Ер муносабатларида хориж тажрибаси ва ўзбекистон амалиёти
Бесплатный доступ
Мақолада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш бўйича хориж тажрибалари ёритилган. Шунингдек, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш борасида республикамизда амалга оширилаётган чора-тадбирлар дастурлари таҳлил қилиниб, ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва тупроқ унумдорлигини яхшилаш бўйича таклифлар берилган.
Қишлоқ хўжалиги, ер, ер ресурслари, суғориладиган ерлар, мелиорация, тупроқ унумдорлиги, ер ислоҳоти, концепция
Короткий адрес: https://sciup.org/14127512
IDR: 14127512
Текст научной статьи Ер муносабатларида хориж тажрибаси ва ўзбекистон амалиёти
Кириш. Қишлоқ хўжалигида ер ресурслари ишлаб чиқариш муносабатларини ташкил этишнинг устувор аҳамият касб этувчи омилларидан ҳисобланиб, унинг ўзига хос хусусиятлари ушбу соҳада маҳсулот ишлаб чиқариш қобилиятини белгилаб бериш имкониятини вужудга келтиради. Ер ресурсларининг бу турдаги хусусиятлари қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқаришнинг миқдор ва сифат кўрсаткичларига бевосита таъсир кўрсатади. Шу сабабли мамлакатимизда мавжуд ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш унумдор ҳудудлар ва ўрмон фондини муҳофаза қилиш нафақат иқтисодий жиҳатдан, балки экологик нуқтаи-назардан муҳим ва долзарб ҳисобланади.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили. Ердан самарали фойдаланиш бўйича назарий ва методологик асослари кўплаб чет эл ва республикамиз олимлари, назариячи ва мутахассис-амалиётчилари томонидан яратилган. Хусусан, мазкур муаммо Max Weber ва ҳозирги замон тадқиқотчи олимлари Karen E., Steve Padgett Vásquez, Jaap Jan Schröder, Dunstan Gabriel Msuya, Mohamed Ali Mohamed, Tilman, D., Cassman, K.G., Matson, P.A., Naylor, R. and Polasky, S, Kotschi, J, Gerbens-Leenes, P.W. and Nonhebel, S., Oleson, J.E. and Bindi, M. ва бошқалар томонидан тадқиқ этилган [10].
Шунингдек, ер муносабатлари ва ердан самарали фойдаланиш масалалари Долматова О.Н., Захарова А.Е., Югай А.М., Милосердов В.В., Петриков А., Узун В., Садков В., Попова О., Юданов А.Ю. ва бошкаларнинг ишларида куриб чикилган [10].
Ер муносабатларини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари республикамиз олимлари Р.Ҳусанов, Ў.Умурзоқов, Ҳ.Абулқосимов, А.Алтиев, А.Раҳимов, Б.Султанов, Р.Ташматов ва бошка олимлар тадкикотларида уз аксини топган [4-9].
Тадкикот методологияси сифатида мамлакатимизда кишлок хужалигида ислоҳотларни жадаллаштириш, жумладан ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларида белгиланган тадбирлар, илмий асарларда илгари сурилган ғоялар, лойиҳа мавзуси бўйича илмий тадқиқот изланишларини олиб бораётган хорижий ва республикамизнинг йирик аграр иқтисодчи олимларининг илмий карашлари хизмат килади.
Ушбу мақола мавзусини ёритишда статистик, таққослама, гуруҳлаш, эксперт баҳолаш, тахлил ва бошка усуллардан фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар. Ўзбекистон Республикасида мавжуд бўлган ер тоифалари бўйича қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун мўлжалланган ерларга ҳам ҳудуди, ҳам аҳамияти жихатидан устуворлик берилган.
2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг умумий майдони 20236,3 минг гектарни, шундан ҳайдаладиган ерлар 3988,5 минг гектарни, кўп йиллик дарахтзорлар 383,1 минг гектарни, бўз ерлар 76,0 минг гектарни, пичанзор ва яйловлар 11028,3 минг гектарни, бошка ерлар 4760,4 минг гектарни ташкил этади [3].
