Икки дарё оралиидаги адимги таълимот

Автор: Маликов А.А.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 2-1 (93), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақола дунёнинг турли минтақаларида пайдо бўлган дин ва диний еътиқодларга бағишланган, 2-3 минг йил ичида маълум даражада шаклланган, шариат қонун ва қоидалари такомиллашиб, муқаддас китобларга айланган, шунингдек, зардуштийлик Авеста таълимотининг келиб чиқиши, шунингдек, Авестанинг ушбу енг қадимги қисмида еришилган қадриятлар ва бўлимлар, гатларнинг таркибий тузилиши ҳақида ҳам сўз боради.

Короткий адрес: https://sciup.org/140291077

IDR: 140291077

Текст научной статьи Икки дарё оралиидаги адимги таълимот

Маълумки, дунёнинг турли минтақаларида пайдо бўлган дин ва диний эътикодлар 2 - 3 мин йиллар давомида муайян даражада шаклланган йул -йури^лар, акидалар шариат конун - коидалари такомиллашиб мукаддас китоблар холига келтирилган.

Жумладан мусулмонларнинг мукаддас китоби “Куръони Карим”, христианларнинг “Таврот”, “Инжил”, будпарастларнинг “Веда” сингари табаррук китоблари жаҳонга машхур. Шунингдек энг қадимги қўлёзма Авесто китоби Хоразм вохасида пайдо булган ва аста - секин Марказий Осиё, Эрон, Озарбаёжон, Шимолий ^индистонга ёйилган. У карийб минг йил уша минтака халқларининг давлат дини сифатида мавжуд бўлган. “Авесто” рақиблар томонидан уч карра ут - оловда куйдирилса хам унинг учдан бир кисми бизгача етиб келган.

Авесто — Овасто (парфиёнча: арастак -матн; купинча "Зенд-Авесто", яъни "тафсир килинган матн" деб аталади) - зардуштийликнинг мукаддас китоблари тўплами. А.Марказий Осиё, Ерон, Озарбайжон халқларининг кадимги даврдаги ижтимоий-иктисодий хаёт, диний карашлари, урф-одатлари, форсий ва туркий тилда сўзлашувчи қабилаларнинг ёзувларини ўрганишда мухим ва ягона манба. Авесто урта форс (пахлавий) ёзувига якин булган махсус Авеста ёзувида битилган. Милоддан аввалги 6-асрда, Ахоманийлар сулоласи замонида оромий алифбосида илк бор китоб қилиб кўчирилган. Авестонинг тафсири "Зенд Авесто" номи билан юритилади. Зардуштийлик руҳонийлари

қўлида Авестонинг асл нусхаси муқаддас битик сифатида сақланган. Кўпчилик тадқиқотчилар фикрига кўра, Авесто Ўрта Осиёда, хусусан, Хоразмда мил. ав.

1-минг йилликнинг 1-ярмида вужудга келган. Авестода келтирилган географик маълумотлар ҳам буни тасдиқлайди. Мас., худо яратган ўлкалар санаб ўтилар екан, бойлиги ва кўркамлиги жиҳатидан қад. Хоразм, Гава (Суғд), Марғиёна (Марв), Бақтрия (Балх) биринчи бўлиб тилга олинади, Орол денгизи (Ворукаша ёхуд Вурукаша) ва Амударё (Даити) тавсифланади. Авестодаги халқнинг дастлабки ватани Сирдарё, Амударё этаклари ва Зарафшон водийси бўлган.

Авесто узоқ вақт мобайнида шаклланган. Унда келтирилган маълумотларнинг енг қад. қисмлари мил. ав. 2-минг йиллик охири - 1-минг йиллик бошига оид бўлиб, оғзаки тарзда авлоддан-авлодга ўтиб келган. Кейинги асрларда Авесто таркибига турли диний урф-одатлар баёни, ахлоқий, ҳуқуқий қонун-қоидалар ва ҳ.к. қўшилиб борган. Дастлабки ёзма нусхаси еса, 12 минг мол терисига битилган деб ривоят қилинади. У Персеполда сақланган. Ахоманийлар сулоласининнг пойтахти Шероз яқинидаги Тахти Жамшидда сақланган. Александр (Македониялик Искандар) Еронни забт етганда, бу нусха куйдириб юборилган.

