Бухоро вилояти шароитида мошни такрорий экин сифатида етиштириш агротехнологияси

Автор: Ш.Б. Шодиев, Жаллиев Б.А, Ғ.Ф. Ҳамроев, И.Ф. Ҳамроев

Журнал: Теория и практика современной науки @modern-j

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 12 (90), 2022 года.

Бесплатный доступ

Бугунги кунда дунёнинг барча мамлакатларида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масаласи устувор вазифалардан бирига айланган. Республикамизда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан мунтазам таъминлаш мақсадида, ҳар йили бошоқли дон экинларидан бўшаган бир миллиондан ортиқ суғориладиган майдонлардатакрорий экин сифатида маккажўхори, мош, соя, шоли, тариқ, кунжут, ем-хашак экинлари, картошка ва турли хил сабзавотлар экилиб, ердан йилга икки марта ҳосил олишга эришилётганлигини инобатга олиб, деҳқонларимизга ёрдам бериш ва уларнинг машаққатли меҳнатини енгиллатиш мақсадида,мақолада такрорий экин сифатида мош етиштиришнинг замонавий агротехнологиялари баён этилган.

Еще

Мош, озиқ-овқат, такрорий экин, сабзавот, ем-хашак, картошка, тупроқ унумдорлиги, гектар, майдон

Короткий адрес: https://sciup.org/140296912

IDR: 140296912

Текст научной статьи Бухоро вилояти шароитида мошни такрорий экин сифатида етиштириш агротехнологияси

Ҳозирги вақтда юртимизда донли, дуккакли, мойли экинларга катта эътибор қаратилиб экин майдонлари кенгайтирилмоқда. Дехқончиликни ривожлантириш ва ердан унумли фойдаланиш учун катта имкониятлар очилди. Бугунги кунда энг асосий муаммолардан бири бу оқсил масаласи, яъни инсониятни оқсилга бўлган талабини қондириш. Бу масалани ечишда дуккакли дон экинларидан мош ўсимлигининг аҳамияти катта. Мошнинг аҳамияти, келиб чиқиши ва тарқалиши. Республикамиз шароитида кузги буғдойдан 60-70 ц/га, такрорий экин сифатида етиштириладиган мош экинидан эса 15-20 ц/га дон ҳосили етиштирилиб, бир мавсум давомида етиштириладиган дон ҳосилини 75-90 ц/га етказиш имкониятлари мавжуд. Ер юзида дуккакли-дон экинлари 135 млн.гектар майдонга экилади. Дуккакли-дон экинлари орасида мош экиладиган майдон ҳажми жиҳатидан жаҳонда соядан (дунё бўйича соя майдони 74 млн гектарга яқин) кейин иккинчи ўрин (25 млн гектарга яқин) ни эгаллаб, учинчи ўринда нўхот (дунёда жами 10 млн гектарга яқин) туради. Марказий Осиё ва Кавказорти республикаларида мошдан озик-овкат саноатида кенг фойдаланилади. Мошдан тайёрланган ун макаронга кўшилса унинг тўйимлилиги янада ортади. Мош дуккакли-дон экинлар гурухига мансуб бўлиб, донида кўп микдорда 24-28 % оксил тўпланади. Ундан озик-овкат саноати билан бирга чорва хайвонлари учун тўйимли ем-хашак хам етиштириш мумкин. Шунингдек мошнин илдизларида туганак бактерия ривожланиб, эркин азотни ўзлаштириб, тупрок унумдорлигини оширади[2].

Илмий манбалардан маълум бўлишича, мош вегетатсия даври давомида тупроқда 50-100кг\га биологик азот ва органик моддалар тўплаб, ернинг табиий унумдорлигини ошириши билан бирга оқсил ва витаминларга бой бўлган шифобахш дон берадиган экиндир.

Мошнинг келиб чиқиши Хиндистон билан боғлиқ. Ҳозирги пайтда мош жуда кўп мамлакатларда экилади. Чунончи, Ўзбекистон, Туркманистон, Озарбайжон, Гуржистон, Хитой, Корея, Япония, Ҳиндистон, Покистон, Миср, Эфиопия ва бошқа давлатларда катта майдонларда етиштирилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, Республикамизда ҳар йили такрорий экин сифатида 23-27 минг гектардан ортиқ майдонларда мош етиштирилади.

