Инсон капиталининг таснифи ва унинг хусусиятларини талили

Автор: Мансурова М.М.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 6-2 (97), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада инсон капиталининг таснифи ва унинг хусусиятлари таҳлил этилган ва ёритилган.

Инсон, капитал, маданият, ахлоқ, меҳнат, тадбиркорлик, ташкилий, таълим, ижтимоий, ресурс, иқтисод, интелектуал, қобилият, билим, маҳорат, кўникма, малака

Короткий адрес: https://sciup.org/140300489

IDR: 140300489

Текст научной статьи Инсон капиталининг таснифи ва унинг хусусиятларини талили

Инсон капиталини таҳлил этиш ва улар турларига турлича ёндашувларни умумлаштириш бу иқтисодий категорияни 1-расмда акс эттирилгандек тассавур этиш имконини беради:

  • 1.    Маданий-ахлоқий капитал. Ходимнинг обрўси, фирманинг нуфузи ишлаб чиқариш кўрсаткичлари каби жуда муҳимдир. Маъсулият, ҳалоллик, ваъданинг устидан чиқиш амалий муносабатларда ниҳоятда қадрланади. Социология фанлари доирасида маданий-аҳлоқий капитал

  • 2.    Саломатлик (биофизик) капитали . Жисмоний куч, чидамлилик, ишчанлик, меҳнат фаолиятининг давомийлиги ҳар бир инсон учун ҳар қандай ишлаб чиқариш фаолиятида жуда муҳимдир. Саломатлик капитали инсон капиталининг ажралмас қисми бўлиб, унга инвестициялар киритиш ходимлар касалланишининг камайиши ҳисобига меҳнат қобилиятини сақлаб қолишда ўз ифодасини топади.

  • 3.    Меҳнат капитали . Меҳнат қанчалик мураккаб бўлса, ходимнинг малакаси, билими, тажрибаси, ва маъсулиятига талаб ҳам шу қадар юқори бўлади. Малакали меҳнат оддий меҳнатга қараганда самаралироқдир, шунинг учун унга юқорироқ хақ тўланиши керак. Корхоналарда меҳат

  • 4.    Таълим капитали. У тажриба, меҳнат кўникмалари ва энг муҳими билим тўпланиши натижасида бутун ҳаёт давомида шаклланиб боради. Таълим малакали ходимларни такрор ҳосил қилишнинг асосий воситаси ҳисобланади.

  • 5.    Интеллектуал капитал . Интеллектуал фаолиятнинг маҳсулоти муаллифнинг мутлақ мулки сифатида муаллифлик ҳуқуқи билан патентланади ва мустаҳкамланади. Бу капиталдан иқтисодиётда қандай фойдаланиш йўналишларини ва шаклларини белгилаш ҳуқуқи муаллифга тегишлидир. Интеллектуал мулк объектлари хўжалик айланмасига корхоналарнинг моддий активлари сифатида жалб этилади ҳамда уларнинг, шунингдек ушбу актив эгаларининг даромадларини кўпайтиради.

  • 6.    Ташкилий-тадбиркорлик капитали . Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ёки корхона персоналини бошқариш учун ташкилотчилик қобилияти, юксак масъулият, ишбиларморлик, янгиликка интилиш, тежамкорлик, ирода, оқилона таваккалчилик қилиш талаб қилинади. Ана шу капитал – ноу-хау, тижорат сирларига эга бўлиш уларни ташкилий-тадбиркорлик капиталига айлантириш имконини беради. Ишбилармонлик даражаси хусусий ва назорат қилинадиган капитал миқдорида ўз ифодасини топади. Бу эса кичик, ўрта ва йирик бизнесни ажратиб кўрсатиш имконини беради.

интеллектуал қобилият, билим, маҳорат, кўникмалар, аҳлоқий сифатлар, малака жамланмасини ифода этади.

1-расм. Инсон капиталининг таснифи

капитали малакали ходимларнинг меҳнатида мужассам бўлиб, уларнинг салмоғи қўлланиётган технологияга боғлиқдир.

Юқорида қайд қилинган инсон капиталининг турлари мазкур иқтисодий категориянинг ажратиб берилмайдиган турларига таалуқлидир.

