Бозор иқтисодиёти шароитида махсулот сифатини оширишда сифатини бошқаришнинг ахамияти

Автор: Бадалов Н.Ж.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 11-1 (90), 2021 года.

Бесплатный доступ

Сифатни бошқаришни замонавий назариясида махсулот тўртта умумий тоифалар бўйича тавсифланади булар хизмат кўрсатиш, дастурий воситалар, техник воситалар, қайта ишланадиган материаллардан иборат бўлади. Хизмат кўрсатиш хеч бўлмаганда битта харакат натижаси хисобланади ва албатта, таъминотчи ва истеъмолчилар ўзаро харакати натижасида амалга оширилади. Сифатни қўллаш ва кўриб чиқиш мақсадига боғлиқ равишда сифат жиҳатларидан фалсафий нуқтаи назарда сифат кўриб чиқилаётган объектга муҳим равшанлик берувчи, шу равшанлик туфайли объект ўзига хос ва бошқалардан ажралиб турадиган объектга айланади.

Сифат, сифат тизими, сифатни бошқариш, объект, ресурс, стандарт, халқаро стандарт, моддий-техника, махсулот, сифат тоифаси, рақобат.

Короткий адрес: https://sciup.org/140261250

IDR: 140261250

Текст научной статьи Бозор иқтисодиёти шароитида махсулот сифатини оширишда сифатини бошқаришнинг ахамияти

Сифатни бошқариш биринчидан истеъмолчилар талабини қондириш, иккинчидан, бошқарув етакчилиги ва фаолияти сифатини доимий яхшилаш усулларини фаол қўллаш асосида ишлар самарадорлигини оширишга йўналтирилган. Бошқача қилиб айтганда, ташкилот фаолиятини сифатли бошқариш деганда, бошқарувни хар бир даражасида узлуксиз яхшилаш, мавжуд барча ресурсларни қўллаш асосида ташкилотнинг хар бир функционал соҳасини яхшилаб бориш жараёни тушунилади.

Объект-бу материал ёки идеал шаклга эга, жонли ёки жонсиз, меҳнатнинг табиий ёки сунъий маҳсули ёки табиат маҳсули бўлган иҳтиёрий предмет, жараён ёки ҳодисадир.

Жараён-бу киришни чиқишга ўзгартирувчи, ўзаро боғлиқ ва ўзаро таъсур этувчи фаолият турларининг йиғиндисидир. Бошқарув жараёнлари, махсулот хаётий циклларнинг жараёнлари, ресурсларни бошқариш жараёнлари: ўлчаш, тахлил, яхшилашдан иборат. Моддий-техника ресурсларини сотиб олиш жараёни учун кириш бўлиб, “таъминотчиларни бахолаш ва танлаш” жараёни хисобланади. Бунда ташкилотдаги жараёнлар хар бир кейинги жараён бахосини ошириш мақсадида бошқарув шароитида режалаштирилиши ва бажарилиши керак.

Махсулот-бу жараён натижасидир, ташкилотнинг ташқи мухит субьектлари, аввало истеъмолчиларни қизиқтирувчи фаолиятнинг якуний натижасидир.

Сифатни бошқаришни замонавий назариясида махсулот тўртта умумий тоифалар бўйича тавсифланади булар хизмат кўрсатиш, дастурий воситалар, техник воситалар, қайта ишланадиган материаллардан иборат бўлади.

