ХIХ аср охири хх аср бошлари Самаранд тарихининг рус тарихшунослигида ёритилиши

Автор: Умрзоов М.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 2-2 (81), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мақолада рус ҳукуматининг Ўрта Осиё хусусан, Самарқанд тарихий меъморий ёдгорлик ва обидаларини ўрганилишидан асосий мақсади илм фанга аниқ бўлмаган янги маълумотлар билан фанни бойитиш эмас, балки ўлкамиз тарихий ёдгорликларидаги моддий бойликларни излаб топиб уларни ўзлаштириб олиб кетишдан иборат эканлигини очиб беришга ҳаракат қилинган. Шунга қарамасдан илм фанга фидоий бўлган кўплаб рус олимлари тарихимизга маълум бўлмаган жуда кўп маълумотлар билан уни бойитди.

Чилдухтарон, “дворян археологияси”, “ер ости даҳмаси”, даҳбет, туйтепа, чорлоқ тепа, чодак, чуст , ахсикент, самария

Короткий адрес: https://sciup.org/140260687

IDR: 140260687

Текст научной статьи ХIХ аср охири хх аср бошлари Самаранд тарихининг рус тарихшунослигида ёритилиши

КИРИШ: Уч минг йиллик тарихга эга Самарқанд асрлар давомида йирик маданият ўчоғи бўлиб келган бўлиб, шаҳарда яратилган моддий маданият намуналари бу нарсанинг яққол намунасидир. Шундай экан маънавият ва маърифат ўчоғи бўлиб келган шаҳар ўзининг ўтмиши билан ҳам доимо кишилар эътиборини ўзига жалб қилиб келган. Зеро Самарқанд XIV-XV аср иккинчи ренесанс даврида бутун ер юзининг сайқали деган шарафли номга сазовор бўлган. Бугунки кун юртимизда амалга оширилаётган янгидан янги ислоҳотлар ва бунинг натижасида биз қадам қўяётган учинчи ренесанс даври Самарқанд бутунлай ўзгача янги қиёфа касб этмоқда. Шаҳарнинг кўҳна тарихини ўрганиш ХIХ асрнинг II ярмидан бошланган бўлиб, унинг илмий жиҳатдан асосли ёритилиши ХХ аср биринчи ярмига тўғри келади. Қадимги ва кўҳна Самарқанд шахри тарихини ўрганиш борасида кейинги йилларда ҳам кўплаб ишлар амалга оширилди. Жумладан Самарқанднинг 2750 йиллик ёши илмий жиҳатдан асослаб берилди. Лекин

Самарқанд шахри тарихини ўрганилиши ва бу борада иш олиб борган рус олимлари фаолияти етарлича акс эттирилгани йўқ. Самарқанд шаҳри тарихини маҳаллий тарихчи олимлар қаторида рус шарқшунослари

Григорев В.В., Веселовский Н. И, Бартолъд В. В, Вяткин Н. И, О. И.

Сенковский, П. С. Савелев, Х. Д. Френ, Н. В. Ханков, П. И. Лерх, В.В.

Радловлар Ўрта Осиёни хусусан, Самарқанд тарихини ўрганишда катта илмий ишларни олиб боришган. Улар орасида В, Веселовский Н. И, Вяткин В.Л. ўзига хос ўрин эгаллаб, уларни Самарқанд тарихини илмий жиҳатдан

ўрганиш асосчиларидан десак ҳам адашмаймиз. Зеро, уларнинг Самарқанд шаҳри тарихи бўйича яратган ишлари кейинги тадқиқотчилар учун асосий

қўлланма бўлиб келган.

АСОСИЙ ҚИСМ :  1884 йилда Н.Веселовкийни

Ўрта Осиёга биринчи

сафари амалга оширилиб у бевосита Афросиёб харобаларида тадқиқот ишларини олиб бориши лозим эди. Бунга қадар Афросиёб ҳудудида

Крестовский томонидан қазишма ишлари амалга оширилган эди.

