Инсон капитали - раамли итисодиётнинг асосий омили

Автор: Мансурова М.М.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 6-2 (97), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада инсон капитали - рақамли иқтисодиётнинг асосий омили эканлиги кўрсатиб берилган.

Инсон, капитал, рақамли иқтисодиёт, технология, ахборот, меҳнат, тадбиркорлик, ташкилий, таълим, ижтимоий, ресурс, иқтисод, интелект

Короткий адрес: https://sciup.org/140300491

IDR: 140300491

Текст научной статьи Инсон капитали - раамли итисодиётнинг асосий омили

«Ўзбекистон Республикаси рақамли иқтисодиёти Дастури» (ЎзРИД), 2019-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборотлашган жамиятни ривожлантириш Стратегиясига амал қилган ҳолда, рақамли иқтисодиётнинг асосий ишлаб чиқариш омили рақамли шаклдаги маълумотлар бўлган, фуқаролар ва жамиятнинг сифатли ва ишончли маълумотлар олишга эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ахборот макони шакллантиришга, Ўзбекистон Республикаси ахборот инфратузилмасини ривожлантиришга, миллий ахборот-телекоммуникатсия технологияларини яратиш ва қўллашга, шунингдек, ижтимоий ва иқтисодий соҳалар учун янги технологик асослар шакллантиришга ҳизмат қиладиган рақамли хўжалик юритиш фаолиятини ифодалаши лозим. Шубҳасиз, рақамли технологиялар коммуникатцияларга кетадиган вақтни қисқартириш ва барча иқтисодий жараёнларни тезлатиш имконини беради, лекин бу жараёнлар тезлашуви натижасида конкрет худудда нима рўй бериши – иқтисодиётнинг гуллаб-яшнаши ёки таназзулга юз тутиши – инсон капиталининг ривожланиш векторига боғлиқ бўлади. Кўриниб турибдики, инсоният ривожланишининг барча босқичлари учун анъанавий равишда ажратилатидиган асосий ишлаб чиқариш омиллари – ер, меҳнат ва капитал иқтисодиётни рақамли ўзгартириш даврида, товарлар, ҳизматлар ва ахборот қиймати шиддат билан ўсиб бораётган бир пайтда туб ўзгаришларни бошидан кечирмоқда. Рақамли иқтисодиётда давлатларнинг асосий активи инсон капитали бўлади. Аммо, умуман ҳам инсон эмас, балки асосий актив янги технологиялар соҳасида чуқур билимларга эга, уларни ҳаётга тадбиқ эта олишга қодир, эски нарсаларни такомиллаштира оладиган конкрет одамлар ҳисобланади. Шу муносабат билан тан олиш мумкинки, келажак иқтисодиётида асосий ишлаб чиқариш омиллари бўлиб, ахборот технологиялари асосида инсон капиталини ошириш ҳисоблана бошлайди, бунда асосий омил ва ҳаракат қилучи куч инсон капиталига тегишли бўлади.

Бу нуқтаи-назарни Давос иқтисодий форуми асосчиси ва президенти, рақамли иқтисодиётда асосий ишлаб чиқариш омили барибир капитал эмас, балки салоҳият бўлишини Клаус Шваб асослаб берган1 . У ўз фикрини келажак оламда нафақат тўртинчи саноат инқилоби билан, балки технологиялар билан боғлиқ бўлмаган омиллар, жумладан, демографик муаммолар, геосиёсий ўзгаришлар ва янги ижтимоий-маданий меъёрлар билан ҳам асосланадиган янги ихтисосликлар ва касблар пайдо бўлиши билан изоҳлайди. Шу сабабдан, капитал мавжудлиги эмас, балки айнан чуқур билимга эга кадрлар тақчиллиги инноватсиялар, рақобатбардошлик ва ўсишни чегаралаб турадиган чеклов ҳисобланади. Швабнинг қайд этишича, кўрсатилган муаммолар«юқори малака» тушунчасининг ўзини туртинчи саноат инцилоби нуцтаи-назаридан кайта куриб чицишга мажбур цилади.

