Дастхат тушунчаси ва уни ўрганишнинг муим жиатлари
Автор: Эргашов У.
Журнал: Теория и практика современной науки @modern-j
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 6 (84), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мақолада дастхат тушунчаси хақида маълумот берилган. Шунингдек, дастхатни ўрганишнинг муҳим жиҳатлари тадқиқ этилган.
Дастхат, лингвистика, она тили, миллий қадрият
Короткий адрес: https://sciup.org/140295122
IDR: 140295122
Текст научной статьи Дастхат тушунчаси ва уни ўрганишнинг муим жиатлари
Калит сўзлар: дастхат, лингвистика, она тили, миллий қадрият.
Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб, она тилимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва таъсирини кучайтириш, уни том маънода миллий қадриятга айлантириш борасида катта ишлар амалга оширилди. Ўзбек тилининг қўлланиш доираси сезиларли даражада кенгайди. Уни илмий асосда ривожлантиришга қаратилган тадқиқотлар, ўқув қўлланмалари, янги луғатлар яратилганлиги бунинг исботидир.
Шундай булса-да, турли булим ва тармоцларда уз ечимини кутаётган муаммолар ҳам бор. Жумладан, услубшунослик соҳасида мунозарали жиҳатлар йўқ эмас. Халқимиз муомала маданиятида ижобий истак мазмунини ифодаловчи нутқий бирликлар фаол қўлланиб келинади. Дуо ҳамда нутқий этикетлардан ташқари, шундай ижобий истак мазмунини ифодаловчи нутқий бирликларни ўзида мужассам этган дастхатлар ҳам борки, бугунги кунда у тадқиқотчилар эътиборидан четда қолиб келмоқда. Дастхатлар нутқ услублари доирасида узига хос лексик-семантик хамда грамматик хусусиятлари билан ажралиб туради. Аммо дастхатларни тадқиқ этиш фақат соф тилшунослик фани учунгина эмас, балки социолингвистика, психолингвистика, коммуникатив тилшунослик каби оралиқ соҳалар учун хам мухим ахамиятга эгадир[1].
Кишилар ижтимоий қизиқишлари орқали пайдо бўладиган фаолият (санъат, ҳунар, спорт, адабиёт, илм, сиёсат ва ҳоказо) билан доимий шуғулланиб келганлар. Ҳар бир фаолият турининг етук устаси, кўпчиликнинг ҳавасини келтирган намояндалари бўлади. Бу эса муайян турдаги фаолият билан шуғулланувчи арбоб даражасига етишишни истаганларни ўз орқасидан эргаштириши табиий, яъни кишилар (мухлислар) улардан ҳеч бўлмаганда дастхат олишга ҳаракат қиладилар. Ана шу дастхатларда биринчи навбатда дастхат берувчининг шуғулланаётган фаолият турининг “соя”сини кузатиш мумкин. Чунки ҳар қандай фаолият тури инсондан ўзига хос руҳий кечинма ва муайян кўникмаларни талаб қилади. Оқибатда бу кўникмалар ҳар бир фаолиятда ички узига хос цоидалар ва хулц-атвор меъёрларида, яъни кишиларнинг ижтимоий маркерларида ўз аксини топади. Дастхатларда кишиларнинг ички нутқи: тилак, эътироф ва хулоса ифодаловчи фикрлари, туйғу ва кечинмалари ифодаланади. Унинг матнида бевосита адресантнинг тилдан қандай фойдаланиши кузатилади. Шундай экан, дастхатлар матнини, яъни дастхат берувчининг нутқини тадқиқот марказига олиб кириш ва уни атрофлича, тўла-тўкис тадқиқ этиш учун биргина тилшуносликнинг ўзи ожизлик қилади. Бунга дастхат берувчининг ижтимоий мавқеи, дастхат бериш жараёнидаги ҳолати, ўзига хос пресуппозициялар ва ўзаро мулоқот жараёнининг руҳий, миллий, ижтимоий, ҳудудий хусусиятларга эга эканлиги сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам бу муаммони тадқиқ этишда тилшуносликнинг ижтимоий фанлар билан муайян жабҳада ўзаро яқинлашуви натижасида пайдо бўлган янги социолингвистика, психолингвистика, этнолингвистика каби туташ соҳалардан фойдаланишга тўғри келади. Чунки фанларнинг мана шундай туташ[2] нуқтаси кишиларнинг тадқиқ этиш ўта мураккаб бўлган ички нутқини акс эттирувчи дастхатларнинг асл моҳиятини ва ўзига хос қонуниятларини атрофлича ўрганиш имконини беради.