Самарқандга 1885 йил март ойининг охирларида келади. У ўтган тўрт ой мобойнида Фарғона водийсида Туйтепа, Чорлоқ тепа, Чодак, Чуст , Ахсикент, Косон, Ўзган, Уш ҳудудларида қазишма ишларини олиб боради. Лекин 4 ой ичида бўндай кўп ёдгорликларни ўрганилиши Шишкин томонидан Веселовскийнинг қазишма ишлари борасидаги услублари шубҳа остига олинади. У Веселовкий кўпроқ      қазишма шароитида фактик маълумотлар олишдан кўра қимматбаҳо буюмлар топишга мойилроқ бўлган деган фикрни билдиради.[3] Бунга қарама қарши равишда Лунин Веселовский Самарқанд ёки Ўрта Осиёга олтин ёки қимматбаҳо буюмлар туплаш учун эмас балки ўлкани илмий тадқиқ этиш учун келган деган фикрни билдиради. [2]

Самарқандга келган Веселовский биринчи навбатда Афросиёб харобаларини кезади ва шаҳар харобларини ўраб тўрган ташқи деворлардан ташқари ички деворлар борлигини ҳам қайд этади. Аммо у бундан бирор бир хулоса чиқармайди. У асосий эътиборни Афросиёбда кўп сонли эр ости йўлаклари ва хоналарга қаратади. Айрим тарихий маълумотлар келтирилган холда шаҳар тарихини ривожланиш босқичлари борасида Александр босқини даврида Мароқанд Афросиёб ўрнида бўлганлиги ҳамда у 1220 йилда Чингизхон томонидан вайрон қилинган деган фикрни билдиради. Бундан ташқари у тош билан териб чиқилган йўл қазиб кўрилгач унинг тагида қадимги иншоат борлигини қайд этиб Афросиёб кўп қаватли маданий қатламга эга ва у бир неча марта вайрон болиб яна тикланган деган фикрни илгари суради. Лекин Самарқанддаги кейинги қазишма ишлари айрим сабабларга кўра тўхтаб қолади. Кейинчалик яна 1895 йилда Самарқандга Веселовский бошчилигида архетектор Покръшкин П. П, А. В. Шусев ва рассом С.М Дудинлар келиб улар ўз олдиларига Самарқанддаги ёдгорликларини археологик ўрганиш вазифасини қуйишган эди. Аммо бу иш охиригача этказилмайди. Айни вақтда Веселовский ҳам ўз қазишма ишларини тухтатади. Бу ҳодиса – деб ёзади Якубоский – Архелогик комиссия томонидан маблағ ажратилмаганлиги туфайли юзага келган эмас. Асосий сабаб Веселовкийни ўзидадир. У қазишма ишларини кўр кўрона олиб бориш мумкин эмаслигини яхши тушунар эди, айни вақтда Афросиёбда олтин кумуш буюмларни мавжуд эмаслиги уни ишга бўлган қизиқишини пасайтирган эди.[1]. Буни тасдиғи сифатида Веселовский И. қуйидаги фикрларини келтиради. “Агар Афросиёб аҳли шаҳарни тарк этган бўлса , албатта улар рузғор учун керакли буюмларни олиб кетишган. Агар душман ҳужум қилган бўлса улар мағлубларни талаган. Юқоридагилардан қайси бири тўғри бўлмасин археология учун натижа бир хил. Фақатгина эсдан чиқиб қолган ёки тушиб қолган нарсагина тадқиқотчини хурсанд қилиши мумкин . Қимматбаҳо нарсалар олдин олиб кетилган мен бунга ҳар ҳолда амин бўлдим”.[2] Лекин Лунин, Фармоковский каби тадқиқотчилар бу борада бошқача фикрни билдирадилар. Хусусан, Лунин Веселовский маълум даражада Афросиёбда қимматбаҳо буюмлар чиқмаганидан хафсаласи пир бўлсада, лекин бунга катта умид боғламаган ва у ушбу шаҳар ҳаробаларида олтин кумуш буюмлар куплигига умид киладиган даражада содда булмаган деб ёзади.[2]

