Глобал илим исишини камайтиришда биологик ресурслар орали камайтириш истиболлари
Автор: Юсупов И.И.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 12-2 (79), 2020 года.
Бесплатный доступ
Мақолада глобал иқлимни исиши муаммоси ҳақида фикр юритилган. “Иссиқхона эффекти” ҳодисаси таҳлил қилиниб, бу ҳодисани асосий ташкил этувчиларидан бири бўлган углерод қўш оксиди ва уни ҳосил бўлиши сабаблари ўрганилади ва уни маҳаллий шароитларда уни камайтиришда дарахт, бута ва турли ўсимликларни экиш орқали камайтириш ва бу борада инновацион ечимлардан фойдаланиш йўллари кўрсатилади. Ушбу масалани ҳал этишда ноқулай шароитларда қумли чўлларда, шўр босган ва деградацияга учраган ерларда, Орол денгизининг қуриган қисмларида, магистрал автомобил йўл ёқаларида иннавацион ечим -яъни биостаканларда етиштирилган дарахт ва экин кўчатлар экиш орқали табиатда углерод қўш оксидини камайтириш кўзда тутилади. Бу мақсадларни амалга оширишда асосан шўр ва сувсизликка чидамли бўлган дарахт ва ўсимликлар саксовул- (Haloxylon), черкез-(Salsola), ковул-(Stipa), андиз-(Elecampa), каррак-(Cousinia resinosa) каврак- (Ferula), юлгун-(Tamarix hispida), қандим-(Caliigonum), зирк-(Berberis), хандон писта- (Pistachio), мурч-(Piper nigrum) ва бошқа бир қатор ўсимликлар ва дарахтлар биостаканларда етиштирилиб, сувсиз ва кам сувли ер майдонларига экиш ғояси олдинга сурилади. Ушбу таклиф этилган технологияни қўлланилиши, натижасида ўсимлик қолдиқлари ва айрим саноат корхоналарининг чиқиндилари қайта ишланади ва ушбу чиқиндилар соф биогумус билан аралаштирилиб, пресслаш йўли билан ҳосил қилинган биостаканлар кўчатлар етиштирилади. Биостакан таркиби асосан чиқиндилардан иборат бўлиб, келгусида улар тупроқда чириб, унинг унумдорлигини оширувчи элемент бўлиб хизмат қилади. Ўзининг маълум параметрлари баландлиги, диаметри, деворларнинг қалинги, экиш юзасининг эни ва чуқурлиги, стаканнинг зичлиги ва унумдорлиги бўлган биостакан турли ноқулай жойларга олиб бориб экилиши билан аҳамиятлидир.
Глобал иқлим ўзгариши, Иссиқхона эффекти, чиқинди, биогумус, унумдорлик, биостакан, углерод қўш оксиди, деградация, утилизация, Орол денгизи, ноёб ўсимликлар, альтернатив энергия манбалари, ўрмонлаштириш, дефляция, “Яшил қалқон”, полиэтилен, тоза ривожланиш механизми, углерод секвестри
Короткий адрес: https://sciup.org/140260230
IDR: 140260230 | УДК: 004.02:004.5:004.9
Текст научной статьи Глобал илим исишини камайтиришда биологик ресурслар орали камайтириш истиболлари
Кириш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда “Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” режа ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, унда глобал иқлим ўзгаришлари ва Орол денгизи қуришининг қишлоқ хўжалиги ривожланиши ҳамда аҳолининг ҳаёт фа-олиятига салбий таъсирини юмшатиш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш лозимлиги кўрсатиб берилган. [1].
Президентимиз томонидан Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фан ва технологиялар бўйича биринчи Саммитидаги нутқида алоҳида эътироф этилганидек, “Биринчидан, глобал иқлим ўзгаришлари муаммоси. Аксарият минтақаларда тупроқ емирилиб, унумдор ерлар қисқариб бормоқда, чўлланиш, сув тақчиллиги, қурғоқчилик, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш жиддий муаммога айланмоқда. Оролбўйидаги экологик фалокат туфайли бу таҳдидлар бизнинг минтақамиз учун янада катта хавф туғдирмоқда. Биз “персоналлаштирилган қишлоқ хўжалиги” концепциясини ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилишни таклиф этамиз. Бу концепция қишлоқ хўжалиги экинларининг муайян муҳит, тупроқ, ўғит, сув ва биостимуляторларга нисбатан реакциясини инобатга олиб, уларнинг аниқ генотипларига эътибор қаратишни назарда тутади”, - деб алоҳида уқтириб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида” 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сонли қарори билан тасдиқланган Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий- иқтисодий вазиятни, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилашга ва сифатини оширишга йўналтирилган лойиҳалар, тадбирлар ва дастурларни шакллантириш ва барқарор молиялаштириш ўта муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидланган.
