Биология и борьба с вредителями, относящимися к семейству Diaspididae, которые вредят фруктовым садам

Автор: Саидганиева Ш.Т., Давлатова Ф.А., Мустафаулова Ф.А.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 11 (78), 2020 года.

Бесплатный доступ

В этой статье представлены сведения о биологии, вреде и мерах борьбы с вредителями, входящими в семейство Diaspididae, которые вредят фруктовым садам. В среднеазиатских семенных фруктовых садах встречаются несколько видов щитов, в частности, яблоневая запятовидная щитовка, фиолетовая щитовка, калифорнийская щитовка, акациевая ложнощитовка.

Фруктовые сады, яблоневая запятовидная щитовка, фиолетовая щитовка, калифорнийская щитовка, акациевая ложнощитовка, борьба с вредителями

Короткий адрес: https://sciup.org/140251517

IDR: 140251517

Текст научной статьи Биология и борьба с вредителями, относящимися к семейству Diaspididae, которые вредят фруктовым садам

Қалқондорлар тенг қанотлилар (Homeptera) тукумига, қалқондорлар (Diaspididae) оиласига киради.

Қалқондорлар дарахтларнинг ширасини сўриб заифлаштиради, кўпинча айрим шохларни ва айниқса ёш новдаларни нобуд қилади, баъзан эса дарахтларни бутунлай қуритиб қўяди. Кокцидлар меваларга доғ тушириб, сифатини пасайтиради.

Қалқондорлар ёш личинкалик даврида тарқалади. Улар шохларда ўрмалаб юради, шамол, ҳашаротлар, қушлар воситасида тарқалади. Личинкалари бир жойга ёпишиб олиб ҳаракатланмайди.

Бинафша тусли қалқондор уруғли ва данакли мева дарахтлар, тут, анор, терак, оқ акация ва бошқа кўпгина дарахт ҳамда буталар ширасини сўради. Калифорния қалқондори олма ва нок дарахтларига кўп зарар етказади, бундан ташқари, у беҳи, ўрик, бодом, ёнғоқ, олхўри, тоғолча, гилос, олчага зарар етказади. Бундан ташқари бошқа мевали дарахтлар, ток, манзарали дарахт ва буталарнинг ширасини сўриб озиқланади.

Олма вергулсимон қалқондор - Lepidosaphes ulmi L . Жуда кенг тарқалган, террак, тол атиргул, барча мевали дарахтлар ва олмани кўпроқ зарарлайди. Вергулсимон қалқондорининг узунлиги 1-3 мм келади. Урғочисининг танаси чўзиқ, орқа учи кенгайган, ранги оқимтир-кулранг, эркаги майдароқ. Тухуми оқ, овал шаклда.

Хаёт кечириши. Вергулсимон қалқондор ўлган она қалқони остида тухум шаклида қишлаб чиқади. Бахорда хаво харорати 8-9 °С дан ошганда тухумлардан личинкалар очиб чиқиб, дарахт бўйича хараркат қилади, нозик ерини тонгач, санчиб оғиз найчаларини тўқима ичига жойлаштиради ва ортиқча харакатланмай ривожланаверади. У 15- 20 кунда

1 –ёшни, 20-30 кунда 2 –ёшини ўтаб, урғочи зотга айланади. Личтнкалари ривожланиш давомида устидан махсус моддалар ажратиб ўзини химоя қиладиган оқиш қоплама хосил қилади. Қоплама сонига қараб зараркунанданинг зичлигини аниқлаш мумкин. Жуда кўпайиб кетган пайтларда новданинг хар 1 см2 да 50 тадан ортиқ қалқон мавжуд бўлади. Кузга бориб эркак зотлари пайдо бўлади, урчигач урғочи зот 50 тадан 100 та гача қишлайдиган тухум қўяди ва ўлади. Ўзбекистон шароитида мавсумда 2 та авлод бериши мумкин, одатда бир марта.