В. А. Шишкин эса Веселовскийни казишма ишларини олиб бориш усули бўлмаганлигини қайд этади. Бунга қарама қарши равишда Лунин бу даврда ҳали археологияни ўзи энди шаклланиб келаётганини, Самарқанднинг ўзи архелогик жиҳатдан ўрганилмаганлигини сабаб қилиб кўсатади. Бундан ташқари Шишкин ўз асарида Веселовскийнинг Архелогия комиссиянинг қазишма ишларини олиб бориш борасида кўрсатмасига риоя қилмаган деган фикрни билдиради.[3] Яъни, Археология комиссияси берган кўрсатмалар материккача бўлган маданий қатламларни рўйхатга олиш белгиланган эди. Бу фикрни Лунин Бартольднинг “уша даврда на қадимги давр ёдгорликлар на Афросиёб туFрисида тулик маълумотга эга булмаган комиссия тадқиқотчилар олдига муаммони умумий қилиб қуйган эди. Афросиёбда эса материкка қадар барча маданий қатламларни материкгача руйхатга олишнинг албатта имкони йук эди”.деган фикрни куяди.[4]

Умуман олганда , Веселовскийнинг Афросиёбдаги археологик қазишма ишларидаги тажрибаси ва фаолияти Шишкин, Якубоскийлар томонидан танқид остига олинади. Лекин шундай бўлсада ҳар иккала олим ҳам Веселовский фаолияти маълум даражада фан ривожига ижобий ҳисса қўшди деб ҳисоблайдилар. Жумладан, Шишкин Веселовскийнинг қазишма ишларида йўл қўйган камчиликларини ҳамда ноёб ва қизиқарли ашёларга бўлган муносабатини қуйидагича изоҳлайди.”Бу даврда археологик” тадкикот ишларини олиб бориш методикаси- яъни казишма услуби, фиксасия, қазишма натижасада топилган маълумотларни таҳлил қилиш борасида Забелин И. Э. , А.А. Списни, Д. Н. Анугинлар ўз ҳиссаларини қўшган бўлсаларда ҳали археология соҳаси ривожланиши жиҳатидан қуйи босқичда эди. Бу нафақат Россия археологиясига балки бошқа ғарб олимлари тадқиқотларига тегишли бўлиб замонавий қазишма ишлари техникаси, услуби фақатгина Миср ва Киртда тадқиқот олиб броган Финдерс Петри ва Эванслар (XIX аср охири- ХХ аср бошида) томонидан, Россияда эса

Б.В.Фармокавскойни бунга мисол қилиб келтириш мумкин. Веселовский фаолиятига баҳо берганда буни ҳисобга олиш керак. У “дворян археологиясини” типик вакили бўлиб археологик материални қимматбаҳо тархий ҳужжат сифатида тушуниш ҳамда йирик тарихий муаммоларни эчиш даражасига кўтарилган эди. Веселовскийга бўлган муносабатимиз қандай бўлмасин биз унинг Самарқанд тарихини қадимги ёдгорликлари билан танишуви катта аҳамиятга эга бўлганлигини тан олишимиз керак.У маҳаллий зиёлилар билан алоқа ўрнатди ва улар томонидан топилган археологик ашиёларни Археологик комиссияга топширишга муваффақ бўлди.[3] Якубовский ҳам қайд қилганидек Веселовскийни Афросиёбда археологик тадқиқотлар олиб боришга тайёр эмаслигини ҳамда дастлаб Самарқандни қадимги ва ўрта аср тарихи ҳақида ёзма манбалар тўпламаганлиги, кундалик дафтар тутмаганлиги ва ҳокозоларни танқид қилсада Шишкин каби Веселовский тўғрисида бир қатор ижобий фикрларни келтиради.” Шундай бўлсада – деб ёзади Якубовский – Веселовскийни Афросиёбдаги қазишма ишлари бир қатор камчиликларга қарамасдан фанга маълум даражада ҳисса қўшган натижаларга эришди: У бир қатор камчиликларга йўл қўйган бўлсада Афросиёбда бир неча ой ишлаб бир қатор хулосаларга келдики, улар кейинчалик нафақат тўғри бўлиб чиқди, балки кўп йиллар давомида Афросиёбни тадқиқ этишда асосий йўналиш бўлиб келди. Ўзининг қазишма ишлари билан Веселовский қадимги Самарқанд тарихини ўрганишни бошлаб берди“.[1]

Ўрта Осиё тарихини ўрганишда

катта ўрин эгаллаган Бартолъд ҳам

Веселовский фаолияига тўхталиб ўзининг     айрим мақолалари

Веселовскийнинг айрим ишларига кескин фикрлар билдирди. Лекин кейинчалик шарқшинос В. Ф. Минорскийга ёзган шахсий маълумотларида ушбу кескин баҳоларни нотўғри деб қайд этади.[5] Бундан ташқари

