Глобаллашув шароитида ёшлар маънавиятини юксалтиришда ууий фанларнинг аамияти

Автор: Аминова Д.

Журнал: Мировая наука @science-j

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 4 (49), 2021 года.

Бесплатный доступ

Истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб мамлакат мустақиллигини мустахкамлаш, унинг иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий асосларни яратиш билан бирга маънавий-маърифий ва таълим-тарбия соҳаларни ислоҳ этиш, ёшларимизни ҳам маънан, ҳам жисмонан етук, бозор иқтисодиёти шароитида бeмалол рақобатлаша оладиган, замонавий билимларни пухта эгаллаган юксак ақл-заковат соҳиблари этиб вояга етказиш давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида бўлиб кeлмоқда.

Ёшлар, глобаллашув, маънавият, ҳуқуқӣ

Короткий адрес: https://sciup.org/140289260

IDR: 140289260

Текст научной статьи Глобаллашув шароитида ёшлар маънавиятини юксалтиришда ууий фанларнинг аамияти

2008 йилнинг “Ёшлар йили”, 2010 йил “Баркамол авлод йили” ва 2016 йил “Соғлом она ва бола йили”, 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дeб эълон қилиниши эса сўзимизнинг исботидир. Юртимизда фарзандлармизнинг ақл салоҳияти, қобилияти ва ҳуқуқий иқтидорини рўёбга чиқариш уларнинг том маънода баркамол инсонлар бўлиб вояга етиши, ёшларимизнинг талаб эҳтиёжлари ҳамда манфаатларини қондиришга қаратилган. «Бугунги кунда Ўзбекистонда олиб борилаётган ёшларга доир давлат сиёсати ва унинг амалий натижалари жаҳон ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотмоқда. Мамлакатимиз томонидан бу борада илгари сурилаётган ташаббуслар, жумладан, БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг Ёшларга мурожаати ва уни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастурини қабул қилиш ва амалга ошириш борасидаги таклифларимиз халцаро мициёсда цуллаб-цувватланмоцда. Умумтаълим мактабларида 8 синфдан бошлаб давлат ва ҳуқуқ асослари фани фан сифатида ўқитила бошлайди. Айнан мана шу фан доирасида ёшларни цизицишларини узига жалб кила олиш мукимдир. Глобаллашув жараёнининг чуқурлашиб бориши натижасида инсон учун хавфли бўлган турли хил ноанъанавий таҳдидлар юзага келмоқда. Булардан энг хавфлилари инсонларнинг руҳиятига таъсир ўтказиш орқали миллатларнинг қадриятлари ва турмуш тарзини издан чиқаришга царатилган ахлоц-одоб, оила ва жамият каётида жиддий таъсир кўрсатадиган маънавий таҳдидлар ҳисобланади. Айнан шундай маънавий таҳдидларга ёшларнинг дуч келиши натижасида турли ҳил куцуцбузарликлар ва жиноятлар келиб чицмоцда. Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ривожлантиришга берилаётган эътибор натижасида бир қанча жиноятчиликнинг олди олинмоқда. Хусусан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этилмаганлиги сабабли ёшлар ўртасида жиноячиликнинг ва ҳуқуқбузарликлар амалга оширилаётгани аянчи колатдир. 2018 йилнинг январь-ноябрь ойларида содир этилган жами жиноятларда ёшлар улуши 28,9 фоизни (42784 тадан 12388 та) ташкил этди. Жорий йилнинг худди шу даврида, гарчи жиноятчилик даражаси камайган бўлишига қармасдан, бу кўрсаткич 34,6 фоизга усган (33 мингдан зиёдроц ичида 11,5 минг).

2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида ёшлар ўртасида 3956 та жиноят содир этилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 6409тани ташкил қилган эди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Бойматжон Расулов маълумот берди. «Ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноятлар сони ўтган йилнинг дастлабки олти ойига нисбатан 38 фоизга камайган булса-да, уларнинг умумий жиноятлардаги қисми 27 фоизни, шу жумладан ишламасдан юриб, жиноят содир этганлари 1559 нафарни ташкил цилмоцда».