Ўзбек тилшунослигида тилнинг социолингвистик хусусиятларига оид мавзуда Р. Қўнғуров, Э. Бегматов, Б.Ўринбоев, А. Нурмонов, Ё.Тожиев, Н. Маҳмудов, С. Мўминов, Ш. Искандарова, М. Саидхонов, А. Омонтурдиев каби олимлар бир қатор изланишлар олиб борганлар[3]. Давлат арбоблари, олимлар, ёзувчи ва шоирлар ҳамда бошқа ижтимоий гуруҳ вакиллари томонидан ёзиладиган дастхатлар ҳам бир қатор социолингвистик хусусиятларга эга.
Дастхат ўзбек тилида бир неча тушунчани билдиргани учун унинг луғавий маънолари ҳақида тўхталиб ўтишимизга тўғри келади. Чунки ҳар қандай инсоннинг қўли билан ёзилган ёзув биз ўрганаётган мавзунинг объекти бўла олмайди. Бунинг учун биз дастхат тушунчасига ойдинлик киритиб, уни маълум даражада чегаралаб оламиз.
Дастхат - (ф+а) دست خط қўл билан битилган).
Шахснинг ўз қўли билан ёзилган хати[4].
“Автограф, дастхат. Ҳар бир шахс ёки ёзувчининг ўз қўли билан ёзган хати.
Атокли шахслар, илм-фан, санъат, адабиёт хамда давлат намояндаларининг турли музей, институт, архив ёки айрим шахсларда сақланадиган ёзувлари автографнинг қимматли ёдгорлиги, намуналаридир. Масалан, Ҳамза, Абдулла Қодирий, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Ҳамид Олимжон каби таниқли ижодкорларнинг шахсий архив ёки адабиёт музейларида сақланаётган асарларининг қўлёзмалари ҳамда китобларига эсдалик учун ёзиб берган дастхатлари, автограф намуналари шулар жумласидандир”[5]. Биз ана шулардан келиб чиқиб, дастхатни “шахснинг ўз қўли билан ёзган ёзуви ёки имзоси”, яъни автограф нуқтаи назаридан тадкик этамиз.
Дастхат битган кишилар турли касб-кор эгалари булганлиги сабабли, уларнинг дастхатлари бир-биридан функционал жихатдан хосланади ва аҳамиятлилиги, фаоллиги нуқтаи назаридан уларни шартли равишда куйидагича тасниф килиш мумкин:
-
1. Давлат арбоблари дастхатлари
-
2. Ёзувчи ва шоирлар дастхатлари
-
3. Олимлар дастхатлари
-
4. Санъаткорлар дастхатлари
-
5. Спортчилар дастхатлари
Мазкур адресантларнинг дастхатлари бир-биридан кескин фаркланади. Унда тил бирликлари хам узига хос тарзда кулланилади.
Дастхатлардаги адресант-адресат уртасидаги муносабат факат ахборот ташишдан иборат эмас. Дастхатлардаги ҳар бир матн маълум бир функцияси билан адресатга ижобий таъсирини ўтказади. Зеро, дастхатларда матннинг хажми эмас, мазмуни мухимрок урин эгаллайди.
Юқоридаги белгиларига кўра дастхатларни шартли равишда қуйидаги икки турга булиш мумкин:
Чунки ҳар бир дастхатнинг ғоявий мазмунини ана шу жиҳатлар ташкил этади.
