Интегратив ёндашув асосида бўлажак муандисларни касбий фаолиятга тайёрлашга таъсир этувчи омиллар

Автор: Адилов Н.Х.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 6-1 (97), 2022 года.

Бесплатный доступ

Телекўрсатувлардан фойланиш орқали ҳам муҳандислик соҳасини интегратив ёндашув асосида ўрганиш, ва тажрибалар таҳлилини билиб олиш ва амалда синаб кўриш, қўлда тайёрланган қурилмаларда электромагнит майдон, разряд орқали чақмоқ тасвирини солиштириш табиатда ҳали ўрганилмаган жараёнлар.

Интеграцияланган курслар, табиат ҳодисалари, телекўрсатувлар, олий таълим, электротехника, электроника, обектив интеграция рентген нурлари ва шарсимон плазма

Короткий адрес: https://sciup.org/140300411

IDR: 140300411

Текст научной статьи Интегратив ёндашув асосида бўлажак муандисларни касбий фаолиятга тайёрлашга таъсир этувчи омиллар

Интегратив таълим оддийдан мураккабга, билишдан - илмга, тартибсизликдан уйғунликка, чанқоқликдан моҳирликка ва ижодга бўлган ҳаракатни таклиф қилади.

Интеграцияланган курсларни талабаларга тушунарли ва қизиқ бўлиши учун баён қилишнинг қийинлиги шундаки, бу омилни бартараф этишнинг йўллари амалиётда текширилган энг маъқул услубларни ишлаб чиқишда ҳамда муҳандислар тайёрлашнинг махсус тизимидадир.

Табиатда содир бўладиган фанлар интеграциясига таъсир этувчи омиллар бўлғуси муҳандислар ўртасида фикрлаш ижодкорлигини, қарор

қабул қилишда мослашувчанликни ва янги ностандарт ечимларни топиш кобилияти дизайн тафаккурини ривожлантиришга ёрдам беради.

Ишнинг марказида қарор қабул қилувчилар бўлган ҳақиқий воқеаларга асосланганлиги маъқул. Таърифланган вазият муаммоли характерга ега булиши керак

Телекурсатувлардан фойланиш оркали хам мухандислик сохасини интегратив ёндашув асосида урганиш, ва тажрибалар тахлилини билиб олиш ва амалда синаб кўриш замонавий таълимнинг яна бир кўриниши десам хато булмайди. Бу бизнингча талабаларда касбий мотивация ва касбий йўналганлик қай даражада эканлигини аниқлаш имкони берувчи методика хисобланади.

Педагогика фанларини ўрганиш интизомий мантиқ доирасида (иложи бўлса) илмий фанлар ҳар бир рўйхатини ўрганиш қачон (бизнинг ҳолда, "тарих - назарияси - методологияси ва технология - амалиёт") такдим этилиши мумкин, бу максад амалга ошириш учун хисса кушади - сифат келажакда ўқитувчи педагогик таълим даражасини ошириш, амалиётлар турли бирлаштирган назарий ва услубий таълим - ижтимоий ва ижодий фаолият амалиётига таълим муассасасида педагогикадан тортиб ижтимоий ва ижодий фаолият амалиётигача ёрдам беради. [1].

Олий таълим учун зарур ва устувор йўналишларидан бири таълим мазмунининг янгиланиши, дарсни инновацион тажриба ва Fояларга таяниб, замонавийлаштирилган, такомиллаштирилган хамда илмий - инновацион технологиялар асосида ўтиш заруриятини келтириб чиқарди. Чунки, дарс таълим - тарбия беришнинг асосий узагидир. Талабалар укув фанларини чуқур ўрганиб бориши давомида унинг билими мустаҳкамланади, саводхонлиги ошиб боради. Фанлар буйича бериладиган таълим -тарбия хаёт қонуниятлари, табиат диалектикаси, давр талаби асосида талабаларга етказилса, хар бир укитувчи уз вазифасини сидкидилдан бажарган булади.

Фанлараро интеграцияга таъсирни амалга оширишда куйидаги омилларга тухтаб утамиз:

  • -    таълим ихтисослик йуналишига мос булган ишлаб чицариш объектларини танлаш;

  • -    ишлаб чицариш субеъкти ва таълим муассасаси уртасида хамкорликни юзага келтириш йулларини излаш;

  • -    таълим муассасаси ва ишлаб чицариш субеъкти уртасидаги алоцадорликни таъминлаш.

