Бухгалтерия хисобининг халаро стандартида фойда солиининг хисоблашнинг ўзига хослиги
Автор: Платов Х.., Абдугаппаров Ш.А.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 5-1 (96), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мақолада фойда солиғини ҳисобга олишда бухгалтерия ҳисоби бўйича фойда, солиқ солинадиган фойда, солиқ харажати, жорий солиқ, муддати узайтирилган солиқ мажбуриятлари,муддати узайтирилган солиқ активлари элементлари ёритилиб, таклиф ва тавсиялар берилган.
Бухгалтерия ҳисоби бўйича фойда, солиқ харажати, солиқ активлари, солиқ мажбуриятлари, жорий солиқ
Короткий адрес: https://sciup.org/140293120
IDR: 140293120
Текст научной статьи Бухгалтерия хисобининг халаро стандартида фойда солиининг хисоблашнинг ўзига хослиги
Республика давлат бюджети даромадларининг асосий қисмини солицлар ва туловлар ташкил килади. Бугунги кунда солиц ислох,отларини амалга ошириш, солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш, солиқларнинг турларини камайтириш, уларни ^исоблаш механизмларини соддалаштириш, инвестицион му^итни шакллантиришда ва ицтисодиётнинг жа^он андозаларига мос келадиган миллий моделини яратиш мақсадида бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини халқаро стандартлар талабларига мослаштириш долзарб ^исобланади.
Бундан ташқари Фойда солиғи ҳисобига оид молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларининг (МҲХС) мамлакатлар миллий иқтисодиётида қўллашнилиши ўзига хос вазифаларни амалга оширишни ва ёндашувларни талаб этади. Ушбу стандартнинг мақсади фойда солиқларини ҳисобга олиш тартибини белгилашдан иборатдир. Фойда солиқларини ҳисобга олишда асосий масала бўлиб қуйидагиларнинг жорий ва келгуси солиқларга бўлган таъсири кай тарзда хисобга олиниши кераклиги хисобланади:
-
(а) тадбиркорлик субъектининг молиявий холати туFрисидаги хисоботда тан олинадиган активлар (мажбуриятлар)нинг баланс қиймати келгусида копланиши (туланиши); ва
-
(б) тадбиркорлик субъектининг молиявий хисоботларида тан олинган жорий давр учун операциялар ва бошка ходисалар.
Табиий-ки, хисобот берувчи тадбиркорлик субъекти актив ёки мажбуриятни тан олганида, ушбу актив ёки мажбуриятнинг баланс қиймати қопланиши ёки тўланишини кутади. Агар ушбу баланс қийматининг қопланиши ёки тўланиши, бу қийматнинг қопланиши ёки тўланиши фойда солиғига таъсир қилмаган ҳолга қараганда келгусида кўпроқ (камроқ) солиқ тўланишига олиб келиши мумкин бўлса, ушбу Стандарт, маълум чегараланган истисно ҳолатларидан ташқари ҳолларда, тадбиркорлик субъекти томонидан муддати узайтирилган солиқ мажбурияти (муддати узайтирилган солик активи) тан олинишини талаб этади.
Ушбу стандарт тадбиркорлик субъекти томонидан операциялар ва бошка ходисалар кай тарзда хисобга олинса, худди шу тарзда ушбу операциялар ва бошқа ҳодисаларнинг солиқ оқибатлари ҳам ҳисобга олинишини талаб этади. Шунинг учун, фойда ёки зарар таркибида тан олинган операциялар ва бошқа ҳодисалар бўйича ҳар қандай уларга боғлиқ бўлган солиқ оқибатлари ҳам фойда ёки зарар таркибида тан олинади. Фойда ёки зарарлардан бошқа ҳисобварақларда (бошқа умумлашган даромад ёки туFридан-туFри капиталда) тан олинадиган операциялар ва бошка ходисалар бўйича ушбу операциялар ва бошқа ҳодисалар билан боғлиқ ҳар қандай солиқ оқибатлари ҳам фойда ва зарарлардан бошқа ҳисобварақларда (мос равишда, бошка умумлашган даромад ёки тyFpидан-тyFpи капиталда) тан олинади. Шу тариқа, муддати узайтирилган солиқ активлари ва мажбуриятларининг бизнес бирлашувида тан олиниши, ушбу бизнес бирлашувида юзага келадиган гудвил суммасига ёки манфаатли хариддан тан олинадиган фойда суммасига таъсир килади.