Малакали меҳнатнинг анъанавий таърифлари юқори даражада маълумот ёки ихтисослашган маълумот мавжудлиги ҳамда экспертлик соҳаси ёки касб доирасида белгиланган хусусиятлар тўплами мавжудлигига асосланади. Технологиялар жадал тараққиётини ҳисобга олган ҳолда тўртинчи саноат инқилобиходимларнинг доимий мослашувига ҳамда турли нуқтаиназарлардан янги кўникмалар ва ёндашувларни ўзлаштиришга алоҳида эътибор қаратади.Таъкидлаб ўтишни истардикки, бу жараёнларанча оғриқли бўлсада, лекин рақамли иқтисодиёт ривожланишига муқаррар ҳамроҳлик қилади. Бу иқтисодиётни таркибий қайта қуришда, турли тизимлар фаолиятида, жумладан, ижтимоий ҳимоя, солицца тортиш ва таълим со^асида катта узгаришлар талаб цилинади.

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати рақамли иқтисодиёт дастурини тўғри тузиш ва уни муваффақиятли равишда амалга ошириш жуда жиддий масала ҳисобланади, чунки бу соҳада ортда қолиш жаҳон иқтисодиёти янги трендларга мувофиц мамлакатни рацобатбардошликни йуцотишга маҳкум қилади ва узоқ муддатли салбий оқибатларга олиб келади.Айнан давлат барча манфаатдор томонлар (давлат ҳукумат органлари, бизнес, фуцаролик жамияти ва илмий-таълим жамиятлари) вакилларини рацамли иқтисодиётни яратиш ва ривожлантиришга жалб қилган ҳолда рақамли иқтисодиётни оптимал бошқариш механизмини яратиши лозим. Бир томондан, бу фуқаролик жамияти ва бизнеснинг танланган ўзгаришлар йўналишида ривожланишини жиддий рағбатлантириши, бошқа томондан эса, шу тарица йуналтириладиган узаро алоцалар царама-царшиликларга олиб келиши мумкин булиб, уларнинг орасида саъйи-^аракатларнинг турли йўналишларда бўлиши ва ташаббусларнинг тўхтаб қолиши энг муҳимлари ҳисобланади. Рақамли иқтисодиёт дастури бир қанча йуналишларнинг амалга оширилишини кузда тутиши зарур, аммо бунда асосий йуналишлардан бири - таълим буйича кандай ишлар амалга оширилиши зарурлиги хали-хануз пухта куриб чиклмаган. Уйлаймизки,

«рақамли иқтисодиётнинг энг қимматли чоратадбири» кадрлар тайёрлаш ва ахборот инфратузилмаси яратиш булиб чикиши хам мумкин.

Таълим бўйича йўл харитаси тайёрлаш катта қизиқиш уйғотади, ва бунда бир қанча қийинчиликларга ҳам дуч келишимиз мумкин. Кадрлар, рақамли инноватсион секторда ишлайдиган техник ва бошқарув кадрлариўзига хос хислатларга эга бўлиб, ўзига хос тарзда тайёрланишлари лозим, айниқса, давлат ва бизнес кесишувида бу катта аҳамиятга эгадир. Бундай жойларда фақатгина мавқе ёки профессионалликка таяниш мумкин эмас. Бу ноёб мутахассислар тайёрлаш, кадрлар тайёрлашнинг умуман бошқача даражаси, ҳозирги пайтда таълимда универсаллик йўқолганлиги, маълум бир перспектив йўналишлар борлиги ва, таълимнинг дифференсиатсия қилинганлигини акс эттиради. Нима учун йўл харитаси тайёрлаш рақамли иқтисодиёт дастурини амалга оширишда энг муҳим фурсат ҳисобланиши ҳақидаги фикрга қайтиб, таълим ва меҳнат бозори ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг хрестоматик ҳақиқатини ёдга олмасдан бўлмайди. Ҳозирги кунда дунёда меҳнат бозорида нималар рўй бераётгани ҳақида нуфузли шахсларнинг фикралрига мурожаат қиламиз. Клаус Шваб ўзининг машҳур “Тўртинчи саноат инқилоби” китобида қуйидагиларни ёзади: «тўртинчи саноат инқилоби бундан олдинги инқилоблар билан таққослаганда янги тармокларда камрок иш уринлари яратади.

