Илм-фан, таълим ва ишлаб чиариш интеграциясини кучайтиришга доир илор тажрибалар

Автор: Облосимов М.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 9 (100), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мақолада етакчи хорижий мамлакатларнинг илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтиришга доир илғор тажрибалари таҳлил қилинган.

Интеграция, глобаллашув, билимларга асосланган ицтисодиёт, технополис, технопарк, инсон капитали

Короткий адрес: https://sciup.org/140300629

IDR: 140300629   |   УДК: 321

Текст научной статьи Илм-фан, таълим ва ишлаб чиариш интеграциясини кучайтиришга доир илор тажрибалар

Technopolis, Technopark, human capital.

Таълим – жамиятнинг билим эгаллаш ва уни оммалаштириш биланбоғлиқ    эҳтиёжларини    қондиришга    хизмат    қиладиган институтдир.“Глобаллашув шароитида таълим жамиятни тараққий эттирувчи муҳимомилга айланмоқда. Негаки, замонавий иқтисодиётнинг ҳаракатлантирувчикучига айланаётган илғор технологиялар “билимлар жамияти”нингшаклланишига олиб келмоқда”[1]. Агар илгари ер, меҳнат ва сармояиқтисодиётнинг негизини ташкил этган бўлса, ҳозирда уларнинг ўрнинибилим эгаллади. Бундай иқтисодиётни олимлар “билимлар иқтисодиёти” дебатамоқда. Демак, постиндустриал жамиятда интизомли ижрочилардан кўра,яратувчилар, ижодкорларга эҳтиёж кучлироқ бўлади. Бунда доимий равишдаўз устида ишлашга ва узлуксиз билимлар ишлаб чиқаришга қодир юқорималакали ишчи кучи ҳал қилувчи роль ўйнайди. Ана шундай мутахассиснитайёрлаш - замонавий олий таълим тизимига юклатилаётган янгивазифалардан биридир.

ХХ асрнинг 80-йилларига кадар олий таълим муассасаларида ўқувжараёнида фойдаланиш мумкин бўлган тадқиқотларгина амалга оширилган.Илмий лойихаларни бажаришга талабалар фаол жалб килинган. Натижада:биринчидан, илм-фан сохасида ишлаш учун тайёр кадрлар етишиб чиққан;иккинчидан, илмий натижаларни амалиётга татбиқ этиш жараёнлари жадаллашган; учинчидан, миллий иктисодиёт ракобатда сезиларли устунликка эга була бошлаган. Давлат бундай интеграциянинг жамият учун ахамиятини эътироф этган холда таълим ва фан доирасида амалга ошириладиган ишларни молиялаштиришни уз зиммасига олган, бизнес доиралар эса тадкикот натижаларини амалиётда синаш учун майдон ажратган. Шу тарика олий таълим ва жамият уртасида ижтимоий шартнома билан белгиланадиган муносабатлар шаклланган. Олий таълим муассасалари малакали мутахасссислар тайёрлаши, илмий тадкикотларни амалга ошириши хамда жамиятга хизмат килиши керак булган.

Илмий-техник тараккиётни олдиндан кура билиш ва сиёсий карорлар кабул килишда иштирок этиш. Бу мамлакатда 1982 йилдаёк “Технополис” деб номланган йирик давлат лойихаси амалга оширила бошлаган. Шу лойиха доирасида йирик илмий- тадкикот марказлари тузила бошлаган. Бу марказларни мамлакатнинг чеккарокдаги худудларида яратиш режалаштирилган. Айнан шу худудларда хужалик фаолиятини фаоллаштириш, худудга хусусий капитални кенг жалб килиш максад килинган. Дастлаб 7-8 технополис яратилиши назарда тутилади. Бирок махаллий хокимият идоралари, худудий иктисодий ташкилотлар ва хусусий капитал эгалари бу концепциянинг амалга оширилишига кизикиш билдириб, лойихаларда иштирок этиш истагини билдиради.

