Дорили профилактикани замонавий жиҳатлари: фокусда ножўя реакциялар

Автор: Мамасолиев Неъматжон Солиевич

Журнал: Re-health journal.

Рубрика: Профилактическая медицина

Статья в выпуске: 2 (14), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мақолада дориларни фармакотерапевтик самарасини ошириш йўллари кўрсатилган. Дорилардан кузатилиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар, уларни келтириб чиқарувчи омиллар, препаратларнинг ўзаро таъсири турлари, дорилар таъсирида сўрилмовчи комплексиялар ва холат бирикмаларни хосил бўлишлари механизмлари келтирилган. Дориларнинг терапевтик таъсир доираси мохияти шархлаб кўрсатилган.

Дориларни фармакотерапевтик ножўя таъсирлари, фармакокинетика, полипрагмазия, нормал микрофлорани ўзгариши

Короткий адрес: https://sciup.org/14124690

IDR: 14124690

Текст научной статьи Дорили профилактикани замонавий жиҳатлари: фокусда ножўя реакциялар

Дориларни фармакотерапевтик самара беришини асосий ёки бош деб аталади.

ЖССТ бўйича тавсия этилган дори моддасини организм учун пайдо қиладиган ҳар қандай реакцияси (зарардан ёки ножўя таъсир организм учун) дорининг ножўя таъсири деб қабул қилинади.

Ножўя таъсирлар 4-29% холларда кузатиш мумкин ножўя таъсирларини пайдо бўлиши инсоннинг индивидуал хусусиятларига, ёшига, жинсига, касалликни оғир ёки енгил кечишига, дорининг фармакодинамика ва фармакокинетикасига, дозалик, узоқ ёки қисқа вақт қабул қилинишига, дори препарати қай йўл билан организмга киритишига ва х.к. ларга боғлиқ бўлади.

Оғирлиги бўйича дориларнинг ножўя таъсирлар

  • -    Таъсирлар шундай таъсирларки дорининг дозаси ҳам рол ўйнамаган ҳолда беморни ўлимга олиб келади, ёки уни тезда шифохонага ёткизилишига мойил қилади ёки узоқ вақт даволанишига олиб келади, ёки ногиронликка олиб келади ва х.к.

  • -    таъсир юқоридаги холатларга олиб келмайдигон таъсирларидир.

Яна дориларни кутилмаган ножўя таъсирлари ҳам фарқланади. Бу шу дорини инструкциясида кўрсатилмаган ножўя таъсирдир. Дориларнинг ножўя таъсирларини экспертлар қуйидагича таьрифлайди:

Тип А да буладиган реакциялар дорини дозасига бoFлиц булади. Шу боис, хар бир бемор учун индивидуал доза танланса, бу асорат учрамаслиги мумкин. Бу типда леталность жуда оз. Агар препаратни дозаси оширилса, бу реакциялар тезлиги ва огирлиги ошади.

Тип В (кутилиши мумкин булмаган реакциялар)

Бу реакциялар иммунологик табиатга эга бўлиб, бронхиал астманинг атопик турида, дерматит, экзема, аллергик ринит, овцат аллергияси учрайди.

Купрок аллергия берувчи препаратларга беталактам антибактериал препаратлар, махаллий анальгетиклар, фитопрепаратлар киради. Энг oFири Лайелла ва Стивен-Джонсон синдромларидир.

Лайелла синдроми - (эпидермал некролиз) жуда огир аллергик реакция булиб интоксикация кучли булади, тери тотал зарарланади ва 70% гача бу улим билан тугайди.

Стивен-Джонсон синдроми - бунда хам интоксикация булади, лекин терининг зарарланиши тотал бўлмай, ўчоқли бўлади. Бунда лабнинг шиллиқ қавати, оғиз бўшлиғи ва буринни шиллиц цавати зарарланади.

Бу синдромда летальность 30% ни ташкил цилади. Бу синдром купроц сульфаниламидларни, диуретиклар, гипогликемик дориларни цабул цилинганида кузатилади.

Тип В реакция булганида бу дорининг беришни тухтатиб, сунг хеч хам уни шу беморда цулламаслик керак.

Тип С (химик реакция)-бу дориларни узоц вацт цабул цилганида келиб чицади. Шу дорига урганиб цолиши шу типдаги реакция бир дорини урганиб цолинганида руй беради.

Бунга наркотик анальгетиклар, психостимуляторлар, барбитуратлар, психотроп таъсирига эга препаратлар кириши мумкин.

Булар белгиларда эмоционал узгаришларни олиб келади.

Тип Д реакция - бу бирор препаратни цабул цилганидан кейин уни тухтатганда бир неча ойлардан сунг руй бериши мумкин.

Тип Е - дорига индивидуал сезувчанлик бузилади.

Дори препаратларни ножуя таъсирларини келтириб чи^арувчи омиллар

  • -    дори препаратнинг ножуя таъсири дори препаратини дозасини оширганда ва узоц вацт уни цабул цилганларда учрайди.