Ажратиб бериладиган инсон капитали турларига эса қўйидагилар киради:

  • •    ижтимоий-маданий инсон капитали. Бу капитал ходимлар маданий сифатлари ва қобилиятларининг интеграциялашиши ва кооперациялашишини, ижтимоий такрор ҳосил қилиш таркибида доимий ахборот, илмий, таълим, технологик оқимлар мавжуд бўлишини акс эттиради;

  • •    социал капитал. Социал нормалар, ишонч ва ҳоказолар унинг унсурлари хисобланади. Социал капитал ҳар бир иқтисодий субъект у ёки бу тарзда ижтимоий муносабатлар тизимига интеграция қилинганлигии билан боғлиқдир. Инсон капиталининг ушбу тури қатор ўзига хос хусусиятларга эгадир:

  • б иринчидан, бу ҳамиша ташкиллаштирилган ўзаро муносабатлар маҳсулидир, шунинг учун шахсий эмас, балки ижтимоий шаклга эгадир;

иккинчидан, социал капитал ташкилий-ижтимоий тизим амал этишининг унсури сифатида хусусий мулк бўлиши мумкин эмас, яъни ижтимоий неъмат хисобланади.

А.И. Мерко социал капитал ахборот, ғоялар, ишонч, кооперация, ҳиссий қўллаб-қувватлаш ва ташкилий даражанинг бошқа унсурларини қамраб олган деб хисоблайди. Бундан келиб чиққан холда у ижтимоий капиталнинг икки даражасини ажратиб кўрсатади1.

  • 1.    Таркибий капитал – бу хўжалик юрутувчи субъектнинг бозорнинг ўзгариб борадиган конъюнктурасига мослашган ҳамда буни корхона учун манфаатли йўналишга қаратган ҳолда ўз ташкилий тузилмасини бошқариш қобилиятидир2.

  • 2.    Ташкилий капитал. Мохият жиҳатидан бу хўжалик юритишнинг тизимга солиш малакаси ҳамда ташкилий имкониятлардир. Ташкилий капитал қуюдагиларни қамраб олади:

Ҳозирги давр иқтисодиётида фирмалар иш кўрадиган рақобат муҳити инновациялар таъсири остида мутассил ўзгариб туради. Бундай ўзгаришларнинг юқори суръати корхона муваффақиятга эришиши мумкин бўлган шароитларни мураккаблаштиради. Ана шундай шароитлардан бири - корхонада салмоқли даражада таркибий капитал мавжуд бўлишидир.

инновациялар капитали – уларга муҳофаза қилган тижорат ҳуқуқлари, интеллектуал мулк ҳамда бошқа номоддий активлар ва фирмани янгиланишга қодирлигини таъминлайдиган қадриятлар киради;

жараёнлар капитали – уларга, масалан, ишлаб чиқариш, маҳсулотни сотиш, махсулот сотишдан сўнг сервис хизмати кўрсатиш тизимларини, яъни улар натижасида маҳсулот қийматини шакллантирадиган капитални киритиш мумкин.

Шу билан биргаликда мижозлар капитали (бренд-капитал ) ҳам фарқланади. Мижозлар капиталига эга бўлган корхона фаолиятини маҳсулот ёки хизматдан фойдаланувчини “истеъмол қийматини биргаликда яратиш ва такомиллаштиришга жалб этиш” корхонаси деб аташ мумкин. Бунда харидор корхона томонидан яратилган барча маҳсулотлар ва хизматларнинг олий ҳаками вазифасини бажаради3.

Инсон капиталининг юқорида қайд қилинган таркиби мазкур иқтисодий категория инсоннинг ўзи серқирра эканлиги билан изоҳланади. Ишлаб чиқариш капитали доирасидаги ашёвий ва инсон капитали яхлитлиги ва ажралмаслигига қарамасдан инсон капитали тобора мавқеи ортиб, етакчи роль ўйнамоқда. Бевосита инсон капитали истеъмол қилинаётган жисмоний капиталнинг товарлардаги қийматини сақлаб туради ҳамда иш кучи қийматини қоплайдиган ва капитал эгаларига фойда келтирадиган янги қиймат яратади.

Профессор Қ.Х.Абдураҳмоновнинг фикрича, “Инсон капиталини аҳамияти табиий ресурслар, моддий бойлик ва воситаларга қараганда юқорироқдир”4. Шунинг учун инсон капитали иқтисодий ўсиш ва самарадорликнинг асосий омилидир. Инсон капиталининг иқтисодий категорияси сифатидаги тушунчаси жаҳон ахборот ҳамжамияти ва “билимлар иқтисодиёти” ривожланиши билан биргаликда мунтазам равишда кенгайиб бормоқда. Ҳозирги даврда инсон капитали интеллектуал ва бошқарув меҳнатини, яшаш ва меҳнат фаолияти муҳитини қамраб оладиган иқтисодиётни, жамият ва оилани ривожлантиришнинг интенсив ишлаб чиқариш омилидир. Бу инсон капиталини ривожлантиришнинг ишлаб чиқарувчи омили сифатида самарали ва оқилона амал этишини таъминлайди5.

