Биологик активлар ва улардан олинадиган масулотлар исобининг халаро стандартлар бўйича таснифи ва тавсифи

Автор: Эралиев А.К.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 6-2 (97), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада биологик активлар, унинг таснифи, тавсифи. Биологик активлардан олинган маҳсулотлар ҳисоби ва халқаро стандартлар бўйича трансформацияси ўрганилган.

Биологик активлар, қишлоқ хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ҳосили, бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандари (бҳхс), молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (мҳхс), йиғимдан сўнг қайта ишлаш натижасида олинган маҳсулотлар

Короткий адрес: https://sciup.org/140300520

IDR: 140300520

Текст научной статьи Биологик активлар ва улардан олинадиган масулотлар исобининг халаро стандартлар бўйича таснифи ва тавсифи

Кириш. Дунёдаги глобаллашув ва интеграция жараёнларининг жадаллашиб бораётганлиги бевосита, халқаро меъёрлар ва стандартларга ўтиш ва уларга амал қилишга бўлган талабларнинг кучайтирилишига зарурат туғдирмоқда. Бу омиллар, бевосита умумқабул қилинган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларига ҳам алоқадордир. Ушбу омилларни ҳисобга олган ҳолда мамлакатимизда меъёрий ҳуқуқий асослар яратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4611-сон Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳасида 2030 йилда аҳоли жон бошига ЯИМ икки бараварга ошириш, иқтисодий ўсиш суръатлари ўртача йиллик 6,4 фоиз, капитал қўйилмалар 9,9 фоиз, экспорт 9,6 фоизни ташкил этиши ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 1,8 мартага ошириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни стандартлаштиришни амалга ошириш ва миллий стандартларни халқаро стандартларга мослаштириш кўзда тутилган. Хусусан, биологик активлар ва улардан олинадиган маҳсулотлар ҳисобини халқаро стандартларга мослаштириш энг муҳим омиллардан биридир.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун халқаро принциплар тизимидир. Улар кўплаб мамлакатларда молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун асос сифатида кенг қўлланилади ва қабул қилинади.

МҲХС қуйидаги ҳужжатлар йиғиндисини акс эттиради: МҲХС қоидаларига кириш, молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш тамойиллари, стандартлар ва уларга тушунтиришлар. Ушбу ҳужжатлар ўзаро боғлиқ бўлиб, ягона тизимни ташкил қилади ва алоҳида қўлланилиши мумкин эмас, гарчи уларнинг ҳар бири ўзига хос маънога эга (Бабаев, 2012).

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот давомида биологик активлар ва улардан олинадиган маҳсулотлар ҳисобининг методологиясини ўрганиш мақсадида илмий-тадқиқот фаолияти олиб боришнинг иқтисодий-статистик, анализ ва синтез, таққослаш каби усуллардан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

41-сонли Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти “Қишлоқ хўжалиги” деб ном олган бўлиб, Стандартнинг мақсади қишлоқ хўжалиги фаолиятига тегишли бухгалтерия ҳисоби ёндашувини ва очиб бериладиган маълумотларни белгилашдан иборат.

Мазкур стандартда қишлоқ хўжалиги фаолияти дейилганда хўжалик субъекти томонидан сотиш ёки қишлоқ хўжалиги ҳосилига ёки қўшимча биологик активларга айлантириш учун биологик активларнинг биологик трансформациясини ва йиғимини бошқаришдан иборат таърифи берилган. Қуйида биз стандартда берилган асосий атамалар таърифига тўхталиб ўтамиз, жумладан:

Қишлоқ хўжалиги ҳосили - бу хўжалик субъекти томонидан биологик активларининг йиғиштирилган маҳсулотидир.

Биологик актив - бу тирик ҳайвон ёки ўсимликдир.

Биологик трансформация - бу биологик активдаги сифат ва миқдор жиҳатдан ўзгаришларга сабаб бўладиган ўсиш, насл бузилиши, ишлаб чиқариш ҳамда кўпайиш жараёнларини қамраб олади.

Сотиш харажатлари - бу молиялаштириш харажатлари ва даромад солиғидан ташқари, активни ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ қўшимча бевосита харажатлардир.

Биологик активлар гуруҳи - бу ўхшаш тирик ҳайвонлар ёки ўсимликлар умумлашмасидир.

Йиғим - бу маҳсулотни биологик активдан ажратиш ёки биологик активнинг ҳаёт жараёнининг тугатилишидир.

Стандартдан қишлоқ хўжалиги фаолиятига тегишли бўлган қуйидагиларни ҳисобга олишга нисбатан қўлланиди.