Шунингдек,бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 мартдаги 159-сонли “Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳузуридаги Орол бўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори ҳам жуда катта аҳамиятлидир.
Маълумки, глобал иқлим исишининг асосий сабабчиси «Иссиқхона эффекти» ҳодисаси ҳисобланади, [2,3,4,5,6]. Яъни, бир қатор микрогазлар ернинг иссиқлик мувозанатининг ўзгаришида муҳим рол ўйнайди ва ер юзида аста-секин ҳароратни ошиб боришини характерлайди. Бу ҳодисанинг содир бўлишида асосий ўринни эгалловчи газлар ёруғлик нурларини ўзидан ўтказиб юборсада, инфрақизил нурларни тутиб қолади. Қуёш нури атмосфера орқали ўтиб, ернинг юза қатламини иситади ва ер ўзидан иссиқлик ҳамда инфрақизил нурларни қайтаради. Атмосферадаги «иссиқхона эффекти»ни ҳосил қилувчи газлар миқдорининг ўзгармаслиги натижасида ернинг иссиқлик баланси доимийдир. Агар уларнинг концентрацияси ҳаво таркибида ошиб борса, шунга мос равишда ҳарорат баланси хам ўзгариб, ер юзасининг исиши содир бўлади.
«Иссиқхона эффекти»ни ҳосил қилувчи газлардан 3 таси, яъни углерод икки оксиди, метан ва сув буғлари энг кўп аҳамият касб этади. Чунки, айнан уларнинг концентрациялари биосферага антропоген таъсирлар натижасида тез ошиб боради. Углерод қўш оксиди атмосферага органик ёнилғиларни - нефт, газ, кўмир, ўтин бошқа ёнилғиларнинг ёниши ҳамда организмларнинг нафас олиши ҳисобига чиқарилади. Углерод икки оксидининг катта қисми фотосинтез жараёнида ҳосил бўлади ва янги хосил бўлган органик бирикмалар таркибига кириб бирикади.
Тропосферада об-ҳавонинг барча ҳодисалари, шунингдек, сув ва бошқа кимёвий элементларнинг айланма ҳаракати содир бўлади. Иссиқхона самараси ҳам айнан тропосфера қатламида рўй беради. Атмосфера ҳавосининг ўртача ҳарорати қуёш радиацияси миқдори ва ер юзасидан қайтган радиация миқдори билан аниқланади. Шу билан бирга тропосферада мавжуд бўлган турли моддаларнинг миқдори иссиқхона самарасини белгилайди. Масалан, тропосферада углерод қўш оксиди,(СО 2 )нинг мавжудлиги туфайли ердан қайтган радиациянинг маълум миқдори яна ерга қайтади. Айни шу моддаларнинг тропосферада мавжудлиги сабабли ҳозирги вақтда атмосферанинг қуйи қисмидаги ҳавонинг ўртача ҳарорати 150 С ни ташкил қилмоқда. Агар иссиқхона самараси бўлмаганда ҳарорат минус 300 С бўлиши мумкин эди, [1].
Атмосферанинг юқори қатламларида ердан қайтган радиация ҳисобига ҳаво маълум даражада исийди ва бу ҳарорат қайтадан ерга қайтади. Натижада ҳозирги пайтда мана шу иссиқхона самарасини белгилайдиган турли кимёвий моддаларнинг миқдорини атмосфера ҳавоси таркибида камайтириш катта экологик муаммога айланиб қолди. Чунки иссиқхона самараси туфайли иқлим ўзгариб бормоқда.