Инсон капитали назариясига мувофиқ, инсон капиталининг тўпланиши турли шаклларда амалга оширилиши мумкин. Уларнинг энг асосийлари таълим олиш ҳамда касбий тайёргарлик давомида қобилиятларни ривожлантириш асосида капитални тўплашдир. Одатда бу

қатордан оиладаги тарбия ҳам ўрин олади.

Шу билан бирга капитални тўплашнинг бошқа шакллари ҳам мавжуддир.

Ўз

соғлиғи тўғрисида ғамхўрлик қилиш (инвестиция

киритиш), миграция, иқтисодиёт, меҳнат бозори амал этиши тўғрисида ахборот олиш ҳамда инсоннинг интеллектуал ва жисмоний қобилиятларини ривожлантиришни, бу қобилиятлардан фойдаланиш меҳнат самарадорлигини ошириш имкониятини таъминлайдиган бошқа шакллар шулар жумласидандир.

Инсон капиталининг шаклланиши манбаларидан (давлат, оила, хусусий шахслар ва бошқалар) қатъи назар ундан фойдаланиш ва бевосита даромад олиш инсоннинг ўзи томонидан назорат қилинади.

Ало^ида шахснинг инсон капитали унинг саломатлиги, соFЛИFИ, қобилияти, билими ва кўникмаларидан иборатдир. “Инсоннинг қиймати” унинг ҳаёти босқичларида ортиб боради, бу қийматдан меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида фойдаланилади, айни пайтда шахсий капитал даромадларини кўпайтиради ва инсонни ўз қобилиятини янада оширишга шахсий инвестициялар киритишга раFбатлантиради.

Корхонанинг инсон капиталида хозирги вақтда савдо белгиси, персонал ва янги технологиялар сифатидаги номоддий активлар алоҳида роль ўйнайди. Бу капиталга, шунингдек шахсий инсон капитали активларини (лицензиялар, патентлар, муаллифлик гувоҳномалари), фирманинг номоддий активларини (товар белгилари) ташкилий капитал, таркибий, капитал, бренд-капитал ва ижтимоий капиталини киритиш мумкин.

Миллий инсон капитали ижтимоий, сиёсий капитални, миллий интеллектуал устуворликларни, миллий рақобат устунликларини ва миллатнинг табиий салоҳиятини қамраб олади. Миллий инсон капитали ҳар бир ривожланаётган мамлакат миллий бойлигининг ярмидан купрогини, жахоннинг тара^^ий этган давлатларида эса 70,0-80,0 % дан ортиғини ташкил этади.

Ўрни келганда инсон капитали назариясида ҳам амалий, ҳам назарий даражада қатор бахсли масалалар мавждулигини ҳам кўрсатиш лозим.

Назарияга кўра ҳар бир шахс инсон капиталига киритилган инвестициялар келгусида иш хақи ортиши хисобига қопланишини тўғри баҳолайди деб ҳисобланади. Аммо бунда муайян кўникма ва касбларга эга бўлганда, иш ҳақи миқдорига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган жуда кўпгина иқтисодий ва ^атто сиёсий омиллар ^исобга олинмайди.

Иккинчи муаммо инсон капитали назариясининг эмпирик аҳамияти билан боғлиқдир. Айрим тадқиқотчилар таълим соҳаси каби инсон капиталига ҳаражатлар одамлар иш хақи миқдори ўзгаришига таъсир кўрсатиши мумкинлигини исботлаган. Агар мотивация каби омиллар ҳисобга олинмайдиган бўлса инсон капиталга инвестициялар киритилишининг келгусида ўзини қоплашига ортиқча баҳо бериб юборилиши мумкин.

Одатда фақат ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида киритиладиган инвестициялар шаклидаги жисмоний капиталдан фарқли равишда инсон капиталига инвестициялар қисман самарасиз фойдаланилиши мумкин. Шунинг учун бу харажатларнинг ҳаммасини инвестицияларга киритиб ҳам бўлмайди. Масалан, тарих, тасвирий санъат ва адабиёт билан шуғулланадиган студентларнинг кўпчилиги буни ўз меҳнати самарадорлигини ошириш мақсадида қилмайди. Бу каби масалалар инсон капиталига киритилган маблағларнинг қиймати ва уларнинг қопланишини хисоблаб чиқишни мураккаблаштиради.