Қуйидаги жадвалда биологик активларга, қишлоқ хўжалиги ҳосилига ҳамда йиғимдан сўнг қайта ишлаш натижасида олинган маҳсулотларга тегишли мисоллар келтирилган:

Биологик активлар

Қишлоқ хўжалиги ҳосили

Йиғимдан сўнг қайта ишлаш натижасида олинган маҳсулотлар

Қўй

Жун газлама

Йигирилган ип, гилам

Дарахтзордаги дарахтлар

Кесилган дарахтлар

Ёғочлар, арраланган тахталар

Ўсимликлар

Пахта

Калава ип, кийим

Йиғилган қамиш

Шакар

Чорва мол

Сут

Пишлоқ

Чучқалар

Гўшт

Колбаса маҳсулотлари, Консерваланган гўштлар

Бута ўсимликлари

Барг

Чой, қуритилган тамаки

Узум дарахтлари

Узумлар

Вино

Мевали дарахтлар

Терилган мевалар

Қайта ишланган мевалар

Биологик активлар одатда ерга (жисмонан) бириктирилган бўлади (масалан, плантациялардаги дарахтлар). Ерга бириктирилган биологик активлар учун алоҳида бозор бўлмаслиги мумкин, бироқ умумлашган активларга нисбатан, яъни биологик активлар, ишлов берилмаган ер ва ерга ободончиликларни ўзида умумлашган активларга нисбатан актив бозор мавжуд бўлади. Қишлоқ хўжалиги субъекти умумлашган активларга тегишли маълумотлардан биологик активларнинг ҳаққоний қийматини аниқлашда фойдаланади. Бунда умумлашган активларининг ҳаққоний қийматидан ишлов берилмаган ернинг ва ерга ободончиликларнинг ҳаққоний қийматини чегириб ташлаб, биологик активларнинг ҳаққоний қийматини аниқланади.

Таннархни баҳолаш усуллари

ТМЗлар таннархини баҳолаш учун, қулайлик мақсадида, меъёрий харажатлар бўйича таннархни ҳисоблаш усули ёки чакана усули каби усуллардан фойдаланиш мумкин, агарда уларни қўллаш натижалари тахминан таннархга тенг бўлса. Меъёрий харажатларда хом ашё ва материаллар, ишчи кучи, самарадорлик ва қувватдан фойдаланишнинг нормал даражаси ҳисобга олинади. Меъёрлар доимий тарзда таҳлил қилиб турилади, ва, зарур лолларда жорий шарт-шароитларга караб кайта куриб чикилади.

Чакана усули купинча чакана савдо сохасида куп сонли, тез -тез узгариб турувчи, ва бир хил фойда олиб келадиган шундай ТМЗларни баҳолаш учун фойдаланиладики, улар таннархини ҳисоблаш учун бошқа усулларни куллашни амалий иложи булмайди. Товар-моддий захиранинг таннархи ушбу ТМЗнинг сотиш қийматини ялпи фойданинг тегишли фоизига камайтириш йўли билан аниқланади. Қўлланиладиган фоизни аниклашда, киймати дастлабки сотиш нархидан камайтирилган товар -моддий захиралари ҳисобга олинади. Кўпинча ҳамма чакана савдо булимлари буйича уртача фоиз кулланилади.

Хулоса ва таклифлар

Тадбиркорлик субъекти биологик активни ёки қишлоқ хўжалиги хосилини тан олиши лозим, факатгина качонки:

(а)тадбиркорлик субъекти активни утган ходисалар натижасида назорат килса;

(б)тадбиркорлик субъектига актив билан боFлик келгуси иктисодий манфаатлар окими содир булишининг эхтимоли мавжуд булса; ва

(в)активнинг хакконий киймати ёки таннархи ишончли бахоланса.

Қишлоқ хўжалиги фаолиятида, назоратнинг мавжудлиги, масалан, қорамолга юридик эгалик ҳуқуқи орқали ва сотиб олишда, туғилишида ёки сутдан ажратилишида қорамолни тамғалаш ёки бошқа ҳолларда белгиланиши билан намоён бўлиши мумкин. Келгуси манфаатлар одатда ахамиятли жисмоний жихатларни улчаш оркали бахоланиши мумкин.

Биологик актив дастлабки тан олинишида ва ҳар бир ҳисобот даврининг охирида сотиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қийматда бахоланиши лозим, бундан 30-бандда келтирилган хакконий кийматни ишончли бахолаш имкони булмаган холат мустаснодир.

Тадбиркорлик субъектининг биологик активларидан йиғиштирилган қишлоқ хўжалиги ҳосили йиғим нуқтасида сотиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қийматда баҳоланиши лозим. Бундай баҳолаш уша санада Б^ХС 2 “ Товар-моддий захиралар” ёки бошка тегишли Стандарт кулланилгандаги таннарх хисобланади.