Сўнгги йилларда объектив маълумотлар глобал ҳароратнинг ортиши ва иқлимнинг исиш томонга ўзгарётганлигини кўрсатмоқда. Иқлим ўзгариши буйича халкаро экспертлар гурухи фикри буйича эса, ахвол шундай давом этадиган булса, якин 50 йил ичида харорат 2-4 0С га ортиши мумкинлиги кайд этилади. Бу холат эса музликларнинг эриши ва курукликни сув босиши, об-хаво шароитларининг кескин узгаришларига олиб келиши башорат килинади.
Жахон ҳамжамияти иқлим ўзгаришининг экологик, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий оқибатларини тушунган ҳолда унинг олдини олиш учун илмий тадкикотлар, турли тадбирларини амалга оширмокда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг иклим узгариши туFрисидаги Конвенцияси 1992-йили Рио-Де-Жанейродаги атроф-мухит ва ривожланиш бўйича умумжахон Конференциясида 155 давлат томонидан имзоланган, [6]. Ушбу нуфузли халкаро шартноманинг якуний максади атмосферадаги иссиқхона газлари иқлим тизимига хавфли антропоген аралашувининг олдини оладиган даражада барқарорлаштириш хисобланади. Бундай даражага экосистемаларнинг иқлим ўзгаришига табиий мослашиши учун етарли булган озик-овкатни ишлаб чикариш ва мамлакатларнинг баркарор асосда кейинги иқтисодий ривожланишни хавф остига қўймасликка имкон яратадиган муддатларда эришиш зарурдир. 1997-йил 10 декабрда имзоланган Киото баённомасига мувофик, алохида давлатлар уз зиммаларига иссикхона газларини чикаришни 1990-йил даражасида кискартириш кузда тутилган.
Материаллар ва методлар
Атмосферага чикарилаётган углерод куш оксиди газини камайтириш масаласи глобал муаммолардан бири бўлиб, хозирги даврда нихоятда долзарб хисобланади. ^озирда бу масала дунё буйича турли йуллар билан амалга оширилмоқда. Булар жумласига автомобилларни альтернатив ёқилғиларга ўтказиш, электрокарлар ишлаб чиқариш, қуёш, шамол, тўлқин энергетикаларини жорий этиш, биогаз қурилмаларидан фойдаланиш, Атом энергетикасидан фойдаланишлар киради.
Углерод қўш оксидини камайтиришни асосий йўлларидан бири дарахтзорлар, ўтлоқлар, бутазорлар ёки суъний ўрмонлар ташкил этиш хисобланади. Чунки ҳар қандай дарахт ва ўсимликлар углерод қўш оксидини узига ютиб, кислород чихаради ва глобал исиш жараёнини камайтиради.
Дарахтзорлар ва урмонларнинг камайиши атроф- мухит бархарорлигига асосий хавфлардан биридир. Шу сабабли дарахтзор ва ва ўрмонларни қайта тиклаш ва кенгайтириш, мавжуд ресурсларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Ўрмонлаштириш
бу аввал ўрмон бўлмаган, шунингдек ташландиқ ва ярохсиз экин ерларига дарахтларни утхазишдир. Урмонлаштириш шурланган ландшафтларни тиклашда самарали ёндашув ҳисобланади, ва у ўз навбатида фермерларга қимматли маҳсулотларни деградацияга учраган (унумсиз ҳисобланувчи) четки ерларда етиштиришга имкон беради. Бундан ташқари у ерости сувлари сатҳининг ошишини олдини олади. Чўллардаги қумли тупроқда ва қумда оқ ва қора саксовул, черкез, жузгун ва гребеншик экиш орқали дефляцияни олдини олувчи махсус чизиқлар яратиш мумкин. Деградацияга учраган ерларда саксовул экиш ўсимлик қопламаси зичлигини оширишга ёрдам беради, тупроқда намлик тўпланишига кўмаклашади, ҳаракатдаги қумларни мустаҳкамланишига ва чўл яйловлари экосистемасини тиклашга ёрдам беради. Яхин келажакда улар серхосил яйловларга айланади.
Энг беор ва шифобахш усимликлардан яъна бири, Ковул хисобланади.Ковул узининг ажойиб чидамлилиги билан, энг OFир шароитларда хам уса олиши ахамиятлидир. У иссих ва совухха, сувсизликка ва ернинг нохулай шароитларига мослашгандир. Талмудда, ковулни ўсимликлар орасида энг чидамли усимликлардан бири - деб хисобланади.
