Хоршуносликнинг бадиий ифода воситалари
Автор: Улматова Х.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 6-2 (97), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мақолада хорнинг ижро маҳоратини унинг вокал -хор техникаси билан ижродаги бадиий ифода воситалари ташкил қилади. Демак, ижродаги маҳоратининг таркибий қисми ҳисобланади. Шунинг учун эмоционаллик хоршуносликнинг бадиий ифодали ижронинг муҳим шарти эканлигини тўғрисида фикр- мулохазалар билдирилган.
Хор, бадиий ифода воситалари, асар, мусиқавий тил, ифодали ижро, ритм, мусиқа, вокал-хор ижрочилиги, матн, техника, соз
Короткий адрес: https://sciup.org/140300483
IDR: 140300483
Текст научной статьи Хоршуносликнинг бадиий ифода воситалари
Асар жумлаларини аниклаш. (фразалаш):Мусика асари кисм ва даврларга булинди. Асарнинг маълум бир кисмидаги мусикавий фикр даврни ташкил килади. Давр эса гапларга, гаплар жумлаларга, жумлалар окангларга булинади. Ана шу оканг мусика булакларини яхлит бир фикрга бирлаштириб, маъносини тушунган колда ижро килиш мусикий жумлалаш дейилади. Мусикий жумлалаш муким ифода воситасидир. Мусика асарининг ижросида жумлаларни аник тушунган колда ифодали ижро этиш катта акамиятга эга. Ракбар хор жамоасига асарнинг мусикавий тилини, ифода воситаларини ва унинг мантикий ривожланишини, умуман, асар мазмунини тулик тушунган колда ижро этишни ургатиши зарур. Мусикавий жумлалашнинг ифодали нутк билан якинлигини назарда тутиб, уларни таккослаш мумкин. Масалан, ифодали нуткда фикрлар бир-биридан енгил ажратилган колда, уларнинг асосийсига мантикий урFу берилади. Мусикавий жумлалашда кам шундай деб тасаввур килиш мумкин. Тингловчи кулоFига ва лунда эшитилиши учун ритм ва улчовларга путур етмаган колда сезилар - сезилмас цезуралар (ажратиб турган жумлалар) лигалар ёрдамида улаб борилади. Асардаги суз ва мусика урFуларининг камда адабий мусикавий матннинг бир-бирига тугри келиши хонандаларга матн ва мусиқа мазмунини яққол очиб беради.Мусиқа жумлаларини равон ижро қилиш, суздаги асосий фикрни яккол курсатиш ва кульминациясини аник куйлаш -тугри ва ифодали жумлалаш кисобланади. Шунинг учун кам Станиславскийнинг - куйлаганда жумла, суз, катто бугинлар билан фикрлаш кераклиги какидаги маслакатини ва “фикрни куйланглар!” каби иборасни эслаш уринлидир. Жумлалаш: динамика, цезура, агогика, нафас, тембр, артикуляция, ритм, темп, фермато каби мусикавий ифода воситаларини уз ичига олади. Асарни тўгри жумлалаш билан уни бир бутун талқин қилинади, умумий кулминациясига эришилади ва мусиқавий бадиий образ яратилади.
