Бошарув тизимида низоли вазиятлар психологияси
Автор: Отабоева З.., Абдумухтарова Б.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 12-1 (79), 2020 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада бошқарув тизимидаги учраётган турли хил низо ва зиддиятлар тахлили ва келиб чиқиш сабаблари ёритилган. Низоли вазиятларнинг бир нечта турлари келтириб ўтилган. Рахбарлик фаолиятини тўғри ташкил этишда ишни режалаштириш ва вазифаларни тақсимлаш фикр юритилган.
Низо, зиддият, антогонистик, вертикал, горизонтал, компромисс, потенциал, хиссий-эмоционал, ригид тоифа, ижобий эмоция, объектив, мотивация, оптималлаштириш
Короткий адрес: https://sciup.org/140258140
IDR: 140258140
Текст научной статьи Бошарув тизимида низоли вазиятлар психологияси
Жахонда глобаллашув жараёни жадал суръатлар билан кечаётган айни бир пайтда жамоа билан самарали мулоқот ўрната билиш, жамоаларда юз берадиган низоли вазиятларни тўғри тахлил қилиш хамда келиб чиқиш сабабларини чуқур ўрганиш бугунги кун психолог ва социологлари олдида турган мухим вазифалардан биридир. Зиддият ва низолар инсоният пайдо бўлган даврданоқ мавжуд бўлиб, уни илмий тадқиқот предмети сифатида ўрганиш борасидаги илк қарашлар хам ўз тарихига эга. Тобора такомиллашиб бораётган хаёт тарзи, мехнат фаолияти, шахслар аро муносабат мухитининг ўзгараётганлиги зиддиятларнинг хам ўзига хос томонлари мавжудлигини кўрсатмоқда.
Низо лотинча «конфликт» сўзидан олинган бўлиб, «тўқнашиш», яъни зиддият, мақсад, қизиқиш, нуқтаи назар, фикрлар, кишиларнинг ўзаро таъсирлашувидаги қарама-қарши йўналишлар борасида тўқнашишларидан иборат1
Низо – мулоқот иштирокчиларининг хар бири учун муҳим бўлган муаммони ҳал этиш вақтида улар ўртасида вужудга келган қарама-қаршилик ва курашнинг кескин кучайиб кетиш жараёнидир.
Инсоний муносабатларнинг хар қандай тизимида хам фикрларнинг ранг-баранг бўлиши ва улар ўртасида фарқларнинг бўлиши муқаррар холдир. Фикрлар ранг-баранглигининг асосий сабаблари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
-
1. Алохида шахс ва жамоатчилик манфаатларининг мос келмаслиги;
-
2. Айрим алохида жамоа аъзолари хатти-харакатларининг ижтимоий, гурухий номаларга зид келиши;
-
3. Ишни ташкил этиш ва меънатга муносабатдаги фарқлар;
-
4. Ишчи ходимлар ўртасидаги вазифаларнинг тўғри тақсимланмаганлиги.
Низонинг асоси мулоқот иштирокчиларининг бири иккинчисининг ўз эътиёжларини қондириш, ўз мақсадларига эришиш жараёнига тўсқинлик қила бошлаши туфайли пайдо бўлади ва бу низоли вазият сифатида қаралади. Мулоқот иштирокчиларининг ушбу низоли вазиятда вужудга келган тўсиқни бартараф этиш учун амалга оширувчи харакатлари низони, яъни очиқдан очиқ қарши курашни келтириб чиқаради.
Низоли вазиятларнинг бир нечта турлари мавжуд:
-
1) Таъсирнинг йўналишига кўра: вертикал ва горизонтал низолар;
-
2) Низони ҳал қилиш усулига кўра: антогонистик ва келишувга олиб келадиган низолар – компромисс;
-
3) Намоён бўлиш даражасига кўра: очиқ, яширин, потенциал, асосли.
-
4) Иштирокчилар сонига кўра: шахсий, шахслар аро, гурухлар аро;
-
5) Келиб чиқиш табиатига кўра: миллий, этник, миллатлар аро, ишлаб чиқариш, хиссий-эмоционал.
Агар юқоридагиларни таҳлил қиладиган бўлсак, “горизонтал низолар” хаётда энг кўп учрайди. Бундай номуросозликлар аксарият холларда ходимлар ўртасида айрим аъзоларнинг ишни яхшилаш, янги иш методларини жорий этиш, ахлоқ нормаларини химоя қилиш, адолат учун кураш, илғор жамоа аъзоларининг шу ердаги маънавий мухитни соғломлаштириш борасидаги фикрларини айримлар томонидан эътирозлар билан қабул қилиши натижасида рўй беради.