Ковул ўсимлиги ҳақиқий “чидамли” деган номга муносиб ўсимликдир. Бу ўсимлик ўсишдан тўхтамайдиган ўсимликлардан бўлиб, боғлар ёки далаларда
ўсаётган ковулни илдизи билан суғуриб олинадиган бўлса, унинг атрофларидан ўнлаб ўсимлик униб чиқар экан. Бута ўсимликни эски шоҳларини тагидан кесилса, кесилганларидан ҳам кўпроқ янги новдалар ўсиб чиқади. Ковуллар деярли ҳеч бир ўсимлик яшашга қодир бўлмаган жойларда яшай олгани учун, биз уларни турли ёриклар ва тошликлар орасида, TOFy-тош уйи^лари орасида усаётганини куришимиз мумкин.
Яъна шундай ўсимликлардан бири Ковракдир.Коврак туркумига мансуб турлар Кавказ, Урта Осиё республикалари, Fарбий Сибирда, Урта ер денгизи минтақаларида, Эрон, Афғонистон, Покистон, Хитой ҳамда Ҳиндистонда кенг тарқалган.Тошкент, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Навоий, Бухоро ҳамда Қорақалпоғистон республикаси ҳудудларида қумли чўллар, адирлар, тоглар ва тоголди ялангликларда, соф тупрокли ерларда усади.
Биз нима учун энг беор ва жой танламайдиган дарахт ва ўсимликларга тўхтаганимизнинг асосий сабаби, уларни айни юқорида кўрсатиб ўтилган жойларда яъни деградацияга учраган ер майдонларида, Орол денгизининг куриб қолган ҳавзаларида, чўл ва даштларда, катта дарё минтақаларида, автомобиль трассалари буйларида, шах,арларнинг “Яшил калкон”ларини ташкил этишда, шунингдек даромадлар олиш максадида катта микёсдаги плантациялар ташкил этишда фойдалаланишни максад килиб куйилади.
Натижалар ва муҳокама
Ушбу максадларни амалга оширишда асосан юкоридаги дарахт ва усимликларнинг кучатлари махсус биостаканларда етиштириш кузда тутилади.
Таклиф этилаётган ушбу технология кўчат етиштиришда “ўғитланган стакан” ёки “Биостакан”дан фойдаланишга асосланади. Ушбу технологиянинг асосий моҳияти пахта тозалаш корхоналарининг охирги чикиндиси бўлган “бур” ва барча турдаги ўсимлик қолдиқлари, барглар, қипиқ, апилкаларни органик елим (1-расм) билан аралаштириб, механик пресслаш йули билан шакллантирилган цилиндр шаклдаги, маълум улчамли, “уFитланган стакан”
ҳисобланади.

1-расм. Хайвон терисидан олинадиган елим.

2-расм. Таклиф этаётган “уFитли
стакан”нинг ёндан кўриниши схематик тарзда тасвирланган.
“УFитли стакан” куйидаги кисмлардан ташкил топган: 1- субстрат (елим аралаштирилган турли чициндилар), 2- биогумус, 3- уруг ёки усимлик экиладиган жой. Стакан ташқи диаметри 50мм, ички диаметри 30мм, умумий баландлиги 100мм, биогумус солиб экин (уруғ) экиладиган қисмини чуқурлиги 60 мм булиши тавсия этилади.

3-расм.Қўлда тайёрланган ўғитли стаканнинг тажриба нусхаси.
Ўғитли стаканнинг ичига кўчат экиш учун тупроқ эмас, Калифорния чувалчангининг маҳсулоти ҳисобланган “биогумус” тўлдирилади.
Ўғитли стаканга тўлдирилган биогумусга ўсимлик уруғлари ёки дарахт
қаламчалари экилиб, махсус ҳандақларга ёки иссиқхоналарга жойлаштирилиб етиштирилади, ерларга тафт келиши билан ушбу биостаканлар жойларга олиб борилиб, экилиши мумкин бўлади. Бу усулда кўчатлар экилганда уларнинг ривожланиши яхши бўлади, ёмғир ва жалалар натижасида қатқалоқ бўлмайди, “ўғитли стакан”да ҳаво аэрацияси яхши кечади, биогумусдаги озуқа кўчатни бақуват ўсишини таъминлайди, қўшимча озуқа эса, “ўғитли стакан”нинг намлик таъсирида чириши натижасида ҳосил бўлади, ушбу стаканларга экилган кўчатларни қўшимча озиқлантириш, чопиш, ягана қилиш талаб этилмайди, фақат етарли даражадаги намлик сақланади. Чириш жараёнида ажралиб чиқадиган иссиқлик (Q) ўсимликни ривожланишини тезлаштиради.
