Илдиздан ташқари озиқлантиришнинг кузги буғдой барглар таркибидаги хлорофилл миқдорига таъсири

Автор: Абдуазимов Акбар Мухторович, Вафоева Мавлуда Бобомуродовна

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Рубрика: Агрономия

Статья в выпуске: 2-1, 2020 года.

Бесплатный доступ

Мазкур мақолада илдиздан ташқари озиқлантириш кузги буғдой барги таркибидаги хлорофилл миқдорига таъсири тўғрисида маълумот келтирилган. Илдиздан ташқари озиқлантиришнинг ўсимлика реакцияси хлорофилл доначаларининг миқдори ошишида ҳамда вегетатив массасининг шаклланишида намоён бўлди. Кузги буғдой Ғозғон навининг барглари таркибидаги хлорофилл доначаларининг миқдори назорат вариантга нисбатан 9,4 бирликка ошгани аниқланган.

Тадқиқот, кузги буғдой, хлорофилл, илдиздан ташқари озиқлантириш, суспензия, самарадорлик

Короткий адрес: https://sciup.org/14125641

IDR: 14125641   |   DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10022

Текст научной статьи Илдиздан ташқари озиқлантиришнинг кузги буғдой барглар таркибидаги хлорофилл миқдорига таъсири

Кириш. Ресурс тежамкор технологияларни деҳқончиликда қўллаш дунёнинг турли минтақаларида қўлланилмоқда. Бу технологиялар қаерда қўлланилмасин, ўзининг анъанавий технологияларга нисбатан афзалликларини кўрсатмоқда. Бу турдаги технологиялар ресурслардан фойдаланишни оптималлаштиради ва экотизимларни ҳимоя қилади.

Маълумки, аҳолининг озиқ-овқат билан таъминланиш даражаси ва мамлакат озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи кўп жиҳатдан қишлоқ хўжалиги соҳасига бевосита боғлиқ. Бугунги кунда дунёда қарийб 1 миллиард киши айнан ушбу тармоқда меҳнат билан банд. Бундан ташқари, аграр сектор саноатнинг бошқа қатор қувватлари учун хомашё манбаи ҳисобланади.

Шу жиҳатдан бутун дунёда уни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Бироқ юқори ҳосилдорликсиз қишлоқ хўжалиги самарадор соҳа бўла оларми-ди? Ёки ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўлламасдан, ҳосилдорликни доимий ошириб боришга эришиш мумкин-ми деган, ҳақли савол туғилади. Жаҳон тажрибасидан маълумки, эндиликда бунинг мутлақо иложи йўқ.

Мутахассисларнинг таъкидлашларича, қишлоқ хўжалигида агрокимёнинг роли бундан буён фақат ошиб боради. Зеро, бугунги кунда ҳосилдорликнинг 60% айнан ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва ўсувни бошқарувчи воситалар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Тадқиқот мақсади. Бугунги кунда бозор расталаридан кўп сонли турли хил минерал ўғитларни топиш муаммо эмас. Бироқ, уларнинг аниқ тупроқ шароитида самарадорлиги тўғрисида маълумотлар этарли эмас. Шу сабабли, тадқиқотларимизнинг мақсади Қашқадарё вилоятининг оч тусли буз тупроқлар шароитида барг орқали ишлов беришнинг кузги буғдойга таъсирини аниқлашдан иборат эди.

Тадқиқот вазифалари. Тадқиқот доирасида Қашқадарё вилоятининг оч тусли буз тупроқлар шароитида кузги буғдойни барг орқали IFO PZN ва ANKASUPER препаратлари билан ишлов беришнинг кузги буғдой Ғозғон нави баргларги таркибидаги хлорофилл миқдорига таъсирини кузатиб ўрганиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини аниқлашдан иборат.

Метод ва материаллар. Илдиздан ташқари озиқлантиришнинг кузги буғдой баргларги таркибидаги хлорофилл миқдорига таъсири ва самарадорлигини аниқлаш мақсадида кузги буғдойнинг Ғозғон нави танлаб олинган. Дала тажрибалари Қарши туманида жойлашган Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Қашқадарё филиалининг тажриба майдонида ўтказилди. Тажриба майдонининг тупроғи оч тусли бўз тупроқлар, кам шўрланган, ер ости сувлари 2-2,5 метр чуқурликда жойлашган, кам минераллашган (2,5-3 г/л). Тадқиқот доирасида IFODA агрокимёхимоя МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган IFO PZN ва ANKASUPER барг орқали ишлов бериш (озиқлантириш) учун мўлжалланган препаратлардан фойдаланилди, уларнинг сарф меъёри 2,0 кг/т ҳамда 1,0л/т. Назорат вариантга ишлов берилмади. Дала тажрибаси 3 қайтариқда, вариантлар систематик усулда, вариантлар сони 24 та, пайкалчаларнинг умумий сони 72 та, пайкалчалар майдони 50 м2, тажриба майдони 3600 м2, тажрибанинг жами эгаллаган майдони 4320 м2 ёки 0,43 га қилиб жойлаштирилган.