Фанлараро алоқадорликка нима учун кўп тўхталиб ўтаяпмиз чунки фанлараро алоцадорлик таълим жараёни элементлари (шакл, мазмун, метод ва воситалари) ни бир бутун тизимга бирлаштиришга яъни интеграциялашга хизмат цилади. Шуни алохида таъкидлаб утиш керакки, фанлараро интеграция таълим сифати ва самарадорлигини амалга оширишнинг энг мухим омилларидан биридир.

Фанлараро интеграцияни амалга ошириш учун:

  • -    уцув фанларини урганишда шундай кетма-кетликни танлаш лозимки, бир фанни урганиш иккинчи фанни урганишга кумаклашсин;

  • -    фанлардаги умумий булган тушунча, куникма ва малакаларни шакллантиришда бир хил ёндашувдан фойдаланиш;

  • -    фанларни урганишда куникма ва малакалар хосил цилишга булган талаблар бирлигини таъминлаш;

  • -    битта фанга доир, куникма ва малакаларни урганишда бошца фанлардан эгалланган билим, куникма ва малакалардан кенг фойдаланиш.

Олий таълим муассасаларида хозирда фанлараро алоцадорликни амалга ошириш учун компъютер ва ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш янада ортиб бормоцда. Сабаби, намойиш этувчи ва назорат цилувчи, моделлаштирувчи, ургатувчи, дастурий педагогик воситалар талабаларга билимларни синтезлаш ва умумлаштириш, билиш ва масалалар ечиш методларини умумлашган тарзда урганишга ёрдам беради.

Текшириш давомида ўқув фанларини интеграциялаш жараёнида фаол ақлий фаолиятга ёрдам берувчи омиллар: интеграциялаш учун фанларнинг маъқул бирлашиши, ўқитувчи ва ўқувчи ҳаракатларининг мос келиши,

ўқувчиларнинг ёш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда мазмун, метод, ва воситаларни танлаш.

Ўқув фанларини интеграциялашнинг дидактик моҳияти турли ўқув фанлари бўйича янги билимларни шакллантиришнинг концептуал тузилма ва методларини аниқлаш имконини берувчи педагогик тадбирлар тартиби ҳамда

^онуниятларини ишлаб чи^иш зарурати билан белгиланади.

Интеграциялаш мобайнида бир - бирига боFликлик хажми ошади ва тартибга тушади, шу тизим қисмларнииг ишлаши ва ўрганиш объектининг яхлитлиги тартибга солинади. Амалий интеграцияда ахамиятга молик булган жараёнлар асосида техник махсулотларни яратиш назарда тутилади.

Ҳар бир ўқув машғулотида ўқитишнинг электрон воситалари турларини танлаш - индивидуал ижодий жараён. ^ар бир удитувчи уни уз предмети мазмунидаги билимларни, ўқувчиларнинг ўзига ҳос хусисиятларини, уларнинг тайёргарлик даражасини, у^ув предметига муносабатини инобатга олган холда бажаради. [2].

Биз яратган қурилмалардан фойдаланиб интеграллашга таъсир этувчи омиллардан объектив интеграция масаласи — маълум бир курс, булим ёхуд мавзуда бир объектнинг турли предметлар бўйича образлари акс эттирилганда магнит ёҳуд электр майдони, радиация ва ҳоказо бўладиган жараённи кўриб чиқамиз; объектив интеграция масаласи.

1-расм. Тайёрлаган қурилмада электромагнит майдонни кўриниши.

Бу тасвир Ўзбекистон телевиденияси иновацион стратегия кўрсатувидан олинган бўлиб, жараён тўлиқ ўрганилмаган, дарсда обектив интеграция масаласини амалга оширишда фойдаланилган, материалшунослик фанини ўқитиш жараёнидаги биз ўтказган тажриба натижалари.

