Фуаролик жамиятини барпо этишда ууий ва сиёсий маданиятнинг аамияти
Автор: Шукуров Т.А.
Журнал: Мировая наука @science-j
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 5 (50), 2021 года.
Бесплатный доступ
Мазкур мақолада фуқаролик жамиятини барпо этишда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти, сиёсий маданияти ва фуқаролик позициялариинг аҳамияти хусусида сўз боради.
Фуқаролик жамияти, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият, сиёсий онг ва маданият, асосий қонун, сайлов, референдум, инсон манфаатлари, суверенитет, демократия
Короткий адрес: https://sciup.org/140289262
IDR: 140289262
Текст научной статьи Фуаролик жамиятини барпо этишда ууий ва сиёсий маданиятнинг аамияти
Демократик ислоҳотларнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий онги ва маданиятига боғлиқдир. Бунда аҳолининг инсон ҳуқуқ ва эркинликларига, қонунларга ҳурмат муносабатида бўлишини, унинг конституцион ҳуқуқларини англашини, Ватан тақдирига, мамлакатда ва дунёда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга дахлдорлик туйғуси билан қарашини шакллантириш муҳим вазифа ҳисобланади. Жамият ҳуқуқий маданиятининг юқори даражада бўлиши аҳолининг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллигини, унинг белгилаб олинган мақсадларга муваффақиятли эришишга кизикиши ва масъулиятини, юз бераётган узгаришларга дахлдорлик туйғусини ошишига ёрдам беради, муҳим қарорлар қабул қилиш жараёнида фукароларнинг иштирокини жиддий кенгайтиради.
Давлат жамиятнинг барча сохаларини ва уларда кишиларнинг хулкини тартибга солишда хукукий маданиятнинг ролига алохида ахамият беради. Чунки шахс кўп жиҳатдан қонунларга тегишли жазо ҳақида билиши сабабли эмас, балки унинг ўзи бундай ҳаракатни ҳаётий тамойилларга номуносиб ва зид ҳисоблагани боис риоя қилади. Бинобарин, ҳуқуқий маданият конунларда кузда тутилган нотузри хатти-харакатлар учун жавобгарликдан кўра ижтимоий муносабатларни тартибга солишда катта роль ўйнайди. Хукукий маданият ижтимоий муносабатларни тартибга солиш асносида сиёсий, миллий, ахлоқий ва эстетик маданиятлар билан биргаликда таъсир кўрсатади. Шу сабабли мазкур тушунчани, унинг таркибий қисмларини ва вазифаларини аниклаб олиш мухим ахамият касб этади.
Юристларнинг “ҳуқуқий маданият” тушунчасининг ҳуқуқий табиатига оид фикрлари ва таърифлари деярли бир-бирларига ухшаш. Масалан, В.В.Лазаревнинг ҳисоблашича, “жамиятнинг ҳуқуқий маданияти жамият ҳуқуқий ҳаётининг сифатий ҳолатидир. У ҳуқуқий ҳужжатларнинг, ҳуқуқий ва ҳуқуқни қўллашга доир фаолиятнинг, шахснинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий ривожланиши мукаммалигининг эришилган савиясида ҳамда ижтимоий ривожланиш ва жамият мавжудлиги шароитларини сақлаб туришга ижобий таъсир қилувчи шахснинг хулқи эркинлиги даражасида ва унинг давлат билан узаро масъулиятларида намоён булади. С.Алексеев тавсифига кура, ҳуқуқий маданият деганда, жамият ҳуқуқий ҳаётининг ижтимоий, маънавий, сиёсий ва иқтисодий тузуми натижасидаги сифатий ҳолати тушунилади. Бу ҳолат ҳуқуқий фаолиятнинг, юридик ҳужжатларнинг, ҳуқуқий онгнинг ва умуман субъект (инсон, турли гуруҳлар, барча аҳоли)нинг ҳуқуқий ривожланиши хамда давлат ва фукаролик жамияти томонидан инсон хукук ва эркинликларининг кафолатланиши даражаларида уз ифодасини топади.
