Фарона водийси вилоятларида менат ресурслари ва аоли бандлиги

Автор: Хаджамуратова М.Х.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 2-2 (81), 2021 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада Фарғона водийси вилоятларида меҳнат ресурслари ва аҳоли бандлиги ёритилган

Ишсизлик, меҳнат ресурслари, бандлик, меҳнат бозори

Короткий адрес: https://sciup.org/140260332

IDR: 140260332

Текст научной статьи Фарона водийси вилоятларида менат ресурслари ва аоли бандлиги

Ишсизлик – меҳнатга лаёқатли бўлиб, ишлашни хоҳлаган, лекин иш билан таъминланмаган ишчи кучидир. Ишсизлик даражаси мамлакат иқтисодиётининг қай даражада тараққий этганлигининг ҳамда иқтисодиётда содир бўлаётган ўзгаришларни муҳим кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Ишсизлик даражаси деганда ишсизлар сонининг иқтисодий фаол аҳоли таркибидаги салмоғи тушунилади. Меҳнат ресурслари – бу жамиятдаги меҳнатга лаёқатли, билим ва малакага, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш қобилиятига эга бўлган кишилардир.

Меҳнат бозоридаги ҳолат ва аҳолини иш билан таъминланиш даражаси водий ҳудудларида турли кўринишда намоён бўлган. Буни биргина Андижон вилояти мисолида ўрганадиган бўлсак, унинг ҳудудларида турли жараёнларни кузатиш мумкин. Вилоятнинг Андижон шаҳри, Шахрихон, Андижон, Асака, Избоскан туманларида аҳоли ва меҳнат ресурслари нисбатан юқори салоҳиятга эга бўлган. Хонобод, Асака шаҳарлари, Улуғнор, Бўз туманларида эса бунинг акси кузатилади.

Меҳнат ресурсларининг салмоғи бўйича Андижон шаҳри етакчи бўлиб, вилоят меҳнат ресурсларидаги улуши 15,83 фоизни ташкил этган. Шахрихон, Қўрғонтепа, Асака туманларини ҳам вилоят меҳнат ресурсларидаги улуши нисбатан юқори кўринишга эга бўлган. Хонобод шаҳри ва Улуғнор туманида нисбатан паст даража намоён бўлган.

Наманган вилоятида аҳоли ва меҳнат ресурслари нисбатан юқори бўлган ҳудудлар Наманган шаҳри, Чуст, Уйчи, Наманган туманлари ҳисобланади. Мингбулоқ туманида эса аҳоли ва меҳнат ресурслари бошқа ҳудудларга нисбатан энг паст кўрсаткичларга эга бўлган.

Фарғона вилоятида ҳам меҳнат ресурслари ҳудудлар бўйича нотекис жойлашган. Аҳоли ва меҳнат ресурсларининг зичлиги бўйича Андижон вилоятидан кейинги даражага эга бўлган. Қишлоқ туманларида аҳоли зичлиги ва меҳнат ресурсларининг жойлашиши шаҳарларга нисбатан саёзроқ эди. Саноат тармоқларининг шаҳарларда кўпроқ салмоққа эгалиги боис Қўқон шаҳрида аҳоли ва меҳнат ресурсларининг зичлиги бўйича вилоятда энг юқори даражага эга бўлган. Учкўприк, Тошлоқ, Бувайда, Риштон туманларида ҳам аҳоли ва меҳнат ресурслари зичлиги нисбатан юқорилиги кузатилади. Ёзёвон, Бешариқ туманларида эса акси юз берган.

Меҳнат ресурсларининг вилоят меҳнат ресурсларидаги улуши бўйича Фарғона, Қўқон, Марғилон шаҳарлари ва Қува тумани етакчи

ҳудудлар ҳисобланган. Паст кўрсаткич Сўх туманида кузатилади. Меҳнат бозоридаги вазият ўзгарувчан бўлиб, доимо мукаммал ўрганиб, тартибга солишни тақозо этади. Чет эл тажрибаларини ўрганиб, ишчи кучидан фойдаланишнинг асосий йўналишларини амалиётга тадбиқ этиб борилса юқори самара беради.

Аҳоли бандлигини таъминлаш – уни ижтимоий ҳимоя қилишнинг муҳим йўналишларидан биридир. Шу мақсадда Фарғона водийсида аҳолини меҳнат бўлимлари томонидан ишга жойлаштириш масаласида йилдан йилга кўникма ва тажриба ошиб борган. Ҳар йили юз мингдан ортиқ фуқаролар ушбу бўлимлар томонидан ишга жойлашган. 2006 йилда 2005 йилга нисбатан меҳнат органларига мурожаат қилувчилар сони 92,5 фоизни ташкил этган, яъни 2006 йилда 2005 йилга нисбатан мурожаат қилувчилар сони 9558 кишига кам эди. Лекин, меҳнат бўлимларига иш сўраб мурожаат қилувчиларни ишга жойлаштириш миқдори Андижон вилоятида 2005 йилда 82,2 фоизни, 2006 йилда 85,4 фоизни ташкил этган. Фарғона вилояти эса Андижон вилоятидан 0,3 фоиз юқорироқ натижага эришган. Наманган вилояти водий бўйича нисбатан паст даражага эга бўлиб, меҳнат бўлимларига мурожаат қилганларнинг ишга жойлашиши 2005 йилда 78,6 фоизни ташкил этган бўлса, 2006 йилда 77,8 фоизга тенг бўлган. Андижон ва Фарғона вилоятларида аввалги йилларга нисбатан мурожаат қилувчиларни ишга жойлаштириш даражасининг юқорироқ кўриниши намоён бўлса, Наманган вилоятида эса бироз пастлаганини кузатиш мумкин.