Физикада хозирги кунда материанинг икки тури мавжудлиги қайд этилган. Биринчи тур материяга атомлар, молекулалар ва улардан тузилган барча моддалар киради. Бу турдаги материаллар жуда яхши ўрганилган. Материанинг иккинчи тури майдон, яъни электромагнит, гравитсион каби майдонлардан иборат булиб, улар хали тулик урганилмаган. [3]

Эски рангли телевизорларда юкори кучланишни стабиллаш учун ГП-5 типидаги лампалар кулланилган телевизорда хосил буладиган кучсиз рентген нурларидан сакланиш учин мазкур лампалар калинлиги 1-2 мм келадиган пўлат экранлар билан ўралади. Бу экран кучсиз рентген нурланишини камайтирадики, бу нурлар соFлик учин хавфли эмас бундай телевизордан фойдаланиб олий таълимда рентген нурларининг хоссалари мавзусини талабаларга ургатишимиз мумкин.

Синфдан ташкари ишларда қизиқарли тажрибалар, лабаратория ишлари ва унга мос булган кулда ясалган бошка асбоб-ускуналар билан алмаштириш ишлари ўқувчиларнинг билимларини мустаҳкамлашга, уларнинг техникага мойиллиги ва ижодий фаоллигини оширишга имконият яратади. Шунингдек. буш вактларини фойдали ва самарали булишини таъминлайди. Дарсдан ташқари вақтларида ўқувчилар ўз қўллари билан ясаган турли асбоблар, моделлар, кўргазмали ўқув қуроллари орқали уларнинг билим доираси кенгаяди, натижада ихтирочилик қобилиятлари ривожланади. [4]

Бундай телевизор ва компъютерларни биз хар куни кундалик хаётимизда хаммамиз ишлатамиз лекин унинг ички схемалари элементларида бўладиган жараёнлар замирида жуда кўпчилик фанларни интеграциялаб ўқитиш имкониятлари мавжудлигини билишимиз ва амалда қўллашимиз мумкин. Шуни унитмаслик керакки хар бир охирги моделдаги яратилган қурилма шу пайтнинг шу замон фанларининг интеграциявий билимлар юксалиш даражаси чуккисидир.

Кундалик ^аётда, хусусан, теварак-атрофимизда юз бераётган табиат ходисаларида, фан-техника, ишлаб чикариш ва маиший хизматнинг барча жабҳасида интеграциялашмаган фаолият, жараённи тасаввур қилиш қийин. Улар мохиятига кура илмий билимлар интеграциясидир. Демак, интеграция \аётий эхтиёж булиб, бу жараёнсиз укувчиларнинг илмий дунёкараши, фан -техника, ишлаб чикариш ва маиший хизмат курсатиш сохалари ривожланмайди. Шу боис «Таълим тўғрисида»ги Қонун, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ва бошқа давлат хужжатларида таълим мазмунига интегратив ёндашиш алохида кайд килинди.

Фанлар интеграцияси воситалари асосида касбий компетентликни ривожлантириш эса мураккаб ва олдиндан айтиб бўлмайдиган табиятда ва илмий тадқиқот марказларида ва ишлаб чиқаришда содир бўладиган ходисалардаги вазиятларнинг хилма-хиллиги, касбий фаолиятнинг оқибатлари ҳақида ғоялар олиш ва улар учун масъулиятни ўз зиммасига олиш каби кобилиятларни ривожлантиришни уз ичига олади.

Шу ўринда кундалик хаётда учраб турадиган кўпчилик фанлар ва хали тўлалигича ўрганилмаган йўналишларни бирлаштириб интеграциялаб турган жуда қизиқарли табиятда содир бўладиган чақмоқ ва унда содир бўладиган жараёнлар хақида алохида тўхталиб ўтмоқчимиз. Хозирда олимларда шундай саволлар туғилмоқда чақмоқ аслида биз талабаларга доимо физика дарсларида таълим бериб келадиган электр разрядимикин яшин хосил бўлишига аслида сабаб нима. Флорида илмий тадқиқот майдонида ўрганиладиган жараён тўғрисида хозирда кунда дунё бўйлаб каналида телекурсатувлар бериб борилмокда.

Аниқланишича чақмоқ пайтида рентген ва хаттоки гамма нурлар ҳосил бўлаётганлиги бу эса космик нурлар радиацияси деб номланган янги илмий йўналиш бўлиб кўпчилик жиҳатлари хали аниқланмаган йўналиш эканлиги айтилмокда.

Қуйида дунё бўйлаб телеканалида кўрсатилган Флорида илмий тадқиқот майдонида Берлинлик олимлар томонидан ўрганилаётган атмосферада содир бўладиган жараённи кўришимиз мумкин.