Мазкур тушунчага меъёрий-хукукий хужжатларда хам таърифлар берилган. Уларга мувофик, хукукий маданият - бу хукукий билимлар, аҳолининг ҳуқуқий тарбиясини тубдан яхшилаш, унинг ҳуқуқий маданият даражасини ошириш, хукукий ахборотнинг кенг майдонини яратиб бериш — ҳуқуқий давлатнинг қарор топишида муҳим йўналишдир. (ҳуқуқ масалалари юзасидан фуқароларнинг хабардорлиги, уларнинг қонунларни билишлари), ҳуқуқий ишонч (фуқароларнинг қонунларни ҳурмат қилиш, риоя этиш ва бажаришга тайёрликлари), фаол амалий фаолият (фуқароларнинг амалдаги қонунчилик доирасидаги хулқи), ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик (ҳуқуқбузарларга нисбатан фаол фуқаролик ёндашуви) йиғиндисидир. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 29.08.1997 й.ги қарори билан тасдикланган).
Хукукий маданият деганда, хукукий билимлар, уларни куллай олиш қобилияти (маҳорати), қонунларни ҳурмат қилиш, уларга риоя этиш, меъёрий-хукукий хужжатларнинг мукаммаллиги ва хозирги кун талабларига ва амалга оширилаётган ислоҳотларга мувофиқлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиётида қонунийлик тамойилига амал қилиш, юридик фан ва амалиёт ютуқлари тушунилиши лозим. Бундай таъриф ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо қилишга муҳим таъсир кўрсатувчи ҳуқуқий маданиятнинг моҳияти ва вазифаларини тўла акс эттиради. Бинобарин, хукукий маданият куйидаги бир-бири билан узаро боFлик таркибий кисм (элемент)лардан иборат булади:
-
- фукароларнинг хукукий билимлари ва уларни куллаш махорати хамда уларнинг ўз ҳуқуқларини амалга оширишига ва қонун доирасида ҳаракат килишига тайёр эканлиги билан уз ифодасини топадиган хукукий фаоллиги;
-
- кабул килинаётган меъёрий-хукукий хужжатларнинг мукаммаллиги, сифати, асосланганлиги ва уйғунлиги билан ифодаланадиган қонун ижодкорлиги фаолияти; ҳуқуқни қўллаш амалиётининг сифати, қонунларга ва инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳужжатларга риоя қилишлари билан
ифодаланадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларининг фаолияти; суд-хукук сохасида муаммоларни тадкик килишга ва уларни олдиндан аниклашга хамда жамиятнинг замонавий талабларига мос булган таклиф-тавсиялар ишлаб чикишга йуналтирилган юридик фан;
-
- ижтимоий-хукукий тажриба ва бошкалар асосида хукукий курсатмаларни кабул килиш, шархлаш, куллаш буйича юридик амалиёт.
Хукукий маданият даражаси факатгина конунларни билиш, хукукий маълумотлардан хабардор булишдангина иборат эмас. У - конунларга амал килиш ва уларга буйсуниш маданияти демакдир. У - одил судни хурмат қилиш, ўз ҳақҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат этиш эҳтиёжи демакдир. Хукукий маданият дегани - турли можароларни хал килишда қонунга хилоф кучлардан фойдаланишни рад этиш демакдир. Ҳуқуқий маданият таркибий қисмларининг келтирилган рўйхати тугал эмас. Умуман олганда, улар жамиятнинг ҳуқуқий тизимига кириб, қонунийлик тартиботини, ҳуқуқ субъектларининг тўғри хаттиҳаракатларининг йиғиндиси бўлган ижтимоий муносабатларнинг қай даражада йўлга қўйилганлиги аҳволини белгилайди. Дарҳақиқат, келгусида умуман аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини баҳолаш меъёрларини ишлаб чиқиш зарур. Чунки ҳуқуқий маданият ҳолатини таҳлил этиш уни юксалтириш механизмларида мавжуд бўшлиқларга эътиборни қаратишга, ушбу соҳада амалга ошириладиган тадбирлар сифатини ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг бу жараёнлардаги иштироки даражасини аниқлашга, мазкур йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш максадида таклифлар ишлаб чикишга имкон беради.
