Философия жизни в творчестве Абдуллы Шера
Автор: Хакназарова С.А.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 10 (77), 2020 года.
Бесплатный доступ
В статье рассматриваются работы Абдуллы Шера и отражаются его глубокие взгляды на жизнь и философские наблюдения.
Философское наблюдение, глубокое прозрение, смысл жизни, любовь к родине, интернациональная простота, природные ландшафты, жизненный опыт
Короткий адрес: https://sciup.org/140251440
IDR: 140251440
Текст научной статьи Философия жизни в творчестве Абдуллы Шера
Лирика- фикр ва ҳис-туйғулар уйғунлигининг теранлашган кўриниши дейишади. Бу ҳол унинг якка ёлғиз моҳиятларидан теран фалсафий умумлашмаларга келишида, бугунги воқелигимиздан келажакка дахлдор белгиларни кўриши ва топа билишида, уларни умумлаштира олишида намоён бўлади. У биринчи навбатда инсоннинг маънавий- маърифий тасаввурларини, фалсафий қарашларини шакллантиради.
Ана шундай теран фикрлар ва фалсафий мушоҳадаларга бой бўлган ижодкорлардан бири Абдулла Шердир. У ўз шеърларида ҳаётнинг нозик нутқаларини теран нигоҳлари билан илғай олди ва инсонни ҳаётга бўлган фалсафий муносабатларини шакллантира олди.
Абдулла Шер ижодининг кўлами кенгдир. Мумтоз оҳанглар сеҳрига йўғрилган асарларида инсон ҳаётига, характерига, қалбига хос мураккаб зиддиятларга тўла рангин олам манзараларини кўрамиз. Ижодкор кўз ўнгимизда гоҳ донишманд қиёфасида гавдаланади, гоҳ ҳаёт, умр мазмуни ҳақида фалсафий фикрларни сўзлайди. Аммо унинг дил розлари оддий панд-насиҳатлар эмас, балки турмуш қийинчиликларини бошидан кечирган, умр сабоқларидан хулоса чиқарган инсоннинг мулоҳазаларидир.
Кулиб боқди менга шеърият, Рангларини кўрдим бор-йўқнинг Чулғади-ю оловли ният, Тафти бўлдим қордаги чўғнинг.
Шоир ижодини кўздан кечириш баробарида, умрининг ҳар бир фаслида ижодкор шиддатли замон ва давр билан ҳамнафас бўлаётганлигининг гувоҳи бўламиз. Йиллар ўтган сари унинг қалами ғоявий-фалсафий жиҳатдан чархланиб, ижтимоий қарашлари, фикрлари теран бўлиб бормоқда. Бу эса албатта шоир ижодига ижобий таъсирини кўрсатиб, унинг шеърлари мазмундор ва янада таъсирлироқ тус олмоқда.
Сурмаранг соҳилларда
Яшайман минг-минг йилким, Рангман, хаёлман – мен жим Сурмаранг соҳилларда…
Шоир шеърларида ватанга бўлган муҳаббатни ҳам табиатни беқиёс гўзаллигини мадҳ қилиш баробарида тараннум қилади.
“Атиргул сояси” тўпламида шоирнинг поэтик фикрлари янада қуюқлаша бошлагани кўзга ташланади ва унинг ҳаётга бўлган фалсафий қарашлари ҳаёт залборида янада сермазмун ифода касб этади. Асқад Мухтор қайд этганидек, Абдулла Шер ўз олдига қўйган ижодий вазифаларидан бири ҳам чуқур замонавий фикрчанлик, айни замонда замондошларга хос ҳиссий бойлик, шеъриятимизнинг анъанавий муси^ий равонлигини йуцотмасликдир.
Гох, арава утса ирмоцдан
Куприк сувни тулдирар хасга.
Тунтарилган тарFил пучмоцдан
Тукилади аланга пастга.
Уримини кутар бош эгиб,
Пайкалларда цуюц, сара дон.
Пешиндан сунг уфцца тегиб, ^айтиб келар яна саратон
Шоирнинг ушбу мисралари инсон цалбига цандайдир илицлик ато этади ва табиатнинг гўзал манзаралари орқали инсонни ҳаётга ва Ватанга мухаббатини кучайтиради. Шоир ички кечинмалари ранг- баранг мисраларда намоён булиб, улар китобхон шуурига ижтимоий ёхуд бадиий-фалсафий мазмун касб этади. У ўзнинг рангин бўёқдорлигига асосий диққатини қаратар экан, кунгилдаги туйгулар камалагини хис цилиб, хаётнинг турли синовларини машаццатию- захматини ва албатта шу билан бирга хаётнинг нацадар гузал, сурурли эканлигини ёрцин мисраларда тараннум цила олди.