Тажрибани жойлаштириш, фенологик кузатишлар, ҳисоб-китоб ва таҳлиллар методологияси (Ўсимликшунослик институти ВИР 1984), биометрик таҳлиллар Давлат нав синаш коммисияси методологияси (1985,1989 й) асосида олиб борилди. Тажриба доирасида ўрганилаётган ўсимликлар барги таркибидаги хлорофилл доначаларининг миқдори туплаш фазасида АҚШ да ишлаб чиқарилган SPAD 502 (DL Plus Chlorophyll Meter) ускунаси ёрдамида аниқланган ва таҳлил қилинган.

Олинган натижалар. Кузги буғдойнинг туплаш даврида IFO PZN ва ANKASUPER препаратлари билан суспензия кўринишида илдиздан ташқари озиқлантириш ўсимлик барглари таркибидаги хлорофилл миқдорига ижобий таъсир қилган. Дастлаб хлорофилл доначалари миқдори илдиздан ташқари ишлов беришдан олдин аниқланган. Сўнгра ўсимлик туплаш фазаси 12 ноябр санасида илдиздан ташқари озиқлантириш тадбири амалга оширилди, такрорий ўлчов ишлари 10 кундан кейин олиб борилди.

Расм. 1. Илдиздан ташқари озиқлантиришнинг кузги буғдой баргларги таркибидаги хлорофилл миқдорига таъсири

Олиб борилган ҳисоб-китобларга кўра илдиздан ташқари озиқлантириш тадбиридан олдин ўрганилаётган ўсимликлар барглари таркибидаги хлорофилл доначаларининг ўртача миқдори 32,2 бирликка тенг бўлган. Назорат (илдиздан ташқари озиқлантириш олиб борилмаган) вариантда ўртача кўрсаткич 37,0бирликни, илдиздан ташқари озиқлантириш олиб борилган вариандан эса баргдаги хлорофилл миқдори 46,4бирликка тенг бўлгани аниқланди.

Олинган натижаларга кўра, илдиздан ташқари озиқлантириш олиб борилган вариантда боргдаги хлорафил миқдори ўртача 9,4 бирликка юқори бўлгани ҳамда илдиздан ташқари ишлов беришдан олдин олинган ўртача натижалардан 14 ,2 бирликка юқори бўлгани аниқланган.

Ўсимликлар барги таркибида хлорофилл миқдори кўрсаткичи юқори бўлиши фотосинтез жадаллигига ҳамда вегетатив массасини шаклланишига ижобий таъсир қилади.

Хулоса. Олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра илдиздан ташқари озиқлантириш кузги буғдой барги таркибидаги хлорофилл доначаларининг миқдорига ижобий таъсир қилгани аниқланган.

Тадқиқотда синаб    ўрганилган минерал ўғитларни, кузги буғдой етиштиришда барг орқали озиқлантиришда қўллашни тавсия қиламиз. Ушбу препаратларни кузги буғдойни туплаш фазасида қўллаш ўсимлик барги таркибидаги хлорофилл доначаларининг назорат вариантга нисбатан 9,4 бирликка юқори бўлгани аниқланган. Ушбу холат эса келгуси ҳосилнинг миқдор ва сифат кўрсаткичларига ижобий таъсирини таъминлайди.

АДАБИЁТЛАР:

  • 1.    Пруцков Ф.М., Кузги буғдой. – М.: «КОЛОС» нашриёти 1970 й.

  • 2.    Гуляев Б.И. Ўсимликларнинг фотосинтези ва     маҳсулдорлиги:

  • 3.    Доспехов Б.А. Дала тажрибаси методикаси /Ўқув қулланма // М.-

    Агропромиздат. 1985 й. – С 351 с.

  • 4.    Мейлиев Акмал Хушвақтович, Болқиев Зохид Тоштемирович ЖАНУБИЙ МИНТАҚАЛАР ШАРОИТИДА ҚАТТИҚ БУҒДОЙНИНГ ДОН СИФАТИ ЮҚОРИ БЎЛГАН ТИЗМАЛАРИНИ ТАНЛАШ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.

  • 5.    Дилмуродов Шерзод Дилмуродович ЮМШОҚ БУҒДОЙНИНГ МАҲАЛЛИЙ МАҲСУЛДОР ТИЗМАЛАРИ СЕЛЕКЦИЯСИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.

  • 6.    Дилмуродов Шерзод Дилмуродович, Бойсунов Нурзод Бекмуродович РАҚОБАТЛИ НАВСИНАШ КЎЧАТЗОРИДА ЮМШОҚ БУҒДОЙНИНГ БИОМЕТРИК КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ЎРГАНИШ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.