Гунафша рангли қалқондор - Patlatoria oleae Colvee . Барча мевали дарахтларни шикастлайди. Барг ва новдасидан ташқари меваларни санчиб сўради. Бунинг натижасида мевада бинафша рангли юмалоқ излар пайдо бўлади, махсулот сифати ва кўриниши бузилади. Бинафша ранг қалқондор майда хашарот бўлиб катталиги 1-1.3 мм дир. Унинг урғочиси бешбурчак шаклида, семиз, бинафша рангида, қалқонинг катталиги 2-2.5 мм бўлиб, оқ ёки кулранг. Эркак зоти майдароқ 1 мм, шакли чўзинчоқ, ранги оқиш , ўртасида доғи бор.

Хаёт кечириши. Оталанган урғочи зот қалқон тагида қишлаб чиқади. Совуққа чидамсиз: -15° С да қирилиб кетади. Бахорнинг март –апрел ойларида урғочи зот қалқон остида тухум қўйишга киришади, 70 тагача тухум қўяди. 5-13 кундан кейин личинкалар очиб чиқиб дарахт бўйича тарқаб кетади ва қулай жой танлагач, ёпишиб олади. Мавсум мобайнида 2 та бўғин беради. Сентябр- октябрда оталанган урғочи зот қалқон остида қишлаб қолади. Қаттиқ зарарланган дарахтларда олма хосили 35-38 % гача камаяди, мева сифати эса (доғлар хисобига) пасайиб кетади.

Калифорния қалқондор и - Diaspidiotus perniciosus Comst . Хаёт тарзи ва етказадиган зарари жихатдан бинафшаранг қалқондорга ўхшаб кетади. Бироқ у биринчи ва иккинчи ёшидаги личинка холида қишлайди.

Бу қалқондор олмадан ташқари нок, олхўри ва бошқа резавор ўсимликларнинг ҳам хавфли зараркунандаси, бўлиб, 200 дан ортиқ турдаги

ўсимликларни зарарлайди. Калифорния қалқондори мамлакат ички карантин қилинган зараркунандадир.

Калифорния қалқондори ўсимлик шираларини сўриб дарахт таналарини ёриб юборади, новдалар қинғир-қийшиқ бўлиб ўсади. Барглар деформацияга учрайди, барглар ва ёш мевалар тўкилиб кетади. Катта меваларда қизил доғлар пайдо бўлади. Меваси эса бемаза бўлиб, сифати бузилади ва сақлашга ярамайди. Калифорния қалқондори катталиги 1,3 мм қалқонинг катталиги 2 мм гача, эркагини катталиги 0,8-0,9 мм қалқони 1мм, личинкаси сариқ 1,2 ёшдаги личинка холида қишлайди, 2 марта пўст ташлаб катта ёшга ўтади, жуфтлашгандан кейин 40-60 кун ўтгач 80-100 дона "дайди" личинкалар туғилади ва бир неча соатдан кейин қалқон остидан чиқиб дарахт танасига ёйилиб кетади ва орадан 10-11 кун ўтгандан кейин пўст ташлаб мўловлари, кўзлари ва оёқлари йўқолади. Иккинчи пўст ташлагандан кейин катта ёшга ўтади. Эркаклари 2-9% ни ташкил этади холос ва бир неча соат яшайди, жуфтлашгандан сўнгра эса ўлиб кетади. Калифорния қалқондори билан зарарланган дарахтлар қуриб қолади.

Қалқондорлар ( Diaspididae ) оиласига қарши кураш чоралари.

  • 1.    Қалқондорларга қарши курашда BI 58 NEW препарати 0,5-2,5л/га хисобида ўсимликнинг ўсув даврида мавсумда 1-2 марта сепилади.