Бартолъд Веселовскийни вафоти учун ёзилган некрологда “Веселовскийни 1885 йилги қазишма ишлари унинг имий хизматлари орасида биринчи ўринни эгалланишини” ва Туркистонни архелогик

ўрганилишини биринчи бор йўлга қўйилганлиги; илк бор улкада топилган архелогик буюмларга тўғри ва аниқ баҳо берилганлигини қайд этади.[4]

Веселовский фаолиятига Фармоковкий , Лунин, Арцеховскийлар жуда ҳам ижобий фикр билдиришган. “Айрим кимсалар Веселовскийни хазина изловчи сифатида кўришади” деб ёзади. Лекин Фармоковский бунга қарши чиқади. Лунин ҳам Веселовский ҳақида илиқ фикр билдириб, Веселовский йўл қўйган камчиликларга қарамасдан Афросиёб тарихини ўрганишни биринчи бўлиб бошлаб берди деб қайд этади.[2]

Юқоридагилардан кўриниб турибдики Веселовскийни археологик фаолияти зиддиятли бўлиб , бу борада турли хил фикрлар билдирилган .

Аммо уларнинг ҳаммаси Веселовский қандай камчиликларга йўл қуйган бўлсада унинг Ўрта Осиёни, жумладан, Самарқандни археологик ва тарихий жиҳатдан ўрганишда муҳим ҳисса қўшиб, бу борада ўзига хос из қолдирди.

Хусусан, юртимиз тарихшуносларни аксарияти ҳам шу фикрни қўллаб қувватлашади. Жумладан, бу борада Ўзбекистон Миллий энсклопедиясидаги қўйдаги жумлаларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин: Веселовский Самарқндни археологик жиҳатдан тадқиқ этиш билан бирга этнография, нумизматика ҳамда Самарқанднинг тарихий- архетектура ёдгорликларини тадқиқ этиш билан шуғилланди. У асосан ўрта асрларга оид масжидлар, мадрасалар, мозорларнинг ичи ва ташқарисидаги ёзувларни ҳамда

қабртошлар ва алоҳида предметлар, (жумладан, муҳир ва ҳокозалар )бўйича анча этнографик материалларни тўплаб тадқиқ этган. Хусусан, бу борада тадқиқотчи Лунин

Веселовский Ўрта Осиёга келиши биланоқ “тарихий аҳамиятга эга ёзувлардан нусха олиш билан шуғилланди. Темур ва унинг

ўғиллари ҳамда неваралари қабрларидаги ёзувлар; Чилдухтарон, Шайбонийлар, Хўжа Ахрор қабртошларидаги ёзувлар шулар жумласидандир” деб қайд этади.[2]

1885 йилда Веселовский Самарқанддан унча узоқ бўлмаган Даҳбет қишлоғида Саид Аҳмад Косоний (Маҳдуми Аъзам)қабрини кўздан кечиради. Шундан сўнг у Ялангтушбий томонидан қурилган масжидга тавсиф бериб

1028 (1619)йилда бунёд этилган деган фикрни билдиради. Кейинчалик у 1889 йилда “Даҳбет”деган мақоласида Маҳдуми Аъзам қабри устидаги ёзувларни русча таржимасини чоп қилди. Шу асарида у 6-8 рақамли қабр тошиларидаги ёзувлар тескари ҳолатда жойлаштирилганлигини қайд этади. “Ўқилишининг тўғрилиги – деб ёзади В. А. Крачковский – Веселовский томонидан тикланди. У шунгдек нафақат Даҳбетда балки Ўрта Осиёнинг бошқа ёдгорликларидаги айрим сўзларда”араб тили бўлаклари нотўғри қўлланилганлигини ҳам қайд этади.[6] Бундан ташқари ҳозирги вақтда Даҳбет тарихи борасида илмий тадқиқот ишларини олиб борган Комилхон Каттаев Н.Веселовскийни “Даҳбет”номли асарида Маҳдуми Аъзамнинг қабр тошларидан кўчирилган малумотларни тўлиқ келтирган деб қайд этади.[7]

