Ер шари аолисининг геодемографик вазияти

Автор: Бердиулова М.Т.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 10-1 (101), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада Ер шари аҳолисининг геодемографик вазияти ва ўсиб бориш динамикаси ёритиб берилган. Дунё аҳолисининг ҳудудий жойлашуви таҳлил қилиниб, аҳоли сонига кўра етакчи давлатлар ўрганилган. Аҳоли сонининг келажакда ўсиб бориш кўрсаткичлари йирик ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган илмий асосланган башорати баён этилган.

Аҳоли, геодемографик вазият, шаҳар аҳолиси, қишлоқ аҳолиси, аҳолининг ўртача ёши, миграция, қашшоқлик

Короткий адрес: https://sciup.org/140300238

IDR: 140300238

Текст научной статьи Ер шари аолисининг геодемографик вазияти

Ер шари аҳолиси - бу маълум бир вақтда Ерда яшовчи барча одамларнинг йиғиндисидир. Реал вақт режимида сайёра аҳолисининг виртуал ҳисоблагичини ўз ичига олган countrymetrics.info маълумотларига кўра 2022 йил 14 август куни Ер сайёраси аҳолиси расман 8 млрд кишига етди. (Эркаклар 4,1 млрд, аёллар эса 3,9 млрд киши).

1970 йилларга қадар дунё аҳолисининг ўсиши тезлашган бўлса, 1990 йилдан бошлаб дунё аҳоли ўсиш суръатининг секинлашуви кузатилди, 1990 йилда бу кўрсаткич йилига 87,4 млн кишини ташкил этди. Аҳоли сони мутлақ маънода тез суръатлар билан ўсишда давом этмоқда (2002 йилда йилига 2,2%).

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, 1994 йилдан 2014 йилгача 60 ёшдан ошганлар сони икки баравар кўпайган ва 2014 йилда дунёда қариялар сони беш ёшгача бўлган болалар сонидан ошиб кетган. Жаҳон фактлар китоби маълумотларига кўра, 2020 йилда Япония дунёдаги барча мамлакатларнинг энг юқори ўртача ёшига эга - 48,6, дунёдаги энг кекса ва энг тез қариган давлатлардан бири (Митти давлат сифатидаги Монако бундан мустасно). 2020 йил ҳолатига кўра, Япония аҳолисининг 29,18 фоизи 65 ёшдан ошган.

2009 йилда инсоният тарихида биринчи марта шаҳар аҳолиси қишлоқ аҳолиси сонига тенглашиб, 3,4 млрд кишини ташкил қилди. Дунё аҳолисининг ортиб бораётган қисмини шаҳар аҳолиси ташкил қилмоқда (яъни, шаҳар аҳолиси бутун дунё аҳолисидан тезроқ ўсишда давом этади). 2020 йил ҳолатига кўра, дунё аҳолисининг 56,2 фоизи шаҳарларда истиқомат қилган. БМТ прогнозига кўра, 2050 йилда дунё аҳолисининг 68,6 фоизи шаҳарларда истиқомат қилади.

Дунё аҳолисининг 59,5 фоизи Осиёда, 17,3 фоизи Африкада, 9,6 фоизи Европада, 8,4 фоизи Лотин Америкасида, 4,7 фоизи Шимолий Америкада, 0,5 фоизи Австралия ва Океанияда истиқомат қилади. Аҳоли сони бўйича дунёда энг йирик давлатлар Хитой, Ҳиндистон; 1991 йилгача собиқ Совет Иттифоқи аҳоли сони бўйича учинчи ўринни эгаллаган бўлса, у парчаланганидан кейин АҚШ учинчи ўринда бўлган. Индонезия ва Покистон аҳоли сони бўйича тўртинчи ва бешинчи ўринларда; Нигерия, Бразилия, Бангладеш, Россия ва Мексика мос равишда олтинчи, еттинчи, саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи ўринларни эгаллаган.

БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси маълумотларига кўра, дунё аҳолисининг ўсиш динамикаси қуйидагича: 1 млрд – 1804 й; 2 млрд – 1927 й; 3 млрд – 1960 й; 4 млрд – 1974 й; 5 млрд - 1987 й 11 июл; 6 млрд - 1999 й 12 октябр; 7 млрд - 2011 й 31 октябр; 8 млрд - 2022 й 14 август.