АҚШ меҳнат ресурсларининг атиги 0,5% и аср бошида мавжуд бўлмаган тармоқларда банд; янги иш ўринларининг 8% дан ками ўтган асрнинг 80-йилларида ва янги иш уринларининг 4,5% и - туксонинчи йилларда яратилган. Ахборот ва бошқа илғор технологияларга инвеститсияларжалб қилиш учун қўшимча меҳнат талаб қиладиган кўплаб маҳсулотлар яратиш эмас, мавжуд ишчиларни алмаштириш йўли билан унумдорликни оширишга ҳизмат қилади»2.

Технологик инновацияларнинг ишсизликка таъсири тадқиқоталрига ҳавола қилиб, К.Шваб таъкидлайди: «Мазкур тадқиқот натижаларига кўра, АҚШда иш ўринларининг 47% га яқини, эҳтимол, кейинги йигирма йил давомида автоматлаштириш рискига учрайди, буўтган саноат инқилоблари давомида рўй берган меҳнат бозоридаги ўзгаришлар жараёнидан кўра тезроқ яксон қилинадиган кенгроқ доирадаги касблар билан тавсифланади. Бундан ташқари, меҳнат бозорида қутблашувнинг ўсиш тенденсияси мавжуд. Бандлик юқори даромад келтирадиган когнитив ва ижодий касбларда, кам даромад келтирадиган қўл меҳнатидан ортади, лекин ўртача даромад келтирадиган стандарт касбларда талаб эса пасаяди»3 . Яқинда Жаҳон иқтисодий форумида эълон қилинган The Future of Jobs тадқиқоти маълумотларини ҳам келтириб ўтамиз, унга кўра, 2022 йилга келиб, «жаҳон меҳнат бозорида 2 миллион иш ўрни қўшилади, лекин 7,1 миллион иш ўрни йўқолиб кетади.Иш ўринлари интеллектуал ваюқори технологияли соҳаларда пайдо бўлади, иқтисодиётнинг реал секторида ва 6 маъмурий ишлар соҳаларида қисқаради» .

Ҳисобот муаллифлрининг ҳисоб китобларига кўра, «2022 йил учун катта маълумотлар технологияси математика ва ҳисоблаш техникаси соҳасида иш ўринлари сонини 4,59%, бошқарув соҳасида 1,39%, молия секторида 1,34% ва сотувларда 1,25% оширади. Лекин худди шу катта маълумотларсоҳаси офис ходимлари иш ўринлари сонини 6,06% қисқартиради. Шу билан бир пайтда, буюмлар интернет компютер ихтисосликларида бандликнинг 4,54%, лойиҳалаштириш ва муҳандислик ишланмалари бўйича 3,54% ўсишига олиб келади. Саноат соҳасида бандликкаянги ишлаб чи^ариш технологиялари ва 3D-6ocMa (иш уринлари сони йилига 3,6% кискаради) ва ача камрок даражада - роботлаштиришва автоматик транспортни ривожлантиришга (0,83% қисқариш)кучли таъсир кўрсатади. Умуман олганда, бандлик маълумотларни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, у мураккаб технологик жараёнларни бошқариш талаб қилинган жойларда ўсади ва кундалик зерикарли ҳамда малакасиз меҳнат улуши катта булган жойларда тушиб кетади

