Хх асрнинг 70-80- йилларида Ўзбекистонда плакат саньатининг бадиий хусусиятлари

Автор: Хусаинов Н.Т.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 5-1 (96), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада “Плакат” санъати, унинг тасвирий санъатда тутган ўрни, жамиятдаги муаммоларни кўрсатиб бериш орқали инсонларни онгини таъсир этишда муҳим бўғин экани ёритиб берилган. Ўзбекистонда 1970-90 йиллар оралиғида плакат санъат тури билан фаол шуғулланган ва дунёда ўз ўрнига эга график рассом Ф. А. Кагаров ижоди ҳақида батафсил тўхталинган. Унинг кенг оммага мўлжалланган таъсирчан “тинчлик”, “боларни ҳимояси”, “экология муммолари” каби мавзулардаги ишлаган асарлари ҳақида батафсил тўхталинган.

Ўзбекистон, плакат, графика, композиция, глобалӣ, тинчлик, экология

Короткий адрес: https://sciup.org/140293125

IDR: 140293125

Текст научной статьи Хх асрнинг 70-80- йилларида Ўзбекистонда плакат саньатининг бадиий хусусиятлари

ХХ асрнинг 70-80- йилларида Ўзбекистонда плакат саньатинингбадиий хусусиятлари.

ХIХ аср иккинчи ярмидан Ғарбий Европада реклама кўринишидаги плакат юзага келган. Бунгача катта ҳажмдаги ташвиқий гравюра баъзан плакат деб аталган. Плакат. ижтимоий- сиёсий ҳаёт, халқ хўжалиги, маданий вазифалар блан боғлиқ холда ривожланди. ХХ асрда плакат ташвиқотнинг жанговар қуролига айланди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўта таъсирчан воситага айланган бўлса, ҳозирги кунда тинчлик учун курашда, жамият ҳаётида учраб турадиган камчиликлар ва турлий ёмон иллатларни бартараф этиш мухим роль ўйнамоқда.

Совет плакат жанри бир неча давирларга бўлиб ўрганилган:

  • >      1918-1922: Фукаролар Уруши .

  • >      1941-1945: Буюк Ватан уруши совет плакатлари.

  • >      1946-1953: урушдан кейинги вакт.

  • >      1965-1985: турFунлик .

  • >      1986-1991: кайта куриш. [ 3.4. ]

Плакат1 Одатда у тасвир ва унинг мазмунини ёритувчи қисқа матндан иборат бўлади ва кундалик ҳаётдаги энг долзарб мавзуларга бағишланиб ишланади. Плакат графиканинг тасвирий усуллардан бўлиб, баъзан эса фото-суратлардан фойдаланади, мавзуга қараб оқ-қора ёки турли рангларда ишланиб, томошабин диққатини ўзига торта оладиган даражада бажарилгандагина плакат ўз вазифасини адо этган бўлади, ва уни энг кўп одамлар гавжум бўлган кўчаларга, жамоат биноларига осиб қўйилади.

Тасвирий санъат турлари ичида энг оммавийси бўлгани учун плакатдан ташвиқот ва тижорат реклама ишларида кенг фойдаланилади. Бундан ташқари ундан йўриқнома ва ахборот воситалари сифатида фойдаланиш мумкин. Плакат санъатининг асосий хусусияти унда тасвир билан бирга қисқа матнлар ҳам фаол иштирок этади. Шу жиҳатдан плакатни қуйидаги соҳаларга ажратиш мумкин:

  • >     сиёсий ташвикот.

  • >     тижорат-савдо, маиший, маданий окартув, цирк, театр, кино

кўргазма ва бошқалар.

  • >     техника хавфсизлиги, йурикнома, диограмма, курсатмалар,

афишалар,эьлонлар ва бошқалар.

Турлий мавзуларга бағишланган плакатлар, хар - ҳил байрам тадбирлари, тантаналар, монография, турли кўргазмалар, кўриклар, учрашувларга бағишланган мавзуларга плакат ишлаш мумкин. Жамиятда учрайдиган баъзи салбий ҳодисаларни – иллатлар ва кўринишларни кулгу остига оладиган плакатлар ишланади. Ҳар бир ташвиқот, эълон мазмунидаги плакатда ўзига муносиб мазмунни ифодалайдиган шакли композицияси бўлади. Шунинг учун қисқача композиция ҳақида тушунча беришга тўғри келди.[2.2.б. ]

Ўзбекистонда мустақилликдан олдин барча плакат асарлари қўлда бажарилган бўлса, ахборот технологиясининг ривожланиши, полиграфия ишларининг янгиланиши ҳамда хаётга кенг кўламда ком- кутубхонаси 248 пьютер графикасининг кириб келиши плакатнинг янги имкониятларини излашни талаб қилади.