1893-95 ва 1898-99 йилларда Веселовский томонидан Ўрта Осиёга яна тарихий –архикектура ёдгорликларни тадқиқ этиш учун экпедеция уюштирилиб, шу йилларда унинг томонидан Гури Амир ёдгорлигидаги ёзувлардан нусха олинади. Кейинчалик Крачковскаяни қайд этишича ушбу ёзув нусхаларини айримлар Мирза Абу Саид Махсум томонидан амалга оширилганлиги қайд этилади.[6] Ушбу ёзувлар асосида Веселовский “Надгробний памятник Темура в Самарканде” мақоласини эълон қилади. Аммо кейинчалик бу борада тадқиқот олиб борган Семенов А.А. Веселовский томонидан амалга оширилган таржималарда ноаниқликлар мавжуд эканлигини қайд қилади.[8] Шундай бўлсада у ушбу ва кейинчалик чоп этилган “О надгробии Темура” мақоласида бир қатор янги фикрларни илгари суради. Жумладан у маълумотларига аниқлик киритиб Темур қабри устидаги қабртош Нодиршох томонидан Эронга олиб кетилган вақтда эмас, балки олдин унинг ўзи икки қисмдан иборат бўлган деган фикри кейинчалик Темурийлар мақбарасини тадқиқ этиш жараёнида ўз тасдиғини топди.

1895 йилда Веселовский Самарқанд шаҳри атрофидаги Хўжа Ахрор қабри борасида “Памятник Ходжи Ахрора в Самарканде” мақоласини эълон

қилиб, унда Хожа Ахрорга Ўрта Осиёда ислом дининг кўзга кўринганн шахслардан бири сифатида баҳо беради. Мақолада қабр тошилардан ҳамда ёдгорликлардан олинган ёзувлар нусхаси ҳам келтирилади. Ушбу ёзувларга асосланиб Веселовский Хўжа Ахрорни 1490 йил февралда (895 хижрий йил билан), мадрасани эса Имомқулихон ҳукмронлик қилган даврда хижрий 1040 йилда қурилган деган фикрни билдиради. Ёзувлар таржимасига айни ва^тда илмий изох,лар берилади.[9]

Бундан таш^ари Веселовский Шайбонийхон кабртошидаги ёзувдан ҳам нусха олиб, унинг таржимаси В.А. Жуковский томонидан амалга оширилади. Веселовский томонидан нумизматика со^асида ишлар хам амалга оширилиб у ма^аллий коллекционер- ^аваскор Мирзо Абдулло

Бухорийдан 1202 та предмет - тангалар, мух,р ва х,окозаларни олишга муваффақ бўлади. Ушбу коллекциядан Веселовский 1889 йилда император маъмурий кабенитига 43 та предметни намойиш этиб улар орасида Афросиёбдан топилган 7 та танга х,ам мавжуд булган. Веселовский нумизматика соҳасидаги ишлари Лунин қайд этагинидек асосан тўплаш характерига эга бўлган.[2] Ўрта Осиё

ҳудудаги жумладан Самарқандда

қадимги меъморчилик ёдгорликларини ўрганиш, илмий жиҳатдан рўйхатга олиш ва сақлаш ва реставрация лойиҳалари ҳам бевосита Веселовский номи билан боFликдир.

1895 йил 1 февралда молия вазири С. Ю. Витте Россия Фанлар

Академиясига Стокголъмдаги қироллик археологик ва тарихий музейи ходими Мортинсонни Ўрта Осиёдаги тарихий ёдгорликлар жуда ёмон ахволда эканлиги борасида хатини олганлигини ҳамда 1890 йил Ўрта Осиёга жумладан Тошкент, Самарқанд, Фарғонага қилган саёҳатида олимнинг фикри тўғри эканлигини билдирган эди. Ушбу хатдан келиб чиққан ҳолда Фанлар Академияси котиби Н. Ф. Дубровин 17 февралда Археология комиссияси раиси А. А. Бобринскийга бу борада амалий ҳаракатларни олиб бориши, қадимги давр ёдгорликларни сақлаш борасида чора тадбирларни амалга ошириш тўғрисида мурожаат қилади. Ушбу масала юзасидан 1895

йил 11 апрелда Фанлар Академиясининг конференцияси бўлиб ўтиб, унда ёдгорликларни шу ҳолида тадқиқ этиш ва илмий ўрганиш вазифаси қўйилади. Ушбу вазифа профессор Н. И. Веселовскийга юклатилиб , архетектор П. П. Покришкин ва рассом С. М. Дудиндан иборат экспедетсияга 10000 рубл миқдорида маблағ ажратилади.[2]

