бу моддий бойликлар, улар:

  • -    товарларни ишлаб чикариш ёки етказиб бериш ва хизматларни кўрсатиш, ижарага бериш ёки маъмурий мақсадларда фойдаланиш учун мулжалланган;

  • -    узок давр давомида ишлатилади.

  • -    узининг натурал шаклини узгартирмайди, факат эскириш кийматини ишлаб чиқарилган махсулот (кўрсатилган хизмат) таннархига ёки давр харажатларига утказиб боради.

Асосий воситалар бухгалтерия ҳисоби учун қуйидагича таснифланади;

Ишлаб чикариш жараёнида иштирок этиш хусусиятига караб;

ишлаб чикариш асосий воситалари - бу бевосита ишлаб чикариш жараёнида иштирок этадиган ёки унга шароит яратадиган асосий воситалар. Улар таркибига бинолари ва иншоотлари, саноат машиналар ва жиҳозлар, ўлчаш ва тартибга солиш асбоблари ва мосламалари, лаборатория ускуналари, транспорт воситалари, ишлаб чиқариш асбоб ва ускуналар х,исобланади;

ноишлаб чикариш асосий воситалари - ишлаб чикариш жараёнида қатнашмайдиган, корхона бошқарув ходимларининг маданий ва кундалик эутиёжларига хизмат килиш учун мулжалланган воситалардир.

Aсосий воситалар тегишлигига кўра;

бу корхонага тегишли ва унинг балансида акс эттирилган асосий воситалар;

ижарага берилган асосий воситалар бу - бошка корхонадан ижара шартномаси буйича курсатилган муддатга берилган асосий воситалар.

Асосий воситалардан фойдаланиш хусусиятига кўра қуйидагиларга булинади.

операцион - ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) ва хўжалик фаолиятида фойдаланилаётган асосий воситалар;

ҳаракатсиз - вақтинча бузуқ ёки ишлаб чиқариш хажми камайганлиги сабабли фойдаланилмайдиган асосий воситалар;

захирада - мавжуд бўлган асосий воситаларни таъмирлаш, тугатиш, зарур ҳолатларида уларни алмаштириш учун захираси шакллантирилган асосий воситалар.

Асосий воситалар моддий таркиби бўйича қуйидагиларга бўлинади:

инвентаризацияланадиган асосий воситалар - моддий кўринишга эга, ўлчаш ва баҳолаш имконияти мавжуд бўлган (бинолар, иншоотлар, иморатлар, машина ва асбоб ускуналар);

инвентаризация қилиниши мумкин бўлмаган асосий воситалар, яъни моддий шаклга эга бўлмаган (капитал харажатлар, ер участкаларини ободонлаштириш ва бошқалар).

Солиқ солиш мақсадида асосий воситаларнинг гуруҳланиши 3-жадвалда келтирилган.

  • 16 - МХҲС (IAS)га мувофиқ асосий воситаларни турларига қараб таснифлаш ташкилотлар томонидан уларнинг фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда амалга оширилади.

3-жадвал

Солиқ солиш мақсадларида гуруҳлар бўйича тақсимланиши

Aсосий воситаларнинг номи

I

Бинолар, иморатлар ва иншоотлар

II

Узатиш қурилмалари

III

Куч машиналари ва асбоб-ускуналар

IV

Фаолият турлари бўйича иш машиналари ва асбоб-ускуналар (ҳаракатланувчи транспортдан ташқари)

V

Ҳаракатланувчи транспорт

VI

Компьютер,  периферия  қурилмалари,  маълумотларни  қайта  ишлаш

ускуналари

VII

Бошқа гуруҳларга киритилмаган асосий воситалар

Aсосий воситаларни дастлабки баҳолаш ва уларнинг келиб тушишини ҳисобга олишда актив сифатида тан олинадиган асосий воситалар бошланғич қиймати бўйича баҳоланади.

Aсосий воситани сотиб олиш билан боғлиқ харажатларга куйидагилар:

  • -    рўйхатга олиш йиғимлари, давлат божлари ва асосий воситаларга бўлган ҳуқуқни сотиб олиш бўйича амалга оширилган бошқа шунга ўхшаш тўловлар;

  • -    асосий воситалар объектларини етказиб бериш (барпо қилиш) хатарини суғурталаш бўйича харажатлар;

  • -    асосий воситаларни ўрнатиш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга туширишга оид харажатлар;

  • -    божхона божлари ва йиғимлари;

  • -    асосий воситалар объектини сотган воситачиларга тўланадиган мукофотлар;