Хизмат кўрсатиш хеч бўлмаганда битта харакат натижаси хисобланади ва албатта, таъминотчи ва истеъмолчилар ўзаро харакати натижасида амалга оширилади. У одатда, моддий бўлмайди. Хизмат кўрсатишга истеъмолчи томонидан берилган моддий махсулотга қаратилган фаолиятни, истеъмолчи томонидан берилган номоддий махсулотга қаратилган фаолиятни, номоддий махсулотни тақдим этишни, истеъмолчилар учун қулай шароитларни яратишни киритиш мумкин. Маълумотлардан иборат ва одатда, номоддий хисобланган дастурий воситалар аниқ бир ёндашув, операция ёки процедуралар шаклида тақдим этилади. Техник воситалар ва қайта ишланадиган материаллар, одатда моддий бўлади ва кўпинча товар деб номланади. Махсулотларнинг баъзи турлари санаб ўтилган тоифаларни ўзида мужассам этади. Махсулотни хизмат кўрсатиш, дастурий ёки техник воситаларга, қайта ишланадиган материаларга киритиш тоифалар ичида устуликка эга бўлган тоифага боғлиқ бўлади. Жумладан автомобил техник воситалардан (шина ва бошқалар), қайта ишланадиган материалардан (ёқилғи, совутиб берувчи суюқлик), дастурий воситалардан (двигателни бошқарув дастури, хайдовчига йўриқнома), шунингдек, хизмат кўрсатувчи сифатида (ишлатиш бўйича консультация ва бошқалар) тақдим этиш мумкин.

Сифат-кўплаб хусусиятларга ва турли жиҳатларга эга бўлган мураккаб ва универсал тоифа. Сифатни қўллаш ва кўриб чиқиш мақсадига боғлиқ равишда сифат жиҳатларидан фалсафий нуқтаи назарда сифат кўриб чиқилаётган объектга муҳим равшанлик берувчи, шу равшанлик туфайли объект ўзига хос ва бошқалардан ажралиб турадиган объектга айланади. Сифат тоифаси объектив хақиқийликни инсон томонидан англашни маъқул даражасини билдиради. Тадқиқотларни бошланғич босқичида объект қайси бир хусусияти ёки бир қатор хусусиятлари билан ажралиб туради. Сифатнинг социал жихати субъектлар ва (ёки) бутун жамиятни ўрганилаётган объект билан муносабатига боғлиқ; масалан, баъзи бир истеъмолчиларни маҳсулот ёки хизматга нисбатан муносабати ва таъсири. Бунда сифат талаб ва таклиф қонунларига жавоб берадиган, маданиятлилик, истеъмолчилар даромати ва бошқаларга боғлиқ бўлган тоифа сифатида кўрилиши мумкин.

Мухандислик нуқтаи назардан сифат танланган объект хусусиятларининг тўпламини ўхшаш объект билан солиштириш орқали ўрганилади. Ўхшаш объект тадқиқот мақсадига боғлиқ равишда эталон вазифасини бажаради.

Иқтисодий жиҳатдан сифат, тадқиқот объектининг истеъмол қиймати ёки истеъмол натижаси сифатида кўрилади. У ёки бу объектнинг сифатга эҳтиёжи турлича бўлганидек, истеъмолчилар томонидан сифат ҳам турлича баҳоланади. Демак, иқтисодий нуқтаи назардан сифатни қанчалик эҳтиёжга мувофиқлигини билиш керак, бўлмаса хар қайси юқори сифат – яхши деганни билдирмайди, яъни сифатнинг техник ва иқтисодий жихатлари орасида зиддиятлар мавжуд. Бу зиддиятлар диалектик характерга эга ва, ишлаб чиқариш ва объектлар истеъмоли ўртасидаги қўшимча алоқага сабаб бўлади. Шунинг учун сифатнинг техник ва иқтисодий жихатларини биргаликда кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Сифатнинг хуқуқий жихатига илмий-техник хужжатларни ишлаб чиқиш, хужжатларни ишлаб чиқиш тартиби, тасдиқлаш, татбиқ қилиш ва бажариш, шунингдек уларни ҳисоб-китоби киради. Ҳуқуқий нуқтаи назарда сифат меъёрий хужжатларда ўрнатилган талабларга жавоб берадиган хусусиятлар йиғиндиси сифатида намоён бўлади. “Сифат” тушунчасини аниқлашда уни тушунтирадиган турли жихатларни эътиборга олиш керак. Аммо бу таърифларга бир томонлама ёндашилиб бўлмайди.