Экспедеция аъзолари ёз ойида Самарқандга келиб дастлаб Гури Амир ва Бибихоним жоме масжидида тадқиқот ишларини бошлаб юборади. Ушбу тадқиқотлар бир неча йил давомида олиб борилиб Гури Амир, Бибихоним, Шохизинда каби ёдгоеликларини суратлари, тархлари чизилиб “описание Самаркандский мечети” тўпламида чоп этилади.

1905 йилда эса Гўри Амирга бағишланган аълбом нашр этилиб унда мақбаранинг қурилиши тарихи, дастлабки кўриниши, ўлчами акс эттирилади. Аълбом ўн сакизта таблицадан иборат турли хил қисмларини суратлари, архетектуравий тарихи ҳам ўрин олган. Бундан ташқари аълбомда”Кўктош Темурнинг мармар тахти”, “Темурнинг нефритдан ясалган қабр тоши”, ”ер ости даҳмаси” номли суратлар билан ҳам бойитилган.

Гури Амир ёдгорлигидан ташқари Веселовский, Қутби Чоҳардун ёдгорлигини ҳам тадқиқ этиб, 1896 йил 14 мартда РАЖ нинг Шарқ бўлимини йиғишда ёдгорлик тўғрисида маълумот бериб ёдгорликнинг суратларини тақдим этади. Кейинчалик ушбу суратлар. “Самария” асарининг иловасида ҳам чоп этилади. (Қутби Чоҳардун мақбараси Нуриддин Басир шарафига Амир Темур томонидан бунёд этилган бўлиб 1880 йилда руслар томонидан янги қалъа қуриш чоғида портлатиб юборилган).

Веселовский ёдгорликларни тадқиқ этиш билан биргаликда уларни сақлаб қолиш борасида ҳам бир қатор амалий ишларни амалга оширди. Жумладан, 1897 йил 5 октябрда рўй берган зилзиладан сўнг, у Бибихоним жомеъ масжидини сақлаб қолиш борасидаги лойиҳасини Туркистон ҳукуматига тақдим этади.[10] Бу борада у 1911 йил граф А. А. Бобрискийни сиёсий салонидаги Давлат кенгаши аъзолари иштирокида кечада “Қадимги ёдгорликларни сақлаб қолиш чора тадбирлари”тўғрисида маъруза қилади.

Ушбу маърузадаги Веселовскийни Самарқанд ёдгорликларини сақлаш борасидаги фикрига жавобан “генерал Веретенников профессорга Рус ҳукумати мусулмон масжидларидан кўра рус черковлари тўғрисида қайғургани маъқулроқ деб жавоб беради”.[11]

Веселовский фаолиятининг яна бир қирраси бу унинг Самарқанд тарихига доир манбаларни тадқиқ этганидир . Шундай манбалардан бири Мир Абу Тохир садр Самарқандийнинг “Самария” асаридир. “Самария” асари ХIХ аср бошларида Абу Тохирхўжа томонидан яратилган. Ушбу асар ўн бир боб, муқаддима ва хотимадан иборат бўлиб, Самарқанднинг бунёд этилиши тарихи, шаҳарнинг “Самарқанд”деб аталиши сабаблари, географик ҳолати, об ҳавоси ва ХIХ асрнинг учинчи чорагига қадар сақланиб қолган осори атиқалари, шунгдек, масжид ва мадрасалар, кўшклар ва мозорлар ҳақида маълумот беради. Бундан ташқари, асарда машҳур тарихий шахсларнинг ҳаётига оид ахборотлар ҳам кўп. Самарқанд тарихи учун қимматли бўлган ушбу асар В. Л. Веяткин томонидан биринчи марта рус тилига таржима қилиниб, 1898 йилда Самарқандда чоп этилади.[12] Орадан кўп ўтмай 1904 йилда Веселовский томонидан асарнинг тожикча матни ҳам нашр этилди. Веселовский асарнинг тожикча матнини кириш қисмида қулёзманинг чоп этилишини қуйидагича изоҳлайди: “ Веяткин ўз таржимасини учта қўлёзма асосида тайёрлади. Натижада рус китобхонларига ушбу асардан тўлиқ фойдаланиш имконияти яратилди. Энди фақатгина унинг ҳақиқий матнини чоп этиш қолди.1895 йилда мен мусулмон адабиётини чуқур билган маҳаллий ўқимишли кишилардан бири Мирзо Абу Саид Махсумдан Самарияни асл қўлёзмасига яқин нусхасини олишга муваффақ бўлдим. Мен уша вақтда ушбу қўлёзмани таржимаси билан чоп қилишни уйлаган эдим, аммо Веяткинни таржимасини пайдо бўлиши буни фойдасиз қилиб қўйди ва мен фақатгина матнни ўзини нашр қилиш билан чекланаман”.[11]Веселовский матнни нашрга тайёрлашда Абу Саид Махсум қўлёзмасидан ташқари Фанлар Академиясини Осиё музейида сақланиётган қўлёзмалар асосида тайёрлаганлигини ҳам қайд этади. Шундай бўлсада ушбу матн бир қатор камчиликларга эга. Хусусан, 1969 йилда Б. Ахмедов томонидан Самариянинг ўзбекча матни нашрга тайёрланиб у Веселовский матни билан қиёслаганда, Веселовский тузган матн ҳам муфассал эмаслиги аниқланди.[13]