Андижон вилоятида фуқароларни меҳнат бўлимларига мурожаат қилувчилар салмоғининг нисбатан юқори даражаси Андижон шаҳри, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Шахрихон туманларида, энг паст даражаси эса Улуғнор, Бўз, Асака туманларида қайд этилган. Албатта, ушбу ҳолат ҳудуддаги аҳоли салоҳиятига ҳам боғлиқ.

Меҳнат бўлимларига иш сўраб мурожаат қилувчиларнинг салмоғи бўйича 2006 йилда 2005 йилга нисбатан юқорироқ кўриниши Андижон, Хонобод шаҳарлари, Пахтаобод, Жалақудуқ, Балиқчи, Олтинкўл, Булоқбоши, Избоскан, Шахрихон, Хўжаобод туманларида кузатилади. Қолган ҳудудларда бунинг акси юз берган.

Наманган вилоятида ҳам аҳолини иш билан бандлик даражасида ўзига хос хусусиятлар кўзга ташланади. Меҳнат бўлимларига мурожаат қилган фуқароларнинг миқдори бўйича Наманган шаҳри, Чуст, Учқўрғон, Норин, Поп туманлари ажралиб туради. Янгиқўрғон ва Уйчи туманларида эса нисбатан камроқ фуқаролар иш сўраб мурожаат қилганлар. 2006 йилда меҳнат бўлимларига иш сўраб мурожаат қилганларнинг 2005 йилга нисбатан юқорироқ кўриниши Учқўрғон, Чуст, Мингбулоқ туманларида намоён бўлган, қолган туманларда эса аввалги йилларга нисбатан мурожаат қилганлар сони камайиши кузатилади.

Фарғона вилоятида меҳнат бўлимларига иш сўраб мурожаат қилувчилар билан ишлаш самарали олиб борилган. “Энг муҳим муаммоларимиздан бири – бу аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш, қўшимча иш ўринларини ташкил этишдир. Аҳолининг ўсиш даражасига аҳамият берсак, бу муаммо ўта долзарблиги аён бўлади. Ҳар йили вилоят аҳолиси ўртача 46 минг кишига кўпаймоқда.”

Вилоятда ушбу йўналишда фуқароларни иш билан таъминлаш даражаси бўйича тадқиқот таҳлили 2006 йилда 2005 йилга нисбатан меҳнат бўлимларига мурожаат қилганларни ишга жойлаштириш даражаси 3,5 фоизга ортганидан далолат беради.

Фарғона вилоятида меҳнат бўлимларига мурожаат қилувчиларнинг 2006 йилда 2005 йилга нисбатан Тошлоқ, Риштон, Учкўприк, Ёзёвон туманларидаги юқори кўрсаткичлари вилоят даражасига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатган. Иш сўраб мурожаат қилувчиларнинг салоҳияти бўйича Марғилон, Фарғона шаҳарлари, Бешариқ, Фарғона туманлари алоҳида ажралиб туради.

Адабиётлар:

  • 1 .Каримов И. Имкониятларни тўла ишга солиш – юксалиш гаровидир

  • 2 .Холматжонова Г. Бозор муносабатлари шароитида минтақа

    иқтисодиётининг ривожланиш хусусиятлари (Фарғона водийси мисолида). Иқт. фан. ном. дисс.... –Тошкент, 2004. –Б.98.

  • 3 .Наманган вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси маълумотлари. –Наманган, 1991-2006. –Б.4.

  • 4 .Фарғона вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси маълумотлари. –Фарғона, 1991-2006. –Б.8.

  • 5 .Тиллаев И. Что предлагают ярмарки труда? /Доверие. Ишонч. 2005, 11 февраль. –№6. –С.3.

  • 6 .Фарғона вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси маълумотлари. –Фарғона, 2006. –Б.14.

  • 7 . Хаджамуратова М.Х. Фарғона водийсининг демографик тарихи (19912006 йй.). Автореферат. –Тошкент. 2011, -Б.22.

Фарғона вилояти сайловчилари вакиллари билан учрашувда сўзланган нутқ. 1999, 18 декабрь //Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз.–Тошкент: Ўзбекистон, 8-жилд. –Б.205.

"Экономика и социум" №2(81) 2021

Список литературы Фарона водийси вилоятларида менат ресурслари ва аоли бандлиги

  • Каримов И. Имкониятларни тўла ишга солиш - юксалиш гаровидир Фарғона вилояти сайловчилари вакиллари билан учрашувда сўзланган нутқ. 1999, 18 декабрь //Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт - пировард мақсадимиз.-Тошкент: Ўзбекистон, 8-жилд. -Б.205.
  • Холматжонова Г. Бозор муносабатлари шароитида минтақа иқтисодиётининг ривожланиш хусусиятлари (Фарғона водийси мисолида). Иқт. фан. ном. дисс.. -Тошкент, 2004. -Б.98.
  • Наманган вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси маълумотлари. -Наманган, 1991-2006. -Б.4.
  • Фарғона вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси маълумотлари. -Фарғона, 1991-2006. -Б.8.
  • Тиллаев И. Что предлагают ярмарки труда? /Доверие. Ишонч. 2005, 11 февраль. -№6. -С.3.
  • Фарғона вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси маълумотлари. -Фарғона, 2006. -Б.14.
  • Хаджамуратова М.Х. Фарғона водийсининг демографик тарихи (1991-2006 йй.). Автореферат. -Тошкент. 2011, -Б.22.
Статья научная