Юридик адабиётда ҳуқуқий маданиятнинг турлари уларни ифодаловчиларга қараб фарқланиб, улар жамиятнинг ҳуқуқий маданияти, шахснинг ҳуқуқий маданияти, касб эгалари (профессионал) ҳуқуқий маданияти сифатида намоён булади. Жамиятнинг хукукий маданияти - бу инсоният томонидан ҳуқуқ соҳасида тўпланган ва жамиятнинг ҳуқуқий воқелигига мансуб бўлган қадриятлар тизимини акс эттирувчи умумий маданиятнинг кисмидир. Шахснинг хукукий маданияти - бу хар бир кишининг ўз фаолиятида ва ҳуқуқий онгида субъектив тарзда шаклланган ҳуқуқий билим, яъни амалдаги ҳуқуққа нисбатан муносабатни ифодаловчи тасаввурлар, қарашлар ва туйғулар йиғиндисида намоён бўлади. Маълумки, фуқаро унинг ишида, кундалик турмушида ва ўз оиласида ҳуқуқий билимларнинг энг кам қисмидан фойдаланади. Бу билимлар, одатда, конституция, меҳнат, оила, фуқаролик, тадбиркорлик ҳуқуқларига оид бўлади. Фуқароларнинг кенг юридик билимларга эга бўлишлари ҳам ҳуқуқий маданиятнинг юқори даражасини англатмайди, чунки ҳуқуқий маданият нафақат ҳуқуқий билимларни, балки уларни қўллай олиш ва ҳуқуқий фаолликни намоён қилиш маҳоратини ўзида мужассамлаштиради. Касбий (профессионал) ҳуқуқий маданият шундай кишилар гуруҳига хос бўладики, улар махсус маълумот ва амалий тайёргарлик талаб қиладиган юридик фаолият билан касб тариқасида шуғулланади. Бундай гуруҳ касбий фаолиятнинг тегишли соҳаларидаги ҳуқуқий ҳодисаларни юқорироқ даражада билиш ва тушуниш билан ажралиб туради.
Хукукий маданиятнинг бундай тавсифи тула уолда асосий вазифалари фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий тартиб ва қонунийликни таъминлаш бўлган юристлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда суд органлари ходимларига мансуб бўлади. Улар қонун ва қонуности ҳужжатларининг зарурлигига, ижтимоий фойдалилигига, ҳуқуқнинг адолат мезони сифатида аҳамиятига қатъий ишончга эга бўлишлари ҳамда кундалик фаолиятда хукукий воситалардан фойдаланишни билишлари зарур.
Фукароларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги, мууим давлат қарорларини қабул қилишдаги фаоллигининг ошиши аҳолининг нафақат ҳуқуқий маданиятини, балки сиёсий маданиятини ҳам шакллантириш заруратини белгилаб беради.
Тадкикотчиларнинг аксарияти таъкидлашича, сиёсий маданиятнинг етарли даражасига эга бўлиш шахсга сиёсий вазият ҳақида яхши хабардор бўлиш, бўлиб ўтаётган воқеаларга тўғри баҳо бера олиш, улар тўғрисида ўз фикрига эга бўлиш ва моҳирлик билан керакли танловни амалга ошириш имкониятларини беради. Сиёсий маданият ҳуқуқий маданият билан чамбарчас боғлиқдир, чунки фуқароларнинг, давлат органлари ва институтларининг фаолияти ҳуқуқий муносабатлар доирасида амалга оширилади. Сиёсий маданият инсон ва жамиятнинг қадриятлар, йўлйўриқлар ва эътиқодни ўз ичига олган сиёсий ривожланиши натижаси бўлиб, кишининг сиёсий тизимга булган муносабатини шакллантиради.