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ер ва сув муносабатларини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини оптималлаштириш ва уларни ажратишнинг соддалаштирилган тартибини куллаш, ер-сув ресурсларидан фойдаланишда бозор механизмлари, инновацион ва ресурстежамкор технологияларни жорий килиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суFориладиган ерларни фойдаланишга киритишнинг давлат томонидан хар томонлама куллаб-қувватланиши, паст рентабелли, сув таъминоти оғир бўлган ҳудудларда агрокластерларнинг ташкил этилиши ҳисобига республикамизда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ракобатбардошлиги таъминланмокда ва экспорт имкониятлари кенгаймокда.
Шу билан бирга, соҳада олиб борилаётган изчил ислоҳотларга қарамасдан, ердан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш йўналишида бир қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлиги уларнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик килмокда.
Хусусан қишлоқ хўжалиги ер майдонлари бўйича мавзули электрон хариталарнинг яратилмаганлиги ва қишлоқ хўжалигини рақамлаштиришнинг сустлиги ҳамда қишлоқ хўжалик ерларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг турлари ва ҳажмлари бўйича электрон маълумотлар базасининг яратилмаганлиги мавжуд майдонларга кишлок хужалиги экинларини окилона жойлаштириш имкониятини пасайтирмокда;
кишлок хужалиги экинларини етиштириш агротехникаси, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш ҳолатини геоахборот тизими орқали мониторинг қилиш, ерни масофадан зондлаш тизимларидан кенг фойдаланишнинг йўлга қўйилмаганлиги соҳада ишлаб чиқариш хажмларини ошириш имкониятларини бермаяпти;
давлат хусусий-шерикчилик шартлари асосидаги уруFчилик кластерларини ташкил килиш ва уларни давлат томонидан куллаб-кувватлашнинг самарали механизмларини жорий этилмаганлиги сабзавот-полиз экинлари жойлаштириладиган асосий ва такрорий майдонларга экинларни навлар буйича жойлаштиришда кийинчиликлар туFдирмокда;
кишлок хужалиги махсулотлари маркетинги буйича ишончсиз маълумотларнинг мавжудлиги ва маркетинг тадқиқотлари натижалари асосида башоратлаш тизимининг такомиллашмаганлиги қишлоқ хўжалиги экинларини жаҳон бозори конъюнктураси талабларидан келиб чикиб жойлаштириш имкониятларини пасайтирмокда;
маҳаллий ҳокимликларнинг қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ерларни фойдаланишга киритиш бўйича инвесторларни жалб қилиш ишларига жиддий ёндашмаётганлиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини ошириш ва экспортга чиқариш имкониятларини кенгайтиришга тусик булмокда.
Ушбу ҳолат ердан самарали фойдаланиш ва муҳофааза қилиш борасида жаҳон тажрибасини ўрганиш ҳамда илғор ютуқларни мамлакатимиз шароитига татбиқ этишнинг объектив зарурат эканлигидан далолат беради.
АҚШда ер муносабатларини жадал ривожланишида ерга давлат эгалигининг йўқлиги, Ғарбий Европадан келган муҳожирларга ер хусусий мулк сифатида берилиши, фермер билан давлат ўртасида ер муносабатларининг доимий равишда такомиллашиб бориши муҳим рол ўйнади. Аниқса, “Ер тўғрисида” (1796 й.) ва “Қарзга бериш тўғрисида” (1841 й.), “Тупроқларни консервация қилиш тўғрисида” (1935 й.), “Қишлоқ хўжалиги тўғрисида” (1936 й.)ги федерал қонунларнинг қабул қилиниши, скваттерликка нисбатан бағрикенглик муносабати, ерларни қонуний асосда мухожирларга имтиёзли шартларда ва устувор шартларда берилиши ер муносабатлари борасида самарали ва ишловчан механизмнинг яратилиши учун асос булди.
АҚШда ер муносабатларини тартибга солиш тажрибаси экологик соғлом ва иқтисодий самаарали қишлоқ ҳўжалигини ривожлантириш, қишлоқ жамоалари ва истеъмолчилар учун кулай шарт-шароит яратиб беришга мулжалланган. Ерларнинг унумдорлигини тиклаш ва консервация килиш иккита вазифани бажаради:
биринчидан, қишлоқ хўжалиги махсулотларини ортикча ишлаб чикаришни олдини олиш ва америка фермерларига инкироз холатларидан чикишга ёрдам бериш;
иккинчидан, қишлоқ хўжалигида табиатни муҳофаза килиш тадбирларини амалга ошириш хисобланади.
