Хизмат кўрсатиш соасини ривожлантиришда стартапларнинг ўрни
Автор: Турсунов Ф.У.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 8 (99), 2022 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришда стартапларнинг ўрни ва аҳамияти, унинг бошқарув жараёнларини такомиллаштириш имкониятлари ёритиб берилан. Қолаверса, молиявий беқарорлик шароитида ҳозирги босқичда стартапларни ривожлантириш зарурати муҳокама қилинади.
Стартаплар, молиялаштириш, туризм, инвестициялар, глобаллашув, инвестицион жозибадорлик
Короткий адрес: https://sciup.org/140300579
IDR: 140300579
Текст научной статьи Хизмат кўрсатиш соасини ривожлантиришда стартапларнинг ўрни
Кириш. Ўзбекистон Республикасида 2021-2023 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурини амалга ошириш натижасида 2021 йилда хизматлар кўрсатиш ҳажми қарийб 20 фоизга ўсди. Шу билан бирга,
ўтказилган таҳлиллар натижасида хизматлар соҳасини ривожлантиришга янгича ёндашувларни жорий этиш орқали бозор хизматлари ҳажмини 2022 йилда 1,5 бараварга ошириш ҳамда қўшимча 1,5 миллион янги иш уринларини яратиш имкониятлари мавжудлиги аницланган.
Адабиётлар шар^и. Бугунги кунда ёш тадбиркорлар ва изланувчилар орасида стартаплар бизнесни бошлашнинг энг машҳур вариантларидан бирига айланди. Глобаллашув шароитида ҳудудларда ишбилармонлик доирасини ривожланиш даражасини, ўз фаолиятини нолдан бошлаб муваффақияга эришган компаниялар сонига қараб баҳоланмоқда. Бундай ютуқларга асосан корхонани ташкил этиш, кўплаб қизиқарли фикрлар ва истиқболли ғоялар тўғрисида ўз қарашларига эга, бизнеснинг янги тулцини вакиллари деб аталаётган 25-30 ёшдаги ишбилармонлар изланувчилар эгалламоқда. Ёшларнинг ахборот технологияларига бўлган қизиқиши, бу соҳада ва истеъмол бозорида инновацион қарорларни қабул қилинишини ва янги маҳсулот турларини кириб келишини тезлаштирмоқда. Халқаро тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, бу тармоқларга киритилган инвестициялар катта фойда келтирмоцда.
Тах,лил ва натижалар. Стартап концепциясининг мох,ияти маълум бир ностандарт ва асл ғояда бўлиб, ҳаддан ташқари ноаниқлик шароитида бизнес моделни тузиш ҳисобланади ва у интернетда ёки технология соҳасида ҳали мавжуд бўлмаган ўхшаш лойиҳани амалга оширишга царатилгандир.
Европа ва АҚШ стартап секторига сармоя киритадиган асосий сармоядор мамлакатлар бўлиб ҳисобланмоқда. Сўнги йилларда стартапларга катта маблағ сарфлайдиган давлатлар рўйхатига Ҳиндистон, Австралия, Исроил, Хитой, Сингапур ва Бразилия кирмоцда.
Стартаплар молиявий хизматлар, истеъмол товарлари ва хизматлар бизнеси, тиббиёт, логистика, транспорт ва қурилиш каби йўналишларда тезлик билан ривожланмоқда. Анъанавий туристик стартап деганда транспорт чипталарини, турларни, саёҳат ташкил этишни ва меҳмонхона номерларини сотиш бўйича лойиҳаларни келтириш мумкин, жумладан саёҳат ва туризм йўналишида ўсиб бораётган стартапларга Timeshifter (парвоздаги қийинчиликларни камайтириш), Airbuy (товарларни сотиб олиш), Heycars (аэропортдаги трансфер хизматлари) ва My cash online (совға ва маблағларни етказиб бериш) киритиш мумкин.
