Fertility of grassland soils and ways to increase it

Автор: Кулдашева М.И.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 12-2 (91), 2021 года.

Бесплатный доступ

Статье исследуется и анализируется плодородие пастбищных почв и пути его повышения. Изучены химические свойства луговых и луговых почв и показаны эффективные способы их использования в сельском хозяйстве.

Короткий адрес: https://sciup.org/140262568

IDR: 140262568

Текст научной статьи Fertility of grassland soils and ways to increase it

Республикамизда интенсив дехқончилик таъсирида водий суғориладиган ўтлоқи тупроқларида содир бўладиган ўзгаришларни аниқлаш, тупроқ унумдорлигини сақлаш, ошириш ва улардан самарали фойдаланишга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда ҳамда муҳим янги натижаларга эришиб келинмоқда.

Ма'лумки, гумус узгарувчан таркибли мураккаб тизимли модда булиб, унинг таркиби доимий равишда узгариб, янгиланиб туради. Бу динамик холат аввало, гумуссимин моддалар, углеводлар, азотли моддалар ва органик кислаталар, спиртлар, углеводородлар, эфирлар, алдегидлар, азотли моддалар ва бошкалар билан бирга бевосита гумус моддалари я'ни гумин ва улмин кислаталари, фулвокислаталар, гиматомелан кислатаси ва бошкаларга тегишли.

Тупрок хосил булиши динамикаси унинг узига, оналик жинсларига, органик моддаларнинг хар хил даражадаги таъсири оркали утади, бу жараён биогеокимёвий хисобланади.

Бу жараёнда биринчи уринни микроорганизмлар эгаллаши эндиликда хеч сир эмас. Элементларни, хусусан П, С, Фе, Са, Си, Н ва бошкаларни айланма харакатида микроорганизмларни алохида рули борлиги катор олимлар томонидан эътироф этилган .

В.Р.Вилямс тупрок ва оналик жинси узгаришида буюк ролни микроорганизмлар фаолияти билан боFлаган. Вернадский В.И микроорганизмларни тог жинси ба минералларга та'сирини буюк кучга тенглаштирган. Тупрок ва оналик жинси хозирги даврда хар доим о хар хил даражадаги таъсирда туради. Бу таъсир натижасида ундаги силикатлар, алюмосиликатлар, гипс ва бошка органик, органо-минерал, минерал бирикмалар сифат ва микдор жихатидан узгариб динамик холатда туради.

Виноградов А.П узининг биогеокимёвий провинсиялар тугрисидаги та'лимотида тирик организмлар билан атроф мухит уртасидаги алокани ривожлантириб катор элементларнинг биогеокимёсига бу муносабат та'сирини курсатган. Бунда Ал, На, Са, С, Сл ва бошка элементларга алохида э'тиборини каратган.

Органик моддалар тупрокда кандай микдор ва сифатда булмасин,улар усимликлар учун корбанат ангидриди,озука элементлари,енергия манбаи рулини уйнайди. Гумус тупрокда буладиган дехкончиликни турFунлигини оширади,тупрокни шаклланишида куплаб функсияларни ижро этади. Унинг я`ни гумуснинг тупроқдаги оптимал миқдори иссиқлик тартиботини бошқаради, қимматли структурани вужудга келтиради,енергия заҳираси ролини ижро этади.

1- жадвал

Суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларининг агрокимёвий хоссалари

Кесма т/р

Чуқурли ги, см

Гумус, %

С:Н

Ялпи %

Ҳаракатчан, мг/кг

Азот

Фосфор

Калий

Азот

Фосфор

калий

0-18

0,810

5,5

0,095

0,110

1,75

14,20

16,20

135,0 55,0

18-33

излар

-

-

0,023

0,91

йўқ

8,10

33-83

0,620

5,6

0,071

0,100

1,65

-

83-121

0,310

5,7

0,035

0,050

1,60

-

121-157

0,320

6,0

0,035

0,035

1,57

-

-

157-202

0,225

7,9

0,019

0,036

1,50

-

-

0-40

1,520

5,5

0,179

0,173

2,45

20,80

27,70

231,0

40-55

1,410

5,9

0,155

0,155

2,20

9,60

13,40

143,0

55-89

0,620

5,8

0,071

0,121

1,91

-

-

-

89-143

0,303

4,9

0,040

0,104

1,65

-

-

-

143-212

0,200

4,8

0,027

0,030

1,65

-

-

-

Қўриқ ерларни ўзлаштириш натижасида ҳамда ўзлаштирилган ерларни маданийлашганлик даражасини ортиб боришида тупроқдаги гумус миқдори ва тупроқни сифатини ўзгариши кўпчилик олимлар томонидан ўрганилган ва тупроқни маданийлашганлик даражаси ортиши билан гумус миқдорини дастлаб камайиб сўнг ортиб бориши аниқланган. Бу ҳолат ҳар хил чуқурликларда арзиқ-шохли, шох-арзиқли қатламга эга бўлган тупроқларда ҳам ўз кучини сақлаб қолган (1-жадвал).

Жадвалда келтирилган маълумотларга таянадиган бўлсак, яъни ўзлаштирилган юза шох-арзиқли ўтлоқи саз тупроқларнинг устки ҳайдов қарламларида гумус 0,81% дан иборат, шох-арзиқли

қатламларида эса гумуснинг излари сезиларли ҳолос. Бу қатламдан кейин яна гумус оз миқдорда бўлсада пайдо бўлади.