Мош – бир йиллик ўтсимон ўсимлик. Илдизларидаги туганак бактериялар орқали ўсимлик ўзини азот билан таʼминлайди. Пояси думалоқ кўринишда, қиррали. Бўйи 30-130 см гача бўлиб, ўртача 50-60 см, яхши шохланади. Пояси катта майдонни эгаллаши туфайли механизатсия ёрдамида йиғиштириш оғир. Пишиб етилган дуккаклари жигарранг, деярли қора бўлади. Ўсимлик поясидан осилиб туради, пишгандан кейин тез йиғиштирилмаса чатнайди. Уруғи майда, сал чўзинчоқ;, ҳажми 3-5 мм, ранги сарғимтир, яшил, қора бўлади.

Мош иссиққа талабчан ўсимлик бўлиб, уруғлари 10-12°C да уна бошлайди. Мошнинг уруғлари 20-22°C да 4-5 кунда униб чиқади. Баҳорги совуқларга чидамсиз. Ёш майсалари ҳам, катта вояга этган ўзсимликлари ҳам 1-2°С совуқда ҳалок бўлади. Мош ёруғликка талабчан ўсимлик ҳисобланади.

KyрFOкчил шароитда уса олмайди. Мош биологик хусусиятларига кура тупрокка нисбатан талабчан эмас. Хора, буз, утлок буз, кумок, соз, сал шурланган тупроцларда яхши усиб ривожланади. Утлок буз тупроклар Узбекистонда мош учун энг яхши тупрок хисобланади. Тупрок таркибида озик моддалар кам булса хам мош илдизидаги туганак бактериялар ёрдамида узини узи азот билан та’минлайди[1].

Мош уз-узидан чангланувчи усимлик. Усиш даври 80-120 кун. Такрорий экилган пайтида усиш даври бахоргига караганда 15-10 кунга кискаради.

Хозирги кунда Узбекистонда мошнинг 10 нави етиштирилади.

Бугунги кунда юртимизда етиштирилаётган мош махсулоти Австралия, Австрия, Озарбайжон, АфFонистон, Белгия, Буюк Британия, Вйетнам, Германия, Хиндистон, Индонезия, Ироц Республикаси, Эрон, Козо^стон, Катар, Хитой, Корея, КирFизистон, Латвия, Монголия, Нидерландия, БАА, Покистон, Полша, Россия, Тожикистон, Тайван, Туркманистон, Туркия, Украина каби мамлакатларга экспорт килинмокда.

“Чарос” навининг дала куриниши.

Мош (Пхасеолус ауреус) - дуккакдошлар оиласига мансуб бир йиллик дуккакли экин; ловия турларидан бири. Хиндистон, Хитой ва Эрон кенжа турларига булинади. М.нинг ватани - Жан. Fарбий Осиё, милоддан аввалги 4-3 минг йилликда экила бошлаган. Хозир М. Урта Осиёда, Хиндистон, Покистон, АфFOнистон, Эрон, Хитой, Япония ва бошка мамлакатларда экилади. Ук илдизи тупрокка 1,5 метргача кириб боради, азот туплайдиган туганаклар х,осил килади. Сершох пояси 20-100 см ёйилиб, тик ёки чирмашган х,олда усади, барглари кенг, йирик. Гули икки жинсли, капалаксимон, барг култикларида 3-12 та булиб жойлашади, ранги сарик ёки сарFиш-яшил. Меваси дуккак, ингичка, цилиндрсимон, уз. 6-18 см, ичида 6-15 та уруF булади. УруFи сарик, яшил ва кора; 1000 дона уруFи вазни 40-80 г. М. иссиксевар, урути 12-15° х,ароратда 5-7 кунда униб чикали. Майсалари -1°, -2° да нобуд булади. М. намсевар усимлик. УруFининг кукариб чикиши учун вазни баробарида сув бериш керак. Айникса, шоналаш даврида сувни куп талаб килади. Соя жойларда яхши ривожланмайди. Унумдор утлоки тупрокда яхши усади. Асосан, узидан чангланади. Узбекистонда дони бакорда экилгани 85-95, ёз охирида экилгани 60-65 кунда етилади. Хосил дуккакларининг 75-80% пишганда йиFилади. Дони таркибида 24- 28% оксил, 46-50% крахмал, 2-4% мой ва витаминлар бор. М. озик-овкатда кулланилади, осон х,азм булади, унидан макарон тайёрлашда фойдаланилади. Кукати чорвачиликса туйимли озука, поясидан силос бостириш мумкин[3].