Ўлчов: Хор, оркестр, умуман, мусиқа ижрочилигида асарнинг ўлчов ва ритмини сезиш, уни англаш зарур ҳисобланади. Умуман ўлчовсиз мусиқа бўлмайди. ўлчов – кучли ва кучсиз ҳиссаларнинг ритмик алмашинишидир. Кучли ҳисса ўлчов зарбини ҳосил қилади. Шу орқали мусиқа тактларга бўлинади. Маълумки, ўлчовлар оддий (тактда битта кучли ҳисса бўлади) ва мураккаб-аралаш (бир неча кучли ҳиссадан иборат) бўлади. Ўлчов сони асар бошида калит олди белгиларидан сўннг ёзилади. Масалан битта кучли ҳисса иккита кучсиз ҳисса билан алмашинаётган бўлса, у уч ҳиссали (3/4) ўлчов бўлади. Ритм: Ритм мусиқада асосий ифода ва шакл ҳосил қилиш воситаси ҳисобланади. У асар чўзими, урғуларни, тузилиши ва хокозоларни ўз ичига олади. Асарни ўргана бошлашда ритм устида иш олиб бориш зарур. Ритм оддий, мураккаб, бир ва ҳар хил бўлиб, у мусиқанинг юраги ҳисобланади. Ритмсиз мусиқа бўлмайди. У темп билан узвий боғланишда бўлади, шунинг учун ҳам мусиқада ҳусусан, хор қўшиқчилигида ўлчов, ритм ва темп катта бадиий аҳамиятга эга. Фермато: Бадиий ифоданинг темпдаги яна бир тури ферматодир. Фермато жумла охирида, сўз ўртасида ва асар (кўп ҳолларда) охирида қўйилади. Темп - ҳаракат тезлиги – бадиий ифода воситаси ҳисобланади. Асарни композитор томонидан қўйилган темпда ижро қилиш зарур. Агарда асарнинг темпи (сезиларли даражада) ўзгарса, унинг маъноси ҳам ўзгариб, бутунлай бошқа асарга ўхшаб кетиши мумкин. Шунинг учун дирижёр иш бошлашдан аввал асарнинг ўлчови, ритми, темпи билан яхши таниш бўлиши, идрок этиши лозим. бунинг учун у асарни пухта таҳлил қилиши, чалиши, куйлаш ва асарнинг ҳарактерига монанд темпни аниқлаши керак. Албатта, аниқ 8_›_4_8_@_темпни топиш мумкин, лекин айрим сабабларга кўра (хонанинг акустикасига, хор составига қараб) у (бир оз тез ёки секин) ўзгариши ҳам мумкин. Айнан бир асарнинг ижросида ҳар хил темп бўлиши мумкин. Хамма хор асарларида ҳам бошдан то охиригача бир темп сақланмайди. Асарнинг маъносига қараб темпда агогик ўзгаришлар бўлиши мумкин.
Масалан, жумла ўртасида ёки охирида товуш бир оз чўзилиши (тенуто ёки фермато), асарнинг айрим жойларида тезлашиши (аччелерандо) ёки секинлашиши (ритенуто) мумкин. Масалан:Темп, ўлчов ва ритм – мусиқада бошловчи сифатида, хусусан, кўп сонли хонандалар жамоаси ижросига мансуб хор санъатида яна ҳам аҳамиятлироқдир. Жамоа ижрода яхши ритмик бирликка эришиши учун нутқ ритмидан фойдаланиши, уни ўрганиши яхши натижа беради. Сўзлардаги урғули ва урғусиз бўғинларни аниқлаш асарнинг ритмик хусусиятларини очишга, улар устида ишлашга ёрдам беради. Хорда ритм устида ишлаш энг муҳим ишдир. Темп ҳақида гапни давом эттирар эканмиз, асосан, қуйидаги темп белгилари кўп қўлланилади.