Ушбу стандарт, шунингдек, солик зарари ёки солик имтиёзларидан фойдаланмаслик натижасида келиб чиқадиган, муддати узайтирилган солиқ активларини тан олиш, фойда солиқларини молиявий ҳисоботда акс эттириш ҳамда фойда солиқларига тегишли бўлган маълумотларни очиб бериш буйича талабларни камраб олади. Активни тан олишда, табиийки, унинг баланс қиймати тадбиркорлик субъектига келгуси даврларда келиб тушадиган иқтисодий наф кўринишида қопланади. Активнинг баланс қиймати унинг солиқ базасидан ошиқча бўлса, солиқ солинадиган иқтисодий нафнинг суммаси солиқ мақсадларида чегириб ташланиши мумкин бўлган суммадан ошиб кетади. Ушбу фарқ келгусида солиқ солинадиган вақтинчалик фарқ бўлиб ҳисобланади, ҳамда унинг натижасида келгуси даврларда фойда солиқларини тўлаш бўйича келиб чиқадиган мажбурият, муддати узайтирилган солиқ мажбурияти бўлиб ҳисобланади. Тадбиркорлик субъекти активнинг баланс қийматини қоплаб олиши сари, келгусида солиқ солинадиган вақтинчалик фарқ тикланади ва тадбиркорлик субъектининг солик солинадиган фойдаси пайдо булади. Бунинг натижасида, иктисодий наф солиқ тўловлари кўринишида тадбиркорлик субъектидан чиқиб кетиши эҳтимоли вужудга келади. Шунинг учун, ушбу Стандарт ҳамма муддати узайтирилган солик мажбуриятлари тан олинишини талаб этади. Мисол учун Таннархи 150га тенг бўлган активнинг баланс қиймати 100. Солиқ мақсадларида жамғарилган эскириш суммаси 90га тенг ва солиқ ставкаси 25%.Активнинг солиқ базаси 60ни ташкил этади (150га тенг таннархдан 90га тенг жамғарилган эскириш айирилади). 100га тенг бўлган баланс қийматини қоплаш учун, тадбиркорлик субъекти 100га тенг бўлган солиқ солинадиган даромадни ишлаб топиши керак, лекин ундан фақат 60 тенг бўлган, солиқ қоидалари бўйича аниқланадиган эскириш суммасини чегириб ташлаши мумкин. Бунинг натижасида, тадбиркорлик субъекти, активнинг баланс қийматини қоплаганида, 10га тенг бўлган фойда солиғини тўлайди (40кўпайтирилган 25%). 100га тенг баланс қиймати билан 60 тенг солиқ базаси орасидаги фарқ, 40га тенг келгусида солиқ солинадиган вақтинчалик фарқ бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун, тадбиркорлик субъекти 10га тенг (40 кўпайтирилган 25%)муддати узайтирилган солиқ мажбуриятини тан олади. Ушбу мажбурият тадбиркорлик субъекти томонидан активнинг баланс қиймати қопланганида тўланадиган фойда солиқларини ифода этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 июлдаги ПҚ-4389-сонли “Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида1 ҳам мамлакатимизда молиявий ҳисобни молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқлаштириш вазифаси қўйилган.
Олиб борилган тадқиқот натижасига асосланиб фойда солиғини ҳисоблаш ва ҳисобга олиш жараёнини яхшилашга қаратилган қуйидаги таклифларни берамиз:
-
> Фойда курсаткичларига таъсир килувчи даромадлар ва харажатлар ҳисобини такомиллаштириш
-
> Корхонанинг якунинй молиявий натижасини туFри ^исобланишини таъминлаш
-
> Молиявий натижаларнинг аналитик х,исобини тули^ юритиш
-
> Фойда солиFи базасини туFри ани^лаш
-
> Соли^ларни бюджетга белгиланган муддатларда тулаб борилишига эришиш.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
-
1. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни. 2016 йил 13 апрель, № ЎРҚ-404.
-
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Қарори. 2020 йил 24 февраль. ПҚ-4611.
-
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 июлдаги ПҚ-4389-сонли “Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори. https://nrm.uz/contentf?doc=573931_2019_yil
"Экономика и социум" №5(96) 2022
Список литературы Бухгалтерия хисобининг халаро стандартида фойда солиининг хисоблашнинг ўзига хослиги
- "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни. 2016 йил 13 апрель, № ЎРҚ-404.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги Қарори. 2020 йил 24 февраль. ПҚ-4611.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 июлдаги ПҚ-4389-сонли "Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори. https://nrm.uz/contentf?doc=573931_2019_yil.