Масалан унга қуйидаги маълумотлар кирмай қолган:

  • 1. Шердор мадрасасининг равоқига шер ва офтоб суратининг солиниши сабаблари ҳақидаги гаплар (19-саҳифа)

  • 2.    Бурҳониддин Марғилоний ва у дафн этилган ўрин ҳақидаги маълумот (36-саҳифа)

  • 3.    Хўжа Ахрор ҳаётига оид айрим сўзлар (18-саҳифа)

  • 4.    Хўжа Дониёл ва Ҳўжа Рашидин ҳақида баъзи бир қимматли маълумотлар

  • 5. Хўжа Муҳаммад Башарга оид бир икки жумла (52-саҳифа)

  • 6.    Абу Тохирхўжанинг ўзи ҳақида маълумот (53-саҳифа)

  • 7.    Пирим шайх Азизон вафоти тўғрисидаги тарихлар (52-саҳифа)ва бошқалар. Ундан ташқари, Амир Темур Ҳиндистондан мато ортиб келтирган

(40-саҳифа)

филлар сони 91 (14-саҳифа) ва Қусам ибн Аббос дафн этилган ўрин “Ғор ёнида”деб ёзилган (22-саҳифа).[14]

ХУЛОСА Ўрта Осиё хусусан Ўзбекистон Чор Россияси томонидан босиб олинганддан сўнг ҳам бу ҳудуддаги ўзаро илмий жараёнлар эндиликда рус олимлари билан биргаликда, маҳаллий халқ вакиллари томонидан ҳам олиб борилган. Самарқанд мавзуси Рус тарихшунослигида энг кўп юритилган.

Мақоланинг асосий қисмида мен В.И. Веселовскийнинг

Ўрта Осиёда

хусусан Самарқандда олиб борган ишлари ва уларнинг умумий ҳаёт йўли

ҳақида маълумот бериб ўтишга ҳаракат қилдим. Веселовскийнинг руйи замин сайқали бўлган Самарқанд ҳудудида олиб борган ишлари, рус тарихшунослигида турли талқин қилинишининг сабабларига ҳам аниқлик киритишга ҳаракат қилдим. Рус олимлари томонидан шаҳарнинг тадқиқ қилиниши, кўпроқ моддий бойликларни излаб топиш учун бўлсада тарихимизга маълум бўлмаган жуда кўп маълумотлар аниқланди. Бундан ташқари Н.В. Веселовский томонидан Абу Тохирхўжанинг “Самария” номли асарини таржима қилиниши катта ахамиятга эгадир. Веселовскийни ҳақли равишда Ўрта Осиё тарихий обидалар тадқиқотчиларининг асосчиси десак адашмаймиз. Юқоридагилардан хулоса қиладиган бўлсак Самарқанд асрлар давомида инсоният цивилизациясининг фан ва маданиятнинг қадимий марказларидан бири бўлиб, жаҳон маданияти ва фани тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган шаҳарлардан биридир. Шундай экан унинг тарихи доимо тадқиқотчилар диққат марказида бўлиб, келгани ҳам бежиз эмас.

