Банк активларини секьюритизациялаш борасидаги назарий- асослар

Автор: Рустамов С..

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 12-2 (91), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мақолада банк активларини секьюритизациялаш борасидаги назарий-концептул асослари ҳақида маълумотлар келтирилган.

Банк активлари, секьюритизациялаш, банк-молия тизим

Короткий адрес: https://sciup.org/140289091

IDR: 140289091

Текст научной статьи Банк активларини секьюритизациялаш борасидаги назарий- асослар

Хорижий мамлакатлар тажрибасига назар ташласак, банк активларини секьюритизациялаш амалиёти банк-молия тизимида шаклланиб келган мураккаб иқтисодий муносабатлар маҳсули эканлигига гувоҳ бўламиз. Шу ўринда, банк активларини секьюритизациялаш жараёнининг вужудга келишига сабаб бўлган асосий омиллар ва уларнинг таъсир этиш йўналишини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Шундан келиб чиқиб, банк активларини секьюритизациялаш амалиётининг шаклланиш шарт-шароитлари ва ривожланиш босқичларини ўрганиш долзарб саналади.

Банк тизимини либераллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида банкларнинг ресурс базасини янада мустаҳкамлаш борасидаги вазифалар ўз навбатида, банк активларини секьюритизация қилишнинг назарий-концептуал асосларини чуқур тадқиқ этиш ҳамда амалга ошириш механизмларини йўлга қўйиш заруратини юзага келтиради.

Секьюритизация инглизча «Securitisation» сўзидан олинган бўлиб, «securities» – қимматли қоғозлар билан уйғун амалиётни англатади. Яъни, банк томонидан активлар (ипотека кредитлари портфели, автокредитлар, лизинг активлари, кўчмас мулклар) таъминоти остида қимматли қоғозлар эмиссияси асосида ресурсларни жалб қилиш орқали қўшимча молиялаштириш манбаларини шакллантириш жараёндир.

Банк активларини секьюритизациялаш амалиётининг вужудга келиши ва ривожланишига сабаб бўлган асосий омиллар сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:

  • -    кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг қимматли қоғозлар бозоридаги молия воситалар фоиз ставкаларига нисбатан юқорилиги;

  • -    кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг ўзгарувчанлиги;

  • -    солиқ стандартлари ва банк фаолиятини тартибга солувчи стандартларнинг трансформацияси (ўзгариши);

  • -    компьютер соҳасининг жадал тараққий этиши (компьютерлаштириш ва алоқа инновацияси).

Активларни секьюритизациялаш амалиётининг ривожланиб бориши фонд бозори дастаклари жозибадорлигини ошириш асосида молиялаштиришнинг замонавий манбаларидан фойдаланишни тақозо этади. Бу ўз навбатида, молиявий амалиётлар билан боғлиқ рискларни бошқаришнинг самарали механизмини шакллантиришни талаб этади.

Гаров предметини бермасдан гаровга олишдан (Non possessory security interest) траст гувоҳномаларга (Trust receipt) ўтиш эволюцияси активлар айланишини тезлаштириш тенденциясини ўзида намоён этади. Бунда, жавобгарлик даражасини пасайтиришга бўлган интилиш, молиявий ресурслар айланишини тезлаштириш ҳамда арзон молиялаштириш манбаларини қидириб топиш каби барча мақсадлар активларни секьюритизациялашда ўз ифодасини топади. Шундан келиб чиқиб, секьюритизацияни юқорида келтирилган жараёнларнинг ривожланиш босқичларидан бирида шаклланган амалиёт сифатида талқин этиш мумкин.

Секьюритизация тушунчаси XX асрнинг 80-90 йилларига келиб кенг миқёсда оммалашди ва янги атама сифатида иқтисодий жараёнларга кирибкелди. Ўз навбатида, активларни секьюритизациялаш фақатгина кредитларнинг қимматли қоғозларга таъминот функциясини шакллантириш билан боғлиқ ҳисобланади. Аммо, банклар томонидан молиялаштиришда қимматли қоғозлар эмиссиясидан кредитлаш амалиёти ўрнига фойдаланишни назарда тутмайди.

Банк хизматлари бозорида ушбу амалиётдан дастлабки даврларда фойдаланиш «ссудаларни секьюритизациялаш» деб аталган. Кейинчалик, унинг замонавий изоҳи «активларни секьюритизациялаш» сифатида талқин этилиб, банк балансида турган кредит талаблари билан таъминланган қимматли қоғозлар эмиссияси негизида ресурс жал этишга қаратилган операциялар сифатида изоҳланди.

Тадқиқот ишида ҳозирги кундаги адабиётларда қўлланилаётган замонавий терминалогиялардан бири ҳисобланган «активларни секьюритизациялаш»га нисбатан берилган таърифлар кўриб чиқилди. Шундан келиб чиқиб, классик нуқтаи назардан активларни секьюритизациялаш бўйича шакллантирилган бир қатор таърифларни кўриб чиқамиз:

А.Селивановскийнинг таъкидлашича, «секьюритизациялаш бу – компания облигациялари ёки бошқа қимматли қоғозлари эмиссияси орқали савдо қилиш, ликвид шаклга айлантириш йўли билан даромад келтирадиган у ёки бу активларни молиялаштириш ёки қайта молиялаштириш жараёнидир». Баъзи иқтисодий адабиётларда эса «активларни секьюритизациялаш бу – паст ликвидли молиявий активларни сармоялар бозорида муомаладаги қимматли қоғозларга айлантириш жараёнидир» каби ёндошувни ҳам учратиш мумкин.