Сиёсий маданият даражаси сиёсий тизимнинг сифатини, фуқаролар, ижтимоий гуруҳлар, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг сиёсий хабардорлигини ҳамда сиёсий хулқини акс эттиради. Бу эса жамиятнинг сиёсий ҳаёти асосларининг шаклланишига катта таъсир кўрсатади ва бошқарувнинг самарадорлигини белгилайди. Юридик адабиётда сиёсий маданият бир-бири билан узаро боFлик сиёсий тажриба, сиёсий хулқ ва сиёсий онг каби тузилмавий таркибий қисмлардан иборат, деб тавсифланади.
Сиёсий тажриба узоқ вақт давомида юзага келади. У умуммиллий ва миллий кадриятларни, халк анъаналари ва урф-одатларини, сиёсий муносабатларнинг тарихий ривожланишини, сиёсий анъаналарга мувофиқ қабул қилинадиган қонун ва меъёрларни қамраб олиб, пировардида сиёсий онгни шакллантиради.
Сиёсий онг сиёсий маданиятнинг муҳим таркибий қисми бўлиб, кишиларнинг сиёсий билимлари, эътицоди, йул-йурикдари йиFиндиси сифатида намоён бўлади ва улар асосида шахснинг сиёсий хулқи шаклланади. Илмий адабиётларда қайд этиладики, сиёсий маданиятнинг шаклланишига мамлакатнинг геосиёсий ҳолати, миллий маданият хусусиятлари, миллий қадриятлар, анъаналар, жамиятнинг сиёсий структураси ва бошкалар таъсир курсатади.
Шунинг билан бирга, аҳолининг сиёсий маданиятини шакллантириш турли усуллар ва йўллар билан амалга оширилади. Улар жумласига сиёсий қарорлар ва қонунчилик ҳужжатларини қабул қилиш орқали давлатнинг амалга ошираётган фаолияти, сиёсий партияларнинг фуқаролар сиёсий онгини шакллантиришга қаратилган ишлари ҳамда фуқароларнинг уларнинг дастурларига муносабатлари, оммавий ахборот воситаларининг мамлакатда ва дунёда юз бераётган сиёсий жараёнлар тўғрисида фуқароларни хабардор қилишлари, уларнинг ҳуқуқий хабардорликларини оширишлари, жамоат бирлашмалари, ҳаракатлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг аҳолини ўз фаолиятларига жалб қилишлари, у ёки бу ижтимоий гуруҳнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишлари, шунингдек демократик ислоҳотлар доирасида амалга оширилаётган муҳим вазифаларни муҳокама қилишга қаратилган ташвиқот-маърифат ишларини олиб боришлари киради.
Шу билан бирга, сиёсий маданиятни шакллантириш ва унинг юқори даражасига эришиш, айниқса, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар бошида турган, сиёсий институтларга раҳбарлик қилаётган давлат бошқарувининг мансабдор шахслари фаолиятида муҳим ўрин тутади. Зеро, демократик ҳуқуқий давлатни қуриш жараёнида амалга оширилаётган демократик ўзгаришларнинг мазмун ва моҳиятини тушунмаслик, шахсий ғаразли мақсадларни кўзлаб миллий манфаатларга эътиборсизлик салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу боисдан аҳолининг сиёсий билимлари, қадриятлари ва эътиқодини шакллантириш учун лозим бўлган шароитларни яратиш, фуқароларнинг сиёсий онги ва маданиятини юксалтириш, уларнинг муҳим масалаларни ҳал этишда иштирок этишлари, мамлакатда ва унинг ташқарисида бўлиб ўтаётган сиёсий воқеаларни мустақил тушуниб олишлари қобилиятини ошириш учун тегишли тадбирлар самарадорлигини ошириш муҳим ўрин тутади.