Хусусан, 1936 йилда қабул қилинган “Қишлоқ хўжалиги тўғрисида”ги қонунда тупроқларни консервация қилиш талаблари ва қишлоқ хўжалиги экинларининг тупроқларга таъсири нуктаи - назаридан таснифланган. Буларга: тупрок унумдорлигини пасайтирувчи (дон, пахта ва бошқа ҳайдаладиган экинлар) ҳамда тупроқ унумдорлигини оширувчи (консервацияловчи) экинли (беда, яйлов ут-уланлари экиладиган) ерлар киради. Агар фермерлар экин майдонларини маълум бир қисмини биринчи категориядан иккинчи категорияга ўтказсалар, улар учун субсидиялар ажратилиб, тупроқни тиклаш тадбирларига давлат томонидан компенсация туловлари амалга оширилади.
1957 йил кабул килинган Ер банки дастурининг кабул килиниши кишлок хужалигини экологиялаштириш борасида янги йўналишни бошлаб берди. Уни амалга ошириш жараёнида 11 млн гектардан ортиқ, эррозияга дучор бўлган ерлар оборотдан чиқарилди. Асосий қишлоқ хужалиги экинларини ишлаб чикаришни чеклаш тадбирлари амалга оширилди.
XIX асрнинг 70-йилларга келиб, ерларниг холати муаммоси асосий миллий муаммога айланди. АҚШ конгресси томонидан тупроқ ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича махсус қонун қабул қилинди. Қонун қишлоқ хўжалиги вазирлиги зиммасига тупроқ ва сув ресурсларини миллий микёсда бахолаш буйича махсус вазифаларни юклади.
1980 йилларга келиб, Миллий фанлар академиясининг Миллий табиий ресурслар бўйича Кенгаши Тупроқларнинг трансформацияси ва махсулдорлиги бўйича Махсус Қўмита ташкил қилинди. Унинг асосий вазифаси сифатида тупроқлар эррозияси ва унинг оқибатларини ўрганиш фаолиятини ривожлантириш қилиб белгиланди. Тупроқ эррозиясига эътиборни кучайишига қишлоқ хўжалиги махсулотларига талаб ва экспорт хажмининг кескин ортиши, фермерлар моддий манфаатдорлигининг кўтарилиши ҳамда экин майдонларини кенгайиши каби катор омиллар сабаб булди.
Германияда ер ҳуқуқи қишлоқ хўжалиги ер ва ўрмон ресурслари айланмасини ҳуқуқий тартибга солишни кўзда тутади, бу эса ўрмон ва қишлоқ хўжалиги ерларини тақсимлашни, фойдаланиш мақсадларини ўзгаришини тақиқлайди ва жамият манфаатлари йўлида юқори самарали агросаноат ишлаб чиқаришни ривожлантиришни таъминлайди. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига қишлоқ хўжалиги билан шуғулланмайдиган кишиларга нисбатан ер сотиб олишга устувор ҳуқуқ берилади. Бундан ташқари, Германияда қишлоқ хўжалиги ер ижараси шартномасининг шартлари қатъий қонунлар билан белгиланади. Германияда ердан фойдаланиш ва мухофаза килишни режалаштириш тизими умумий ердан фойдаланиш дастурини мажбурий ишлаб чиқиш ва барча ер эгалари томонидан ўз ҳудудидаги ердан фойдаланишни ривожлантириш бош режасига асосланади.