  • -    дорининг ножуя таъсири купрок ёш болаларда ва кексаларда кузатилади, чунки кекса ва ёшларда элименациянинг физиологик механизмлари поёнига етмаган, оқсиллар билан дориларни бирикиши сусайган булади.

  • -    дори моддаларнинг экскрезияси ва метоболизмда цатнашувчи ички аъзоларда улар куп ривожланиши мумкин.

Жигар касалликларида ножуя таъсирлар жигарда биотрансфор-мацияланувчи препаратларни (лидокаин, морфин, барбитуратлар, антикогулянтлар ва х.к ) цабул цилганда кузатилади.

Буйрак касалликлари хам дориларни фармакокинетикасини узгартириб юбориши мумкин. Бу препаратларга дигоксин, нитрофуран бирикмалари, аминогликозидлар, этакрин кислота, фуросемид ва бошцалар кириши мумкин.

Уремияда барбитурат ва наркотик анальгетикларга МНС-ни сезувчанлиги ошади.

  • -    беморларнинг огир холатдаги хам хавфли омилларидандир;

  • -    яна бу хол хомиладорда, гипотрофикларда учраши мумкин;

  • -    пациентни наслиятга мойиллиги;

  • -    полипрагмазия хам хавфли омил

Дори моддаларнинг узаро таъсири

Бир ёки бир нечта дори моддаларининг бир пайтда ёки бирин-кетин цабул цилганда фармакологик самараси узгаришига дори моддаларнинг узаро таъсири дейилади.

Рационал комбинацияли холат шуки, бунда дори моддаларнинг самарадорлиги ошади ва ножуя таъсири камаяди. Норационал терапияда эса бу холат аксинча намоён булади.

Дори моддалариниг узаро таъсири турлари

Механизми буйича одатда фармакокинетик ва фармакодинамик дори моддалари узаро таъсири бор.

Фармакокинетик узаро таъсирда. Битта препаратни 2-чи препаратни фармакокинетик жараёнларига (сўрилиши, бўлиниши, метоболизм, чиқариши ва х.к) таъсири ётади !

Бунда дори моддасининг плазмадаги концентрацияси узгаради. Фармакодинамик узаро таъсирда битта дори моддасини 2-чисини фармакологик фаоллигига таъсири тушинилади.

Бунда плазмадаги дорининг концентрацияси узгармайди. Фармакодинамик узаро таъсирда битта дори моддаси иккинчисининг таъсирини узгартиради.

Яна фармацевтик узаро таъсир хам булиб, бунда дори моддалари узаро физико-кимёвий механизм орқали организмга тушмай туриб таъсир қилиши ва у фармацевтик кимё томонидан урганилиши тушинилади.

Дориларнинг узаро таъсири цуйидагиларни келтириб чикаради:

  • - 2 тадан битта препаратни таъсири ё камаяди ёки бутунлай йухолади -

  • антогонизмни;
  • -    Бир куламда дори комбинациясини самарасини ошиши - синергизмни;

Бир хуламли таъсир натижаси хуйидагича булади:

  • -    Суммация яьни 2та дори препарати комбинациясининг самараси, алохида препаратларнинг суммасига тенг булса - АБ=А+Б;

  • -    Потенциаланган яьни 2та дори препаратини комбинациясидаги самара юхори булиб, алохида препаратларнинг суммасидан юхори булса - АБ>А+Б;

  • -    Оддий таъсир , 2та дори препарати комбинацияси самараси, алохида препаратлар самараси суммасидан кам булса - А<АБ>Б.

Суммацияда ва потенциаланганда нафахат терапевтик самара, балки ножуя таъсирлар хам ошади.

Дори моддаларнинг фармакокинетик узаро таъсири

Дориларни сўрилгандан сўнг ўзаро таъсири ҳар хил йўллар билан бўлади: хелат бирикмалари ҳосил бўлиши, рНни ўзгариши, ичакдаги нормал микрофлорага таъсир, ичакнинг шиллих хавати зарарлантириш, ошхозон-ичак трактини моторикасини узгартириши, гликопротеин-Р-га таъсир ва х.к.

Тизимлар ва хелат бирикмалари хосил булиниши.

Ошхозон-ичак тизимида сурилмовчи комплексиялар ва хелат бирикмалари хосил булади.

Ошкозондаги рН ни ўзгариши

Маьлумки, ионлашмаган дори воситалари липофил булади ва ошхозон-ичак тизимида яхши сурилади. рН-ни ортихлиги буш кислоталарни ионланилишини оширади ва буш асослари ионизациясини суслаштиради.

Шу боис, биринчисини сурилиши сусаяди, иккинчисини кучаяди.

