Бўлажак информатика фани ўитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда ижодий масалаларнинг аамияти

Автор: Юнусов А.Ф., Тожибоев Б.М.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 12-2 (79), 2020 года.

Бесплатный доступ

Хозирги кунда булажак педагоглар учун янги техналогияландан фойдаланиш (АКТ технология) мухим ахамиятга ега айниқса информатика ўқитувчилар учун долзарб хисобланади.Ушбу мақоламизда уқувчиларимиз учун ўз тавсиямиз билан бўлишмоқчимиз.

Мактаб, ахборот технологиялари, масофали ўқитиш, мотивация, педагогик фаолият

Короткий адрес: https://sciup.org/140260229

IDR: 140260229

Текст научной статьи Бўлажак информатика фани ўитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда ижодий масалаларнинг аамияти

Педагогик фаолият ёш авлодни ҳаётга, меҳнатга тайёрлаш учун халқ олдида, давлат олдида жавоб берадиган, болаларга таълим-тарбия беришга махсус тайёрланган одамларнинг меҳнат фаолиятидир. Мактаб ўқитувчиларининг фаолияти инсон шахсини шакллантиришга қаратилган. Ҳар бир бола ўз хулқ-атворига, характерига эга. Болаларни тарбиялашда уларнинг ана шу ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш, ўрганиш ниҳоятда мураккаб. Бунда одамлар ўртасидаги ижтимоий муносабатларнинг мураккаблигини ўзида акс эттирувчи махсус усуллардан фойдаланилади.

Педагогик фаолиятга тайёргарлик кўраётган ёшлар унинг ана шундай хусусиятларини билишлари лозим. Педагогика, психология, услубиёт ва педагогик махорат бир-бири билан узаро боFлик, якин ало^адаги фанлардир. Муваффақиятли ишлаш учун ҳар бир ўқитувчи педагогик маҳоратга эга бўлиши зарур. Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритиши билан давлатнинг сиёсати ва иқтисодиётини такомиллаштиришда катта ўзгаришлар амалга оширилди. Булар ўз навбатида таълим соҳасига ўз таъсирини кўрсатди, албатта. Республикамизда «Кадрлар тайерлаш миллий дастури»да белгиланган вазифаларни амалга оширишда, ахборот коммуникация технологияларини ўқув жараёнига кенг татбиқ қилиш масаласи долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Маълумки, масофали укитиш - укитишнинг очик шакли булиб, асосий афзаллиги курс ўрганувчисига ўқиш учун максимал қулай шароит яратади, вақт ва фазовий чегаралардан тўлиқ озод қилади. Масофали ўқитишнинг асосий тамойилларидан бири - 24х7 (бир кечакундузда 24 соат ва хафтада 7 кун), талабаларнинг ўқув материаллари билан ишлаш вақти учун ҳеч қандай чегараларнинг йўқлиги билан ифодалаланди1 [1]. Масофали ўқитиш фазовий чегаралардан тўлиқ озод қилинган, яъни WWW технология асосида қурилган виртуал фазода амалга оширилади. Интернет технологияси қўлланилганлиги учун талабалар таълим муҳитига ихтиёрий компьютер орқали киришлари мумкин. Ҳозирги кунда фан ва технологияларнинг тараққий этаётганлиги сабабли ахборот оқимининг кўплиги, ахборотнинг янгиланиши зарурлиги, айниқса, ахборот коммуникацион технологияларга оид ахборотлар талабаларга ўз вақтида етказилиши зарурлиги, масофали ўқитишни кундузги ўқитиш тизими билан бирга олиб бориш лозимлиги, яъни аралаш услубдан фойдаланиш муаммосини келтириб чиқаради. Бу муаммони хал қилишда ривожланган мамлакатлардаги олий таълим тизимини ўрганиш, уларнинг малакаларини республикамиздаги олий таълим тизимида қўллаш керак. Янги аср таълимини ривожланиш тенденцияси - ахборот технологияларини ўқувтарбия жараёнига кенг қўллаш ва тарқатишдан иборат

Республикамиз     таълим     тизимида     ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш учун олий таълим муассасалари барча техник воситалар билан етарли даражада таъминланган. Бу борада республикамизда сезиларли ишлар амалга оширилмоқда, таълим муассасалари замонавий ахборот-коммуникация ва компьютер техникалари билан таъминланмоқда. Бундай шароитлар яратилган даврда мутахассисукитувчилардан       замонавий       ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш талаб этилади. Бунинг учун информатика фани буйича бўлғуси ўқитувчиларни чуқур билимли, ўз фанини мукаммал биладиган, инновацион педагогик технологиялардан ўқув машғулотларида фойдалана биладиган қилиб тайёрлаш зарур. Талабалар педагогик амалиёт пайтида информатика фани ўқитувчиси ўқув йили буйича таквим мавзуий режаси, дарс ишланмалари, укув-услубий материаллари билан танишадилар, ўқитувчи фойдаланадиган дарслик, қўлланма, электрон таълим ресурсларини ўрганиб чиқадилар. Булгуси информатика фани ўқитувчиларини тайёрлашни аралаш услуби талабалар ўқишни тугатгандан кейин ҳам университет билан алоқада бўлиб, ўзларини иш фаолиятига доир янги маълумотларни, ўқувуслубий материалларни ҳам виртуал таълим тизимидан олишади. Бу чуқур билимли, малакали кадрларни тайёрлашга замин яратади.