  • -    активдан мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун уни ишчи ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар;

  • -    асосий воситалар объектларини сотиб олиш (барпо этиш) билан боғлиқ ахборот ва маслаҳат хизматлари учун тўланадиган суммалар;

  • -    асосий воситалар объектларини сотиб олиш билан боғлиқ солиқлар ва йиғимлар суммалари;

Корхона, ушбу даврда захираларни яратиш учун объектдан фойдаланиш натижасида объектни олиб ташлаш, олиб ташлаш ва активни тўлдириш бўйича мажбуриятларни бажариш учун сарфланган харажатлар учун 2 - МХҲС қўллайди. 2 - МХҲС ёки 16 - МХҲС бўйича ҳисобга олинган харажатлар бўйича мажбуриятлар МХҲС 37 - модда, шарт- шароитлар ва шартли активлар МХҲС 37-моддасига мувофиқ тан олинади ва ўлчанади. Шартномада кўрсатилган манзилга етказилгандан кейин, корхона маъмуриятининг режасига асосан бошқа жойга кўчириш, ишчи ҳолатига келтириш учун амалга оширилган харажатлар асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилмайди.

Aсосий воситаларни қабул қилиш бухгалтер томонидан асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси (АВ-1 шакли) билан расмийлаштирилади.

4-жадвал

МХҲС (IAS)га мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритадиган корхонада асосий воситаларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар таркиби

Харажат элементлари

Сумма (млн)

1

Харид қиймати

1 500,0

2

ҚҚС (15%)

225,0

3

Асосий воситаларни ўрнатиш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга туширишга оид харажатлар

170,0

4

Асосий воситалар ҳақини тўлаш билан боғлиқ банк хизматлари

3,0

5

Асосий воситалар объектларини етказиб бериш хатарини суғурталаш бўйича харажатлар

7,5

6

Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар

8,7

7

Асосий воситадан фойдаланиш бўйича операторларни ўқитиш харажати

1,5

8

Асосий воситалар объектларини сотиб олиш билан боғлиқ солиқлар ва йиғимлар суммалари

15,0

9

Хорижий валютани ўтказганлиги ва конвертация қилганлиги учун банкка воситачилик ҳақи тўлаш бўйича харажатлари

2,3

1

Асосий воситаларни сотиб олиш билан боғлиқ шартномани тайёрлаш

1,2

0

ва рўйхатга олиш харажатлари

Қолган харажатлар актив қийматига қўшилмайди, чунки улар тўғридан-тўғри асосий воситани сотиб олиш ёки уни фойдаланишга тайёрлаш билан боғлиқ эмас. Aсосий воситалар билан операцияларни ҳисобга олишнинг яна бир муаммоси мамлакатимизда солиқ ҳисобининг жорий этилиши билан пайдо бўлди. Мамлакат иқтисодиётини бошқарувнинг бозор тамойилларига мувофиқ равишда ўзгартириш корхоналарни бошқаришда жиддий ўзгаришларни талаб қилди, бу эса яхши ишлайдиган ахборот оқимлари тизимисиз мумкин эмас. Бундай тизимнинг асосий элементи бу маълумотлар тўплаш методологияси билан ҳисобга олиш, корхоналарнинг барча хўжалик фаолиятини тавсифловчи бирламчи ҳужжатли маълумотларни гуруҳлаш, бу маълумотларни регистрларда тўплаш, уларни молиявий ҳисоботда акс эттириш, молиявий таҳлил учун ҳисобот маълумотларини ишлаб чиқариш, режалаштириш ва бошқарув қарорларини қабул қилишдир.

Ички бухгалтерия ҳисобини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни тайёрлашда бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларининг кўплаб нормалари ва қоидалари ҳисобга олинди. Шунга қарамай, мамлакатимизда амалдаги бухгалтерия ҳисоби тизими ўзига хос хусусиятларга эга, бу аввалгидек, режали иқтисодиёт шароитида бухгалтерия ҳисобидан келиб чиқиши билан изоҳланади. Бироқ, бу ҳолат мамлакатнинг бухгалтерия тизими замонавий талабларга жавоб бермаслигини англатмайди ва уни бутунлай янгилаш керак дегани эмас. Ҳозирда юритилаётган бухгалтерия ҳисоби назарияси қоидалари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Шу билан бирга, халқаро тажриба ва маҳаллий амалиётдан фарқли ўлароқ, солиқ ҳисоби маълумотлари бухгалтерия кўрсаткичларига асосланмайди, иқтисодий фаолият фактларини акс эттиришга тизимий ёндашув ва харажатларни ҳисоблаш принципи эътиборсиз қолдирилади.