Италияда ер муносабатларига оид қонунчилик XIX аср охирлари ва XX асрда шакллана бошлаган. Ўтган давр мобайнида соҳа изчил равишда ислоҳ қилинган ва такомиллаштирилган. Бунда мулкни ҳисобга олиш, уни рўйхатдан ўтказиш, зарур ҳолларда, тегишли ўзгартириш киритиш хамда адолатли ва шаффоф солик сиёсатини юритишга устувор ахамият берилган. 2012 йилда ер ва кўчмас мулк кадастр тизими Италиянинг солиқ идораси, яъни Даромадлар агентлиги таркибига ўтказилган. Мазкур агентликнинг ҳудудларда 33 мингдан зиёд ходимлари ва шаҳодатланган 50 минг нафар кадастр муҳандислар фаолият олиб боради. Мамлакат солиқ тушумининг 94 фоизи агентликнинг кўчмас мулк билан боғлиқ фаолияти натижаси оркали таъминланмокда.
Францияда ерларни давлат манфаати йўлида қайта тақсимлашнинг режали механизми, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ҳудудларидан бошқа мақсадларда фойдаланишдан ҳимоя килиш давлат назорати мавжуд. Францияда замонавий бошкарув усулларидан фойдаланадиган кичик-кичик тармоклар рентабеллигини ошириш максадида давлат имтиёзли шартлар асосида қўшимча ер майдонларини сотиб олиш имкониятини беради. Францияда ердан фойдаланишни режалаштиришда икки ёндашув қўлланилади: жорий тенденциялар ва преференцияларни экстраполяция қилиш ҳамда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг график усуллари. Давлат кичик бизнесни ташкил этишга ундайди иқтисодий рағбатлантириш чораларини куради.
Финляндияда ер тузиш бўйича асосий кадастр фаолияти мамлакатда телекоммуникацияларнинг ривожланишини ҳисобга олган ҳолда Финляндиянинг бутун худуди хакида маълумотга эга булган миллий ер хизмати томонидан амалга оширилади. Венгрияда ер ислоҳоти ўзига хос. Бу мамлакатда фақат компенсация усули ислоҳ қилишнинг асосий ёндашувидир. Махсус ташкил этилган ер участкалари аукционларда сотиб олиш механизми жорий этилган.
Белорусь Республикасини 2016-2020 йилларга мулжалланган ижтимоий-иктисодий ривожлантириш дастурида ерларни муҳофаза қилиш ва барқарор фойдаланиш соҳасида, асосий эътибор ер деградацияси олдини олиш учун Миллий ҳаракат режасини амалга ошириш белгилаб олинди. Шунингдек, илғор технологияларни (жумладан, ерни масофадан зондлаш) жорий этиш асосида турли даражадаги маъмурий-худудий бирликлар доирасида ягона режалаштириш тизимини яратиш, ер турлари бўйича ер классификациясини соддалаштириш кузда тутилган.
Дастурга мувофиқ, ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва тупроқ қопламини давлат ер сиёсатининг стратегик мақсади сифатида ҳимоя қилиш, ер муносабатларини яхшилаш ва қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишни оптималлаштириш билан бир қаторда, энг долзарб вазифалар: радионуклидлар билан ифлосланган ерларни реабилитация қилиш, тупроқларни сув ва шамол эрозиясидан ҳимоя қилиш, қайта ишланган ерларни сақлаш, бузилган ерларни оқилона мелиорация қилиш ишлари амалга ошириб келинмоқда. Эрозияга
қарши тадбирлар ҳар йили 600 минг гектарда амалга оширилади. Ўзлаштирилган ерларнинг умумий майдони 3 млн.гектардан ортиқ (мамлакат ҳудудининг 16,4%и).
Хулоса ва таклифлар. Юқоридагилардан хулоса қилиб, таҳлил қилинган хориж тажрибаларини умумлаштирган ҳолда Ўзбекистон Республикасида ер муносабатларини такомиллаштириш, соҳани экологизациялаш масалаларини долзарблигини назарда тутиб, қуйидагиларга эътиборни кучайтириш зарур, деб ҳисоблаймиз:
Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш учун: -оқилона ердан фойдаланиш ва тупроқни муҳофаза қилиш учун зарур иқтисодий, ҳуқуқий ва ташкилий шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан экологик хавфсиз фермерлик тизимларини жорий этиш;
-
- қишлоқ хўжалиги ерларига давлат мулкчилигини сақлаб қолган ҳолда ва қимматли ва ноёб экотизимлар ҳудудида ерларни хусусийлаштиришнинг самарали ҳуқуқий ва нарх механизмини яратиш;
-
- давлат ер кадастри ва мониторинги фаолиятини янада такомиллаштириш;
-
- қишлоқ хўжалигида фойдаланилган ерларнинг таркибини такомиллаштириш ва тупроқ экологиясини яхшилашга эътиборни кучайтириш.
