Инсон ахлоий-экологик маданиятини фалсафий жиатлари

Автор: Расулова Ш.А.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 3-2 (82), 2021 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада экологик муносабатлар глобаллашувининг маънавий -ахлоқий жиҳатлари илмий асосда таҳлил килинган.

Ахлоқий нормалар, глобал экологик барқарорлик, миллий ва умуминсоний аҳлоқий нормалар, қадрият, экологик маданият, экологик таълим-тарбия

Короткий адрес: https://sciup.org/140260385

IDR: 140260385

Текст научной статьи Инсон ахлоий-экологик маданиятини фалсафий жиатлари

Annotation: In this article contains a scientific analysis of the moral and ethical aspects of the globalization of environmental relations.

Таянч сўзлар: Ахлоқий нормалар, глобал экологик барқарорлик, миллий ва умуминсоний аҳлоқий нормалар,қадрият,экологик маданият,экологик таълим–тарбия.

Инсониятнингтарихий ривожланиш тажрибалари бир ижтимоий-сиёсий тузумдан бошқасига ўтиш даврида “табиат-жамият-инсон” муносабатларида ҳам анъанавийлик ва ворисийлик ўртасида узилишлари рўй беришини кўрсатиб берган. Хусусан, иқтисодий ва сиёсий ҳаётнинг беқарорлашуви бевосита экологик муносабатларда ҳам кузатилади. Лекин, экологик муносабатлар глобаллашуви бу жараённи бошқаришни маънавий-ахлокий жи^атдан такомиллаштиришни талаб килади.

Экологик ахлок нормаларининг “табиат-жамият-инсон” муносабатларини оқилона бошқаришдаги ролини тушуниб олиш учун муҳим фалсафий аҳлоқий тушунча бўлган қадриятлар билан муносабатини кисман куриб утиш максадга мувофик. Кадриятлар — жамият ва шахс маданий ривожланишини тартибга солувчи муҳим омиллардир. Шунинг учун кам бу масала файласуфлар, социологлар, антропологлар ва психологлар томонидан диккат билан урганиб келинади.

Яқин кишиларига муҳаббат ҳисси ҳар кимга ҳам ато этмаган, бундай туйғуни тарбиялаш жуда мураккаб ва сердиққат вазифа, шунингдек табиатга мукаббатни тарбиялаш уз-узига нисбатан муносабатни билдиради, инсон экологик ахлоқи ва маданиятининг моҳияти ҳам ана шунда.

Инсоннинг экологик маънавий-ахлокий масъулияти унинг атрофдаги табиий мукитда канчалик ахлокий фаолият курсатяпти-ю кандай феъл — атворга асосланаяпти, у табиат умуммиллий ижтимоий бойлик эканлигини англайдими, ўзини табиатга бўлган муносабатини инсонийлик тамойиллари асосида бошқара оладими, деган масалаларга келиб такаламиз.

Юқоридаги муаммоларнинг ечими инсонда экологик аҳлоқий маданиятни шакллантириш мезони ҳисобланади. Инсоннинг табиатга ахлокий муносабати унинг кундалик фаолиятида аникланади. Айни пайтда кар бир шахснинг аклокий-экологик фаолияти жамиятнинг максад ва вазифалари воситасида белгиланади. Шу ерда экологик ахлоқ нормаларининг илмий-методологик конценциясини ишлаб чикиш ва ундан амалиётда фойдаланиш зарурияти келиб чиқади. Демак, экологик ахлоқ нормалари муайян илмий-методологик тизимга асосланиши керак, бу кол табиатга нисбатан кадриятли муносабатни шаклланишига ва ижтимоий-ахлоқий нормаларнинг қарор топишига хизмат қилади. Этика фанига доир классик адабиётларда одамларнинг ўзаро муносабатларида юз бераётган хатти-харакатлар назарда тутилади. ^искартириб айтилган бу тушунчани, кенгайтирилган холда каралса одамни табиатга булган муносабати, хатти -харакати ҳам аҳлоқийлик, аҳлоқий экологик маданият билан бевосита боғлиқлигини кўрамиз. Ахлоқий экологик маданиятни амалга оширишда инсоний сифатларни шаклланишини доимо ҳисобга олмоқ керак. Шахс ўзидаги инсоний сифатларни ўз кобиғига беркитиб олмаслиги, жамиятдан ажралиб колмаслиги аксинча ижтимоий-яратувчилик, ахлокий-экологик фаолятига сафарбар этиши, яъни ижтимоий шахс сифатида гавдаланиши шарт. Юқорида айтиб ўтилганидек, инсон ўз моҳиятига кўра, ижтимоий. Шунинг учун шахс тушунчаси ижтимоий шарт-шароитлар, ижтимоий мазмун, ижтимоий фаолият билан характерланади, уни ижтимоий позицияси ва кўзлаган мақсади баҳоланади. Шахсни ҳамма вақт юқори даражадаги фаоллик ва ижодийлик ажратиб туради. Шунгакўра, униинсонийликмохиятиномоёнбулади, кобилиятиваталантиюзагачикади.

