Ихтисослашган ўрмон хўжаликларида доривор ўсимликларни етиштириш технологияси
Автор: Ахмедов Эгамр Тошбоевич
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Статья в выпуске: 3-2, 2020 года.
Бесплатный доступ
Mақолада наъматак плантацияларини (10х2м) схемада барпо этиш ва қатор оралиғида доривор ва қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш бўйича ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари келтирилган ҳамда суғориладиган ерлардан оқилона фойдаланиш усуллари назарда тутилган. Бу схема ерлардан унумли фойдаланиш (яъни, қатор оралиғига механизмлар билан яхши ишлов бериш, касаллик ва зараркунандаларга қарши чора- тадбирларни олиб бориш ҳамда ҳосилни йиғиб олиш, шудгорланган қатор оралиғига доривор ўсимликларни экиб, агротехник тадбирларни олиб бориш) билан бир қаторда наъматак кўчатларини ўстириб суғориладиган ерлардан самарали фойдаланиш, қолаверса дастлабки йилдан иқтисодий самарадорликка эришиш каби афзалликларга эгадир.
Rosa canina l., calendula officinalis l., asteraceae, агротехника, экиш схемаси, биоэкология, иқтисодий самарадорлик, сақланиши, кўчат, унувчанлик, уруғ, плантация, наъматак, ҳосилдорлик
Короткий адрес: https://sciup.org/14125764
IDR: 14125764 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10125
Текст научной статьи Ихтисослашган ўрмон хўжаликларида доривор ўсимликларни етиштириш технологияси
Кириш. Айни пайтда дунё миқёсида фармацевтика саноатини ривожлантириш ва доривор ўсимлик хом ашёлари асосида табиий дори воситаларини ишлаб чиқариш долзарб муаммолардан бири бўлиб ҳисобланади. Доривор ўсимликлар орасида наъматак ва доривор тирноқгул ўсимлиги шифобахш хусусиятлари ва амалиётда кўлланилишига кўра, МДҲ мамлакатлари Фармакопеясига киритилган цимматли табиий хом-ашё ҳисобланади [6]. Хусусан, МДҲ мамлакатларида наъматак меваларига булган йиллик талаб 6-8 минг тоннани ташкил этади, аммо бу талаб 50-60% га бажарилади.
Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларга мулжалланган “Харакатлар стратегияси” дастурида ҳам бу масалаларга алоҳида эътибор қаратилган [1]. Бу борада доривор ва озиқабоп ўсимликларни биологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда етиштириш ва янги технологияларни ишлаб чиқиш
ҳамда амалиётга жорий этиш бўйича илмий тадқиқот ишларини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади.
Тадқиқотнинг мақсади.
Ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги суғориладиган ерларида доривор усимликларнисаноат плантацияларини ташкил этишда экиш схемаларини такомиллаштиришдан иборат.
Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Купчилик олимлар наъматак ўсимлигини саноат плантацияларини барпо этишда ўсимликнинг ҳаётий шаклини инъобатга олган ҳолда ананавий усул, яъни, 3х1,5м.; 3х1м.; 4х2,5м.;
3х1,5м.; 3х4м.; 4х2м.; 4х3м.
схемаларда экишни маъқул курганлар [5].
Кўп йиллик тажрибалар, юқорида қайд этилган схемалар бўйича наъматак ниҳолларини жойлаштирганда, йиллар ўтиши билан ўсимликларни энига ва бўйига жадал ривожланиши ҳисобига, қатор ораларига механизмлар ёрдамида ишлов бериш ва наъматак меваларини тўлиқ териб олиш имкониятларни пасайиши натижасида ҳосилдорлик даражасини уртача 1-1,5т/га. ни ташкил этишини кўрсатди [3,4]. Бу эса ўз навбатида кўзланган мақсадлардан келиб чиққан ҳолда, ихтисослашган давлат ўрмон хўжаликларида ўсимликларни саноат плантацияларини яратишда янги экиш схемаларини ишлаб чицишни тацозо этади.
Тадқиқот объекти ва услублари: Оддий наматак (Rosa canina L.) ва доривор тирноцгул - Calendula officinalis L. усимликлари бўлиб ҳисобланади. Оддий наматак (Rosa canina L.- Rosaceae -оиласига мансуб, кўп йиллик баландлиги 2 м. га етадиган бута. Наматак вакиллари асосан Европанинг шимолий қисмида тарқалган бўлиб, уларнинг ареали шарққа томон Урал, Сибир, Кавказ ва Шарқий Осиёгача чўзилади [2].