Узбекистонда Победа 104 (1948-йилдан) ва Радост (1984-йилдан) навлари экилади. СуFориладиган ерларда гектаридан 10-16, анFизга экилганида 8-12 ц косил олинади.

Касалликлари :   фузариоз,   бактериоз, аскохитоз, сарик мозаика;

зараркунандалари: чертмакчи кунFизлар, ялангоч шиллик курт, дала кандаласи. Халима Отабойева. Мош Вигна радиата усимлигининг уругидир. Ватани -Хиндистон яримороли. Мошгуруч, мошхурда каби    таомларнинг    асосий масаллигидир.

“Чарос” нави улчами.

тайёр махсулоти.

Мош таркибида оқсил, витаминлар кўплиги, тўйимлилиги, тезпишарлиги билан бошқа дуккакли дон экинлари – ловия, хўраки нўхот ва кўк нўхат сингарилардан устун туради.

Мош таркиби: оқсил – 24–28 фоиз, лизин – 8 фоиз, аргинин – 7 фоиз, витамин В1, РР ва бошқалар.

Организм учун фойдаси

Мош таркибидаги оқсил, айниқса ёш болалар учун фойдали бўлиб, мошдаги триптофан организмда оқсилни синтез қилишга ёрдам беради ва қонда гемоглабиннинг ҳосил бўлишида қатнашади.

Э нг яхши утмишдош Мош республиканинг барча худудларида асосий ва такрорий экин сифатида экилади. Ушбу экин алмашлаб экиш тизимида барча экинлар учун энг яхши ўтмишдош ҳисобланади. Республикада экилаётган дуккакли донлардан соя, хўраки нўхат, горох, ясмиқ экинлари уруғлигини экиш олди иннокулянтлар билан ишлов берилмаса, уларнинг илдизида биологик азот ҳосил бўлмайди. Мош эса республика ҳудудларининг барча тупроқларида аввалдан экиб келинаётгани туфайли тупроқларда биологик азот тўпловчи туганакли бактериялари табиий шаклланади ҳамда кўчат қалинлигидан келиб чиқиб, гектарига соф ҳолда ўртача 120–170 кг айрим ҳолларда 200 кг гача соф азот тўплаши кузатилган. Шунинг учун ҳам ушбу экин майдонлари йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Жумладан, 2018-йилда мош экин майдонлари 213 минг гектарни ташкил этган бўлса, 2021-йилда 232 минг гектар (+20 минг га) майдонга экилган. Дон ҳосилдорлиги ўртача 2,4 ц ортиб, жами 360 тонна дон етиштирилди.

Цанча мош ейиш керак?  Узбекистан  Республикаси тиббиёт ходимларининг тавсиясига кўра бир йилда бир киши 4,3 кг мош истеъмол

қилиши керак. Ҳисоб-китоб қилинса, республикамизнинг барча аҳолисига бир йилда жами 155 минг тонна мош талаб этилади.

Етиштирилган 360 минг тонна мош донининг 200 минг тоннаси Австралия, Афғонистон, Белгия, Ҳиндистон, Хитой, Корея, Туркия, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, БАА ва бошқа мамлакатларга экспорт қилиш имконияти мавжуд. Биргина 2021-йил ҳосилидан 128 минг тонна мош (2020-йилга нисбатан 29 минг тонна кўп) ўртача 0,8 $ АҚШ долларидан, жами 102,5 млн долларга дунёнинг ўндан ортиқ мамлакатларга экспорт қилинган[2].

МОШДАН ЯХШИ^ОСИЛ ОЛИШ УЧУН НИМА КИЛИШ КЕРАК?