  • 2.    Нитроэмульсия-таркибида дизель ёнилғиси ва нитрофен бор. Уруғли боғларда бу препаратнинг 8%лиси тайёрлаб ишлатилади. Бунинг учун 100 литр сувда 8 кг-солярка ва 0,5 кг-нитрофен эритилади. Сифатли эмульсия тайёрлаш учун пуркагич бакининг қисмига сув ва унинг устига дизель ёнилғиси ҳамда нитрофен қўшилади. Бир хил тусдаги қоришма ҳосил бўлгандан кейин қориштиргичлар ишга туширилган ҳолда, бак тўлгунга қадар яна сув қуйилади. 8%-ли нитроэмульсияни кеч куздан то куртаклар бўртгунга қадар қўлласа бўлади. Бир гектар боғга ўртача 100 кг-солярка ва 67 кг -нитрафен сарфланади.

  • 3.    Олеофос эмульсияси Хостатион препарати ва карбофос ёки золондан иборат. 2,5 кг Хостатион препарати ва 400 г. карбофос ёки бензофосфат

(золон) 100 литр сувда эритилади. Қўлланиш муддати баҳорда куртаклар ёзила бошлагандан гуллагунга қадар.

Эмульсиялардан фойдаланиш имкони бўлмаган тақдирда боғларни 2-3 йилда бир маротаба дарахтларга 3 %ли нитрофен (100 литр сувга 3 кг хисобидан) эритмаси пуркаш керак.

Қалқондорларга қарши курашда дарахтларнинг барча қисми эритма билан яхшилаб хўлланилиши шарт. Ишлов бериш вақтида ҳаво харорати эса 8-10оС бўлиши керак.

Томорқа боғларда қалқондор зараркунандаси борлиги аниқланганда дарахтлар 2-3 йилда 1 маротаба кўкламда дарахтлар куртак ёзгунга қадар нитрофен эритмаси билан (10 литр сувга 200 г хисобидан) яхшилаб ишлангади. Шу даврда қалқондорларга қарши мойли эмульсиялар яхши самара беради; бунинг учун 50 г нитрофен 800 гр. дизель мойида (соляркада) эритилади, сўнгра унга 9-9,5 л сув қўшилади. Дарахтнинг тана ва новдалари тўла хўллангунча пуркалади.

Яна бир усул: 200 гр.кир совуни 2 литр сувда эритилиб, сўнг 800гр. соляркага аралаштирилади ва 7 литр сув қўшилади. Шу эритма яхшилаб пуркалса, 2-3 йилгача мева зарарланмайди.

Фойдаланилган адабиётлар

  • 1.    Хўжаев Ш.Т. - Ўсимликларни зараркунандалардан уйғунлашган

    ҳимоя қилишнинг замонавий усул ва воситалари // Тошкент 2015й. 552 Б.

  • 2. Х.Х.Кимсанбоев., ва бошқалар “Боғларимиз зараркунандалари”

  • 3.    Saidganieva, S. T. Q., & Yuldasheva, S. N. Q. (2020). Measures against

Ўқитувчи”– Т. :2001 й.

the damage of the insects of the nightshades family in the Soybean plant. Asian Journal of Multidimensional Research (AJMR) , 9 (8), 28-30.

"Экономика и социум" №11(78) 2020

Список литературы Биология и борьба с вредителями, относящимися к семейству Diaspididae, которые вредят фруктовым садам

  • Хўжаев Ш.Т. - Ўсимликларни зараркунандалардан уйғунлашган ҳимоя қилишнинг замонавий усул ва воситалари // Тошкент 2015й. 552 Б.
  • Х.Х.Кимсанбоев., ва бошқалар "Боғларимиз зараркунандалари" "Ўқитувчи"- Т.:2001 й.
  • Saidganieva, S. T. Q., & Yuldasheva, S. N. Q. (2020). Measures against the damage of the insects of the nightshades family in the Soybean plant. Asian Journal of Multidimensional Research (AJMR), 9(8), 28-30.
Статья научная