Биологик активлар ёки қишлоқ хўжалиги ҳосилининг ҳаққоний қийматини аниқлаш биологик активлар ёки қишлоқ хўжалиги ҳосилини уларнинг асосий жиҳатларига мувофиқ гуруҳлаштириш орқали енгиллаштирилиши мумкин; масалан ёш ёки сифат жиҳатидан. Тадбиркорлик субъекти жиҳатларни бозорда нархлаш асоси сифатида фойдаланиладиган жихатлардан танлайди.

Тадбиркорлик субъектлари кўп ҳолларда биологик активларни ёки қишлоқ хўжалиги ҳосилларини келгуси санада сотиш бўйича шартнома тузадилар. Шартнома нархлари ҳаққоний қийматни аниқлашда ўринли бўлиши шарт эмас, чунки ҳаққоний қиймат харидор ва сотувчи томонидан битимларни амалга ошириш мумкин бўлган жорий бозор шароитларини акс эттиради. Натижада, биологик актив ёки қишлоқ хўжалиги ҳосилининг ҳаққоний қиймати шартнома мавжудлиги туфайли тўғриланмайди. Баъзи ҳолатларда, биологик активни ёки қишлоқ хўжалиги ҳосилини сотиш бўйича шартнома БҲХС 37 “Резервлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар” да таърифлангандек оғирлик юклайдиган шартнома бўлиши мумкин. БҲХС 37 оғирлик юклайдиган шартномаларга нисбатан қўлланилади.

Тадбиркорлик субъекти активларни молиялаштириш, солиқ ёки ҳосилдан сўнг биологик активни қайта тиклаш бўйича пул оқимларини ҳисобга олмайди (масалан, ҳосилдан сўнг дарахтларни ўрмонда қайта экиш харажати).

Таннарх баъзида ҳаққоний қийматга яқинроқ бўлиши мумкин, хусусан қачонки:

(a)дастлабки харажатлар амалга оширилгандан бошлаб кичик биологик трансформация содир бўлганда (масалан, мевали дарахт кўчатлари бевосита ҳисобот даври тугашидан олдин ўтқазилганда); ёки

(б)Биологик трансформациянинг нархга таъсири муҳим бўлиши кутилмаганда (масалан, 30-йиллик қарағай плантациясининг ҳосил қилиш даврида дастлабки ўсиш).

Биологик активлар одатда ерга жисмонан бириктирилган бўлади (масалан, ўрмон плантациясидаги дарахтлар). Ерга бириктирилган биологик активлар учун алоҳида бозор бўлмаслиги мумкин, бироқ умумлашган активларга нисбатан, яъни биологик активлар, ишлов берилмаган ер ва ерга ободончиликларни ўзида умумлашган активларга нисбатан актив бозор мавжуд бўлиши мумкин. Тадбиркорлик субъекти умумлашган активларга тегишли маълумотлардан биологик активларнинг ҳаққоний қийматини аниқлашда фойдаланиши мумкин. Масалан, умумлашган активларининг ҳаққоний қийматидан ишлов берилмаган ернинг ва ерга ободончиликларнинг ҳаққоний қийматини чегириб ташлаб, биологик активларнинг ҳаққоний қийматини аниқлаш мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

  • 1.    O‘Ktamovich, P. L. X., & Boxodirovich, E. F. (2022). RAQAMLI IQTISODIYOTNI RIVOJLANTIRISHDA BUXGALTERIYA HISOBNI O'RNI. Journal of marketing, business and management, 1(2), 120-124.

  • 2.    Po’Latov Xudoyberdi, O. K. (2022). BUXGALTERIYA HISOBIGA RAQAMLI TEXNOLOGIYALARNI JORIY ETISh YO’LLARI. Journal of marketing, business and management, 1(1), 37-40.

  • 3.    Пўлатов, Х. Ў. (2021). ACCOUNTING ACCOUNTS IN WHOLESALE ENTERPRISES. Экономика и социум, (4-2), 318-323.

  • 4.    Пўлатов, Х. Ў. (2021). DIRECTIONS TO IMPROVE TURNOVER ACCOUNTING IN ENTERPRISES OF DIFFERENT ACTIVITIES. Экономика и социум, (5-2), 186-189.

  • 5.    Shirinov, U. (2017). The ways of accounting over telephone communication services in the existence of billing systems. TRANS Asian Journal of Marketing & Management Research (TAJMMR) , 6 (2and3), 23-31.

  • 6.    Shirinov, U. (2020). ACCOUNTING IN THE DIGITAL ECONOMY: SIGNIFICANCE AND ADVANTAGES. International Finance and Accounting , 23 .

  • 7.    Abduxalilovich, S. U., & Azamat o’g’li, B. A. (2021, March). IMPROVEMENT OF ACCOUNTING OF INCOME FROM COMMUNICATION SERVICES. In Euro-Asia Conferences (Vol. 3, No. 1, pp. 108-111).