Ўзбекистонда плакат ХХ асрнинг 20-йилларидан кенг тарқалди.

Дастлабки йилларда асосан қўлда ишланган ва кўпайтирилган плакат ва

ҳажвий расмлар кенг қўлланилган. Босма плакат 1923— 24-йиллардан чоп этила бошланди. Уста Наби Ҳафизов, М.Курзин, В.Уфимцев, В. Кайдалов ва бошқалар самарали ижод қилди. 60— 80-й.ларда А.Балканов, В.М.Громико, В.Евенко, Т.Ткачев Ф.Кагаров, ва бошқа рассомларнинг тинчлик, ахлоқ, иқтисод, маданий маърифий мавзулардаги асарлари яратилди. [ Ўз.Э.247.б ]

ХХ - аср 70- 90 йилларда Ўзбек плакат саньатини дунёга танитган рассом Кагаров Фарух Абдуллаевич (1937—2001.Тошкент) плакатчи, график рассом, 1959 йил Низомий номидаги Тошкент педагогика институтининг бадиий графика факультетини тугатган. Ф.Кагаров асосан, сиёсий плакат, китоб безаги ва ҳажвий жарналларда ижод қилди. Унинг ижодида тинчлик мавзуси етакчи ўрин тутади; ҳажвий асарлари «Муштум» журналида босилиб чиққан.

1986 йилдан «Муштум» журналини. таҳрир ҳайъати аъзоси, 19651986 йилларида Ўзбекистон рассомлар уюшмаси қошидаги Плакатчилар секцияси раиси лавозимида фолият олиб борган. Ф.Кагаров Ўзбекистон халқ рассоми(1989), Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати(1990) бўлган. 1993-йилдан бошлаб манзарали рангтасвир билан шуғулланган. 2001.21 январда 64 ёшида вафот этди. Ф.А.Кагаров ўз ижодий фаолияти даврида яратган плакатлари рассомни нафақат республика, балким бутун дунёга машхур қилган.

Ф. A. Кагаров дунёда бўлаётган сиёсий муаммолар ҳажмини ўзгартиришга бағишланган кўплаб плакатлар яратди-тинчлик учун кураш, қурол-яроқ пойгасига қарши курашишга бағишланган кўплаб плакат асарлари ишлади: жумладан, (1978 йилда) "Aмерикa озодлиги"(1978),

"Aмерикa озодлиги"(1978),

"Тинчлик. дўстлик", " Қуролланишга йўл йўқ" каби асарлари катта шуҳрат қозонган. 1968 йил унча маьлум бўлмаган " Болаларни асрайлик" деб номланган асари БМТ томонидан болалар жамғармаси эмблемаси сифатида тасдиқланган. Унинг А. Балканов билан хамкорликда,” Дунё болларига тинчлик! Дўстлик. Бахт"(1980), "Дунё болаларига қуёшли кун!"(1982), "Тинчлик учун кураш” (1983) плакат асарлари ишланди.

Биз – тоза осмонини истаймиз. (1973)

Мир(1974)

1983йил 4-халқаро сатира кўргазмасида қатнашган. Унинг "Aмерика озодлиги" асари 1985 йилдаги "Плакат" нашриётида нашр этилган ўн биринчи альбомига киритилган. [ 5.]

Ф. A. Кагаровнинг ўша йилларда яратилган асарларида ортиқча деталлардан ҳоли бўлганлиги ва умумий яхлитликка эришилди. Унинг ишлари ўша пайитдаёқ ўзига ҳос аниқ кўринишга эгалиги, асардаги барча қисмлари минимализм кўринишга эришиб бўлинган эди. Рассомнинг жуда кўп сиёсий плакатлари оддийлиги, яхлитлиги билан ўз услуби, ташқи кўринишга эгалиги туфайли ўзгача қизиқиш уйғотарди.

Йўқ-қурол пойгаси.(1978) Табиат сизнинг ўйингиз, унг ғамхўрлик қилинг!(1977)

“Сиёсат - давлатни бошқариш санъатидир”. Сиёсат турли ижтимоий-сиёсий, табақа ва гуруҳлар ўртасидаги муносабатлар билан боғлиқ. Унинг моҳиятини давлат қонунияти шакллари, уни амалга ошириш ва бошқаришни ташкил этади. Сиёсат кенг маънода жамиятнинг сиёсий жихатдан тузилиши, сиёсий ҳаёт, давлат қонунияти, унинг ички ва ташқи фаолияти, сиёсий ташкилотлар ва харакатларнинг ҳокимиятга муносабати, уни бошқаришда сиёсий манфатларни амалга оширишнинг устивор йўналишларини ўзида ифода этади. Шунга кўра адолатли ва адлатсиз, холис ва нохолис, инсонпарвар ёки инсон манфатларига зид сиёсат, демократик ва диктатура кўринишларидаги сиёсий бошқарувини кузатиш мумкин. Сиёсат ўз тасир этиш объектига кўра 2 га: ички ва ташқи сиёсатга бўлинади. Сиёсат ижтимоий ҳодиса сифатида жамият хаёти соҳалари; иқтисодий, ижтимоий, миллий, имий-техникавий, экология, маданият, харбий ва бошка со^аларни камраб олади. [2.75.б.]