Ошкозон-ичак тизимидаги нормал микрофлорани узгариши. Бу тизимдаги нормал микрофлора дори моддаларини сурилишида фаол хатнашади. (Масалан дигоксинни, эстерогенларни). Антибактериал дори воситалари, айниқса кам таъсир хилувчилари ошхозон-ичак тизимидаги нормал микрофлорага таъсир килиб, шу дори воситасини сурилишини узгартириши мумкин.

Ичакнинг шиллик қаватини зарарланиши. Ўсмаларни даволовчи цитостатиклар ичак шиллиқ қаватига таъсир қилиб, бошқа моддаларни сўрилишини секинлаштиради. Масалан, циклофосфамид, винкристин, дигоксин сўрилиши сусайтиради.

Ошқозон-ичак тизими маторикасини ўзгариши. Дори моддасини сўрилиши секинлаштиради ёки умуман сўрдиртирмайди.

Моторикани кучайиши сўрилишини оширади.

Бўлинганда дори моддаларининг ўзаро таъсири. Бунда ўзаро таъсир плазма оқсилларига боғлиқ бўлади. Бунда кучсиз кислоталар альбумин билан ва кучсиз асослар α1 гликопротеинлар билан боғланадилар.

Метоболизмда дори моддаларининг ўзаро таъсири. Ҳозирда 300дан кўп дори моддалари бошқа дори моддаларини метоболизмига таъсир қилади. Бунда дори моддаси айрим холларда метоболизм ферментларини фаоллигини оширади (индукция) ёки сўндиради (ингибирлайди).

Дори воситаларни ўзаро таъсирига таъсир этувчи омиллар. Бу фактор (омилларга) бемор ёши хамроҳ касалликлар, полипрагмазияни мавжудлиги, берилаётган дори моддаларининг таъсир доираси киради.

Беморнинг ёши . Дори моддаларнинг ўзаро таъсири кўпроқ чақалоқларда ва кексаларда кузатилади. Бу дориларни фармакокинетикасига боғлиқ. Чунончи чақалоқларда дори моддаларнинг сўрилиши, метоболизми, бўлиниши ва организмдан чиқарилиши такомиллашган эмас, кексаларда эса ошқозон-ичак тизими, жигар ва буйракларни ёши туфайли ўзгаришлар ҳисобига юқоридаги жараёнларни секинлаши рўй беради. Кексаларни марказий асаб тизими наркотиклар, анальгетикларга ўта сезувчан, ичаклар ва сийдик пуфаги эса холиноблокаторларга кексаларда яна хамроҳ касалликлар кўп учрайди. Шу боис уларга кўп дори ёзилади ва натижада полипрагмазияга йўл қўйилади.

Шу боис, чақолоқ ва кексаларда дори танлашда шу жихатларга эьтибор бериш керак.

Хамроҳ касалликлар . Хамроҳ касалликлар мавжуд бўлганида қуйидаги холатлар юз беради:

  • -    Сурункали юрак етишмовчилиги, жигар ва буйрак касалликларида дори воситаларини фармакокинетикаси ўзгариши туфайли қон плазмасидаги оқсилларнинг синтези пасаяди (ичакларни шиллиқ қавати зарарланганлиги туфайли);

  • -    Дори моддаларининг (метоболизм ферментлар индуктор ва ингибитор-лари) узоқ вақт қабул қилиши оқсил билан бирикиш жараёнида бошқа дори препаратини сиқиб чиқарилиши;

Полипрагмазия . Агар беморга 2та дори воситасини берганда ўзаро таъсир 3-5% ташкил қилса, 10 та дорини берганда эса бу кўрсаткич 20% ни ташкил этади.

Дорининг терапевтик таъсир доираси. Агар дори воситасида терапевтик диапазон қисқа бўлса, унда дориларни ўзаро таъсири юқори бўлади. Агар шу дориларни дозасини бироз оширилса, унда ножўя таъсирлар пайдо бўлади, хатто интоксикациягача

Список литературы Дорили профилактикани замонавий жиҳатлари: фокусда ножўя реакциялар

  • Аляутдин Р.Н. Фармакология олий ўқув юртлари учун дарслик – М ГЭОТАР- Медиа, 2004 й.
  • Бекетев А.И. - Фармакология бўйича маъруза курслар (талабалар учун ўқув қўлланма). Симферополь, 2008 й.
  • Белоусов Ю.Б, Леонова М.В. Клиник фармакология асосилари ва самарали фармакотерапия М. 2002 й.
  • В.Г.Кукеса, А.К.Стародубцаева. Клиник фармакология ва фармакотерапия,М. ГЭОТАР- Медиа, 2013 й.
  • Гаевий М.Д., Петров В.И., Гаевая Л.М. - Фармакология. Олий ўқув юртлари учун дарслик., Ростов Н /Д., 2008 й.
  • Зайцева О.В. Педиатр амалиётда антигистамин препаратлари Москва 2006 й.45 бет.
  • Огородова Л.М., Петровский Ф.И., Петровская Ю.А. Бронхиал астмани клиник фармакологияси. М.Атмосфера, 2002 й.
Статья научная