Солик хисоби буйича меъёрий-хукукий базани тахлил килиш шуни курсатдики, молия вазирлиги томонидан тасдикланган бухгалтерия ҳисоботи ва ҳисоботининг меъёрий ҳужжатларида акс эттирилган талаблар билан солик конунчилиги коидалари уртасида сезиларли фарк мавжуд;

ташкилотнинг даромадлари ва харажатларини гуруҳлаш, уларни бухгалтерия хисобида ва солик максадларида тан олиш тамойилларида;

захираларни, тугалланмаган ишлаб чиқаришни, тайёр маҳсулотларни бахолаш усулларида;

асосий воситалар ва номоддий активларнинг амортизациясини хисоблаш усулларида;

харажатларни тақсимлаш ва уларнинг улушини белгилаш тартибида жорий давр харажатлари билан боFлик.

Бухгалтерия ҳисобида асосий воситаларнинг бошланғич қийматини тўғри аниқлаш, кўчмас мулк объектларини тўғри солиққа тортиш имкониятини яратади. Бу эса мол-мулк солиFи буйича солик суммасини туFри хисоблаш ва бюджетга тулик тушушини таъминлайди.

Хулоса ва таклифлар:

Aсосий воситалар бошланғич қиймати ўртасидаги бу номувофиқлик муқаррар равишда бундай объект учун амортизация миқдорини камида иккита хисоб-китоб килиш зарурлигига олиб келади. Харажатларни тўғрилаш, солиқ солинадиган базани камайтириш учун олинадиган объектнинг амортизация миқдорини ҳисоблаш учун зарур, яъни уни солиққа тортиш мақсадида маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларига кушилиши мумкин. Солик хисобини юритишда бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоби маълумотлари ўртасида вақтинчалик фарқлар пайдо бўлиб, амалдаги даромад солиғи бюджетига тўланадиган суммани тўғрилаш зарурлигига олиб келади. Хўжалик юритувчи субъектларнинг мол-мулк солиFи хисоблашда солик кодексининг 7-моддаси “Солик солиш принциплари”, 8-модда “Мажбурийлик принципи”,

10-модда “Адолатлилик принципи” 22-модда “Солиқ тўловчининг мажбуриятлари” каби бир қатор моддаларининг ижросини таъминлаш зарур.

Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсати 1-сон БҲМС "Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот", 8-сон БҲХС “Ҳисоб сиёсатлари, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар” ва Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси талаблари асосида шакллантирилиши зарур. Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсатида кўчмас мулкнинг баҳолаш ва бошланғич қийматини аниқлаш усуллари, амаортизация ажратмасини ҳисоблаш усули ва қолдиқ (баланс) қийматини аниқлаш тартиби кўрсатилиши зарур.

Republic of Uzbekistan".

Республикасининг давлат бюджети   тўғрисида»ги   Ўзбекистон

Республикаси қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон

Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонун.// Law of the Republic of Uzbekistan No. ZRU-659 of December 30, 2020 "On amendments and additions to some legislative acts of the Republic of Uzbekistan in connection with the adoption of the Law of the Republic of Uzbekistan" On the State Budget of the Republic of Uzbekistan for 2021 ".