Бундай лойиҳалар туризм соҳасида стартаплар ишининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи бир неча муҳим хусусиятларни бирлаштиради:
-
• харид қилинган хизматларни тўлаш усуллари (бронлаш, рейслар, турар жой, пул ўтказмалари ва бошқалар) асосан электрон тўловларга қаратилган бўлади;
-
• хизмат кўрсатувчи провайдер билан алоқалар (меҳмонхоналар, авиакомпаниялар, турфирмалар, сайёҳлик агентликлари ва бошқалар) даромадлар тақсимотига қараб эмас, балки комиссион даромадлар миқдорига қараб (4–20%) шартнома асосида қурилади;
-
• барча туристик стартаплар маркетингга жиддий инвестицияларни талаб қилади (асосан интернетда тўғридан-тўғри реклама) ва кўпинча технологик платформаларни жорий қилишдан воз кечади;
-
• муайян маҳсулотни сотадиган анъанавий онлайн-дўконлардан фарқли ўлароқ, харажатларни қоплаш учун сотилиши мумкин бўлган омборхоналарда қолдиқ товарлар мавжуд бўлмайди, бу эса молиявий сабабларга кўра лойиҳа ёпилган тақдирда инвестиция қилинган маблағларнинг бир қисмини қоплашга имкон бермайди.
Албатта, ўз вақтида молиялаштириш стартапларни ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди. Ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилмаган стартаплар синади, бундан ташқари, идеал ҳолда, стартап бир молиялаш тўлқинидан бошқасига ўтиши керак. Бу йўналишдаги энг муҳим нарса, стартапларни молиялаштиришга тайёр бўлган инвесторларни топиш ва уларни қизиқтиришдир.
Бошланғич молиялаштириш манбалари икки турга бўлинади:
-
• ички (шахсий сармоя, оилавий ёки дўстлар томонидан ажратиладиган сармоялар);
-
• ташқи (венчур капитали фонди, кредитлар, давлат томонидан ажратилган маблағлар, краудфандинг).
Ривожланаётган мамлакатларда молия бозорининг ҳозирги ҳолатини, хизматлар соҳаси учун инфратузилма лойиҳаларининг хусусиятларини, уларнинг капиталга бўлган юқори талабчанлигини ва номаълум натижага эга бўлган узоқ муддатли тўловларни ҳисобга олган ҳолда хулоса қилинганда, соҳасда амалга ошириладиган стартап лойиҳаларини юқори даражадаги хавфга эга эканлигини кўриш мумкин. Шу сабабли, таваккалчиликка асосланган бундай лойиҳаларни амалга оширишда маҳаллий ҳокимият органлари ва ҳудудларда фаолият юритувчи корхона ва ташкилотларнинг иштирок этиши муҳим аҳамиятга эга.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
-
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Янги
-
2. Зайнутдинов Ш.Н. Инновацион салоҳиятни ошириш стратегияси. Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар илмий электрон журнал №1 2011.
-
3. Просветов Г.И. “Экономика предприятия: задачи и решения”. Учеб.
4. Йўлдошев Н.Қ.,
Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” Тўлдирилган иккинчи нашри. –
Тошкент: “Ўзбекистон нашриёти”, 2022. -416 бет.
практическое пособ. – М.: Альфа-Пресс, 2009.
Мирсаидова Ш.А., Голдман Е.Д.
Инновацион
менежмент. Дарслик. – Т.; 2011.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Саноатда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2012 йил 28 ноябрдаги қарори.
"Экономика и социум" №8(99) 2022
Список литературы Хизмат кўрсатиш соасини ривожлантиришда стартапларнинг ўрни
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси" Тўлдирилган иккинчи нашри. -Тошкент: "Ўзбекистон нашриёти", 2022. -416 бет.
- Зайнутдинов Ш.Н. Инновацион салоҳиятни ошириш стратегияси. Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар илмий электрон журнал №1 2011.
- Просветов Г.И. "Экономика предприятия: задачи и решения". Учеб. практическое пособ. - М.: Альфа-Пресс, 2009.
- Йўлдошев Н.Қ., Мирсаидова Ш.А., Голдман Е.Д. Инновацион менежмент. Дарслик. - Т., 2011.
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Саноатда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2012 йил 28 ноябрдаги қарори.