Низолар юзга келишида икки хил шарт-шароит мавжуд. Объектив шарт- шароитларга:
-
• Мехнат қилиш учун шароитнинг ёмонлиги;
-
• Ходимлар орасида мажбурият ва вазифаларнинг нотўғри
тақсимланганлиги;
-
• Бошқарув тизимидаги номутаносибликлар;
-
• Қўйилган вазифаларга мос профессионалликни ходимларда кузатилмаслиги;
-
• Ишчи ўринларининг етишмаслиги туфайли, ишларнинг
тақсимланишидаги адолацизлик;
-
• Мехнатни ташкил этиш ва мехнатга ҳақ тўлашда адолацизлик холатларини кузатилиши.
Низолар юзага келишида субектив шарт-шароитларга:
-
• Ишбилармонлик муносабатларида негатив йўлларни кўриниши;
-
• Шахслар аро муносабатларда шахсга оид хусусиятларнинг намоён бўлиши.
-
• Муомалани ташкил этишда нўноқлик ва саводсизликнинг кузатилиши.
Низоли холатларда шахснинг қандай хулқ-атвор хусусиятларини намоён этишига қараб турли тоифаларини кузатилади. Ф.М.Бородкин ва Н.М.Коряклар низоли вазиятларда олти хил шахс типлари-тоифаларини кўрсатиб берганлар. Булар:
-
1. Намойишкорона тоифадаги низоли шахс.
-
2. Ригид тоифадаги низоли шахс.
-
3. Бошқариб бўлмайдиган тоифадаги низоли шахс.
-
4. Аниқликни талаб этадиган тоифадаги низоли шахс.
-
5. Низосиз тоифадаги низоли шахс.
-
6. Мақсадга йўналтирилган тоифадаги низоли шахс 3.
Бу низоли шахс тоифалари ўзаро муносабатларда намоён бўлар экан, қайси тоифа билан қандай ишбилармонлик муносабатларини ўрнатишга, музокаралар олиб боришга бевосита таъсир этади. Шунинг учун хамкорликка киришишда албатта кузатувчан бўлиш, хар бир харакат мақсадини англаш малакаларини таркиб топтириш муҳимдир. Бугунги кунда вақт омилининг ахамияти беқиёс даражда. Хар дақиқадан унумли фойдаланиш замонавий рахбар олдида турган долзарб вазифалардан биридир. Дунёнинг машхур психологлари томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижасида фанга “вақт ўғрилари” тушунчаси кириб келди. Рахбар вақтининг турли хил хаётий вазиятларга сарф этилиб, иш самарадорлигига салбий таъсир этувчи омиллар кўпайиб бормақда. Рахбарни, рахбар килиб иш олиб боришига ходимни таъсири катта, чунки рахбар ва ходим тил топиб ишламас экан олдига кўйилган мақсадга эришиш сустлашади.
Мақсаднинг аниқ эмаслиги, қадриятларнинг йўқлиги, кўп вазифани бир вақтда бажаришга интилиш, вазифаларни бажаришда уларнинг ечимини тўлиқ тасаввур қила олмаслик, иш кунини нотўғри режалаштириш, ўз ўзини бошқара олмаслик “қоғозларга кўмилиб қолиш, тартибсиз ва меъёридан кўп ўқиш, хужжатларнинг ўз вақтида етиб келмаслиги, мотивациянинг етишмаслиги, дангасалик, керакли ахборотнинг яхши сақланмаслиги, ишнинг тўғри тақсимланмаганлиги, ишчи кучининг етишмаслиги, тасодифий телефон қўнғироқлари, режалаштирилмаган келувчилар,”йўқ” дея олмаслик, тўлиқ бўлмаган ва кечиккан ахборот, тартибнинг йўқлиги, ишни охиригача етказа олмаслик, диққатнинг кўп бузилиши (шовқинлар ва хк…), асабий мажлислар, сухбат ва мажлисларга яхши тайёргарлик кўрмаслик, мулоқотнинг йўқлиги ёки қайта алоқанинг ноаниқлиги, шахсий хаёт хақида кўп гапириш, ортиқча мулоқатчанлик, иш ёзувларининг кўплиги, ишни “кейин”га қолдириш одати, хамма нарсани билишга интилиш, кўп кутиш, сабрсизлик, зерикиш, топширилган вазифаларни қай даражада эканлигини назорат қилмаслик ёки назоратнинг сустлиги натижанинг самарасизлигига сабабдир.
Кўпчилик рахбарлар ижодий алтернативларни яратишдан кўра муаммоларни хал қилишни; воситалардан фойдаланишни оптималлаштиришдан кўра воситаларни тежашни; натижага эришишдан кўра вазифани бажаришни; фойдани кўпайтиришдан кўра зарарни пасайтиришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишади ва хато қилишади. Бу ўз навбатида ташкилот ёки муассасанинг миссиясига хам салбий таъсир этади. Вақт эса хеч қачон ортга қайтмайди. Рахбарлик фаолиятини тўғри ташкил этишда ишни режалаштириш ва вазифаларни тақсимлаш мухим ахамиятга эга.