  • 8.    Shirinov, U. A. (2018). TELERADIO XIZMATLARINI KO ‘RSATUVCHI SUB’ EKTLARDA HARAJATLAR HISOBI. Turizm ilmiy-amaliy elektron jurnali , 1 (1), 96-100.

  • 9.    Uchkun, S., & Dilshod, N. (2022). PROCESS OF IDENTIFYING THE SIGNIFICANT ACCOUNTS IN THE REVENUE CYCLE. Journal of marketing, business and management , 1 (1), 32-36.

  • 10.    Ширинов, У. А. (2019). Телефон хизматларидан олинадиган даромадлар ҳисобини такомиллаштириш. Интернаука , (2-2), 83-85.

  • 11.    Ширинов, У. А. (2019). Учет расходов в субъектах оказывающих услуги телерадио. Интернаука , (5-2), 19-21.

  • 12.    Худайбердиев, Н. У., Ширинов, У. А., & Алибоев, А. (2021). РЕСУРС СОЛИҚЛАРИ АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Интернаука , (7-2), 94-97.

  • 13.    Ширинов, У. А. (2021). IMPROVING INCOME ACCOUNTING IN COMMUNICATION ENTERPRISES. Мировая наука , (7), 93-97.

  • 14.    Baxromovich, U. K. (2021). Risk Assessment and Internal Control System in Audit. Academic Journal of Digital Economics and Stability , 7 , 1-5.

  • 15.    Keldiyorqizi, U. S. (2021). The role of international audit standards on the audit of oil and gas companies in Uzbekistan. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal , 11 (3), 1346-1351.

"Экономика и социум" №6(97)-2 2022

Список литературы Биологик активлар ва улардан олинадиган масулотлар исобининг халаро стандартлар бўйича таснифи ва тавсифи

  • O'Ktamovich, P. L. X., & Boxodirovich, E. F. (2022). RAQAMLI IQTISODIYOTNI RIVOJLANTIRISHDA BUXGALTERIYA HISOBNI O'RNI. Journal of marketing, business and management, 1(2), 120-124.
  • Po'Latov Xudoyberdi, O. K. (2022). BUXGALTERIYA HISOBIGA RAQAMLI TEXNOLOGIYALARNI JORIY ETISh YO'LLARI. Journal of marketing, business and management, 1(1), 37-40.
  • Пугатов, Х. У. (2021). ACCOUNTING ACCOUNTS IN WHOLESALE ENTERPRISES. Экономии и социум, (4 -2), 318-323.
  • Пулатов, Х. У. (2021). DIRECTIONS TO IMPROVE TURNOVER ACCOUNTING IN ENTERPRISES OF DIFFERENT ACTIVITIES. Экономика и социум, (5-2), 186-189.
  • Shirinov, U. (2017). The ways of accounting over telephone communication services in the existence of billing systems. TRANS Asian Journal of Marketing & Management Research (TAJMMR), 6(2and3), 23-31.
  • Shirinov, U. (2020). ACCOUNTING IN THE DIGITAL ECONOMY: SIGNIFICANCE AND ADVANTAGES. International Finance and Accounting, 23.
  • Abduxalilovich, S. U., & Azamat o'g'li, B. A. (2021, March). IMPROVEMENT OF ACCOUNTING OF INCOME FROM COMMUNICATION SERVICES. In Euro-Asia Conferences (Vol. 3, No. 1, pp. 108-111).
  • Shirinov, U. A. (2018). TELERADIO XIZMATLARINI KO 'RSATUVCHI SUB'EKTLARDA HARAJATLAR HISOBI. Turizm ilmiy-amaliy elektron jurnali, 7(1), 96-100.
  • Uchkun, S., & Dilshod, N. (2022). PROCESS OF IDENTIFYING THE SIGNIFICANT ACCOUNTS IN THE REVENUE CYCLE. Journal of marketing, business and management, 7(1), 32-36.
  • Ширинов, У. А. (2019). Телефон хизматларидан олинадиган даромадлар хисобини такомиллаштириш. Интернаука, (2-2), 83-85.
  • Ширинов, У. А. (2019). Учет расходов в субъектах оказывающих услуги телерадио. Интернаука, (5-2), 19-21.
  • Худайбердиев, Н. У., Ширинов, У. А., & Алибоев, А. (2021). РЕСУРС СОЛЩЛАРИ АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Интернаука, (7-2), 94-97.
  • Ширинов, У. А. (2021). IMPROVING INCOME ACCOUNTING IN COMMUNICATION ENTERPRISES. Мировая наука, (7), 93-97.
  • Baxromovich, U. K. (2021). Risk Assessment and Internal Control System in Audit. Academic Journal of Digital Economics and Stability, 7, 1-5.
  • Keldiyorqizi, U. S. (2021). The role of international audit standards on the audit of oil and gas companies in Uzbekistan. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal, 77(3), 1346-1351.
Еще
Статья научная