Вашингтон университети олимлари прогнозига кўра, агар аҳоли сонининг ўсиш динамикаси кескин ўзгаришларга учрамаса, 2100 йилга бориб 11 млрд кишига етади.

Голландиялик статист Питер Грунвалднинг тахминий ҳисобларига кўра, 162 минг йил аввал бошланган инсоният тарихида ерда ҳозирги кунгача 107 млрддан ортиқ одам туғилган.

Хитой давлати 1470 йилда 100 млн аҳоли сонига етган илк давлат бўлган. 1500 йилда эса Ҳиндистон аҳолиси шу миқдорга етди. Шундан кейин бу икки давлат қарийб тўрт аср давомида 100 млндан ортиқ аҳолиси бўлган ягона давлат бўлди. 1870 йилнинг охирида Россия империяси 100 млн аҳолига эга давлатлар гуруҳига қўшилди. 1915 йилда АҚШ бу рўйхатдан жой олди. 1930 йилда собиқ Совет Иттифоқи 100 млн кишилик давлатлар таркибига кирди (СССРнинг умумий аҳолиси ўша йили тахминан 154 млн киши бўлган).

1967 йилда Япония ва Индонезия ушбу рўйхатга қўшилиб, 100 млн аҳолиси бўлган мамлакатлар сони олтитага етди. 1972 йилда Бразилия, 19871998 йилларда тўртта давлат: Бангладеш, Покистон, Нигерия ва Мексика, 2015 йилда эса Филиппин ва Эфиопия, 2019 йилда Конго Демократик Республикаси, 2020 йилда Миср ушбу кўрсаткич бўйича ўн бешинчи давлатга айланди.

Прогнозлар муайян даражада ноаниқликлар билан боғлиқ бўлиб, башорат қилишда табиий, иқтисодий, ижтимоий, экологик, сиёсий, ҳарбий ва бошқа қатор омилларни инобатга олиш муҳим ҳисобланади.

БМТ маълумотларига кўра, COVID-19 пандемиясининг оқибатлари, Украинадаги можаролар, шунингдек, сўнгги аҳолини рўйхатга олиш маълумотлари (жумладан Хитойда 2020 йилда) га асосланиб, Ер шари аҳолисининг жойлашуви қуйидагича:

  • 2022 йил 1 июл ^олатида дунё ах,олиси 7975 млн киши, жумладан, Осиёда 4723 млн, Африкада 1427 млн, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасида 660 млн, Европада 744 млн, Шимолий Америкада 377 млн, Австралия ва Океанияда - 45 млн.

  • XXI асрда дунё ахолисининг усиши сезиларли даражада секинлашади. 2037 йилга бориб 9 млрдга, 2058 йилга келиб эса 10 млрдга, 2100 йилга келиб эса 10,9 млрдга етиши кутилмоқда. Келажакда аҳоли сонининг ўсиш суръатларининг сезиларли даражада пасайиши кузатилади.

  • Ахоли усиши асосан Сахрои Кабирдан жанубдаги Африка давлатлари ҳисобига таъминланади. Бу мамлакатлар аҳолиси 2022 йилдаги 1,2 млрддан 2050 йилга бориб 2,1 млрдга, аср охирига келиб эса 3,44 млрдга кўпаяди. 2100 йилга бориб дунёда ҳар 10 кишидан 8 нафари Осиё ёки Африкада яшаши кутилмоқда.

  • 2100 йилда дунёда 10,36 млрд киши, жумладан, Осиёда 4,7 млрд, Африкада 3,9 млрд, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасида 647 млн, Европада 647 млн, 587 млн, Шимолий Америкада 448 млн киши истиқомат қилади. Австралия ва Океания - 69 млн, бу дунё аҳолиси XXI давомида ўсишда давом этади).

  • Дунё ахолисида 65 ёшдан ошган кекса одамларнинг улуши 2022 йилдаги 9,8 фоиздан 2050 йилда 16,5 фоизга ва 2100 йилда 24 фоизга ошиши прогноз қилинмоқда. Шу билан бирга, 15 ёшгача бўлган болалар улуши 2022 йилдаги 25 фоиздан 2100 йилда 16,5 фоизгача камаяди.