Шу билан бир қаторда ҳар қандай инвестициялар бозори каби инсон капитали бозори ҳам камчиликлардан холи эмас:

  • •    иш кучининг нисбатан эркин ҳаракатланиши иш берувчиларни иш кучини ривожлантиришга маблағ сарфлашга интилишларини камайтиради;

  • •    айниқса ёшлар ўртасида таълимнинг қиммати тўғрисидаги ахборот етишмаслиги инсон капиталига етарли бўлмаган даражада ёки нотўғри инвестиция киритилишига олиб келади;

  • •    аҳолининг каттагина қисмида ўзига инвестиция киритиш учун маблағ етишмайди.

Инсон капиталига инвестициялар бозорининг бу ва айрим бошқа камчиликлари сабабли бозор механизмлари ўз-ўзидан буни энг мақбул тарзда тартибга солади, деган фикрга олиб келмаслиги керак. Шунинг учун ҳам давлатнинг инсон капиталига инвестициялар киритишда бевосита иштирок этиши нихоятда муҳимдир. Бундай ёндашувнинг алоҳида муҳимлигини Жаҳон банкининг тадқиқотлари исботлаб турибди. Жаҳон банки экспертлари 192 мамлакатда амалга оширган тадқиқотлари натижасида қуйидаги хулосаларга келган:

  • •    иқтисодий ўсиш умумий миқдорининг 64,0% дан кўпроғи инсон капитали билан боғлиқдир;

  • •    мамлакатнинг табиий ресурслари иқтисодий ўсиш умумий миқдорининг фақат 20,0% гача бўлган қисмини таъминлайди;

  • •    ўтиш иқтисодиётига эга давлатларда мамлакатнинг ишлаб чиқариш салоҳияти иқтисодий ўсиш умумий миқдорининг фақат 16,0 % ни

таъминлайди.

Ушбу далиллар ҳозирги давр жамиятида инсон капиталининг роли ва аҳамиятини яққол кўрсатиб турибди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  • 1.    Абдурахманов К.Х., Абдуллаев А.М., Дадабаев Ш.Х. Региональная экономика и управление. –Т.: Фан ва технология. 2007.

  • 2.    Абель Э., Бернанке Б. Макроэкономика / Пер. с англ. Н.Габенова, А. Смольского; научн. ред. д.э.н., проф. Л. Симкина. — СПб.: Питер, 2008.

  • 3.    Абу Райҳон Беруний. Феруза (Жавоҳирлар ҳақида нақл ва ҳикоятлар). – Т., 1993.

  • 4.    Беккер Г. Человеческое поведение:  экономический подход.

  • 5.    Ирманов А. Человеческий капитал в Узбекистане: состояние и перспектива. –Т., 2009.

  • 6.    История экономических учений: Современный этап: Учебник / Под общ. ред. А. Г. Худокормова. — М.: ИНФРА-М, 2019.

Избранные труды по экономической теории / Пер. с англ. Сост., научн. ред., послес. Капелнюшников Р.И. –М.: ГУ ВШЭ, 2003.

"Экономика и социум" №6(97) 2022

Список литературы Инсон капиталининг таснифи ва унинг хусусиятларини талили

  • Абдурахманов К.Х., Абдуллаев А.М., Дадабаев Ш.Х. Региональная экономика и управление. -Т.: Фан ва технология. 2007.
  • Абель Э., Бернанке Б. Макроэкономика / Пер. с англ. Н.Габенова, А. Смольского научн. ред. д.э.н., проф. Л. Симкина. - СПб.: Питер, 2008.
  • Абу Райҳон Беруний. Феруза (Жавоҳирлар ҳақида нақл ва ҳикоятлар). - Т., 1993.
  • Беккер Г. Человеческое поведение: экономический подход. Избранные труды по экономической теории / Пер. с англ. Сост., научн. ред., послес. Капелнюшников Р.И. -М.: ГУ ВШЭ, 2003.
  • Ирманов А. Человеческий капитал в Узбекистане: состояние и перспектива. -Т., 2009.
  • История экономических учений: Современный этап: Учебник / Под общ. ред. А. Г. Худокормова. - М.: ИНФРА-М, 2019.
Статья научная