Ф. A. Кагаров ижодий фаолияти давомида "тинчлик учун курашга” бағишланган кўплаб Бутуниттифоқ, республика ва халқаро кўргазмаларда иштирок этиб, кўплаб мукофотлар, энг юқори совринлар, медаллар ва дипломлар билан тақдирланган. У В.И.Евенко, Б.С.Жуков, Д.И.Махотин, Д. Д.Синицкий ва бошқа рассомлар билан бир вақтда ижод қилди. Ўзбекистонда плакат санъатнинг ривожланиши ва шаклланишига салмоқли х,исса кушди.

Рассом плакат саньатига аллакачон институтда укиб юрган чоғдаёқ қизиқа бошлаган . Институтни тугатгандан сўнг, "жанговор қалам" уюшмасида ва сатирик журнал "Муштум" билан ижодий аьлоқа қилиб, куплаб хажвий саньат асарлари яратган.

Сатира2 комиклик тури, тасвир объектини аёвсиз кулги воситаси орқали англаш. Воқейликнинг бадиий акс эттиришнинг ўзига хос усули бўлиб, унда жамиятдаги бемани, асоссиз нотўғри ҳодисалар, иллатларни фош қилинади. Сатиранинг маънавиятга таъсир кучининг ўтказилиши унда инкор қилувчи кулги орқали яратилган идеалнинг умумхалқ ва унверсал бўлиши билан белгиланади. Сатиранинг эстетик вазифаси тубанлик, нодонлик ва бошка ижтимоий иллатларга карама-карши тарзда кишиларда юксак инсоний туЙFуларни уйготиш ва кайта тиклашдан иборат. [ 2.49.б. ]

Рассом х,ар доим асосий гояни содда, ихчам бадиий воситалар билан ифода этиш, унинг ахлоқий томонини томошабинга етказиш қобилияти билан ажралиб турарди.Ф.А. Кагаровнинг аксарият плакатлари ҳеч қандай тушунтиришларсиз ва ортиқча шарҳларга муҳтожлик керак эмас эди, улар шунчалик "эмоционал"ҳиссиёт жиҳатдан бойитилган бўлиб ва "лаконичный"ихчам кўринишга эгалиги билан ажралиб турарди.

Ф.А. Кагаров бадиий ижоддан ташқари 1980 йилдан А.Н. Островский номидаги Тошкент Театр ва Рассолик институтида рассомлик факультети графика кафедраси ўша пайтда махсус плакат бўлимидаги талабалар учун плакат фанидан дарс бериб, кўплаб миллий плакатчи рассомларни тарбиялашда ўзини кўп йиллик тажриба ва малакасини ёш плакатчи мусавирлар авлод тарбиясига улкан ҳисса қўшди:

Н.Т. Ҳусанов, П.П. Овчинников, А. Бахромов ва бошқалар унинг шогирдлари хозирда бутун дунё бўйлаб тарқалиб кетган, улар устозидан ўрганган билим ва махоратлари билан ижод қилиб келмоқдалар.

Сатира5 (лотинча satira – қураман ҳар ҳил нарса) комиклик тури.

Ф.А. Кагаров 1978 -1998 йилларда унинг ижодини энг гуллаган даври бўлган, чунки ўша даврда у яратган плакат асарларини республика, иттифоқ ва бутун дунёда танг олиниб, кўплаб энг юқори соврун ва мукофатларга сазовар бўлган, Ўша даврларда плакат саньатига жуда катта эьтибор берилган бўлиб, кўплаб кўрик ва турли мавзуларда танловлар ташкил этиларди. Шунчалик тиғиз давр эдики кетма- кет кўрик ва танловлар жадвали ташкил этилганди. Уларнинг барчасида қатнашиб совриндор бўлган рассом Ўзбекистонни бутун дунёга ўзини ажойиб ўзига ҳос плакат асарлари билан биринчи бўлиб танитган мусавирлардан биридир. У яратган плакат асарларини энг кўзга кўринган рассомлар ва саньатшунослар орасида эьтироф этилиб, танг олинишини сабаби, у бошқаларга ўхшамаган ҳолда ижододий услубига эгалиги, хаддан зиёд мехнатсеварлиги, ўта камтарлиги, хамкасбдошлари орасида обру ва мартабаси жуда баланд бўлнани учун, нуфузлий иттифоқ ва халқаро кўрик ва танловларда хайат аьзоси ва раиси сифатида Ўзбекистон номидан иштирок этар эди.