Мен тиниц кулмакларга ишонган эдим цанча,
Аксимни балчицларга кумиб ташлади улар;
Юлдузлар шуъласига баданини чайганча Эртакдаги парилар бугун устимдан кулар
Ижодкор ўз ҳаёт тажрибасидан келиб чиқиб, ҳаётнинг рангин саҳифаларини ўз фалсафий қарашлари баробарида мушоҳада этади. Ҳаётнинг пасту- баланд чуцциларини босиб утган ижодкор шеърларида уз хис-туйғулари ва ички кечинмаларини содда ва тушунарли тарзда баён қилиб бера олган. А. Шер ижодидаги хислар жилваси, туЙFулар манзараси, теран фикрлар ва муносабатлар узининг фалсафий- психологик мисралар цатмига жойланиб китобхон кўнглидан жой олади. Ҳаётнинг айрим нохуш ҳолатларини, турмуш тарзида учраб турадиган айрим нохақликларни шоир теран нигоҳи билан англаб куйидаги мисраларда баён этади:
Баланд биноларда паст-паст одамлар:
Ёлғон қасамлар-у, сохта рақамлар.
Не тонг, бу ўйинбоз дунёда атай
Майдонга ҳуштаксиз тушмиш ҳакамлар
Серқирра ижодкор ҳаётни мадҳ этиш баробарида Ватанимиз табиати ва соддадил халқимиз характерини ҳам шеърларига жо қилган. Табиат ҳаётнинг боқийлигини ҳис этиши ва шу асосда нарса ва мавжудотнинг инсон умри, тирикликнинг маънавий- фалсафий мезонига айланиши жиҳатдан ҳам шоир ва табиат диалектик боғлиқликда намоён бўлади. .Гарчанд шоир лирикасида табиат жонлантириш деталлар тарзида мавжуд бўлсада, у ҳаёт фалсафасини ифодалаш учун хизмат қилади.
Қишга тўқий дея қасида
Дўст тутиндим бугун осмонга.
Оқ фаслнинг ҳикмат дарсида
Боқдим умр деган карвонга.
Фаслларни оралаб ўтган
Шу карвонга яна юк ортдим.
Балки, менмас, ўзгани кутган Шеъриятнинг енгидан тортди
Шоир қалбини жунбушга келтирган ҳаёт манзараларини халқона тушунарли тилда тараннум қилган. Унинг оҳанглари китобхон юрагига янада яқинроқ бориб, китобхони ҳаёт тўғрисида чуқур фикрлашга, ҳаётдан лаззатланиб яшашга ва албатта унинг қийинчиликларини мардонавор енгишга ундайди. Ушбу мисраларни ўқиган ҳар бир китобхон ҳаётга теран нигоҳ билан қарашни ва ундан завқ олиб, ёниб яшашни ўрганади.
Юксаклар деб ёндим ошуфта,
Сомон йўли ҳушимни олди.
Аммо киприк санчилган шифтда
Чатнаб кетган ёш юлдуз қолди
Ҳаёт қўрғонида зуваласи пишган, турмушнинг залворли синовларига мардонавор кураша олган ижодкор “Оқ булутдан томган томчилар” тўпламида ушбу фикрларни бежизга айтмаган. Мендан кўплар: «Нега бунча ёш кўринасиз, кайфиятингиз доимо баланд, ҳайратланарли даражада дангалчисиз?» – деб сўрашади. Начора, табиатим шунақа: бировларга чалинган қарсакларни санаш билан шуғулланмадим, ўзимга қарсак сўраб юкинмадим. Сўзни севиб, унга ишониб яшадим”. [2.17]
Шоир ўзи айтмоқчи ёниб яшаяпти ва ўз китобхонини ҳам ҳаётда шунчаки яшамасдан, балки ўз Ватани, халқи учун ёниб, жон куйдириб яшашга ундайди.
Мен ёнаман: на ёв, на дўстим Қорайтолган уфқимни ерда.
Мен оловман: зулматни тўсдим, — Ватаним деб чўғландим шеърда!
Адабиётлар:
-
1. Абдулла Шер “Мўжизавийлик ва хаёлийлик” мақоласи “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг 2013 йил № 14 сон
-
2. Абдулла Шер. “ Оқ булутдан томган томчилар”. Хуршид Даврон кутубхонаси. 2015 йил 5 август.
-
3. Абдулла Шер “Шеърлар” , Хуршид Даврон кутубхонаси, 2016 йил 5 август
"Экономика и социум" №10(77) 2020
Список литературы Философия жизни в творчестве Абдуллы Шера
- Абдулла Шер "Мўжизавийлик ва хаёлийлик" мақоласи "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетасининг 2013 йил № 14 сон
- Абдулла Шер. " Оқ булутдан томган томчилар". Хуршид Даврон кутубхонаси. 2015 йил 5 август.
- Абдулла Шер "Шеърлар", Хуршид Даврон кутубхонаси, 2016 йил 5 август