Адабиётлар:
-
1. Сулаймонов М.М. Ўзбек тилидаги дастхатларнинг
2009. –Б.3.
-
2. Мўминов С. Ўзбек мулоқот хулқининг ижтимоий-лисоний
хусусиятлари. Филол. фанлари д-ри дис ... автореф. – Т., 2000.-Б.16.
-
3. Қаранг: Қўнғуров Р., Бегматов Э., Тожиев Ё. Нутқ маданияти ва услубияти асослари. – Тошкент: Ўқитувчи, 1992. – Б.160; Бегматов Э.
-
4. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. I том. – Тошкент, “Ўзбекистон
Миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2006. – Б.574.
-
5. Ҳотамов С., Саримсоқов Б. Адабиётшунослик терминларининг қисқача изоҳли луғати. – Тошкент, 1979. – Б.8.
социолингвистик тадқиқи. Филол. фанлари номзоди дис.... автореф. – Т.,
Ҳозирги ўзбек адабий тилининг лексик қатламлари. – Тошкент: Фан, 1985. – Б.199; Ўринбоев Б. Сўзлашув нутқи. – Тошкент: Фан, 1979. – Б.36; Маҳмудов Н. Ўзимиз ва сўзимиз. – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1997. – Б.110; Мўминов С. Ўзбек мулоқот хулқининг ижтимоий-лисоний хусусиятлари. Филол. фанлари. д-ри. дисс. автореф. – Тошкент, 2000; Искандарова Ш. Ўзбек нутқ одатининг мулоқот шакллари. Филол. фанлари номзоди. дисс... автореф. – Самарқанд, 1993. – Б.26; Саидхонов М. Новербал воситалар ва уларнинг ўзбек тилида ифодаланиши. Филол. фанлари номзоди. дисс... автореф. – Тошкент, 1993. – Б.26; Омонтурдиев А. Ўзбек нутқининг эвфемик асослари. – Тошкент, 2000.
Список литературы Дастхат тушунчаси ва уни ўрганишнинг муим жиатлари
- Сулаймонов М.М. Ўзбек тилидаги дастхатларнинг социолингвистик тадқиқи. Филол. фанлари номзоди дис.. автореф. - Т., 2009. -Б.3.
- Мўминов С. Ўзбек мулоқот хулқининг ижтимоий-лисоний хусусиятлари. Филол. фанлари д-ри дис.. автореф. - Т., 2000.-Б.16.
- Қаранг: Қўнғуров Р., Бегматов Э., Тожиев Ё. Нутқ маданияти ва услубияти асослари. - Тошкент: Ўқитувчи, 1992. - Б.160.
- Бегматов Э. Ҳозирги ўзбек адабий тилининг лексик қатламлари. - Тошкент: Фан, 1985. - Б.199.
- Ўринбоев Б. Сўзлашув нутқи. - Тошкент: Фан, 1979. - Б.36.
- Маҳмудов Н. Ўзимиз ва сўзимиз. - Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1997. - Б.110.
- Мўминов С. Ўзбек мулоқот хулқининг ижтимоий-лисоний хусусиятлари. Филол. фанлари. д-ри. дисс. автореф. - Тошкент, 2000.
- Искандарова Ш. Ўзбек нутқ одатининг мулоқот шакллари. Филол. фанлари номзоди. дисс.. автореф. - Самарқанд, 1993. - Б.26.
- Саидхонов М. Новербал воситалар ва уларнинг ўзбек тилида ифодаланиши. Филол. фанлари номзоди. дисс.. автореф. - Тошкент, 1993. - Б.26.
- Омонтурдиев А. Ўзбек нутқининг эвфемик асослари. - Тошкент, 2000.
- Ўзбек тилининг изоҳли луғати. I том. - Тошкент, "Ўзбекистон Миллий энциклопедияси" Давлат илмий нашриёти, 2006. - Б.574.
- Ҳотамов С., Саримсоқов Б. Адабиётшунослик терминларининг қисқача изоҳли луғати. - Тошкент, 1979. - Б.8.