Таълим ва тарбиянинг самарадорлиги кўпчилик ҳолларда ўқувчиларнинг укишга булган уз муносабатларига боFлик. Бугунги кунда купчилик укувчиларда укув мотивлари деярли мавжуд эмас, бу эса биз укитувчилар учун жиддий муаммодир. Бундай вазиятнинг пайдо булишига хар хил сабаблар бор - ижтимоий, психологик, индивидуал ва бошкалар.

Укув фаолияти мотивларининг пасайишига куйидаги сабабларни келтириш мумкин: укитишдаги доимий узлаштираолмаслик, хулкнинг бузилиши, таълим муассасасида укитувчи ва тенгдошлар уртасидаги зиддият, шахсий ривожланишдаги четланишлар.

Болалар ўқишдан тушунган ҳолда қочиши ҳисобига улар ёмон ўқиши мумкин. Aйрим ўқувчилар атайлаб таълимдан воз кечади, улар бу биилимларни эгаллаши учун сарф қилинадиган меҳнат бунга мос келмайди, уларнинг фикрича “қачон хохласам – барчасини ўзим ўрганиб оламан”.

Мотивация-исботлар, далиллар, бахоналар, важлар (бирор иш ёки жараённинг юзага келишига сабабчи бўлган мотивлар,далиллар ёки сабаблар) мажмуи. Ўқувчиларнинг мотивациясини ошириш учун:

•Ўқувчиларни олға интилишга бўлган ишончини юксалтириш,ютуқга эришишда мураккаб вазият юзага келмаслиги учун хар бир кўтариладиган босқични тўгри танлай олиш ва ҳар бир ишни тўғри баҳолаш.

•Ўқувчини қизиқтириш учун мавжуд барча китоблардан фойдаланиш, муоммо қўйиш, эркин фикирлашга ўргатиш.

•Дарсда ўқувчилар билан ҳамкорлик қилиш, умумий фанларга тўғри ёндашишда кўмаклашиш.

•Ўқувчилар билан муоммони жойига қўйиш, уларнинг ютуқлари билан қизиқиш.

•Ҳар бир ўқувчини индивидуалини кўра билиш: Шахсий мотивдан келиб чиққан ҳолда ҳар бирини асослаш.

Шунингдек синфда хар хил муҳутда ўсган талаб ва ўқув негизлари турлича бўлган ўқувчилар бор. Педагог шуни инобатга олиши керакки, ўқувчилардаги энг муҳим мотив негизи бу ютуқнинг асоси. Ютуқнинг асоси– бу шахснинг мувоффақиятга эришишга интилиш ва фаолиятида ўзини – ўзи ҳурмат қилишни ва ўз-ўзини баҳолашни сақлаб қолиш ва ўстириш мақсадида мувоффақияцизликлардан қочиш демакдир.

Биз мактабда информатикани ўрганишнинг мотивациясини ўстиришга ва муоммоларни яратишга алоҳида этибор берамиз. Мактабнинг ҳар қандай придмедини ўрганишда қуйидаги сўзларни қўлласа бўлади: «замонавий жамиятда физикани (информатикани,кимёни,биологияни,тарихни … бу эрга дарс жадвалидаги ҳар қандай фанни киритиш мумкин) билмасдан яшаб бўлмайди. Ҳақиқатда эса болалар кўриб билиб туришибди кўпчилик кам маълумотли кишилар ўқитувчилардан олий таълим домлаларидан яхши яшаётганини. Демак мотивацияни бундай усулда яратиш кам фойда беради.

Aммо болаларда информатикани ўрганишда ички мотивация мавжуд. Кам ҳоллардада бўлсада базан ўқувчилардан эшитиб қоламиз. «менга информатика нимага керак? – мен у ёки бу бўлмоқчи эмасманку» одатда бундай фикр информатиканинг математик соҳасини ўрганиш заруриятида пайдо бўлади (алгоритимлар назарияси, математик мантиқ, ҳисоблаш услублари ва бошқалар). Информатикани ўрганишда биринч навбатда компютерга бўлган қизиқиш мотиви юзага чиқади. У болаларни барча имкониятларини номойиш қилиш ва ўзиниг сирли буюклиги билан ўзига жалб қилади. У ёрдамчи ва дўст бўлишга тайёр, у уни бутун дунё билан боғлай олади ва уни бутунлай банд қилиш қобилятига эга. Aммо кундан – кунга кўпчилик болалар учун компютер маиший ускунага айланиб бораябди ва ўзиниг сирли доирасини шу билан бирга мотивацион кучини йўқотмоқда.

Биз кўп кузатганмиз ўқувчиларнинг шахсий декларацияларида «мен буни ўқимайман,чунки бу менга ҳеч қачон керак бўлмайди, мен ўқимайман чунки бу қизиқарли эмас» деган иборалар кўпроқ жарангламоқда. Бундан келиб чиқиб мотивацияни яратишда қизиқиш ҳар доим прогматикадан устун туришини асос қилиб олсак бўлади.

Адабиётлар

  • 1.    Полат Е.С. Теория и практика дистанционного обучения. Учебное пособие для студ. – М.: Академия

  • 2.    Введение в дистaнционное обучение. Учебно-методические пособие. Т. 2002.

Список литературы Бўлажак информатика фани ўитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда ижодий масалаларнинг аамияти

  • Полат Е.С. Теория и практика дистанционного обучения. Учебное пособие для студ. - М.: Академия
  • Введение в дистaнционное обучение. Учебно-методические пособие. Т. 2002.
Статья научная