Тупроққа ишлов бериш Мошни анғизга такрорий экин сифатида экишда, биринчи экин ҳосили тез йиғиштириб олинади, ер етилиши билан 20– 22 см чуқурликда ҳайдалади, бороналанади, кейин мола бостирилади. Ерда йирик кесаклар ҳосил бўлса, оғир бороналар ёки ҳалқали ғалтаклар билан ишланади. Қатор оралари ишланадиган бўлса, ерни ҳайдамасдан 10–12 см чуқурликда культивация қилиб юмшатилади, кейин бороналаб, ер экишга тайёрланади.

Мошни ўғитлаш Ўғитлаш Мош фосфорли, калийли ўғитларга талабчан такрорий экин сифатида экилганда гектарига 30-40 кг азот, 40–60 кг фосфор, 30–50 кг калий солинади. Азот экиш олдидан кулʼтиватсия қилиниб киритилади. Органик ўғитлардан чириган гўнг гектарига 10–15 тонна солинса, уруғ ҳосили сезиларли даражада ошади. Экиш учун тозалиги 98,5 фоиз, унувчанлиги 92 фоиздан кам бўлмаган юқори синф уруғлари танланади. Экиш анғизда ёзда ўтказилади. Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида такрорий экин сифатида мош экишнинг энг мақбул муддати 15-июндан 10-июлгача бўлган давр ҳисобланади. Жуда кеч экилса, ҳосил совуқдан зарарланиши ёки донлар етилмай қолиши мумкин. Мош уруғлари қатор оралари 45–50 см, 60 см ёки лента усулида қўш қаторлаб ленталар ораси 60 см қилиб экилади. Бунда қўш қаторлар ораси 13–15 см бўлади. Бегона ўтлардан тоза, яхши ишланган далаларда мошни қаторлаб (15 см) экиш мумкин. Экиш замонавий пневматик сеялкаларда ёки СЗ-3,6, СЗП-3,6 дон экиш сеялкаларида 3–4 см, тупроқ қуруқ бўлса, 5–6 см чуқурликка экилади. Дон учун экилганда қаторлаб экишда уруғ экиш меъёри гектарига 12–15 кг, яшил массаси ёки кўк ўғит (сидерат) учун экилганда экиш меъёри 50–60 кг/га оширилади ва ёппасига экилади. Сидерат учун мош август бошларида экилади ва 2–3 марта суғорилади[4,5,6].

Парваришлаш Такрорий экилган мош парвариши қатор ораларини культивация қилиш, бегона ўтлардан тозалаш ва ўсув даврида суғоришдан иборат. Мош ўсув даврида, гуллаш ва дуккак ҳосил бўлиш даврида гектарига 800–1000 м3 меъёрда 1–2 марта суғорилади. Мош сидерат экин сифатида экилганда, дуккакларнинг ҳосил бўлиши билан кўндалангига мола босилади, дискаланади ва 27–30 см чуқурликда ҳайдаб ташланади.

Ҳосилни ўриб-янчиб олиш Мош дуккаклари бир текис етилмайди. Пишган дуккаклар қораяди, донлар ўз навига хос тусга киради. Дуккакларнинг 70 фоизи етилганда ўрим-йиғим бошланади. Ўриш пичан ўргич, ёки ЖБА35 ва бошқа русумли машиналарда ўтказилиб, бирйўла дасталаб кетилади.

Ўсимликлар 3–4 кун мобайнида қуригандан кейин янчиб олинади. Пичан учун экилганда ўсимликлар ёппасига гуллаганда яшил массаси ўрилади. Янчилган, тозаланган уруғлар намлиги 15 фоиздан ортиқ бўлмаган ҳолда қопларда ёки тўкилган ҳолда шамоллатиладиган биноларда сақланади. Июлда экилганда нисбатан 3–4 ц/га кўп ҳосил олинади.