Доривор тиргоцгул- Calendula officinalis L.- Asteraceae- оиласига мансуб 1-2 йиллик ут усимлик. Ўстимлик табиий ҳолда Циркумбореал, Эрон-Турон ва Урта ер денгизи флористик воҳаларида кенг тарқалган. Манзарали ва доривор усимлик сифатида Молдова, Украина, Краснодар, Полтава ва Россия Федерациясида экиб устирилади [2].
Дала тажрибалари ўтказиш учун очиқ майдонлар ва ўртача унумдорликка эга бўлган ерлар танланди. Наъматакни саноат плантацияларида ўстириш ва қатор оралиғига доривор (мойчечак, экма кашнич, тирноқгул, қалампирялпиз ва б.қ) ўсимликлар ҳамда қишлоқ ҳўжалиги экинларини (оқ ловия, мош, маккажухори) экиш агротехникасини ўрганиш бўйича илмий изланишлар “Шифобахш” ДЎЕ ва ҚИМ тасарруфидаги Абу Али Ибн Сино номидаги ихтисослашган давлат ўрмон хўжалигининг “Чодак” бўлимида олиб борилди.
Дала тажрибалари “Шифобахш” ДЎЕ ва ҚИМ томонидан 2014 йилда ишлаб чиқилган қўлланма ҳамда Ўзбекистон ўрмон хўжалиги бош бошқармаси, ЎзР ФА Ботаника боғи, Ўзбекистон фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутахассислари томонидан 2015 йилда тузилган йўриқнома асосида олиб борилди. Ўсимликларда ҳосилдорликни аниқлашда намунавий нусха ва диагонал усулдан фойдаланилди. Бунда 1п/м майдондаги ўсимлик хом ашёси 3 қайтариш асосида ҳўл ҳолда ўлчанди ва бегиланди. Сўнгра, қуритилиб қайта ўлчанди ва ГА ҳисобида ўртача ҳосилдорлик аниқланди.
Тадқиқот натижалари. Илмий тадқиқотларда (2012-2014йй) Абу Али ибн Сино номли ихтисослашган ўрмон хўжалигининг “Чодак” бўлимида 30-35см.ли биринчи навли ва 50-60см.ли олий навли наъматак кўчатлардан 10х2м схемада саноат плантациялари (5-6 апрелда) барпо этилиб, қатор оралиғига доривор ва қишлоқ хўжалиги ўсимликлари уруғларидан экилди (расм 1).
Хусусан, Calendula officinalis L. бир ва икки йиллик доривор ўсимлик сифатида тажриба даласига баҳор (6-апрел) ойларида 70см.ли қаторларга 2-3 см. чуқурликда уруғдан экилди.
Уруғларни экилиш меъёри ГА-ҳисобида 8-10кг.ни ташкил этиб, унувчанлик миқдори дала шароитда 86% атрофида қайд этилди (1 жадвал). Экилган уруғлар 7-10 кунда униб чиқди ва ҳар 10-12см. масофада 1-2 та ўсимлик қолдириб ягона қилинди ҳамда бегона ўтлардан тозаланди енгил чопиқ қилинди. Иш вақтини тежаш ва иш ҳажми самарадорлигини ошириш мақсадида, катта майдонларда экилган ўсимликларга культиваторлар ёрдамида ишлов берилди. Ўсимликларни биринчи суғориш майсалар ягона ва чопиқ қилингандан сўнг апрель ва май ойларида 3-4 марта амалга оширилди. Ҳар бир суғоришдан кейин тирноқгулнинг қатор оралари юмшатилди ва бегона ўтлардан тозаланди.