  •    2018 йилда Африка китъаси ахолиси 1,3 млрд кишини ташкил этган бўлса, (дунё аҳолисининг 17% дан кўпроғи); 2100 йилга келиб, у 3 баравардан ошиб, 4,3 млрд кишига (дунё аҳолисининг 40 % и) етиши кутилмоқда. XXI аср охирида юқори даражадаги туғилиш фақат Вануату ва Африканинг 7 та давлатида - Нигер, Бенин, Кот-д'Ивуар, Того, Маётте, Сенегал ва Чадда қолади. 2100 йилда дунё бўйлаб туғилган болаларнинг 48 фоизи Африкада туғилади.

  •    Осиё, Лотин Америкаси ва Кариб хавзаси, Африка учун XXI асрда миграциянинг катта салбий сальдоси башорат қилинмоқда (-176 млн киши). Шимолий Америка, Австралия ва Океания аҳолиси XXI аср давомида миграциянинг ижобий сальдоси ҳисобига ўсиши кутилмоқда. Шимолий Америкадаги табиий ўсиш 2042 йилдан бошлаб салбий қийматларга ўтади.

  • Европада ахолининг ^ариши ва туFилишнинг пасайиши туфайли аҳолининг қисқариши қисман ушбу минтақадаги ижобий миграция баланси (2022-2100 йиллар учун 64 млн киши) билан қопланиши кутилмоқда. Европа аҳолисининг қисқариши кутилаётган ягона минтақадир - 2100 йилга келиб 630 млнга тушиши кутилмоқда.

  •    2020 йилдан 2050 йилгача 61 мамлакат ахолиси 1 фоизга ёки ундан кўпроққа қисқариши кутилмоқда. Шарқий Европанинг баъзи мамлакатлари -Литва, Латвия, Украина, Болгария, Сербия бу мамлакатлар жумласига киради.

2024 йилга бориб Ҳиндистон Хитойдан ўтиб, дунёдаги энг кўп аҳолига эга бўлади, 2050 йилнинг охирларида 1,7 млрд кишилик "юқори аҳоли" га етиб, кейин эса аста-секин пасая бошлайди.

Ушбу ўзгаришлар янги имкониятлар ва муаммоларни келтириб чиқаради, Африка қитъасида айниқса, қашшоқлик, аёлларни яхшироқ таълим олиш имкониятининг пасайиши, меҳнат бозорида аёлларнинг иштироки, оналар ва болалар саломатлиги каби муаммолар кўпайиши шулар жумласидандир. ОИВ/ОИТС жиддий таҳдид бўлиб қолмоқда.

Аҳолининг ўсиши бугунги кунда ҳам анча юқори бўлиб, ҳар йили 140 млн киши туғилади ва 58 млн киши вафот этади, ҳар йили аҳоли ўсиши 82 млн кишини ташкил қилмоқда. Икки аср давомида дунё аҳолисининг 7 баробарга кўпайиши инсониятнинг атроф-муҳитга таъсирини кучайтирди. Дунё аҳолисининг келажакда ер, табиий ресурслар, озиқ-овқатлар билан таъминлаш, шубҳасиз, бугунги авлод олдидаги асосий муаммолардан саналади.

Фойдаланилган адабиётлар

  • 1.    Bo’riyeva M, Tojiyeva Z, Zokirov S. Aholi geografiyasi va demografiya asoslari. Toshkent.: 2011.

  • 2.    Kadirov M.A. Aholi geografiyasi demografiya asoslari bilan. Darslik. – Toshkent, 2019.

  • 3.    Soliyev A.S., Komilova N.K., Yanchuk S.I., Rajabov F.T. Iqtisodiy va ijtimoiy geografiya. Darslik. Toshkent. 2019.

  • 4.     https://population.un.org/

  • 5.     https://countrymeters.info/ru/World

  • 6.     https://iz.ru/

    "Экономика и социум" №10(101) 2022

Список литературы Ер шари аолисининг геодемографик вазияти

  • Bo'riyeva M, Tojiyeva Z, Zokirov S. Aholi geografiyasi va demografiya asoslari. Toshkent.: 2011.
  • Kadirov M.A. Aholi geografiyasi demografiya asoslari bilan. Darslik. - Toshkent, 2019.
  • Soliyev A.S., Komilova N.K., Yanchuk S.I., Rajabov F.T. Iqtisodiy va ijtimoiy geografiya. Darslik. Toshkent. 2019.
  • https://population.un.org.
  • https://countrymeters.info/ru/World.
  • https://iz.ru.