Баркамол авлодни тарбиялашда оилавий тарбия мезонлари

Автор: Халилов О.К., Нуруллаева Г.О.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 6-1 (97), 2022 года.

Бесплатный доступ

Оилавий ҳаёт фарзандларнинг инсоний муносабатларда ўз шахсини камол топтириш имкониятини беришини инобатга олсак, ота-оналарнинг маънавий бой, эътиқодли ва юқори маданиятга эга бўлиши зарур. Оила ва оилавий тарбия муаммолари ичида ота-оналарнинг тарбиячилик маданиятини ошириш ва уларга умумий тарбияга оид билим бериш давримизнинг долзарб масалаларидан биридир.

Оила, ота-она, тарбия, ёшлар, комил инсон, оилавий муносабатлар, объектив, субъектив

Короткий адрес: https://sciup.org/140300446

IDR: 140300446

Текст научной статьи Баркамол авлодни тарбиялашда оилавий тарбия мезонлари

^укукий демократик ва адолатли фукаролик жамияти куриш йулидан бораётган мамлакатимизда тарбиянинг вазифаси уар томонлама етук, эркин ва мустакил фикрга эга булган комил инсонни ва етук кадрларни тарбиялашдир.

Оилавий тарбияда муҳим аҳамият касб этувчи объектив ва субъектив омилларни билмок лозим. Объектив омилларга оиланинг моддий фаровонлиги, даромадларнинг турлари, узига хослиги ва савияси, уй-жой билан таъминланиш даражаси, мактабгача муассасалардан фойдаланиш, шунингдек, оила аъзоларининг сони, таркиби ва бошқаларни киритиш мумкин. Субъектив омилларга эса оиладаги ўзаро муносабатларнинг ўзига хос хусусиятлари, маълумот, оила аъзоларининг маданий-маънавий савиялари, ота-оналарнинг муомала маданиятлари ва бошкалар киради. Ота-онанинг фарзандга меур-мууаббати уамма нарсадан уам кимматрокдир.

“Ота-она болани дунёга келтирганликлари учун эмас, уни одобли, аҳлоқли қилиб вояга етказганликлари учунгина олқишга сазовор буладилар”. ^адисдан.

Оилада соғлом муҳитни шакллантириш, фарзандларнинг камолга етишлари учун имконият, шароит яратиб бериш ота-онанинг бурчи эканлигини алоуида таъкидлаш лозим. Бунда ота-оналар олдида Fоят катта масъулият ва меунат турганлигини англашлари лозимдир.

Ота-оналарнинг уаётий тажрибаси, бир-бирига уурмати, меур-мууаббати, садокати, уамфикрлилиги, иймон-инсофлилиги, меҳнатсеварлиги, оилапарварлиги фарзандлар учун камолот мактаби бўлган. Бу мактабда барча бир умр унутилмайдиган, эътиқодига чуқур сингадиган сабок олган. УFил-кизлар учун ахил, садоқатли, ҳалол,

мехнатсевар, иймонли-инсофли, ота-она огушида тарбияланишдан юксак бахт булмайди. Фарзанд олдин ота-она ибрати мохиятини рухан, виждонан, акл-идрок билан англайди, кейин шу эъти^оддан келиб чиркан холда хайрли ишларга кул уради. ^аётда огир-енгилликларни куп курган халол мехнат килиб кун куришга урганган ота-она уз фарзандларига яхши тарбия бериш имкониятига купрок эга булади.

Оилавий тарбиянинг мураккаблиги яна шундаки, ҳар бир оила ўзига хос бир олам, жамиятнинг ўзига хос кичик уюшмаси бўлиб, тарбия ишида ўзига хос хусусиятларни намоён қилади. Ана шунинг учун ҳам оилавий тарбиянинг шакл ва услубларини умумлаштириш ва унга бирон-бир тавсиялар бериш нокулай ва кийиндир. Ота-оналар канчалик маънавий бой, эътиқодли ва юқори маълумотга эга бўлсалар, шу даражада такомиллашган услуб орқали ўз фарзандларини тарбиялайдилар. Улар фақат маслаҳат бериш, маъқуллаш, мукофотлаш, жазолаш, суҳбат ва ҳикоя, фикр алмашиш билангина эмас, балки шахсий намуналари, болалари билан биргаликда ишлаш, уларни меҳнат фаолиятига тортиш орқали ҳам тарбиялайдилар. Болалар фаолиятида иштирок этиш уларга тарбиявий таъсир кўрсатишнинг энг самарали усулидир. Агар болалар ота-оналарининг машгулотларига ута қизиқиш билан муносабатда бўлишса, улар ўртасида дўстона муносабатлар карор топади. Болалар ота-оналаридан, ака ва опаларидан узаро муносабат мезонларини урганиб, нима яхши-ю нима ёмон, нима фойдали-ю ва нима зарарли эканлигини билиб оладилар, улар ҳақида аниқ тасаввурларга эга бўладилар. Бундан ташқари, оила тажрибали ва касби жихатидан турлича ёшдаги кишиларни бирлаштириб туради. Оила аъзоларининг турмуш ва ҳаётий тажрибалари, маданий савиялари қанчалик бой бўлса, улар болалар билан шу даражада яхши мулоқотда бўла олишади, болаларнинг кизикишларини устира олишади.