Машҳур рассом ижодий фаолияти давомида у кўплаб халқаро ва республика мукофотлари, медаллар ва дипломлар билан тақдирланган, шунингдек, "Ўзбекистон Халқ рассоми"фахрий унвонига ва "Хамза" номидаги Давлат мукофатига сазовор булган. Устоз асарларининг турли танлов ва кўргазмалардаги муваффақияти ушбу рассомни, шубҳасиз, плакат графика саньатини ривожлантириш ва шакллантиришда ўзини ижодий ишлари билан улкан хисса кушганлигидан далолат бериб турибди.

Ф.А. Кагаровнинг кўплаб асарлари нафақат унинг юксак маҳоратидан, балки ғайриоддий сатирик истеъдодидан, замон талабларини аниқ тасвирлаш қобилиятидан ҳам далолат беради. Унинг плакатлари юксак ақл билан, бажариш услубини соддалиги туфайли, энг одди томошабинга хам тушинарлиги, "оригинал" ўзига хос фантастик кўринишда ўйлаб топилганлиги, ранглардан максимал даражада унумли фойдаланганлиги билан ажралиб туради.

Ф.А. Кагаровнинг турлий жанр расмлари ўз услубида плакат графикаларига ухшаш булса-да, аммо бу ухшашлик факат ташки куринишга эга. Унинг расмларида, плакат асарларда бўлгани каби тасвирни умумлаштириш максимал даражада қисқартириш эмас, аксинча, унинг белгиларининг энг ажойиб индивидуал хусусиятларини ва уларнинг кайфиятини кичик нюансларигачан етказишга интилган. Асардаги тафсилотларга жуда катта эътибор қаратилган. Истеъдодли график рассом, инсон мавжудлигининг қонунларини сиртда эмас, балки ҳодисалар тубида кашф этувчи лўнда ва диққатли мусаввир ўзининг барча асарларида ўткинчи эмас, балки абадийликни акс эттиришга интилди. Ва шунинг учун унинг асарлари ҳар доим долзарб бўлиб қолади. Ўз аҳамиятига кўра, устоз қолдирган барча нарсалар халқимизнинг бутун дунёга маълум ва кадрланадиган улкан ахлокий меросидир...

1991 йил Ўзбекистон мустақиллика эришгандан сўнг плакат саньатига совет идеологияси деб, умуман эьтибор бермай қўйди, турли кўрик ва танловлар хам ўтказилмади. Институтда графика кафедраси қошида махсус плакат бўлими 1975 йили очилиб, 1992 йилда ёпилди. Рассомлар уюшмаси

қошидаги плакат секцияси фолияти хам тугатилди, барча плакатчи рассомлар ишсиз буюртмасиз қолди, шу қатори Ф.А. Кагаров хам.

Хар қандай жамиятнинг ўзига хос ички ва ташқи сиёсати бўлади, унинг кенг халқ оммасига йетказишда плакатнинг ўрни беқиёс уни урнини хеч бир саньат тури боса олмайди, бунинг учун яхши замон талабига жавоб берадиган мутахасис кадирлар талаб этилади. Бунинг учун итститутда плакат бўлимини қайта очиш лозим.

Ф.А. Кагаров ижодининг сўнги йилларида плакат саньатига эьтибор берилмагандан сўнг, рангтасвирнинг манзара жанирида ишлай бошлади. Табиатни образли тасаввур қилишда рассомнинг дунёқарашини қай даражада эканлигини англатади. Унинг тушунчасида табиат –тирикдир.

Список литературы Хх асрнинг 70-80- йилларида Ўзбекистонда плакат саньатининг бадиий хусусиятлари

  • Ўзбекистон Миллий Энсиклопедияси. Ihdd n. ziyouz.com.
  • Н. Т. Ҳусанов. Плакат / Ўқув қўллама. - Тошкент, 2022.
  • https://www.learnrussianineu.com/ru/sovetskie-plakati-chast-1-obshhestvo-politika. Советский плакаты. Часть 1.
  • Демосфенко Г. А. Советский политический плакат. - М.: Искусство,1985.
  • https://tramvaiiskusstv.ru/plakat/spisok-khudozhnikov/item/1732-kagarov-faruk-abdullaevich-1937-g. html.