Албатта ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш учун уларда ҳуқуқий саводхонликни янада ошириш зарур. Ёшларга ҳуқуқий фанлардан дарс бериш жараёнида уларга Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларатсиясининг қоидалари Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, инсоннинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлайдиган миллий қонунчилигимизнинг барча меъёрларида ўз ифодасини топганлиини тўла етазиб беролиш ҳам педагогнинг маҳоратига боғлиқ. Албатта, бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-ицтисодий ва ҳуқуқий соҳалардаги ислоҳатларда инсон ва унинг ҳуқуқлари олий қадрият эканлиги эътироф этилган. Бу соҳаларда ўтказилаётган ислоҳатларнинг асосий сабабларидан бири фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг янада таъминланиши хамда халцаро хукук нормаларига мос равишда фаолият олиб боришдир. Халцаро меъёрларни мамлакат миқёсида жорий этишдан олдин, албатта мамлакатнинг миллий хусусиятларини ҳам эътиборга олиш мақсадга муофиқдир. Чунки, миллий ва умум эътироф этган халқаро ҳуқуқ нормалари мамлакат фуқаролари шу жумладан, мамлакат ёшларининг ҳуқуқ ва манфаатларига зид бўлиши керак эмас.

Миллий ва халқаро ҳуқуқ нормалари ёшлар камолотида, уларнинг маънавий савиясида, жамиятнинг ижтимоий-иктисодий ва хукукий муносабатларига кириша олишида, таъбир жоиз бўлса халқаро алоқаларда фаол иштирок этишидаги урни, бенихоя каттадир.

Мамлакатимизда миллий ҳуқуқ нормаларига Конституция асос қилиб олинган. Халқимиз Конституциядаги демократик қадриятлар ва илғор ғоялар орқали маърифий дунёни англаётган бўлса, дунё Конституциямиз орқали халқимизнинг табиати ва олижоноб фазилатларини англамоқда. Асосий қонунда ўзбекона одамийлик, инсонпарварлик, бағрикенглик, адолат ва саховатпешалик хислатлари хукукий ифодасини топган.

Бундан ташкари куйидаги коидалар улкан маънавий-ахлокий маъно касб этиши билан бетакрор кадриятлар сифатида номаён булади: “хотин-кизлар ва эркаклар тенг хукуклидирлар” (46-модда), “хар бир шахсга уз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш имконияти кафолатланади” (44-модда), “Вояга етмаганлар, мехнатга лаёкатсизлар ва ёлFиз кексаларнинг хукуклари давлат химоясидадир” (45-модда), “вояга етган мехнатга лаёкатли фарзандлар уз ота-оналари хакида гамхурлик килишга мажбурдирлар” (66-модда). Ушбу конституциявий коида халкимиз табиатига хос булган ота-оналар ва фарзандлар уртасида узаро мехр-окибатли муносабатларни ифодалайди.

1924-йилги Бола хукуклари Женева декларатсиясида ва 1959-йил 20-ноябрда БМТнинг Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган Бола ҳуқуқлари декларатсиясида кўзда тутилганлигини ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларатсияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида халкаро пактда (жумладан, 23 ва 24-моддаларида), Иктисодий, ижтимоий ва маданий хукуклар тугрисида халкаро пактда (жумладан, 10-модда), шунингдек, ихтисослашган муассасалар ҳамда болаларнинг фаровонлиги масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотларнинг Низомлари ва тегишли хужжатларида эътироф этилганлигини эътиборга олиб, Бола

ҳуқуқлари декларатсиясида кўрсатиб ўтилганидек, “бола, агар у жисмоний ва ақлий жиҳатдан камолотга етишмаган бўлса, махсус равишда муҳофаза ва ғамхўрликка, бинобарин, туғилгунча ва туғилгандан кейин ҳам муносиб даражадаги хуцуций химояга мухтож” эканлигини эътиборга олиб, ижтимоий ва ҳуқуқий тамойиллар тўғрисидаги декларатсиянинг болалар ҳимояси ва фаровонлиги, айниқса, болаларни миллий ва халқаро даражаларда тарбиялашга бериш ҳамда асраб олиш пайтидаги ҳимояси ва фаровонлигига доир қоидаларига, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Балоғатга етмаган болаларга нисбатан одил судлов юритишга доир минимал стандарт қоидалари (“Пекин қоидалари”) ва Фавқулодда ҳолатларда ва қуролли можаролар даврида аёллар ва болаларни ҳимоя қилиш тўғрисида декларация қоидаларига таяниб, жаҳондаги барча мамлакатларда ниҳоятда оғир шароитларда яшаётган болалар борлиги ҳамда улар алоҳида эътиборга муҳтож эканликларини эътироф этиб, боланинг ҳимоя қилиниши ва уйғун равишда ривожланиши учун ҳар бир халқнинг анъаналари ва маданий қадриятлари муҳим аҳамият касб этишини муносиб тарзда ҳисобга олиб, ҳар бир мамлакатда, жумладан, ривожланаётган мамлакатларда болаларнинг турмуш шароитларини яхшилаш учун халқаро ҳамкорлик қилишнинг муҳимлигини эътироф этдилар.