Ишни режалаштириш ва вазифаларни тақсимлашнинг самарали томони шундаки бу режалаштириш вақтдан унумли фойдаланишга олиб келади. Бошқарув фаолиятидан маълумки 10 минутлик тайёргарлик 2 соатлик иш вақтининг бехуда кетишини олдини олади. Иш кунининг режаси албатта ёзма шаклда булмоFи лозим.
Рахбар фаолиятидаги энг муаммоли масалалардан бири-бу ходимлар билан буладиган зиддият, низолар. Психологлар мулокотдаги низоларни олдини олиш учун куйидаги коидаларга амал килиш лозимлигини уктириб утадилар:
-
- танкид ва айбловни куп ишлатмаслик, куп нолийвермаслик;
-
- фикрни кискарок гапларда ифодалаш;
-
- эътиборли тингловчи булиш;
-
- овознинг имкон кадар самимий жаранглашини таъминлаш;
-
- катоий фикр билдиришдан сакланиш;
-
- буйрук ох,ангидан воз кечиш;
-
- «хеч качон» ва «хар доим» сузларидан эътиёткорлик билан
фойдаланиш;
-
- ижобий эмоцияларни саклаб туриш, купрок табассум килиш.
Айрим рахбарлар зиддиятни келиб чикиш механизмларини чукур урганмайди, баъзилари эса зиддиятдан кочади, бефарк булади. Бу иккала караш нотуFри. Бефарклик низоларнинг чукурлашиб кетишига олиб келади.
Зиддиятлар бошка шахсларга юкиши “наслдан наслга утиши” мумкин. Масалан, айрим холларда ишнинг келажаги учун фойдали булиши, айрим низонинг сабаби йуколса хам у кайтадан вужудга келиши мумкин. Низоли вазият холда шахснинг узига -соFлиFига зарар булиши мумкин. Низодан сунг кишининг кайфияти пасаяди, кули ишга бормаслиги мумкин. Зиддиятли вазиятни турт кисмга булиш мумкин: объектив максадга йуналтирилган, объектив максадга йуналтирилмаган, субъектив максадга йуналтирилган ва субъектив максадга йуналтирилмаган.
Юқоридаги вазиятда объектив мақсадга йўналтирилган вазият тури амалга оширилган. Объектив зиддият хеч қачон субъектив зиддиятга айланмаслиги керак.
Хулоса қилиб айтганда, низо рўй бергач уларни бартараф этиш учун қуйидагиларга амал қилиш тавсия этилади:
-
1) Вазминликни сақлаб қолиш;
-
2) Низонинг асосий сабабини аниқлашга интилиш;
-
3) Шахсий соҳадаги тўқнашувга йўл қўймаслик;
-
4) Хар бир сўз ва иборадан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш;
-
5) Компромисс учун очиқ бўлиш;
-
6) Суҳбатдошнинг хар бир гапини диққат билан тинглаш ва таҳлил қилиш.
Биз ўзаро мулоқотда низоларнинг пайдо бўлмаслигига харакат қилмоғимиз, сухбатдошимизни тўғри тушунмоғимиз керак. Шундагина атрофдагилар билан бўладиган мулоқотимиз муваффақиятли амалга ошади.
Фойдаланилган адабиётлар:
-
1. Д.Б.Рахмонова. Бошқарув психологияси фанидан маърузалар матни - Бухоро 2010.
-
2. Р.Х.Душанов, Ё.А.Парфиев “Касбий психология” Маърузалар курси. Тошкент 2010.
-
3. Х.Х.Шарофутдинова “Мулоқот психологияси” - Термиз 2008.
-
4. Педагогика ва психология фанидан маърузалар матни - Тошкент 2010.
-
5. Ф.А.Акрамова “Ижтимоий психология” – Т. 2007
-
6. Яровицкий В. “Сто великих психологов” – М.: “Вечер”. 2004
"Экономика и социум" №12(79) 2020
Список литературы Бошарув тизимида низоли вазиятлар психологияси
- Д.Б.Рахмонова. Бошқарув психологияси фанидан маърузалар матни - Бухоро 2010.
- Р.Х.Душанов, Ё.А.Парфиев "Касбий психология" Маърузалар курси. Тошкент 2010.
- Х.Х.Шарофутдинова "Мулоқот психологияси" - Термиз 2008.
- Педагогика ва психология фанидан маърузалар матни - Тошкент 2010.
- Ф.А.Акрамова "Ижтимоий психология" - Т. 2007
- Яровицкий В. "Сто великих психологов" - М.: "Вечер". 2004