1-жадвал
Наъматак плантациясининг қатор ораларида доривор тирноқгул ўсимлигини етиштириш
Тур номи |
Қатор ораси, (м) |
Экиш муддати, (баҳор) |
Сақланиши ва унувчанлиги (%) |
Қатордаги кўчатлар ораси, (м) |
ГА ҳисобида кўчатлар сони, (дона) |
Наъматак |
10 |
05.05. |
83 |
2 |
500 |
Доривор тирноқгул |
0.7 |
06.05. |
86 |
8-10 кг (10-12см) |
1 191 667 |

Расм 1. Наъматак плантацияларини барпо этиш ва қатор оралиғидан фойдаланиш схемаси
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, июнь ойларидан бошлаб ўсимлик тупи тўлиқ шаклланади, қатор ораларига ишлов бериш қийинлашади ва натижада ўсимлик тупларига зиён етказилади. Шу боис, барча агротехник тадбирлар (бегона
ўтларга қарши кураш ва қатор оралиғига ишлов бериш) асосан июнь ойигача давом этди. Июнь-июль ойларида ўсимлик жуда кўп миқдорда кўк масса ҳосил қилади ва сув ҳамда озиқа элементларга жуда талабчан бўлади. Асосий суғориш ишлари ёз ойларига (қийғос гуллаш даврига) тyFри келди ва бу вактда 78 кунда 1 марта суғорилди. Мавсум давомида тирноқгул экинзорлари ҳаво ҳарорати ва тупроқ намлигини цисобга олган цолда 9-10 марта суғорилди ва ноябр ойидан бошлаб суғориш ишлари тўхтатилди. Дастлабки вегетация йили гул хом ашёси 16-18 (20) маротаба терилди. Ўсимликда вегетация даврининг давомийлиги иқлим ва тупроқ шароитларига боғлиқ ҳолда қорли кунларгача (ноябр-декабр) давом этди ва шу ҳолича баҳор ойларигача сақланади. Баъзан қишнинг совуқлигидан учинчи ва тўртинчи ёғочланмаган яшил шохчаларнинг учки қисмларининг қисман совуқдан зарарланганлиги ҳам кузатишлар давомида аникланди.
Ҳаётининг 2 йилида ўсимликларда вегетация даврининг бошланиши апрел ойининг дастлабки кунларига тўғри келди ва апрел ойининг охири ҳамда май ойининг дастлабки кунларида гуллайди жараёни қайд этилди. Ривожланишнинг бу йилида барча агротехник тадбирлар (1 марта санитар ишлов бериш ва бегона ўтларга қарши кураш ва қатор оралиғига ишлов бериш) асосан май ойигача давом этилди. Чунки, май ойларидан бошлаб ўсимликда гул хом ашёси тайёрланади. Иккинчи вегетация йили гул хом ашёси 20-22 (24) маротаба терилди. Суғориш ишлари ёз ойларига (қийғос гуллаш даврига) тyFри келди ва бу вактда 78 кунда 1 марта суFорилди.
Мавсум давомида тирноқгул экинзорлари 8-10 марта суFорилиб, ноябр ойидан бошлаб суFориш ишлари тўхтатилди. Ўсимликларни ўсиш ва ривожланишини таъминлаш ва бегона ўтларни йўқотиш мақсадида, вегетация давомида баҳор ойларидан 2 марта бегона утлардан тозаланади ва 2 марта 7-10см. чукурликда енгил чопиқ ва котта майдонларда культивация ишлари амалга оширилди. Уларда вегетация даври Корли кунларгача (ноябр-декабр) давом этди ва шу ҳолича улар баҳоргача сақланади. Доривор тирноқгул саноат плантацияларидан 1-2 йил фойдаланиш мумкин.
Вегетация учинчи йили уларда қариш белгилари кузатилади ва ўсимликлар туп сони камаяди ҳамда майдондаги ҳосилдорлик даражасининг 200-220кг/га пасайиб бориши кўзатишлар давомида аниқланди. Шуларни эътиборга олиб, тирноқгул ўсимлигини алмашлаб экиш далаларига жорий этиш мумкин деб ҳисоблаймиз. Усимликни йиFиштириб олгандан сўнг зудлик билан шудгор қилиниши тақозо этади. Мазкур тадбир, шу майдонларни бегона ўтлардан тозаланишига, ўсимлик
қолдиқларини тупроқ остига тушиб чириб кетишига ёрдам беради.
Гул хом ашёси ўсимлик гуллай бошлаши билан тайёрланади. Гул саватчалари хар 2-3 кунда кул кучи билан олинади. Териб олинган хом ашё махсус ажратилган соя жойларда (30-35 0 С хароратда) 4-6 кун давомида қуритилади ва босилмасдан махсус қоғоз қопчаларда 20кг дан қилиб жойлаштириб сақланади. Маҳсулотни қуруқ омборларда саклаш муддати 2 йилдан ошмаслиги керак.
Ю. М. Мурдахаевнинг (1990) маълумотига кўра, Ботаника боғи шароитида ўстирилган усимликларда гул хом ашёси 1,001,20 т/га, уруг хосилдорлиги 0,100,12 т/га ни ташкил этади [7]. Шур тупроқларда эса, доривор тирнокгулнинг гул хом ашёси 1-вегетация йилида 0,69 ± 0,10 т/га ни ва уруғ ҳосилдорлиги 0,09 ± 0,03т/га ни ташкил этди [8]. Бизнинг тажрибаларда дастлабки йили гул хом ашёси 700-750 кг/га, уруг хосилдорлиги 120-130кг/га ва иккинчи йили эса гул хом ашёси 500550 кг/га, уруг хосилдорлиги 110-120кг/га атрофида қайд этилди. ^айси-ким, бу курсаткичлар Б.Ё. Тухтаевнинг [8] маълумотларинига мос келади.