Бундан ташцари Узбекистан Республикаси Конституциясининг 41-моддасига мувофиқ, ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Фуқароларнинг билим олиш ҳуқуқи уларнинг миллати, ирқи, жинси, ўтмиши, диний эътиқодидан қатъи назар тенг асосда она тилида таъминланади. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир. Ушбу конституциявий қонун Инсон ҳуқуқлари умумжауон декларатсияси тамойиллари билан хамохангдир. Хусусан, Декларатсиянинг 26-моддаси иккинчи бандида цуйидаги сатрлар битилган: “Таълим инсон шахсини тўла баркамол қилишга … барча халқлар, ирқий ва диний гурухлар уртасида бир-бирини тушуниш, баFрикенглик ва дўстликка хизмат қилиши керак” лиги белгиланган. Билим олишга оид конституциявий норма ва юқоридаги Декларатсиянинг қоидаси Ўзбекистонда “Таълим тўғрисидаги” қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури билан кафолатли тарзда амалга ошириб келинмокда.

Ҳозирги кунда ҳаммаси бўлиб, инсон ҳуқуқлари бўйича 1000 га яқин халқаро ҳужжатлар мавжуд. Бу халқаро ҳужжатларда инсон ҳуқуқларига оид жаҳон андозалари белгилаб қуйилган ва уларнинг миллий қонунлардан устуворлиги тамойили аксарият давлатлар томонидан тан олинган.

Дунёдаги ҳар бир давлатда ҳам инсон ҳуқуқларига оид муайян конунчилик тизими шаклланган. Бу конунчиликнинг негизини, авваламбор, Конституциялар ташкил этади. Барча давлатлар Конституцияларида инсон ва фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликларига махсус бўлим, боблар ажратилган. Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари жорий конунларда уз аксини топган. Истиклол йилларида мамлакатимиз инсон ҳуқуқлари бўйича юзга яқин халқаро ҳужжатларга кушилди ва уларнинг талабларини самарали ижро этиб келмокда. Халкаро хукук нормалари инсон манфаатлари, хохиш-иродасидан келиб чикиб, кабул килинган стандартлардир, - дейди Фридрих эберт жамFармасининг Марказий Осиё буйича минтакавий вакили Пер Тешендорф. - Уларни миллий қонунчилигига самарали имплементатсия қилган давлат нафақат ўз фуқаролари манфаатларини юқори даражада ҳимоялайди, балки жаҳон ҳамжамиятида мустаҳкам ўрин ва нуфузга эга бўлади. Ўзбекистон қисқа давр ичида ушбу ёʻналишда жуда кўплаб ютуқларга эришгани эътиборга молик.

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш жоизки, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш таъминланганда чинаккам ҳуқуқий фуқаролик жамияти бўлади. Ҳар бир киши ўз ҳуқуқларини аниқ ва равшан билиши, улардан фойдалана олиши, ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қила олиши лозим. Бунинг учун аввало, мамлакатимиз аҳолисининг ҳуқуқий маданиятини ошириш зарур.

Жамият ва давлат ижтимоий фаол ва қонунга итоаткор фуқароларни тарбиялашдан манфаатдордир. Давлат жамият маданий ҳаётининг таркибий қисми бўлмиш ҳуқуқий маданият тўғрисида алоҳида ғамхўрлик қилади.

Ҳуқуқий таълимнинг мақсади ҳар бир кишига амалий фаолиятда зарур бўладиган давлат стандартларидан кам бўлмаган ҳажмда олиш имкониятини беришдан иборатдир. Тарбиявий ва ўқув ишлари шахснинг хуқуқий онг даражасини инсон, жамият, давлат манфаатларига жавоб берадиган энг умумий юридик принсиплар ва нормаларни англаб етишга қадар оширишга йўналтирилиши лозим.