Булар: адажио - секин-оғир, ларго – жуда секин, анданте – шошмасдан, текис, аллегро – тез, престо – жуда тез. Хор ижросида мана шу асосий темплар ўзлаштирилса, асардаги бошқа агогик ўзгаришларни аниқлаш қийин эмас. Яна бир ритмик эркинлик белгиси “rubato” қўлланилади. Бу бир жумлани торайтириб, иккинчисини кенгайтириб ижро қилишга имконият беради. “Рубато” усули хор ижрочилигида деярли кам учрайди.у асосан, халқ қўшиқлари якка хонанда томонидан ижро қилинганда ишлатилади. Хор раҳбари асарнинг темпини метронимсиз, соатга қараб ҳам аниқлай олиши керак. Масалан, метроном ММ-60 бўлса, бир минутда метроном 60 марта, яъни секундига бир мартадан урилади. Агар М.М. =120 бўлса, метроном бир минутда 120 марта ёки ҳар бир секундда икки марта уриши керак. Шунингдек ММ5=60 бўлса, бир минутда метроном 60 марта уради, яъни бир минутда 60 та яримталик нота куйланади. 6=1 секунд бўлади. Мазкур усул асарнинг темпини деярли тўғри топишга ёрдам беради. Вокал-хор ижрочилигида эмоционаллик алоҳида ўрин тутади. Эмоционал ижро бадиий ифода воситаси ҳисобаланади. Хор асари мазмунини очишда унинг адабий текстининг эммоционал, жонли чиқиши муҳим аҳамиятга эга. Ижрода мусиқа ва сўз бирлигига эришиб, уни эшитувчига жонли – эмоционал етказиб берилмаса, асар ғояси тушунарсиз бўлиб қолади. Асар мазмунини тўлиқ очиш учун фақат овоз ҳарактери ва тўғри сўз талаффузи кифоя қилмайди. Балки хонандалар мимикаси ҳам ижро
қилинаётган асарни ифодалаши зарур. Дирижёр хорнинг бадиий ифодалари устида ишлаганда асардаги овоз тембри (ҳарактери) га, унинг тўғри ижросига эришишдан ташқари, у хонандаларнинг асар мазмунига қараб, мимик образ ярата олишига эришиш зарур. У ўз мимикаси билан хорга таъсир қилиши, хорни асар ҳарактеридаги образда бошқариши лозим. Шуни унутмаслик керакки, аввало, дирижёрнинг ўзи асар ҳарактерини яхши сезиши ва унга тегишли мимикаларни ўзлаштириши ва хонандаларда ҳам ўша ҳарактерни пайдо қилиши керак, албатта. Хорнинг эмоционал ижроси ундаги барча бошқа муҳим томонларнинг муҳайёлигида (яхши соз, ансамбль, дикция, нюанс ва бошқалар) томошабинларга эстетик завқ бағишлайди. Хар бир дирижёр ўз билими, кучи ва ғайратини ишга солгандагина хор муваффақиятга эришади.
Бадиий ифода асарнинг ғоявий мазмунини очиш формаси ҳисобланади. Хор яхши созга ансаблга ва сўз талаффузига, вокал хор техникасига эга бўлса-ю унинг ижроси бадиий ифодага эга бўлмаса, унда асарнинг бадиий ғоясини тингловчига етиб бормайди. Ифодали ижро асарнинг тўлиқ асосий моҳиятини очиб беради. Тингловчилар қалбини хаяжонга солади, қувончга тўлдиради. Хорда яхши созга соф интонацияга ва ансамблга эришишдан қатъий назар унда нюанслар агогика, динамика ва жумлалаш каби ижро воситалари етишмаса унинг ижроси жонли, эммоционал қизиқарли бўлмайди. Шунинг учун хор раҳбари, дирижёр бадиий ифода воситаларида ўз ўрнида моҳирорна ишлата билиш керак. Хор жамоаси эса динамик, ритмик, темп жумлалаш каби ҳар хил бадиий ифода воситаларига эга бўлиши керак.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
-
1. Ш.Рўзиев “Хоршунослик” Т. 1987 й.
-
2. Левандо. “Проблемы хороведение”
-
3. С.А.Валенко, А.Ф.Вынежнев, Р.Е.Хубларов “Хаваскорлик хори” Т.1970 й.
-
4. Хороведение и аранжировка.
-
5. Н.А.Бахриддинова “Ўзбекистон болалар хор маданияти” Т. 2002 й.
-
6. Л.В.Иамина “Работа с самодеятельным хоровым коллетивом” Т.1974 г.
"Экономика и социум" №6(97) 2022
Список литературы Хоршуносликнинг бадиий ифода воситалари
- Ш.Рўзиев "Хоршунослик" Т. 1987 й.
- Левандо. "Проблемы хороведение".
- С.А.Валенко, А.Ф.Вынежнев, Р.Е.Хубларов "Хаваскорлик хори" Т.1970 й.
- Хороведение и аранжировка.
- Н.А.Бахриддинова "Ўзбекистон болалар хор маданияти" Т. 2002 й.
- Л.В.Иамина "Работа с самодеятельным хоровым коллетивом" Т.1974 г.