Ушбу қатлам йўқ бўлган (9А ва бошқа қатламларга кўра) тупроқ кесмаларининг ҳайдов ва ҳайдов ости қатламларида гумус миқдори 1,41-1,52 % атрофида тебранади. Бу тупроқларнинг кейинги қатламларидаги гумус миқдори ҳам янгидан суғориладиган (8А кесма) тупроқларнинг ўхшаш қатламларига нисбатан юқори.

Тупроқдаги С:Н нисбати гумусни азотга бойлигини кўрсатувчи нисбий катталик бўлиб, кўпчилик суғориладиган тупроқлар учун хос хусусият хисобланади. Бу нисбат Доброволский В.В ма`лумотларига кўра хусусан бўз-воҳа тупроқларида 7,2-13,5 гача ўзгариши аниқланган. Бўз тупроқлар учун бу катталик 8 ни ташкил қилади ва гумусни азотга бойлигидан далолат беради(Кононова М.М). Биз томонимиздан тадқиқотларга тортилган шоҳ-арзиқли юза қатламли тупроқларда С:Н нисбат 5,5-7,9 ни ташкил қилади.

Эскитдан суғориладиган шох-арзиқли қатламларга эга бўлмаган тупроқларда бу нисбат 4,8-5,5 ни ташкил қилади. Ялпи фосфор ва калий миқдори ҳам бу тупроқларда баланд кўрсаткичларга эга эмас. Масалан, ялпи фосфор тупроқ кесмаларида 0,03-0,125% атрофида тебранади.

Ялпи калий миқдори 0,91-2,45% атрофида тебранади, табиийки 0,91% шох-арзиқли қатламларга тўғри келса 2,45% эскидан суғориладиган тупроқларни ҳайдов қатламига тўғри келади. Ҳаракатчан озуқа элементларининг миқдорларига кўра бу тупроқлар кам та`минланган гуруҳга киради.

Тупроқларнинг унумдорлигига шамол ва сув эрозиялари катта та`сир кўрсатади. Бугунги кунда мамлакатимизда 2 млндан ортиқроқ ерлар дефляцияга учраган бўлиб, жумладан 0,7 млн гектар ер майдони кучли дефляцияга учраган, 0,5 млн гектар ерда ирригация эрозияси юз бериш хавфи бор. Бундай ерлар тоғ олдида жойлашган вилоятлар, хусусан водий адирларида кўпроқ учрайди. эрозия натижасида гектаридан 0,5-0,8 тонна гумус, 100-200 кг азот, 75-100кг фосфор ювиб олиб кетилиши мумкин.

Хулоса қиладиган бўлсак, янгидан суғориладиган юза шох-арзиқли кесма 8А(18-33см.) тупроқларида янги фосфор ва калий миқдорлари ҳам гумус каби кескин камайганлигини кўриш қийин эмас. Бу каби қатламларга эга бўлмаган 9А кесманинг ўхшаш чуқурликларида ялпи фосфор ва калий миқдорида юқорида келтирилган махсус қатламларга нисбатан кескин кўп. бу эса тупроқ қатламларида шаклланадиган шох-арзиқли қатламларнинг тупроқ унумдорлигига салбий та`сир кўрсатишидан далолат беради.

Тадқиқотлар натижаларидан келиб чиқиб, ишлаб чиқаришга берилган тавсиялар асосида дехқончилик амалиётида шох-арзиқли қатламли тупроқларни чуқур ҳайдаб, ушбу қатламларни бузиб, аралаштириш йўли билан тупроқ унумдорлиги кўтарилмоқда ва қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил олиб келинмоқда.

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1.    Касимов У. Бўз-воҳа тупроқларини ҳозирги унумдорлик ҳолати. «Тупроқ унумдорлигини оширувчи янги технологиялар профессор М.У.Умаров таваллудининг 90 йиллигига бағишланган халқаро илмий конференция материаллари тўплами». Т. 2004. 230 с.

  • 2.    Кузиев Р.К., Юлдашев Ғ., Акрамов И. Тупроқ бонитировкаси. Т. 2004.

  • 3.    «Тупроқ унумдорлигини оширувчи янги технологиялар профессор М.У.Умаров таваллудининг 90 йиллигига бағишланган халқаро илмий конференция материаллари тўплами». Т. 2004. 156 с.

"Экономика и социум" №12(91) 2021

Список литературы Fertility of grassland soils and ways to increase it

  • Касимов У. Бўз-воҳа тупроқларини ҳозирги унумдорлик ҳолати. «Тупроқ унумдорлигини оширувчи янги технологиялар профессор М.У.Умаров таваллудининг 90 йиллигига бағишланган халқаро илмий конференция материаллари тўплами». Т. 2004. 230 с.
  • Кузиев Р.К., Юлдашев Ғ., Акрамов И. Тупроқ бонитировкаси. Т. 2004.
  • «Тупроқ унумдорлигини оширувчи янги технологиялар профессор М.У.Умаров таваллудининг 90 йиллигига бағишланган халқаро илмий конференция материаллари тўплами». Т. 2004. 156 с.
Статья научная