Ҳуқуқий таълим узлуксиз бўлиб, ёшликдан бошлаб бериб борилиши лозим. Болалар мактабгача тарбия муассасаларидаёқ хулқ-атвор қоидаларидан хабардор бўлиши, маънавий ва баъзи ҳуқуқий нормалар тўғрисида бошланғич тушунчалар олиши, келгусида ўқув давомида бу билимлар кенгайтирилиши ва чуқурлаштирилиши, аниқ ифодаланган ҳуқуқий хусусият касб этиши зарур.

Ҳуқуқий ахборотдан барчанинг эркин фойдалана олишини таъминлаш, ҳар кимга ўзининг ҳуқуқий билимларини ошириш учун реал шароит яратиш фуқароларга ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини тегишли тарзда амалга ошириш, бурчларини бажариш, жамиятнинг сиёсий ҳаётида онгли ва фаол иштирок этиш имконини беради. Ҳуқуқий тарбиянинг ўтмишдан қолган фақат бир томонлама ахборот бериш – маърифатчиликка ёʻналтирилганлигини бартараф этиб, уни қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилиш вазифалари билан узвийроқ боғлаш зарур.

Шуни мутассил назарда тутиш керакки, ҳуқуқий тарбия инсонларни ҳуқуқ, қонунийлик руҳида тарбиялаш, ҳуқуқий маърифат, қонунга ҳамда ҳуқуққа нисбатан ижобий муносабатни шакллантириш билан чекланиб қолмай, балки шаснинг ижтимоий-ҳуқуқий фаоллигида, унинг ҳуқуқий маданиятида ўзининг тугал ифодасини топади.

Адабиётлар:

  • 1.     www.stat.uz Давлат статистика қўмитасининг расмий сайти

  • 2.    Ўзбекистон Республикаси Конститутцияи. Тошкент 2019 йил 6 бет.

  • 3.    Ўзбекистон Республикаси Конститутцияи. Тошкент 2019 йил 8 бет.

  • 4.    Inson huquqlari boʻyicha xalqaro shartnomalar.(Toʻplam), -T.: 2004, -B.35.

  • 5.    OʻzA, N.Abduraimova, Milliy va xalqaro qonunchilik uyg’unligi. 21.05.2012

  • 6.    Farxodjonova N. F. Problemi primeneniya innovatsionnix texnologiy v obrazovatel'nom protsesse na mejdunarodnom urovne. Mejdunarodnaya konferentsiya. Innovatsionnie tendentsii, sotsial'no-ekonomicheskie i pravovie problemi vzaimodeystviya v mejdunarodnom prostranstve. – 2016.

  • 7.    Sodirjonov, M. M. (2020). Some Thoughts On The Evolution Of Approaches To The Concept Of Human Capital. The American Journal of Social Science and Education Innovations, 2(08), 144-150.

  • 8.    Sodirjonov, M. M. (2020). EDUCATION AS THE MOST IMPORTANT FACTOR OF HUMAN CAPITAL DEVELOPMENT. Theoretical & Applied Science, (4), 901-905.

Список литературы Глобаллашув шароитида ёшлар маънавиятини юксалтиришда ууий фанларнинг аамияти

  • www.stat.uz Давлат статистика қўмитасининг расмий сайти
  • Ўзбекистон Республикаси Конститутцияи. Тошкент 2019 йил 6 бет.
  • Ўзбекистон Республикаси Конститутцияи. Тошкент 2019 йил 8 бет.
  • Inson huquqlari boʻyicha xalqaro shartnomalar.(Toʻplam), -T.: 2004, -B.35.
  • OʻzA, N.Abduraimova, Milliy va xalqaro qonunchilik uyg'unligi. 21.05.2012
  • Farxodjonova N. F. Problemi primeneniya innovatsionnix texnologiy v obrazovatel'nom protsesse na mejdunarodnom urovne. Mejdunarodnaya konferentsiya. Innovatsionnie tendentsii, sotsial'no-ekonomicheskie i pravovie problemi vzaimodeystviya v mejdunarodnom prostranstve. - 2016.
  • Sodirjonov, M. M. (2020). Some Thoughts On The Evolution Of Approaches To The Concept Of Human Capital. The American Journal of Social Science and Education Innovations, 2(08), 144-150.
  • Sodirjonov, M. M. (2020). EDUCATION AS THE MOST IMPORTANT FACTOR OF HUMAN CAPITAL DEVELOPMENT. Theoretical & Applied Science, (4), 901-905.
Статья научная