Хулоса. Шундай килиб, ихтисослашган ўрмон ва бошқа мулкчилик (хусусий тадбиркор ва фермер) хўжаликларининг суғориладиган ерларида наъматак ва бошқа доривор дарахт ҳамда бута ўсимликлардан 10х2м. схемада саноат плантацияларни барпо этиб, қатор оралиғида доривор ўт ўсимлиги ва бошқа мавсумий қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириб ерлардан самарали фойдаланиш мумкин. Бу схема ерлардан унумли фойдаланиш, қатор оралиғига механизмлар билан ишлов бериш, касаллик ва зараркунандаларга қарши чора-тадбирларни олиб бориш, ҳосилни тўлиқ йиғиб олиш, шудгорланган қатор оралиғига доривор ва бошқа мавсумий қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва агротехник тадбирларни олиб бориш билан бир қаторда, наъматак ва бошқа дарахт кўчатларини ўстириб суғориладиган ерлардан оқилона фойдаланиш, қолаверса, дастлабки йиллардан иқтисодий самарадорликка эришиш каби амалий афзалликларга эгадир.
Адабиётлар:
-
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги ПФ-4947-сонли Фармони. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда
-
2. Акопов И.Э. Важнейшие отечественные лекарственные растения и их применение. – Ташкент: Медицина, 1990. – 444 с.
-
3. Аллаяров М., Холматов М. Наъматакзор қатор оралиғига доривор ўсимликлар ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари экиш //O’zbekiston qishloq xo’jaligi.- Тошкент, 2013.- №6. 23-б).
-
4. Аллаяров М.У., Маматкаримов А.И., Ахмедов Э.Т. Наъматак экин майдонларини барпо этиш ва қатор оралиғида доривор ўт ўсимликлардан фойдаланиш технологияси бўйича қўлланма. Тошкент.”Фан ва технология” нашриёти. 2014. 28 б.
-
5. Бердиев Э.Т., Наъматак–табиий витаминлар хазинаси (монография).-Тошкент,ЎзР ФА Минитипографияси, 2017.-178 б.
-
6. Государственная фармакопея ХI-издание. Вып.2. Общие методы анализа. -М.:Медицина.-1990.С.154-160.
-
7. Мурдахаев Ю. М. Лекарственное растениеводство – новая отрасль сельского хозяйства // Сельское хозяйство Узбекистана. –Ташкент, 1983. –№ 9. –С.41-42.)
-
8. Тўхтаев Б.Ё. Шўр ёрларда доривор ўсимликларни интродукцияси. // Биол. фан. доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс..автореферати: Тошкент 2007.– 49б.
Список литературы Ихтисослашган ўрмон хўжаликларида доривор ўсимликларни етиштириш технологияси
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" ги ПФ-4947-сонли Фармони. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда.
- Акопов И.Э. Важнейшие отечественные лекарственные растения и их применение. - Ташкент: Медицина, 1990. - 444 с.
- Аллаяров М., Холматов М. Наъматакзор қатор оралиғига доривор ўсимликлар ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари экиш //O'zbekiston qishloq xo'jaligi.- Тошкент, 2013.- №6. 23-б).
- Аллаяров М.У., Маматкаримов А.И., Ахмедов Э.Т. Наъматак экин майдонларини барпо этиш ва қатор оралиғида доривор ўт ўсимликлардан фойдаланиш технологияси бўйича қўлланма. Тошкент."Фан ва технология" нашриёти. 2014. 28 б.
- Бердиев Э.Т., Наъматак-табиий витаминлар хазинаси (монография).-Тошкент,ЎзР ФА Минитипографияси, 2017.-178 б.
- Государственная фармакопея ХI-издание. Вып.2. Общие методы анализа. -М.:Медицина.-1990.С.154-160.
- Мурдахаев Ю. М. Лекарственное растениеводство - новая отрасль сельского хозяйства // Сельское хозяйство Узбекистана. -Ташкент, 1983. -№ 9. -С.41-42.).
- Тўхтаев Б.Ё. Шўр ёрларда доривор ўсимликларни интродукцияси. // Биол. фан. доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс.автореферати: Тошкент 2007.- 49б.