Инсоният тарихининг илк олтин даври тугагач, Хайр билан Шарр (яхшилик ва ёмонлик) ўртасидаги кураш даври бўлган иккинчи давр бошланган. Учинчи даврда Аҳурамазда ғалаба қилиб, езгулик салтанати барқарор бўлади, ўлганлар тирилади. Авестонинг ахлоқий-фалсафий моҳияти "езгу фикр", "езгу сўз" ва "езгу амал" каби муқаддас учлик (ахлоқий триада)да ўз ифодасини топади. Зардуштийлик дини ибтидоий жамоа тузумидан ижтимоий табақаланишга ўтиш даврида вужудга келган, маълум ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни диний шаклда ифодалаган ва кўп худолик (политеизм)дан якка худоликка (монотеизмга) ўтишни акс эттирган. Авесто "Энг мўтабар, қадимги қўлёзма... Бу нодир китоб бундан 30 аср муқаддам икки дарё оралиғида, мана шу заминда умргузаронлик қилган аждодларимизнинг биз авлодларига қолдирган маънавий, тарихий меросидир"

Муқаддас “Авесто”нинг сақланиб қолган қисми 4 та китобни ташкил этади.

  • 1.    “Видевдот” - (Ахуромазда ва пайғамбар мулоқотлари).

  • 2.    “Ясна”- (Зардушт хатлари (гатлари) ҳамда 72 та башоратлари).

  • 3.    “Виспарт” – (оламни билиш ҳақидаги панд насиҳатлар).

  • 4.    “Бундахаш” (Яшта) – Ахурамаздани золим кучларга қарши курашда улуғловчи 22 та қўшиқлар .

“Авесто”да оташпарастлик вужудга келган юрт Арийанэм Войчах (орийларнинг катта маскани) номи билан берилади. “Авесто” ғояларининг яна бир аҳамиятли жиҳати – жисмоний куч қудратга қарши эзгу инсонларга ҳос бўлган маънавий баркамолликнинг юқори ўринга қўйилганлигидир.

Китоб яратилган макони эса Қадимги Хоразм давлатидир. Бу давлат борсида археология фанининг берган маълумотларидан кўра унинг ҳудудлари анча катта бўлганга ўхшайди. Ҳархолда, Авеста китобидаги ўлкалар таърифи шундай фикр юритишга олиб келади.

Мазкур китобнинг юраги бу – Заратуштра гаталаридир. Гаталар

Авестанинг энг қадимги қисми бўлиб, ўзига ҳос мураккаб тилда битилгандир, гаталар тили Авестанинг қолган бошқа қисмларидан фарқ қилади. Гаталар

ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, (ёрдамчи матнларни ҳам ҳисобга олганда, унда жами 6045 та луғавий бирлик, ёрдамчи матнларсиз эса 5255 та сўз, 896 та қатор, 238 та банд, 17 боб ҳоити муножот бор) унда Заратуштра таълимотининг мағзи берилган. Инсониятга ҳозиргача маълум бўлган манбалар таҳлили шуни кўрсатадики, гаталарда илк маротаба яккахудолик – ваҳдоният ғоялари илгари сурилади. Бу тарихий ҳақиқат дин моҳиятини тўлиқ англамаслик, дин вакиллари томонидан муқаддас деб эътиқод қилинувчи калом – мансаралар тилини билмаслик натижасида бузиб кўрсатилди. Буни ўз вақтида англаган авесталог олимлар Заратуштра гаталарини айнан авеста тилидан таржима қилиш кераклигини қайта – қайта таъқидлаб келмоқдалар.

Гаталарда кўплаб рамзий белгилар, яширин ишоралар қўлланилганки, айнани мана шу омил жуда кўплаб тадқиқотчиларни янглишиб кетишларига сабаб бўлади.

Адабиётлар:

  • 1.    Авестология Тадқиқотлари – Тошкент “Университет” 2018 й

  • 2.    “Авеста”нинг бизгача етиб келган қисмлари назм ва насрий баён усулларидан фойдаланилган.

  • 3.    Зардуштийлик Хрестоматияси – Г.Т.Маҳмудова, М.М. Исҳоқов, Б.Б. Жалолов 178 б. Тошкент ш “Мумтоз сўз” 2017 й.

  • 4.    Г.Т. Маҳмудова, М.М. Исҳоқов, Б.Б. Жалолов Зардуштийлик Хрестоматияси – Т., 2017

  • 5.    Авестология Тадқиқотлари – Т., 2018

  • 6.    М.М. Исҳоқов Авеста: “Видевдот” китоби – Т., 2007

"Экономика и социум" №2(93) 2022

Список литературы Икки дарё оралиидаги адимги таълимот

  • Авестология Тадқиқотлари - Тошкент "Университет" 2018 й.
  • "Авеста"нинг бизгача етиб келган қисмлари назм ва насрий баён усулларидан фойдаланилган.
  • Зардуштийлик Хрестоматияси - Г.Т.Маҳмудова, М.М. Исҳоқов, Б.Б. Жалолов 178 б. Тошкент ш "Мумтоз сўз" 2017 й.
  • Г.Т. Маҳмудова, М.М. Исҳоқов, Б.Б. Жалолов Зардуштийлик Хрестоматияси - Т., 2017.
  • Авестология Тадқиқотлари - Т., 2018.
  • М.М. Исҳоқов Авеста: "Видевдот" китоби - Т., 2007.
Статья научная