АДАБИЁТЛАР

  • 1.    Якубовский А.Ю. Из    истории археологического    изучения

    Самарканда-тр. Отдела Востока Государственного Эрмитажа Т-ИИ. Л-1940г. с291

  • 2.    Лунин Б. В. Средняя Азия в научном наследии отчественного востоковедения. Т-1979г. с-62-67.

  • 3.    Шишкин В. А. К истории археологического изучения Самарканда- тр. Отделяя Востока Государственного Эрмитажа Т-I. Т-1940г с-26-27.

  • 4.    Бартольд.В.В.Сочинения Т-IХ.Т-1977 г. с525-526

  • 5.    Умняков И. И. Аннотированая библография трудов В. В. Бартолъда .Т-1977.с-208.

  • 6.    Крачковский В. А. Эпиграфика Средней Азии.( Туркестанский кружок любителей археологии).-“Эпиграфика Востока”ВИИ. М-Л-1953г.с-51.

  • 7.    К. Каттаев “ Маҳдуми Аъзам ва Даҳбет” с-1994й. 10- бет.

  • 8.    Семенов А. Ф.Надписи на надгробии Темура и его потомков в Гури-Эмире- “Эпиграфика Востока”. М-Л1948г. с- 49-62.

  • 9.    Лунин Б. В. Самарканд в отечественной и мировой науке-в кн. История Самарканда. Т-II.с-75

  • 10.    Лунин  Б.В. Средняя Азия в дореволюционном и советском

    востоковедении. Т-1965г. c-83.

  • 11.    Лунин Б. В. Из истории русского востоковедения и археологии в Туркестане. Туркестанский кружок любителей археологии. 1895-1917гг. Т;1958г. с-298.

  • 12.    Қаралсин: Самария. “Описание древностей и мусульманских святшнь Самарканда” Абу Тахир Ходжа, перевод В.Л. Вяткина.СКСО, ВИ,Самарканда, 1898, стр153-259.

  • 13.    Аслида Самариянинг ўзбекча таржимаси 1921 йилда Самарқандлик ёш олим Абдулмумин Сатторий (1903-1925)томонидан форс-тожик тилидан ўзбек тилига таржима қилинган.Абдулмумин Сатторий вафотидан “Самария” таржимаси 1925 йилда Садриддин Айний томонидан тахрир қилиниб нашрга тайёрланган. Аммо атоқли адиб сўзбошиси ва изоҳлари билан тўлдирилган асар нашрга тайёрланган ҳолда қолиб кетади. 1969 йилда   атоқли олим    Б. Ахмедов

  • 14.    Абу Тохирхўжа- Самария Т -1991й. 10 бет.

“Самария”ни  нашрга  тайёрлайди.  У таржимон    йўл қўйган ноаниқликларни , Садриддин Айний олиб ташлаган айрим ўринларни тиклаш мақсадида “Самария”нинг мавжуд қўлёзмалари ва Н. И. Веселовский томонидан амалга оширилган (1904йил)нашри асосида қайта кўриб чиқилиб, сўзбоши ва зарур изоҳлар билан бойитилди. Аммо уша йиллардаги турли хил тўсиқлар туфайли “Самария” ни бу сафар ҳам нашр этишга муваффақ бўлинмади. Фақатгина 1991 йилдагина ушбу асар дунё юзини кўрди.

"Экономика и социум" №2(81) 2021

Список литературы ХIХ аср охири хх аср бошлари Самаранд тарихининг рус тарихшунослигида ёритилиши

  • Якубовский А.Ю. Из истории археологического изучения Самарканда-тр. Отдела Востока Государственного Эрмитажа Т-ИИ. Л-1940г. с291
  • Лунин Б. В. Средняя Азия в научном наследии отчественного востоковедения. Т-1979г. с-62-67.
  • Шишкин В. А. К истории археологического изучения Самарканда- тр. Отделяя Востока Государственного Эрмитажа Т-I. Т-1940г с-26-27.
  • Бартольд.В.В.Сочинения Т-IХ.Т-1977 г. с525-526
  • Умняков И. И. Аннотированая библография трудов В. В. Бартолъда.Т-1977.с-208.
Статья научная