МОШНИНГ ЭКИШ УЧУН ТАВСИЯ ЭТИЛГАН НАВЛАРИ

“Чарос” нави. 2020-йилда Давлат рейестрига киритилган. Нав Бухоро вилояти “Евро синар” МЧЖ мойли экинлар илмий маркази томонидан яратилган. Мошнинг “Чарос” нави муаллифи Ш.Шодиев. Нав иссиққа ва касалликларга чидамли ўрта шўрланган ерларда етиштириш учун мос. Вегетатция даври ўртача 70 кун давомида тик ўсувчан бўлиб, бўйи 65-72 см поясида 35 дан ортиқ дуккаклар шакилланади. Ҳар бир дуккакда 10-12 дон уруғ мавжуд. 1000 дона уруғ вазни 71,6-76 г доннинг кўриниши зайтун ранг тусда ялтироқ дуккаклар ер устида 15-17 см балантда жойлашади, ҳамда асосий дуккаклар ўсимликнинг теппа қисмида жойлашуви йиғим техника ёрдамида амалга оширилишига эришилади. Ўсимликнинг дуккаклари тўлиқ пишиб етилгандан сўнг далада чатнаб тўкилмайди, бу ўз навбатида ҳосил нобут бўлмаслигини олдини олади. Мошнинг етилган дуккаклари қорамтир қизғиш рангда бўлади. Алмашлаб экиш тизимида мош экини ўтмишдош экин тури ҳисобланади. Мош бошоқли дон ва сабзовот ҳамда қатор экинлардан кейин такрорий экин сифатида ишлатилиши мақсадга муофиқдир.

“Дурдона” нави 2011-йилда Давлат рейестрига киритилган. Пишиш даври (ўсув даври) 65–70 кунга тўғри келади. Дуккаклари поясининг устки қисмида шаклланиши (25–30 дона) терим жараёнини енгиллаштиради. Ҳосилдорлик 20,8 ц/га. 1000 та уруғ вазни 60 г. оқсил 18,7 фоиз ва крахмал 1,7 фоизни ташкил этади.

“Наврўз” нави 2005-йилда республика ҳудудида экишга тавсия этилган. Нав якка танлов йўли билан яратилган. Пишиш даври 90–95 кун, ҳосилдорлиги 14–16 ц/га, ўсимлик бўйи 95–100 см, уруғда оқсил миқдори 22–24 фоиз, 1000 дона уруғ вазни 60–65 г., поя кўриниши-штамбли, гули сариқ, эртапишар нав, экиш муддати такрорий экинда 20-июнгача, уруғ экиш меъёри 10–12 кг.

“Зилола” нави 2008-йилда Давлат рейестрига киритилган. Тўлиқ пишиш даври 90–95 кун. Дуккаклари поясининг устки қисмида шаклланади (20–25 дона) ва терим учун қулай. Ҳосилдорлиги 20,0–25,0 ц/га ташкил этади. 1000 та уруғ вазни – 72 г. Баҳорда ҳамда анғизда экишга ва тўлиқ ҳосил олишга яроқли.

Хулоса. Бухоро вилояти иқлим шароитига ерларининг мелиоратив ҳолатига синовдан ўтган интенсив типдаги “Чарос” нави ўзининг сер ҳосиллиги, ўртача ҳосилдорлик 27,0 – 31,0 ц/га 1000 дона дон оғирлиги 72,0 – 75,0 г нав ўзининг касалликларга ётиб қолишга чидамлиги билан ажралиб туради. Ҳосилни пишиб йиғиш тириб олгунга қадар чатнаб тўкилиб кетилишига

ўта чидамлидир. Такрорий экин сифатида экилганда ҳосилни униб чиқиб, тўлиқ пишгунга қадар ўртача 72 кунни ташкил қилади. Навнинг ўзига хос хусусиятларидан бири экин бўйининг баланд бўлиши ва асосий туганаклари ер устидан 15-17 см баландда жойлашганлиги, мош дуккаклари тўлиқ пишиб этилганда барглари қуриб қолади, тўлиқ пишиб етилган дуккаклари қорамтир – қизғиш рангда бўлади ва бу ўзнавбатида комбайнлар ёрдамида йиғиштириб олинади.

Фойдаланилган адабиётлар

  • 1.    Авлиёқулов А.Э. -“Мамлакатимиз деҳқончилик тизими истиқболлари”. Монография. - “NISHON NOSHIR” нашриёти., Тошкент-2015., 600 б.

  • 2.     https://agro-olam.uz/mosh-etishtirish/

  • 3.     http://www.agriculture.uz/for_farmers

  • 4.    “Томчилатиб суғоришда ғўза ва унинг мажмуасига кирувчи экинларни парваришлаш бўйича тавсиялар” Тошкент 2009 й. Шамсиев А.С. - Қатор орасини мулчалаб суғориш орқали ғўзанинг сув истеъмолини мақбуллаштириш. //Докторлик диссертацияси автореферати. – Тошкент-2015., 1-22 б.