Н.В.Александрова активларни секьюритизациялаш амалиётига нисбатан «секьюритизациялашнинг ташаббускорида мавжуд муайян активларни ташаббускор балансидан кўчириш, кейинчалик мазкур активлар таъминотида қимматли қоғозлар эммисия қилиш ва уларни кенг инвесторлар ўртасида жойлаштириш асосида янги махсус ташкил этилаётган ташкилотларга бериладиган табақаллаштирилган молиявий активлар кўринишига ўтказиш босқичларидан таркиб топган молиялаштиришнинг инновацион услуби» деган таърифни илгари суради.

М.Бабичев, Ю.Бабичива, О.Трохова каби иқтисодчи олимлар активларни секьюритизациялаш жараёнини мутлақо ўзгача ёндошув билан тавсифлайди. Уларнинг фикрига кўра, «Банк кредитларини секьюритизациялаш бу – банк берилган кредитни ўз балансидан уни тўлаш муддати тугагунга қадар чиқариб, ушбу кредитни тўлиқ ёки қисман «сотиши» ва ушбу кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни олиш ҳуқуқини янги кредиторга (кредитор сифатида банк бўлиши шарт эмас) бериши жараёнларини ўз ичига олган амалиётдир».

Стивен Л.Шварц ўзининг «Активларни секьюритизациялаш алкимёси» илмий ишида «активларни секьюритизациялашни секьюритизация ташкилотчисига хос бўлган хавфларни бартарф этиш мақсадида секьюритизация ташкилотчисининг дебиторлик қарздорлигининг тўлиқ ёки бир қисмини ажратиш йўли билан сармоялар бозорида кам харажат қилган ҳолда ресурсларни жалб қилиш» салоҳияти сифатида кўриб чиқади.

Умуман олганда мамлакатнинг молия тизими учун секьюритизация дастагини умумий кўринишда қўлланилиши молия соҳасида рискларни янада самарали тақсимланиши, иқтисодиётнинг реал секторини кредитлаш қийматининг пасайиши ва муддати оширилишига олиб келади ҳамда банк соҳасида, уй-жой ва саноат қурилиш соҳасида, автомобил саноатида ҳамда истеъмол товарларини ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш имкониятини беради.

Адабиётлар:

  • 1. Farxodjonqizi F. N., Dilshodjonugli N. S. Innovative processes and trends in the educational process in Uzbekistan //ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal. – 2020. – Т. 10. – №. 4. – С. 621-626.

  • 2.    Farxodjonova N.F. MODERNIZATION AND INTEGRATION: SOCIAL-PHILOSOPHICAL ANALYSIS //Роль науки в формировании современной виртуальной реальности. – 2019. – С. 10-12.

  • 3.    Farxodjonova N. F. FORMATION OF NATIONAL IDEA THROUGH FACTORS OF NATIONAL CULTURE //МИРОВАЯ НАУКА 2020. ПРОБЛЕМЫ И ПЕРСПЕКТИВЫ. – 2020. – С. 3-6.

  • 4.    Numonjonov S. D. Innovative methods of professional training //ISJ Theoretical & Applied Science, 01 (81). – 2020. – С. 747-750.

  • 5.    Farxodjonova N. Features of modernization and integration of national culture //Scientific Bulletin of Namangan State University. – 2019. – Т. 1. – №. 2. – С. 167-172.

  • 6.    Sodirjonov, M. M. (2020). EDUCATION AS THE MOST IMPORTANT FACTOR OF HUMAN CAPITAL DEVELOPMENT. Theoretical & Applied Science, (4), 901-905.

"Экономика и социум" №12(91) 2021

Список литературы Банк активларини секьюритизациялаш борасидаги назарий- асослар

  • Farxodjonqizi F. N., Dilshodjonugli N. S. Innovative processes and trends in the educational process in Uzbekistan //ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal. - 2020. - Т. 10. - №. 4. - С. 621-626.
  • Farxodjonova N.F. MODERNIZATION AND INTEGRATION: SOCIAL-PHILOSOPHICAL ANALYSIS //Роль науки в формировании современной виртуальной реальности. - 2019. - С. 10-12.
  • Farxodjonova N. F. FORMATION OF NATIONAL IDEA THROUGH FACTORS OF NATIONAL CULTURE //МИРОВАЯ НАУКА 2020. ПРОБЛЕМЫ И ПЕРСПЕКТИВЫ. - 2020. - С. 3-6.
  • Numonjonov S. D. Innovative methods of professional training //ISJ Theoretical & Applied Science, 01 (81). - 2020. - С. 747-750.
  • Farxodjonova N. Features of modernization and integration of national culture //Scientific Bulletin of Namangan State University. - 2019. - Т. 1. - №. 2. - С. 167-172.
  • Sodirjonov, M. M. (2020). EDUCATION AS THE MOST IMPORTANT FACTOR OF HUMAN CAPITAL DEVELOPMENT. Theoretical & Applied Science, (4), 901-905.
Статья научная