Фойдаланилган адабиётлар:
-
1. Ў ЗБЕКИСТОН Р ЕСПУБЛИКАСИНИНГ К ОНСТИТУЦИЯСИ .–Т.:
-
2. Ў ЗБЕКИСТОН Р ЕСПУБЛИКАСИНИНГ К ОНСТИТУЦИЯСИГА ШАРҲ .
-
3. Давлат ва ҳуқуқ умумий назарияси: Дарслик / В.В. Лазарев таҳрири остида– М : Юристъ, 2001.
-
4. Давлат ва ҳуқуқ назари яси: Дарслик / С.С. Алексеев таҳрири остида. М : Норма, 2013
-
5. Ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамиятида шахснинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масалалари: Илмий-амалий конференция материаллари тўплами / Масъул муҳаррир: Ш.Т. Икрамов – Т., Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2016. – 308 бет.
-
6. Farhodjonovna F. N. Spiritual education of young in the context of globalization //Мир науки и образования. – 2017. – №. 1 (9).
-
7. Farhodjonova N.F., Akramova D.S. Globalization: meaning and essence //Теория и практика современной науки. – 2017. – №. 4. – С. 8-11.
-
8. Farxodjonova N.F. Modernization Of Uzbek Language And NationalSpiritual Heritage In National Culture". The American Journal of Social Science and Education //Innovations. – 2021. – Т. 3. – №. 01. – С. 585.
-
9. Farxodjonova N.F. Modernization and integration: social-philosophical analysis. Rol'nauki v formirovanii sovremennoj virtual'noj real'nosti. – 2019.
-
10. Farxodjonova N. F. Problemi primeneniya innovatsionnix texnologiy v obrazovatel'nom protsesse na mejdunarodnom urovne. Mejdunarodnaya konferentsiya. Innovatsionnie tendentsii, sotsial'no-ekonomicheskie i pravovie problemi vzaimodeystviya v mejdunarodnom prostranstve. – 2016.
«Ўзбекистон», 2016 й.
А.А.Азизхўжаев умумий таҳрири остида. Тошкент: ТДЮУ, 2008.– 496 б
Список литературы Фуаролик жамиятини барпо этишда ууий ва сиёсий маданиятнинг аамияти
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯСИ.-Т.: "ЎЗБЕКИСТОН", 2016 Й.
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯСИГА ШАРҲ. А.А.АЗИЗХЎЖАЕВ УМУМИЙ ТАҲРИРИ ОСТИДА. ТОШКЕНТ: ТДЮУ, 2008.- 496 Б
- Давлат ва ҳуқуқ умумий назарияси: Дарслик / В.В. Лазарев таҳрири остида- М: Юристъ, 2001.
- Давлат ва ҳуқуқ назари яси: Дарслик / С.С. Алексеев таҳрири остида. М: Норма, 2013
- Ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамиятида шахснинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масалалари: Илмий-амалий конференция материаллари тўплами / Масъул муҳаррир: Ш.Т. Икрамов - Т., Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2016. - 308 бет.
- Farhodjonovna F. N. Spiritual education of young in the context of globalization //Мир науки и образования. - 2017. - №. 1 (9).
- Farhodjonova N.F., Akramova D.S. Globalization: meaning and essence //Теория и практика современной науки. - 2017. - №. 4. - С. 8-11.
- Farxodjonova N.F. Modernization Of Uzbek Language And National-Spiritual Heritage In National Culture". The American Journal of Social Science and Education //Innovations. - 2021. - Т. 3. - №. 01. - С. 585.
- Farxodjonova N.F. Modernization and integration: social-philosophical analysis. Rol'nauki v formirovanii sovremennoj virtual'noj real'nosti. - 2019.
- Farxodjonova N. F. Problemi primeneniya innovatsionnix texnologiy v obrazovatel'nom protsesse na mejdunarodnom urovne. Mejdunarodnaya konferentsiya. Innovatsionnie tendentsii, sotsial'no-ekonomicheskie i pravovie problemi vzaimodeystviya v mejdunarodnom prostranstve. - 2016.