Ушбу технология бобо-деҳқонларимиз томонидан аввал қоғоз стаканчаларда, кейинчалик эса полиэтилен пленкалардан тайёрланган стаканчаларда қўлланиб келинган.

а)
б)
4-расм. Қоғоз (а) ва целлофан (б) дан тайёрланган пакетларда ўсимлик етиштириш
Ҳозирда полиэтилен пленкаларни зарарли экологик оқибатлари натижасида бутун дунё бўйича уни озиқ –овқат хавфсизлиги нуқтаи назаридан, иккинчидан полиэтилен пленкасини кўчат экишдан аввал олиб ташлаш жараёнида кўчат томири шикастланаши ва бунинг натижасида кўчат ривожланмай қолишидир. Шунингдек полиэтилен пленкалар бутун дала бўйлаб тарқалиб, экин майдонларини ифлослантиради ва бошқа салбий оқибатларни келтириб чиқаради.
“Ўғитли стакан”ларни саноат асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйилиши натижасида пахта заводларининг 180000тоннадан ортиқ чиқиндилари утилизация қилинади, шунингдек, ушбу стаканчалар шоли похолидан, буғдой сомонидан, тахта қириндисидан ва бошқа ҳар қандай ўсимлик чиқиндиларидан тайёрланиши мумкин бўлади.
Ушбу технологияни жорий этиш натижасида куйидаги масалалар хал этилади:
-пахта тозалаш заводи чикиндилари хисобланган “бур” ва турли хилдаги усимлик колдиклари утилизация килинади;
-табиий чикиндиларни ер майдонларига киритиш оркали,деградацияга учраган ер майдонларида тупрок унумдорлигини сезиларли равишда оширишга эришилади;
-
- деградацияга учраган ер майдонларида, “Орол” денгизининг куриб колган
худудларида дарахтзорлар, суъний урмонзорлар, бутазорлар, утлоклар ташкил этиш янада купаяди:
-
- фармацевтика саноати хом-ашё хисобланган шур ва сувсизликка чидамли булган ковул, коврак ва бошка доривор усимликлар куплаб етиштириш йулга куйилади;
-
- магистраль автомобил йул ёкаларига хам сувсизликка чидамли дарахтлар
экилади;
-
- катта дарё буйларига эса, тез катта буладиган «in vitro» усулида
купайтириладиган Павлония дарахтини экиш имконияти янада купайтирилади;
-
- саноати ривожланган шахар атрофида “яшил калкон” лар ташкил этилади;
-чуллардаги кумли тупрокда ва кумда ок ва кора саксовул, черкез, жузгун, ковул ва гребеншик экиш орқали дефляцияни олдини олувчи махсус чизиқлар яратиш
янада кўпаяди. Деградацияга учраган ерларда саксовул экиш ўсимлик қопламаси зичлигини оширишга ёрдам беради, тупроқда табиий намлик тўпланишига кумаклашади, харакатдаги кумларни кучиб юришига бархам берилади;
-
- дарахт ва яшил экинларни куплаб экилиши хисобига эришиладиган асосий
мақсад атмосфера ҳавосига ташланаётган углерод қўш оксиди кескин камаяди.
Ўғитли стакан”ни тайёрлаш учун кичик цехлар ташкил этилади, у ерда махсус пресс дастгохларида усимлик чикиндилари органик елимлар билан аралаштириб пресслаш йули билан тайёрланади. Прессформадан чиркан стаканлар куёш нурида ёки махсус печларда 1-2 соат давомида куритилади.
“Ўғитли стакан”да ердаги намлик ҳисобига чириш жараёни бошланади, чириш ҳисобига пастдан маълум миқдорда иссиқлик чиқади.