Хулоса ўрнида айтиш керакки, дунёда иқтисодиётни интеллектуаллаштириш бўйича шиддатли жараён рўй бермоқда. Асосий ишлаб чиқариш манбаи сифатида инсонпарварлик капиталига асосланган юкори интеллектуал сох,алар, ишлаб чикаришнинг энг янги юкори технологияли турлари ва ташкилотларнинг мослашувчан шакллари бундай иқтисодиётнинг ривожланиш йўналишини белгилайди. Масалан, Норвегия, Канада, Германия, Ирландия ва Австрия каби давлатлар ўз миллий иқтисодиётларининг миллий бойликнинг 50% ёки ундан кўпроқ ўсишини таъминлайдиган замонавий билимларни ишлаб чиқариш ва фойдаланишга йўналтирдилар. Амалда, бу илмий салоҳиятни амалга ошириш орқали интеллектуал маҳсулотни ишлаб чиқаришдир. Ҳар қандай мамлакатнинг муваффақиятли ижтимоийиқтисодий ривожланиши жамиятнинг турли хил билимлар, ғоялар ва маълумотларни олиб киришга тайёрлигига, шунингдек, уларни самарали равишда қайта ишлаш қобилиятига боғлиқдир. Иқтисодий нуқтаи назардан интеллектуал капитални импорт қилиш асосан ривожланган ва етакчи мамлакатлар бўлган импорт қилувчи давлатлар учун жуда фойдали бўлиб, бу уларга глобал иқтисодий ривожланиш шароитларида бошқа мамлакатларга ўз шартларини ўтказиш имконини беради. Бироқ, бу ҳолат экспорт қилувчи мамлакатлар учун икки ёклама характерга эга.

Бир томондан, бу “ақллилар оқими” муаммосига, маълум бир мамлакатнинг интеллектуал салоҳиятининг пасайишига олиб келади, иккинчи томондан, илмий ходимларнинг билим, тажриба ва кўникмалар алмашиш, таълим тизимини ривожлантириш учун ҳаракатлари кузатилади. Замонавий шароитда билимлар ролининг ўсиб боришига меҳнат соҳасидаги қуйидаги тенденциялар таъсир кўрсатмоқда:

  •    меҳнат жараёнларини интеллектуаллаштириш,

  •    ижодий меҳнат улушини ошириш;

  •    инсон капитали сифати, маълумот ва малака даражасига талаблар кучайиши.

«Билимлар ривожланиши – инсон – рақамли иқтисодиёт» - ҳозирги шароитларда тараққиётни белгилаб берадиган янги глобал феномен хисобланади.

Шуни ёдда тутиш керакки, билиш иқтисодий субъект доирасида тушунишни, тизимлашни ва мақсадли самарали фойдаланишни талаб қиладиган маълумотларга нисбатан чуқурроқ ва мураккаброқ ҳодисадир. Билим бутун жамият ва маълум бир корхонага алоҳида равишда иқтисодиётнинг ривожланишида сифат жиҳатидан силжиш имконини беради. Таъкидлаш жоизки, интеллектуал капиталнинг халқаро миқёсда ривожланиши янги рақамли иқтисодиётга кириш имкониятлари нуқтаи назаридан ўз имкониятларини кенгайтирмоқда, бу юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни яратиш, инновациялар ва фикрлашнинг ўзига хослигини рағбатлантириш, касбий кўникмаларни ривожлантириш ва такомиллаштиришга имкон беради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  • 1.    Қаландар Абдурахмонов. Мехнат иқтисодиёти : Назария ва амалиёт/ Дарслик. Қаландар Абдурахмонов. Қайта ишланган ва тўлдирилган 3-

    нашри. Т.Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси «FAN» нашриёт давлат корхонаси, Т.: 2019. – 592 б.

  • 2.    Abdurahmonov Q.X., Zokirova N.Q. Mehnat iqtisodiyoti va sotsiologiyasi. O’quv qo’llanma. – T.: “Fan va texnologiya”, 2013.–536b.

  • 3.    Абдураҳманова Г.Қ. Абдураманов Х.Х. Ижтимоий сохалар ва инсон тараққиёти. – Т.: Фан ва технология Т, 2018. 312 б.

  • 4.    Алиев И.М. Экономика труда: Учебник для бакалавриата и магистратуры / И.М. Алиев, Н.А. Горелов, Л.О. Ильина. - Люберцы: Юрайт, 2016. - 478 c. 125

  • 5.    Жеребин В. М., Романов А. Н. Самостоятельная занятость населения: Основные представления и опыт кризисного периода. — М.: ИНФРА—М, 2010. — 200 с.

"Экономика и социум" №6(97) 2022

Статья научная