“Технополис” дастури Япониянинг Ташқи савдо ва саноат вазирлиги томонидан ишлаб чикилган булиб, бу миллий стратегия мамлакат худудларидаги иктисодиётни кучайтиришга йуналтирилган. Шу максадда янги илмий-техник марказларни режали ривожлантириш амалга оширилди, университетлар (илм-фан), бизнес (ишлаб чикариш) ва махаллий хокимият (идори этувчи бўғин) ўртасида амалий натижа берадиган ҳамкорликка асос солинди. Дастурда куйидаги максадлар илгари сурилди: Саноатни марказдан худудларга кайта таксимлаш; Саноатни илмий технологияларга, тежамкор технологияларни куллашга йуналтириш; Махаллий универсиетлар фаолиятини фаоллаштириш оркали мамлакатнинг барча худудларида илмий тадкикотларни кучайтириш; Инновацион жараёнларни жадаллаштириш. Бундай сиёсат натижаси уларок илмий-тадкикот марказлари, технологик марказлар, янги университетлар, ахоли турар жойлари, дам олиш масканлари ва маданият учоклари билан тулдирилган янги шахарлар кад ростлади. Бундай технополисларнинг майдони уч узаро боFлик кисмдан: Университетлар, илмий-тадкикот институтлари ва корпорацияларнинг лабораторияларидан; 2. Ишлаб чикариш тузилмаларини уз ичига камраб олган саноат худудидан; 3. Тадкикотчилар ва уларнинг оилаларига мулжалланган турар жойлардан таркиб топади. Фан, таълим ва ишлаб чикариш (амалиёт)нинг интеграцияси хорижий давлатларда илмий тадкикотларга йуналтирилган университетлар, технопарклар ва технополисларни уз ичига камраб олади.

“А^Шдаги илмий-тадкикотларга йуналтирилган университетларга хос хусусиятлар куйидагилардан иборат: саноат билан мустахкам алокалар йулга куйилган; профессор-укитувчилар таркиби таълим, фан ва ишлаб чиқариш соҳаси кадрларининг ротацияси (алмаштирилиб борилиши) асосида шакллантирилади; фанлараро ёндашувга асосланган турли хил дастурлар амалиётга татбиқ этилади; кўп сонли молиялаштириш манбаларига таянилади. Японияда эса фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясининг технополис шакли устуворлик қилади, бунда илмий кучлар ва ишлаб чиқариш имкониятларини бир жойда жамлаш, яратилган инновацияларни амалиётга 2жорий этиш мақсад қилинади”[2].

“Фан ва амалиёт воситасида таълим олиш” бундай интеграциянинг асосий тамойили сифатида намоён бўлади. Инновацион тараққиёт йўли инсон капиталига йирик сармоялар сарфлашни тақозо этади. Инновацион салоҳият стратегик ресурс бўлиб, иқтисодий тараққиёт манбаи ҳисобланади.

Ҳозирги кунда интеграция жараёни олий таълимнинг барча даражаларини, фан ва ишлаб чиқариш тизимини қамраб олган. Бу интеграциянинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: Фундаментал илмий ғоялар захирасини яратиш; Янги технологиялар яратишга қодир кадрлар тайёрлаш; Илмий-техник лойиҳалар билан боғлиқ молиявий таваккал (риск)ларни камайтириш; Академик ва амалий фан ўртасидаги ўзаро таъсирни кучайтириш.

Адабиётлар:

  • 1.    Ruziev, A. J. (2019). Изучение мировоззрения и деятельности мыслителей как исторического критерия. Theoretical & Applied Science, (11), 166-169.

  • 2.    Ruziyev, A. (2021). Дунёқарашда тарихий хотира ва онгнинг ўзаро деалектикаси. Научно-просветительский журнал" Наставник", (2), 187-193.

  • 3.    Abdurashidovich, T. M. (2022). Sinergetika-yoshlarning yangi dunyoqarashini shakllantiruvchi bilim sifatida. Fan, ta'lim, madaniyat va innovatsiya, 1(2), 69-73.

  • 4.    Azimova, S. Y., & Tojiboev, M. A. (2021). Improvement of spiritual and educational work it is our important task. Scientific progress, 2(5), 544-548.

  • 5.    Tajibaev, M. A., & Rashidova, B. Y. (2022). Content of the concept of synergetics. Scientific progress, 3(3), 938-941.

  • 6.    Kholbekova, M. A. T. U. (2022). Applications and developments of synergetics. Scientific progress, 3(3), 942-945.