ISO 9000 сериядаги халқаро стандартларнинг аввалги нақлларида сифат шартли ёки таҳминий эҳтиёжларни қондиришга қодир бўла оладиган маҳсулот ва хизматларнинг хусусиятлар ва тавсифлар йиғиндисидан иборат деб таърифланган. O’zDSt ISO 9000:2002 бўйича сифат-бу ўрнатилган, одатда тахмин қилинадиган ёки мажбурий

ҳисобланган эҳтиёж ёки кутилишни бажарадиган хусусий тавсифлар йиғиндисига эга даража, деб таъриф берилган.

Бозор иқтисодиёти шароитида махсулот сифатини оширишда сифатини бошқаришнинг ахамияти. Бозор ва рақобат шароитида дунёдаги ривожланган давлатлари сифатни стратегик савдо императиви ва миллий бойликнинг энг муҳим манбаи сифатида қабул қилиш мумкин. Сифат кўп жихатдан давлатнинг обрўйи, хар бир инсон ва бутун жамият эҳтиёжларини қондириш учун асос бўлиб хизмат қилади, рақобатбардошлиликни муҳим ташкил этувчиси ҳисобланади. Корхона рақобат шароитида фақатгина сифат асосида ривожланиши ва фойда кўриши мумкин. Шунинг учун, бозор иқтисоди шароитида сифатни таъминлаш ва ошириш бўйича фаолият устивор йўналиш бўлиши объектив ҳисобланади. Маҳсулот сифати шерикчиликнинг ишончли мезонига, муваффақиятли бизнеснинг асосий шартига айланди. Маҳсулот сифатини таъминлаш дунёдаги барча давлатларда муҳим иқтисодий муаммолар қаторига қўйилган.

Сифатни ошириш ва таъминлаш заруриятини аниқловчи асосий сабаблар булар шахсий, ишлаб чиқариш ва жамият эхтиёжларини узлуксиз ўсиши, фан, техника, ишлаб чиқариш, иқтисод ва бутун жаҳон хамжамияти ривожланишида илмий-техник прогресс роли ва суръатини ошиши, хизматларни, ишлаб чиқарилаётган махсулот конструкцияси ва бажарадиган функциялар ахамиятини такомиллаштириш, махсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш хажмини ошиши ва шунинг натижасида сифатсиз, махсулот сифатидан норози бўлиб даъво қилишлар, махсулот нархини ошиши, нисбатан юқори бўлмаган сифатга эга махсулот ва хизматларни истеъмолчилар томонидан қабул қилинмаслиги, ишлаб чиқаришни жадаллаштиришга нисбатан талабларни қаттиқлашиши ва корхонани эсон-омон мавжудлигининг зарур шарти сифатида унинг самарадорлигини ошишидан иборат.

Юқорида сабаблар билан бир қаторда жахон бозорида рақобатнинг ошишини кўрсатиб ўтиш зарур. Рақобат фақатгина ташқи бозорда эмас, балки бизнинг давлатимизда хам мавжуд. Хулоса қилиб айтганда, сифат хамма нарсадан муҳим бўлиши керак, юқори сифатни яратиш ва таъминлаш учун хом-ашё, материаллар ва бошқалар юқори сифатли бўлиши керак, сифат таъминланмаса, сақлаб ва яхшилаб борилмаса, оқибати тузатиб бўлмас оғир бўлиши мумкин. Инсонга хақиқий эътибор ва чуқур хурмат кўрсатилган жойда намоён бўладиган “шахсий рухият маданияти” орқали юқори сифат таъминланиши, сақланиши ва мукаммалликка эришиши мумкин. Замонавий босқичда махсулот сифатига тегишли масалаларни ечишда давлатнинг ролини ошириш зарурлигини эътироф этиш керак. Бироқ сифат стратегиясини ишлаб чиқиш – бу ташкилотнинг вазифаси хисобланади. Профессори Д. Гарвин сифатнинг бешта мезонини кўрсатиб ўтган булар стандартга мувофиқлик, энг яхши товарлар – аналогларнинг техник кўрсаткичларига мувофиқлиги, барча ишлаб чиқариш жараёнларга юқори аниқликда амал қилиш даражаси, сифатни харидор талабларига мувофиқлиги хамда тўлов қобилиятли талабга сифатнинг мувофиқликларидан иборат. Сифат даражасини сақлаш учун ҳеч қайси мезонни бузиб бўлмайди. Бу қоидаларга амал қилмаслик тижоратни синишига олиб келади. Шундай қилиб, бозор иқтисоди шароитида сифатни бошқариш-бошқарувни хамма мақсадларига эришиш ва муваффақиятни таъминлаш учун муҳим йўналиш ҳисобланади.