Шахс экологик ахлоқий маданияти, унинг табиатни муҳофаза қилиш фаолияти давомида шаклланади, бу хусусият жамоада, ижтимоий гуруҳда, оилада, ўртоқлар даврасида вужудга келиб, ўзига хос микромуҳитни ташкил этади, унда объективлик ва субъективлик, моҳият ва моҳиятли бўлмаган, зарурий ва тасодифий омиллар бирлиги намоён бўлади. Ахлоқий маданият экологик маданиятни тобора мукаммаллашиб боришини таъминлайди. Шу маънода айтиш мумкинки, инсон олами уни ўраб турган атроф-мухит оламидир, шундай экан шахсни табиатга булган муносабати ахлоқий тус олмоғи зарур, демак экологик ахлоқ ва маданият инсоннинг маънавий камолоти билан узвий боFланиб кетади.

Чунончи, Ўзбекистонда фуқаролар ҳамда жамоатчилик ижтимоий фикрининг аҳволи ва уни ўрганиш экологик ахлоқ даражасини тадқиқ этишда муҳим аҳамиятга эга. Биз кўриб чиқаётган маънода у, экологик ахлоқ ва маданиятга катта эътибор берилаётгани, табиий муҳитга етказилаётган зиён оммавий ахборот воситалари томонидан фош қилинаётгани билан характерланади. Бу ўринда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва инобатга олишга алоҳида эътибор бермоқ зарур. Чунки биринчидан, жамоатчилик фикри алохида шахс, гурух ёки муайян ижтимоий қатламлар нуқтаи назаринигина эмас, балки бутун жамият хохиш - иродаси, кайфияти, максад ва интилишларини узида ифода этувчи ижтимоий ходисадир.

Жамоатчилик фикри узбекларда аввало махалладан бошлаб шакллана боради. Махалла, асосан узбек халкига, миллатига хос ноёб ва бетакрор ижтимоий ходисадир. Махалла хаёти борликдир. Унинг мухим роли шундаки, махалла инсонда табиий мухитга асраб-авайлаб муносабатда бўлиш туйғусини болаликдан сингдиради. Бу жиҳатдан қараганда, “Ўзбекистон чинакам мустақилликни қўлга киритгач, ўзбек халкининг тарихий анъаналари тикланмокда ва жумладан, узини-узи бошқаришнинг ҳозир янги мазмун касб этган маҳалла сингари демократик органини тиклаш учун барча даражада чоралар курилмокда”.

Шундай килиб, ахлокий-экологик маданиятни методологик асосини бир бутун фалсафий таълимот ташкил қилади. Умумлаштириб айтганда бу фалсафий таълимотнинг асоси табиатга нисбатан инсоний муносабат, атроф-мухитга нисбатан юксак даражадаги, мехр-мухаббатга асосланган фаолиятдан иборат. Бу ўз моҳияти билан табиат ва жамият, инсон ва табиат ўртасидаги муносабатларни монандлиги, ўзаро уйғунлигини билдиради. Бу ҳақда этика назариясига асос солган антик дунё файласуфлари (Эпикур ва б.) ёзиб қолдирганлар. Табиат билан монанд ҳолда шахсни ўзи жисмоний, ижтимоий ва маънавий жиҳатлардан такомиллашиб боради. Демак, экологик ахлоқий онг ва маданиятни ижтимоий онг шакллари билан боғлиқ равишда ривожлантириш муҳим ахамиятга эга булиб, бу кишиларнинг ижтимоий-экологик хатти-ҳаракатлари ҳамда қадриятларга нисбатан муносабат принципларининг ифодаси сифатида намоён бўлади, “инсон-табиат-жамият” ўртасидаги уйғунликни ифодалайди.

Адабиётлар

  • 1.    Расулева Г. С позиций социобиологии. //Экологический вестник. — 1999. - № 5-б. — С. 31-33.

  • 2.    Чориев С. Экологиксиёсатвашахсбаркамоллиги. //Экологический вестник. — 1999. — № 1-2. - С. 9.

  • 3.    Абдуллаев З. Экологические отношения и экологическое сознание. — С. 17-41.

  • 4.    Мадаминов А. THE ROLE OF POLITICAL AND TECHNOLOGICAL MEANS IN THE PROCESS OF POLITICAL COMMUNI-CATION. ACADEMICIA A n I n t e r n a t i o n a l M u l t i d i s c i p l i n a r y R e s e a r c h J o u r n a l (Double Blind Refereed & Reviewed International Journal). Vol. 10, Issue 4, April 2020.

"Экономика и социум" №3(82) 2021

Список литературы Инсон ахлоий-экологик маданиятини фалсафий жиатлари

  • Расулева Г. С позиций социобиологии. //Экологический вестник. - 1999. - № 5-б. - С. 31-33.
  • Чориев С. Экологиксиёсатвашахсбаркамоллиги. //Экологический вестник. - 1999. - № 1-2. - С. 9.
  • Абдуллаев З. Экологические отношения и экологическое сознание. - С. 17-41.
  • Мадаминов А. THE ROLE OF POLITICAL AND TECHNOLOGICAL MEANS IN THE PROCESS OF POLITICAL COMMUNI-CATION. ACADEMICIA An International Multidisciplinary Research Journal (Double Blind Refereed & Reviewed International Journal). Vol. 10, Issue 4, April 2020.
Статья научная