Тарбия масаласига ёндашадиган бўлсак, кам болали оилаларга нисбатан кўп болали оилаларда болалар тарбияси анча енгил кўчади. Чунки куп болали оилалардаги болалар ота-оналарининг хатти-харакатларини, ака ва опаларининг улар уртасидаги Fамхурликларини, айни^са, бир-бирларига бўлган дўстона муносабатларини, уйдаги ҳар хил вазифаларни сидқидилдан бажаришларини, кичикларнинг катталарга одоб билан муносабатда бўлишларини табиий ҳолда кўрадилар, кузатадилар. Ўзларида ҳам ана шундай ахлокий сифатларни шакллантириш истаги вужудга келади.

Агар оилада катта ва кичик болалар бўлса, улар ўртасида турли куринишлардаги мехр-мухаббат ва дустлик карор топади. Оилавий хаёт болаларни инсоний муносабатларда ўз шахсини камол топтириш имкониятини беради. Кам болали оилаларга нисбатан кўп болали оилаларда шундай ҳаётий вазифалар мавжуд бўладики, масалан, катта акагача ва кичик укагача булган мехр-мухаббат, яъни бир-биридан фаркланувчи хиссиётни, ака-ука ва опа-сингиллар уртасида бир-бирлари билан нарсаларнинг тенг айирбошлаш ва бошкалар пайдо булади.

Бола тарбиясига кўп вақт сарф қилинади. Лекин оилада туғилган якка фарзанд катталарнинг жонли ўйинчоғи, севиклиси, катталарнинг диққат маркази, қувончи ва эркатойи сифатида вояга етади. Унинг бирон нарсадан норозилиги ва йиFиси ота-она дунёсини коронFилаштиради. Узлари емай- ичмай, якка фарзандларини ок тараб, кийинтириб, хатто турли-туман совғалар уюштирадилар. Бу билан боласининг келгуси тараққиётини бузаётганликларини ўйлашни ҳам ёқтирмайдилар. Фарзанднинг одоб-ахлоки, муомаласи, кийиниши, кизикишларига доимо жиддий эътибор бериб бориш хозирда ота-оналар олдидаги масъулиятли вазифадир.

Бундай ҳолатлар юзага келмаслиги учун фарзандни ёшлигидан бошлаб кучи етадиган ишларга жалб этиш, яъни уй юмушларини бажариш, уй хайвонларини парваришлашда якиндан ёрдам беришга ургатиш лозим.

Уни мактабда, коллежда, маҳаллада уюштириладиган тадбирлар, ҳашарларга жалб этиш, меҳнатсеварликка, дўстликка, инсонпарварликка, ватанпарварликка ўргатиш лозим.

Тарбиянинг самарадорлиги оиладаги болалар меҳнати, уларнинг уй хўжалигидаги фаол иштироки, шунингдек, оилавий турмуш шароитлари билан белгиланади. Болаларни катталарга ҳурмат, дўстлик, инсонийлик, ҳалоллик каби одоб қоидаларига ўргатиб борилади. Шу асосда оилада кундалик иш давомида болаларда хулқ-атвор мезонларини қарор топтириб боради. Оиладаги ахлоқий тарбия фақат хулқни тарбиялаш билан чекланмасдан, балки баркамол инсон ахлоқини тўғри тасаввур қилдиради, унинг таркиби, кўникма ва малакаларини шакллантиради. Мана шу асосда оила аъзоларида инсон характери, ҳаёт босқичлари қарор топади. Оилавий ҳаётнинг ўзига хослиги ҳам мана шунда.

Ота-оналар фарзандларининг одобли-аҳлоқли, билимли, маънавиятли, комил инсон бўлишини истайдилар ва бунинг учун ҳаракат қиладилар. Шундай экан, ҳар бир фарзанд ҳам ота-онасининг орзу-истакларини руёбга чиқариши лозимлигини ўз олдига мақсад қилиб қўйиши кераклигини англаши лозим. Ота-оналар фарзандлари учун яшайдилар, уларни камолга етишишлари учун тинмай меҳнат қиладилар. Фарзандлар ҳам буни англаган ҳолда ҳаётларини йўлга қўйишлари, фарзандлик бурчлари бажаришлари, келажакда ота-онага раҳмат олиб келадиган солиҳ ва солиҳа фарзандлар бўлишга интилишлари лозим.

Фойдаланилган адабиётлар:

Список литературы Баркамол авлодни тарбиялашда оилавий тарбия мезонлари

  • Xalilov, O. Q. (2021). Buyuk sharq allomalarining jahon sivilizatsiyasiga qo ‘shgan hissasini o ‘rganish. Science and Education, 2(11), 1016-1020.
  • Мустафакулов, А. А., Халилов, О. К., & Уринов, Ш. С. (2019). Цель и задачи самостоятельной работы студентов.
Статья научная