"Экономика и социум" №6(85) 2021

Список литературы Асосий воситаларнинг бухгалтерия исобининг долзарб масалалари

  • Қобилов Ш. Р. Иқтисодиёт назарияси: Дарслик. – Т.:Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2013. – 775 б. // Qobilov Sh. R. Economic Theory: Textbook. - T :Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan, 2013. – 775.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8-январдаги “Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва иқтисодий сиёсат самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5614-сонли Фармони. // Decree of the President of the Republic of Uzbekistan PF-5614 dated January 8, 2019 "On additional measures to further develop the economy and increase the effectiveness of economic policy".
  • Шодиев Т.Фискал институт: Учинчи Ренессанснинг тамал тоши. Халқ сўзи газетаси.https://xs.uz/uzkr/post/fiskal-institut-uchinchi-renessansning-tamal-toshi.16.01.2021. // Shodiev T. Fiscal Institute: The cornerstone of the Third Renaissance. People's Word newspaper. https: //xs.uz/uzkr/post/ the cornerstone of the fiscal-institution-third-renaissance.16.01.2021.
  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Фуқаролар учун бюджет 2021» лойиҳаси. Тошкент, 2020.© UNDP, 2020 (www.uz.undp.org). // Ministry of Finance of the Republic of Uzbekistan Project "Budget for Citizens 2021". Tashkent, 2020. © UNDP, 2020 (www.uz.undp.org).
  • МаликовТ.С,Жалилов П.Т Бюджет-солиқ сиёсати. Ўқув қўлланма - Т.Акаdemnashr, 2011.-6-бет.// MalikovTS, Jalilov PT Fiscal policy. Textbook - T.Akademnashr, 2011.-6 pages.
  • Кашин В., Мерзляков И. Фискальная политика и оздоровление экономики России // Аудитор. 2017. № 9. С.34-37. // Kashin V., Merzlyakov I. Fiscal policy and recovery of the economy of Russia // Auditor. 2017. № 9. S.34-37.
  • Ибрахим М.А. Аспекты фискальной политики государства / Научный журнал «Вестник университета». 2016. - №7-8. [Электронный ресурс] - URL: https://cyberleninka.ru/article/n/aspekty-fiskalnoy-politikigosudarstva.10.03.2021.// Ibrahim M.A. Aspekty fiskalnoy politiki gosudarstva / Nauchnyy zhurnal «Vestnik Universiteta». 2016. - -87-8. [Electronic resource] - URL: https://cyberleninka.ru/article/n/aspekty-fiskalnoy-politiki gosudarstva.10.03.2021.
  • Юридическая энциклопедия. 2015. [Электронный ресурс] – Режим доступа: https://yuridicheskaya_encyclopediya.academic.ru. // Yuridicheskaya encyclopedia. 2015. [Electronic resource] - Access mode: https://yuridicheskaya_encyclopediya.academic.ru.
  • Allayarov, S. (2020) "IMPLEMENTATION OF FINANCIAL POLICY OPTIMIZED IN THE CONDITIONS OF ECONOMIC GROWTH," International Finance and Accounting: Vol. 2020 : Iss. 2 , Article 7. Available at: https://uzjournals.edu.uz/interfinance/vol2020/iss2/7. 10.03.2021.
  • Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-657-сонли Қонун.// Law of the Republic of Uzbekistan No. ZRU-657 of December 25, 2020 "On the state budget of the Republic of Uzbekistan for 2021".
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4938-сон қарори.// Resolution of the President of the Republic of Uzbekistan dated December 30, 2020 No PP-4938 "On measures to ensure the implementation of the Law of the Republic of Uzbekistan" On the State Budget of the Republic of Uzbekistan for 2021 ".
  • Ўзбекистон Республикaси Президентининг 2018 йил 29 июндaги “Ўзбекистон Республикaсининг солиқ сиёсaтини тaкомиллaштириш концепцияси тўғрисидa”ги ПФ-5468-сон Фaрмони.// Decree of the President of the Republic of Uzbekistan dated June 29, 2018 No PF-5468 "On the concept of improving the tax policy of the Republic of Uzbekistan."
  • Ўзбекистон Республикaси Президентининг 2019 йил 10 июлдaги “Солиқ мaъмуриятчилигини тaкомиллaштириш бўйичa қўшимчa чорa-тaдбирлaр тўғрисидa” ги ПҚ-4389 сонли Қaрори.// Resolution of the President of the Republic of Uzbekistan dated July 10, 2019 No PP-4389 "On additional measures to improve tax administration".
  • Ўзбекистон Республикaси Президентининг 2019 йил 10 июлдaги “Солиқ мaъмуриятчилигини тaкомиллaштириш бўйичa қўшимчa чорa-тaдбирлaр тўғрисидa” ги ПҚ-4389-сонли Қaроригa 1-иловa “Солиқ мaъмуриятчилигини тaкомиллaштириш стрaтегияси”.//Appendix 1 to the Resolution of the President of the Republic of Uzbekistan dated July 10, 2019 "On additional measures to improve tax administration" PP-4389 "Strategy for improving tax administration".
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5837-сон Фармони. // Decree of the President of the Republic of Uzbekistan dated September 26, 2019 No PF-5837 "On measures to further improve the tax policy of the Republic of Uzbekistan".
  • Ўзбекистон Республикасининг «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонун.// Law of the Republic of Uzbekistan No. ZRU-659 of December 30, 2020 "On amendments and additions to some legislative acts of the Republic of Uzbekistan in connection with the adoption of the Law of the Republic of Uzbekistan" On the State Budget of the Republic of Uzbekistan for 2021 ".
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 29 декабрь 2020 йил. https://president.uz/uz/lists/view/4057. 13.01.2021. // Address of the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev to the Oliy Majlis. December 29, 2020. https://president.uz/uz/lists/view/4057. 13.01.2021.
Еще