Ердан фойдаланишни режалаштириш иқтисодий ривожланиш истиқболларига мувофиқ ер тақсимотини яхшилаш, ҳудудни ташкил етишни такомиллаштириш ва аниқлаш мақсадида амалга оширилади Барча хорижий мамлакатларда иқтисодиётнинг энг муҳим сегменти сифатида агросаноат мажмуасида талаб қиладиган узоқ муддатли прогнозлар ва дастурларнинг нормал ривожланиши учун умумий ўхшашлик мавжуд. Фақат узоқ муддатли прогнозлаш қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг асосий соҳаларига оқилона инвестиция киритиш имконини беради.
АДАБИЁТЛАР:
-
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742-сон Фармони. 17.06.2019 й.
-
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сон Фармони. 08.06.2021 й.
-
3. Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Миллий ҳисоботи. - Тошкент, Давергеодезкадастр қўмитаси, 2020. - 102 б.
-
4. Абулқосимов Ҳ.П., Абулқосимов М.Ҳ. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ерларидан унумли фойдаланиш масалалари. // Иқтисод ва молия илмий журнали. 9-сон. 2015. 10-16-б.
-
5. Алтиев А. Ер ресурсларидан фойдаланиш тизимини тартибга солишнинг механизмларини такомиллаштириш. Дисс. и.ф.д. 2017. – 238 б.
-
6. Махсудов М.Д. Ер фондидан фойдаланишни диверсификация қилиш юзасидан хорижий тажрибалар. Scientific progress. Volume 2, Issue 1. 2021.
-
7. Sultanovich, A. A., & Ugli, M. M. D. (2019). Methods of forecasting and management of land fund diversification in local areas. International Journal of Recent Technology and Engineering, 8(3), 403-411.
-
8. Султанов Б.Ф., Сайитмуродова Н.Б. Қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан самарали фойдаланишнинг ижтимоий аҳамияти. // “Oʻzbekiston zamini” илмий-амалий ва инновацион журнал. 3-сон. 2020. 20-22-б.
-
9. Ташматов Р. Ҳудудларда ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги таҳлили. // “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий-электрон журнали. 4-сон, июль-август, 2017. 10-б.
-
10. https://cedr.tsue.uz/index.php/journal/article/view/779
Список литературы Ер муносабатларида хориж тажрибаси ва ўзбекистон амалиёти
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742-сон Фармони. 17.06.2019 й.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сон Фармони. 08.06.2021 й.
- Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Миллий ҳисоботи. - Тошкент, Давергеодезкадастр қўмитаси, 2020. – 102 б.
- Абулқосимов Ҳ.П., Абулқосимов М.Ҳ. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ерларидан унумли фойдаланиш масалалари. // Иқтисод ва молия илмий журнали. 9-сон. 2015. 10-16-б.
- Алтиев А. Ер ресурсларидан фойдаланиш тизимини тартибга солишнинг механизмларини такомиллаштириш. Дисс. и.ф.д. 2017. – 238 б.
- Махсудов М.Д. Ер фондидан фойдаланишни диверсификация қилиш юзасидан хорижий тажрибалар. Scientific progress. Volume 2, Issue 1. 2021.
- Sultanovich, A. A., & Ugli, M. M. D. (2019). Methods of forecasting and management of land fund diversification in local areas. International Journal of Recent Technology and Engineering, 8(3), 403-411.
- Султанов Б.Ф., Сайитмуродова Н.Б. Қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан самарали фойдаланишнинг ижтимоий аҳамияти. // “Oʻzbekiston zamini” илмий-амалий ва инновацион журнал. 3-сон. 2020. 20-22-б.
- Ташматов Р. Ҳудудларда ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги таҳлили. // “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий-электрон журнали. 4-сон, июль-август, 2017. 10-б.
- https://cedr.tsue.uz/index.php/journal/article/view/779