Ўғитли стакан”
таркибидаги чиқиндининг чириш жараёни намлик таъсирида кучаяди, секин аста тупроққа қўшилиб унинг хосилдорлигини оширади, кўчат ушбу озуқа билан узининг вегетация даврини тугатади.
Маълум булишича битта дарахт бир бир суткада 180 литр кислород ишлаб чиқаради, бир гектар ўрмон бир суткада 200 та одамнинг нафас олишини таъминлайди. Бир гектар игнабаргли дарахтлар бир суткада 30 кг. эфир мойлари ишлаб чиқиб, бу аҳолиси 2 млн. бўлган шаҳарни “стериллаш” учун етарлидир. Жаҳон тажрибасига назар ташлайдиган бўлсак, Исроилда дарахт кесиш ўта оғир жиноят ҳисобланади. Агарда дарахт (у вояга етган бўлса ҳам) қурилишга ҳалақит берса, уни бошқа жойга кўчириб ўтқазишади.2016 йилда Ҳиндистонда дарахт экиш буйича жахон рекорди утказилиб, бир кунда Уттар-Прадеш штатининг 800минг нафар ахолиси 50 млн. та нихол экишган. 2017 йилда эса Мадхья-Прадеш штатида рекорд янгиланиб, 1,5 млн. нафар аҳоли 66 млн.та кўчат эккан. 2019 йилнинг баҳорида Филиппинда 1 соат ичида 3,2 млн. та кўчат экилган. Бундан ташқари мамлакат қонунчилигига кўра ҳар бир талаба олийгоҳни битиргунига қадар 10 та кўчат ўтқазиб, уни парваришлаши шарт.Эфиопияда бир кунда 353млн. Кучат экилди.[6].
Киото протоколига биноан Узбекистон урмонзорларни яратиш натижасида олинадиган кредитларни Тоза Ривожланиш Механизмлари (ТРМ) конвенцияси асосида сотиш орқали глобал углерод секвестрига ўз хиссасини қўшиши мумкин. Ўзбекистонда, йилига 12 миллион АҚШ доллари қийматга эга бўлган қишлоқ хўжалигидан чиқарилган, деградацияга учраган ер майдонларида шўрга чидамли ва кўп мақсадли дарахт навлари экилган ўрмонзорлар барпо этиш ТРМ доирасидаги лойихалари учун кулай хисобланади. Олмон-Узбек лойихаси доирасида Амударёнинг қуйи қисмида жойлашган деградацияга учраган суғориладиган ер майдонларини ўрмонзорларга айлантириш орқали углерод тўплаш имкониятларини баҳоланди. Хоразм вилоятида жойлашган деградацияга учраган ерларнинг 2га майдонида туранга (Populus euphratica Oliv.), жийда (Elaeagnus angustifolia L.) ва қайрағоч (Ulmus Pumila L.) маҳаллий дарахт навларини ўстириш бўйича тажрибалар 5 йил давомида ўтказилди. Дастлабки суFориш суви хажми йилига 80-160 мм (Fyза етиштириш учун йилига 800-1000 мм) ни ташкил қилди ва бу бошланғич икки босқич давомида дарахтларнинг ривожланиши учун етарли булди. [7]

5-расм. Олмон- Узбек хамкорлик лойихаси асосида Хоразм вилоятида ташкил этилган экинзорлар.
Дунёдаги кўплаб давлат ва халқаро ташкилотлар томонидан иқлим ўзгаришларинг олдини олиш ва асоратларини бартараф этиш бўйича диққатга молик ишларни амалга оширмоқдалар. Шулардан бири, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Яшил иқлим” жамғармасидир. У глобал миқёсдаги ташаббус бўлиб, углеродларни атмосферага кам чиқариш ҳамда иқлим барқарорлигига асосланган ривожланишни молиялаштириш орқали иқлим ўзгариши масалаларини хал этишга кумаклашувчи ташкилот хисобланади.