Адабиётлар:

  • 1 .Ахмедов Б.М. Разработка документация систем менеджмента качества по ИСО 9001:2000. Ўқв курси. «Ўзстандарт» агентлиги Республика синов ва сертификатлаштириш маркази. 2004 й. 74-бет.

  • 2 . Juraboevich B. N. Products in Manufacturing Enterprises the Essence of Quality Management //International Journal of Development and Public Policy. – 2021. – Т. 1. – №. 5. – С. 117-118.

  • 3 .Джастин Левеску и Г.Фред Уолкер. Инновационный процесс и методы качества. (подготовлен В. Алексеевым По материалам статьи Justin Levesgue and H.Fred Walker, The Innovation Process and Quality Tools // Quality Progress, июль 2007). Стандарты и качество № 1 М.: ООО РИА «Стандарты и качество», 2008.– 80-84 с.

  • 4 .Ширвин М., Стандарт ИСО 9001:2000 – Эффективный подход к освоению международного рынка. Независимый профессиональный журнал International Magazine of MANAGEMENT, Т.: СП ЗАО «Seal MAG»,№1, 2007, с. 6-11.

  • 5.    Эгамбердиев, Б. Э., Маллаев, А. С., Миршомилова, М. А., & Рахимова, Н. М. (2019). Bлияние отжига на кристаллическую структуру поверхности кремния, легированного ионами никеля. Наука и мир, 1(2), 19-23.

  • 6.    Kuvandikov A., Mustafaev O. Indicators for assessing the quality of building materials //Збірник наукових праць SCIENTIA. – 2021.

  • 7.     https://drive.google.com/drive/my-drive?ths=true

    "Экономика и социум" №11(90) 2021

Список литературы Бозор иқтисодиёти шароитида махсулот сифатини оширишда сифатини бошқаришнинг ахамияти

  • Ахмедов Б.М. Разработка документация систем менеджмента качества по ИСО 9001:2000. Ўқв курси. «Ўзстандарт» агентлиги Республика синов ва сертификатлаштириш маркази. 2004 й. 74-бет.
  • Juraboevich B. N. Products in Manufacturing Enterprises the Essence of Quality Management //International Journal of Development and Public Policy. – 2021. – Т. 1. – №. 5. – С. 117-118.
  • Джастин Левеску и Г.Фред Уолкер. Инновационный процесс и методы качества. (подготовлен В. Алексеевым По материалам статьи Justin Levesgue and H.Fred Walker, The Innovation Process and Quality Tools // Quality Progress, июль 2007). Стандарты и качество № 1 М.: ООО РИА «Стандарты и качество», 2008.– 80-84 с.
  • Ширвин М., Стандарт ИСО 9001:2000 – Эффективный подход к освоению международного рынка. Независимый профессиональный журнал International Magazine of MANAGEMENT, Т.: СП ЗАО «Seal MAG»,№1, 2007, с. 6-11.
  • Эгамбердиев, Б. Э., Маллаев, А. С., Миршомилова, М. А., & Рахимова, Н. М. (2019). Bлияние отжига на кристаллическую структуру поверхности кремния, легированного ионами никеля. Наука и мир, 1(2), 19-23.
  • Kuvandikov A., Mustafaev O. Indicators for assessing the quality of building materials //Збірник наукових праць SCIENTIA. – 2021.
  • https://drive.google.com/drive/my-drive?ths=true
Еще
Статья научная