  • 7.    Неборский Е.В. Модели интеграции образования, науки и бизнеса в университетах США, Европы и Японии // Проблемы современного образования, 2011, № 1, С. 52.

  • 8.    Tajibayev, M. A., & Axmedov, J. T. (2022). Sinergetik yondashuv-yoshlarning yangi dunyoqarashini shakllantirishning asosiy jihatlaridan biri sifatida. Scientific progress, 3(3), 527-532.

  • 9.    Tajibaev, M. A., & Rashidova, B. Y. (2022). The concepts of sustainability and instability in synergetics are an important principle. Scientific progress, 3(3), 930-933.

  • 10.    Сафаров, А. И., & Ризаев, И. И. (2021). Этапы самоорганизации социальной системы. In В поисках социальной истины (pp. 237-242).

  • 11.    Abdurashidovich, T. M. (2022). Yoshlarda sinergetik dunyoqarashni shakllantirish omillari. integration of science, education and practice. Scientific-methodical journal, 3(3), 203-207.

  • 12.    Melikuziyevich, K. P., & Abdurashidovich, T. M. (2021). State and community management-as a priority task in the appeal. International journal of discourse on innovation, integration and education, 2(2), 133-136.

  • 13.    Quvanovich, R. Q. (2021). The Moral Importance of Humanity and Patriotism in Chistiya and Kubraviya. International Journal on Orange Technologies, 3(3), 98-103.

  • 14.    Рўзиев, А. (2020). Амир Темур қарашларида сиёсий-ҳуқуқий ғояларнинг акс этиши. Научно-просветительский журнал" Наставник".

"Экономика и социум" №9(100) 2022

Список литературы Илм-фан, таълим ва ишлаб чиариш интеграциясини кучайтиришга доир илор тажрибалар

  • Ruziev, A. J. (2019). Изучение мировоззрения и деятельности мыслителей как исторического критерия. Theoretical & Applied Science, (11), 166-169.
  • Ruziyev, A. (2021). Дунёкарашда тарихий хотира ва онгнинг узаро деалектикаси. Научно-просветительский журнал" Наставник", (2), 187-193.
  • Abdurashidovich, T. M. (2022). Sinergetika-yoshlarning yangi dunyoqarashini shakllantiruvchi bilim sifatida. Fan, ta'lim, madaniyat va innovatsiya, 1(2), 69-73.
  • Azimova, S. Y., & Tojiboev, M. A. (2021). Improvement of spiritual and educational work it is our important task. Scientific progress, 2(5), 544-548.
  • Tajibaev, M. A., & Rashidova, B. Y. (2022). Content of the concept of synergetics. Scientific progress, 3(3), 938-941.
  • Kholbekova, M. A. T. U. (2022). Applications and developments of synergetics. Scientific progress, 3(3), 942-945.
  • Неборский Е.В. Модели интеграции образования, науки и бизнеса в университетах США, Европы и Японии // Проблемы современного образования, 2011, № 1, С. 52.
  • Tajibayev, M. A., & Axmedov, J. T. (2022). Sinergetik yondashuv-yoshlarning yangi dunyoqarashini shakllantirishning asosiy jihatlaridan biri sifatida. Scientific progress, 3(3), 527-532.
  • Tajibaev, M. A., & Rashidova, B. Y. (2022). The concepts of sustainability and instability in synergetics are an important principle. Scientific progress, 3(3), 930-933.
  • Сафаров, А. И., & Ризаев, И. И. (2021). Этапы самоорганизации социальной системы. In В поисках социальной истины (pp. 237-242).
  • Abdurashidovich, T. M. (2022). Yoshlarda sinergetik dunyoqarashni shakllantirish omillari. integration of science, education and practice. Scientific-methodical journal, 3(3), 203-207.
  • Melikuziyevich, K. P., & Abdurashidovich, T. M. (2021). State and community management-as a priority task in the appeal. International journal of discourse on innovation, integration and education, 2(2), 133-136.
  • Quvanovich, R. Q. (2021). The Moral Importance of Humanity and Patriotism in Chistiya and Kubraviya. International Journal on Orange Technologies, 3(3), 98-103.
  • Рузиев, А. (2020). Амир Темур карашларида сиёсий-хукукий гояларнинг акс этиши. Научно-просветительский журнал" Наставник".
Еще