Жахон банки томонидан экологик хавф-хатарни бартараф этиш ва ихлим ўзгариши билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал қилиш борасида олиб бораётган экологик сиёсати таҳсинга сазовордир. Ҳозирги вақтда Жаҳон банки 130 мамлакат билан иқлим ўзгаришини ҳал қилиш учун биргаликда ҳаракат қилмоқда. Кўплаб мамлакатларда иқлим ўзгаришига мослашишга қаратилган “Узбекистонда ихлим узгаришига мослашиш чора-тадбирлари” тадбирлар учун кредитлар, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш учун молиявий кўмаклар ажратилмоқда. Бундан ташқари, Жаҳон банки «углеродли молиялаштириш» ва иқлим ўзгаришини бартараф этиш учун инвестиция фондлари орқали молиялаш масалаларини ҳал қилишда давом этмоқда. Шу жумладан, Ўзбекистондан амалга оширилаётган Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги “Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш Дастури”ни амалга оширилиши ҳудудда иқлим ўзгариши таъсирини ва унга мослашиш, сублойиҳалар орқали самарали усулларни татбих этиш мухим ахамиятга эгадир.
Хулосалар
-
• пахта тозалаш заводи чиқиндилари ҳисобланган “бур” ва турли хилдаги ўсимлик холдихлари утилизация хилиш натижасида хосил хилинган стаканларда турли экин уруFлари ундирилиб ва дарахт кучатлари халамча хилиниб деградацияга учраган ер майдонларига экиш йулга хуйилади;
-
• деградацияга учраган ер майдонларида, “Орол” денгизининг хуриб холган худудларида дарахтзорлар, суъний урмонзорлар, бутазорлар ва утлохларни купайтириш кузда тутилади:
-
• фармацевтика саноати хом-ашё хисобланган шур ва сувсизликка чидамли булган ковул, коврак ва бошха доривор усимликлар куплаб экиш йулга хуйилади;
-
• магистраль автомобил йўл ёқаларига ҳам сувсизликка чидамли дарахтлар экилади;
-
• катта дарё бўйларига эса, тез катта бўладиган «in vitro» усулида
кўпайтириладиган Павлония дарахтини экиш имконияти янада кўпайтирилади;
-
• саноати ривожланган шаҳар атрофида “яшил қалқон”лар ташкил этилади;
-
• чўллардаги қумли тупроқда ва қумда оқ ва қора саксовул, черкез, жузгун ва гребеншик экиш орқали дефляцияни олдини олувчи махсус чизиқлар яратиш янада кўпайтирилади.
-
• деградацияга учраган ерларда саксовул экиш ўсимлик қопламаси зичлигини оширишга ёрдам беради, тупроқда намлик тўпланишига кўмаклашади ва ҳаракатдаги қумларни кўчиб юришига барҳам берилади;
-
• дарахт ва яшил экинларни кўплаб экилиши хисобига эришиладиган асосий мақсад атмосфера ҳавосига ташланаётган углерод қўш оксиди кескин камайтиришга ва “глобал иқлим исишини” камайтиришга хизмат қилади.
Адабиётлар.
rights and content
"Экономика и социум" №12(79) 2020
Список литературы Глобал илим исишини камайтиришда биологик ресурслар орали камайтириш истиболлари
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017йил 7февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги ПФ-4947 сонли фармони.
- Thomas R.Anderson, EdHawkins, Philip D.Jones. CO2, the greenhouse effect and global warming: from the pioneering work of Arrhenius and Callendar to today's Earth System Models. Endeavour Volume 40, Issue 3, September 2016, Pages 178-187 DOI: 10.1016/j.endeavour.2016.07.002
- Qingchen Chao, Aiqing Feng. Scientific basis of climate change and its response Global Energy Interconnection, Volume 1, Issue 4, 2018, pp. 420-427. 10.14171/j.2096-5117.gei.2018.04.002Get rights and content DOI: 10.14171/j.2096-5117.gei.2018.04.002Getrightsandcontent
- Bardescu Ioan, Legendi Amelitta. Carbon Dioxide -Significant Emission Sources and Decreasing Solutions. Procedia - Social and Behavioral Sciences, Volume 180, 2015, pp. 1122-1128. DOI: 10.1016/j.sbspro.2015.02.225
- Andre Van Amstel. Methane. A review. Journal of Integrative Environmental Sciences Volume 9, 2012 - Issue sup1: Non-CO2 Greenhouse Gasses. Pages 5-30 DOI: 10.1080/1943815X.2012.694892
- Интернет материалларидан.
- Олмон- Ўзбек ҳамкорлик лойиха материалларидан.