  • 7.    Абдуазимов Акбар Мухторович, Вафоева Мавлуда Бобомуродовна ЎСУВНИ БОШҚАРУВЧИ ВОСИТА (БИОСТИМУЛЯТОР) ЛАРНИНГ КУЗГИ БУҒДОЙ ДАСТЛАБКИ БИОМЕТРИК КЎРСАТКИЧЛАРИГА ТАЪСИРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.

  • 8.    Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич, Абдуазимов Акбар Мухторович БАҲОРГИ БУҒДОЙ НАВЛАРИДА БОШОҚ ЎЛЧАМЛАРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.

  • 9.    Узақов Ғуломжон Оқбўтаевич КУЗГИ БУҒДОЙНИ РЕСУРСТЕЖАМКОР ТЕХНОЛОГИЯ АСОСИДА ЕТИШТИРИЛИШИНИНГ ДОН ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.

  • 10.    Амирқулов Отабек Сайдуллаевич, Норов Илхом Чори Ўғли ТАКРОРИЙ МОШ ЭКИНИ ҲОСИЛДОРЛИК КЎРСАТКИЧИГА ЭКИШ МУДДАТИ ВА ЭКИШ УСУЛЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.

  • 11.    Хазраткулова Шахноза Усмоновна, Тоғаева Холида Ражабовна КУЗГИ ЮМШОҚ БУҒДОЙ НАВ ВА ТИЗМАЛАРИНИНГ ИССИҚЛИККА БАРДОШЛИЛИГИНИ БАҲОЛАШ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.

тадқиқотларнинг муаммолари, натижалари, истиқболлари. Маданий экинларининг физиологияси ва биокимёси. 1996 г. – С 15-35.

Список литературы Илдиздан ташқари озиқлантиришнинг кузги буғдой барглар таркибидаги хлорофилл миқдорига таъсири

  • Пруцков Ф.М., Кузги буғдой. – М.: «КОЛОС» нашриёти 1970 й.
  • Гуляев Б.И. Ўсимликларнинг фотосинтези ва маҳсулдорлиги: тадқиқотларнинг муаммолари, натижалари, истиқболлари. Маданий экинларининг физиологияси ва биокимёси. 1996 г. – С 15-35.
  • Доспехов Б.А. Дала тажрибаси методикаси /Ўқув қулланма // М.- Агропромиздат. 1985 й. – С 351 с.
  • Мейлиев Акмал Хушвақтович, Болқиев Зохид Тоштемирович ЖАНУБИЙ МИНТАҚАЛАР ШАРОИТИДА ҚАТТИҚ БУҒДОЙНИНГ ДОН СИФАТИ ЮҚОРИ БЎЛГАН ТИЗМАЛАРИНИ ТАНЛАШ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
  • Дилмуродов Шерзод Дилмуродович ЮМШОҚ БУҒДОЙНИНГ МАҲАЛЛИЙ МАҲСУЛДОР ТИЗМАЛАРИ СЕЛЕКЦИЯСИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
  • Дилмуродов Шерзод Дилмуродович, Бойсунов Нурзод Бекмуродович РАҚОБАТЛИ НАВСИНАШ КЎЧАТЗОРИДА ЮМШОҚ БУҒДОЙНИНГ БИОМЕТРИК КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ЎРГАНИШ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
  • Абдуазимов Акбар Мухторович, Вафоева Мавлуда Бобомуродовна ЎСУВНИ БОШҚАРУВЧИ ВОСИТА (БИОСТИМУЛЯТОР) ЛАРНИНГ КУЗГИ БУҒДОЙ ДАСТЛАБКИ БИОМЕТРИК КЎРСАТКИЧЛАРИГА ТАЪСИРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
  • Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич, Абдуазимов Акбар Мухторович БАҲОРГИ БУҒДОЙ НАВЛАРИДА БОШОҚ ЎЛЧАМЛАРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
  • Узақов Ғуломжон Оқбўтаевич КУЗГИ БУҒДОЙНИ РЕСУРСТЕЖАМКОР ТЕХНОЛОГИЯ АСОСИДА ЕТИШТИРИЛИШИНИНГ ДОН ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
  • Амирқулов Отабек Сайдуллаевич, Норов Илхом Чори Ўғли ТАКРОРИЙ МОШ ЭКИНИ ҲОСИЛДОРЛИК КЎРСАТКИЧИГА ЭКИШ МУДДАТИ ВА ЭКИШ УСУЛЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
  • Хазраткулова Шахноза Усмоновна, Тоғаева Холида Ражабовна КУЗГИ ЮМШОҚ БУҒДОЙ НАВ ВА ТИЗМАЛАРИНИНГ ИССИҚЛИККА БАРДОШЛИЛИГИНИ БАҲОЛАШ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
Еще
Статья научная