  • 5.    Israelsen, O.W. -1932. (1st Edition). Irrigation Principles and Practices. John Wiley, New York.

  • 6.    F U Zhurayev, G' F.Khamroyev, I F. Khamroyev, Z. Khaydarova, I. Ibodov. The Usage Of A Combined Machine In The Process Of Preparing The Land For Planting // Conmechydro - 2021. IOP Conf. Series: Materials Science and

  • 7.    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-март, ПҚ-179-сон Қарори. Пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ва ҳосилдорликни ошириш, суғоришнинг янги технологияларини жорий этишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида.

  • 8.    Сулейменов М.К. Акшалов К.А. Взаимодействие севооборота и уровня агротехника возделқвания полевых культур // Ноу-тилл и плодосмен-основа

    аграрной политики поддаржки ресурсосберегаюўего земледелия для интенсификации устойчивого производства: Тез. докл. Меж. Науч. Конф. 8-10 июля.2009. Астана-Шортанды 2009.С. 252-258.

  • 9.    Муҳамедов У. Тиллаев Р. Ўзбекистоннинг турли тупроқ-иқлим шароитида такрорий экинларнинг самарадорлигини ошириш йўллари // Пахта мажмуидаги зироатлар етиштириш технологиясининг аҳволи ва ривожлантириш истиқболлари.- Тошкент 1996- Б. 245-249.

  • 10.    Турсунходжаев З.С. Болкунов А.С. Пути увеличения производства разнообразних кормов и зерна в хлопкових севооборотах « Круглогодовое использование орошаемих земель » - Союз НИИХ Тошкент 1981. Труды Союз НИИХ вып.46.с-4-8.

Engineering Scopus.

Список литературы Бухоро вилояти шароитида мошни такрорий экин сифатида етиштириш агротехнологияси

  • Авлиёқулов А.Э. -"Мамлакатимиз деҳқончилик тизими истиқболлари". Монография. - "NISHON NOSHIR" нашриёти., Тошкент-2015., 600 б.
  • https://agro-olam.uz/mosh-etishtirish.
  • http://www.agriculture.uz/for_farmers.
  • "Томчилатиб суғоришда ғўза ва унинг мажмуасига кирувчи экинларни парваришлаш бўйича тавсиялар" Тошкент 2009 й. Шамсиев А.С. - Қатор орасини мулчалаб суғориш орқали ғўзанинг сув истеъмолини мақбуллаштириш. //Докторлик диссертацияси автореферати. - Тошкент-2015., 1-22 б.
  • Israelsen, O.W. -1932. (1st Edition). Irrigation Principles and Practices. John Wiley, New York.
  • F U Zhurayev, G' F.Khamroyev, I F.Khamroyev, Z. Khaydarova, I.Ibodov. The Usage Of A Combined Machine In The Process Of Preparing The Land For Planting // Conmechydro - 2021. IOP Conf. Series: Materials Science and Engineering Scopus.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-март, ПҚ-179-сон Қарори. Пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ва ҳосилдорликни ошириш, суғоришнинг янги технологияларини жорий этишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида.
  • Сулейменов М.К. Акшалов К.А. Взаимодействие севооборота и уровня агротехника возделқвания полевых культур // Ноу-тилл и плодосмен-основа аграрной политики поддаржки ресурсосберегаюўего земледелия для интенсификации устойчивого производства: Тез. докл. Меж. Науч. Конф. 8-10 июля.2009. Астана-Шортанды 2009.С. 252-258.
  • Муҳамедов У.Тиллаев Р. Ўзбекистоннинг турли тупроқ-иқлим шароитида такрорий экинларнинг самарадорлигини ошириш йўллари // Пахта мажмуидаги зироатлар етиштириш технологиясининг аҳволи ва ривожлантириш истиқболлари.- Тошкент 1996- Б. 245-249.
  • Турсунходжаев З.С. Болкунов А.С. Пути увеличения производства разнообразних кормов и зерна в хлопкових севооборотах " Круглогодовое использование орошаемих земель " - Союз НИИХ Тошкент 1981. Труды Союз НИИХ вып.46.с-4-8.
Еще
Статья научная