2-расм. Чақмоқ тасвири. Объектив интеграция масаласи.

Чақмоқнинг ўзи хам жуда кўп рентген нуридан улар эса жараённинг иккиламчи махсулотлари бўлиб атмосфера кимёсида ўзгаришлар пайдо қиладиган фанлараро интеграцияланган янги йўналишлиги айтилмоқда. Яшин хосил бўлиш ортида қандай оқибатлар яширинган бизда бу каби саволларга хануз аниқ жавоблар йўк. Сирли ходиса саналган шарсимон чақмоқ лаборатория шаройитида ўрганилмоқда асрлар мобайнида бу ходисани кўрган гувохлар унинг ўта хавфли тахдид эканлигини маълум қилганлар. Берлинлик олимлар сувдаги электр токи ўзаро реакцияга киришиши натижасида фанлараро интеграциявий билимларни ўзида мужассам этган шар шаклдаги плазма хосил бўлишини исботлади.

Дунё бўйлаб телеканалидан олинган шар шаклдаги плазма тасвири.

3-расм. Шар плазма обектив интеграция масаласи.

Интеграция - фан билимлари чегарасида янги тасаввурларни қабул қилиш воситаси.

Бу эса шарсимон чақмоқ тасвирига ўта яқин ўхшашликни ўзида мужассам этади. Берлин лабораториясида яратилган фанлараро интеграциявий билимларни ўзида мужассам этган шарсимон чақмоқ билан боғлиқ кўплаб саволлар очиқ қолмоқда. Одатда чақмоқ яшинга нисбатан анча кучли. Биз келтирган мисоллар муҳандислик фанлар, (электротехника ва электроника асослари, материалшунослик, фанларидан) материалларнинг механик электр ва магнит хоссалари мавзусини ўрганиш жараёнида, талабаларда интеграциялашган билимларни шакллантиришнинг объективлик тамойилини амалга ошириш учин қўлланилган омиллардан бири бўлиб, талабаларда интеграциянинг асоси бўлмиш табият ва жамият тўғрисида яхлит тасаввурни шакллантириш кўникмасини хосил қила оладиган уларни ўз устида янада кўпроқ фанлараро интеграциявий билимлардан фойдаланиб илмий ижодий изланишга йўналтира оладиган қизиқарли самарали усиллардан бири бўлиб хизмат қилмоқда.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

  • 1.    Адилов Н. Х. About the integration of educational subjekst in the system of higher professional education. Special Issue No: 9, Avgust 2020 Novateur publication Indias. A Multidisciplinary Peer Reviewed journal impact factor 7.223 107-108 б.

  • 2.    Адилов Н.Х. Ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашда дидактик электрон воситалар ва қурилмалардан фойдаланиш/ “Касб- хунар таълими” журнали. Тошкент. 2015 йил. 25 бет.

  • 3.    Адилов Н.Х., Мустафақулов А., Юлдашев У. Электр ва магнит майдонларнинг тирик организмларга таъсири. “Физика-математика ва информатика” 2 журнали Тошкент, 2018/2сон. 15-20 бет.

  • 4.    Физика ютуқлари асосида синфдан ташқари машғулотларда электрон қурилмалар ясаш ва синаб кўриш. Тошкент. 2017 йил. «Таълим фан ва инновация» журнали Тошкент 4 сон. (13.00.00,№ 17). 91 бет.

"Экономика и социум" №6(97) 2022

Список литературы Интегратив ёндашув асосида бўлажак муандисларни касбий фаолиятга тайёрлашга таъсир этувчи омиллар

  • Адилов Н. Х. About the integration of educational subjekst in the system of higher professional education. Special Issue No: 9, Avgust 2020 Novateur publication Indias. A Multidisciplinary Peer Reviewed journal impact factor 7.223 107-108 б.
  • Адилов Н.Х. Ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашда дидактик электрон воситалар ва қурилмалардан фойдаланиш/ "Касб- хунар таълими" журнали. Тошкент. 2015 йил. 25 бет.
  • Адилов Н.Х., Мустафақулов А., Юлдашев У. Электр ва магнит майдонларнинг тирик организмларга таъсири. "Физика-математика ва информатика" 2 журнали Тошкент, 2018/2сон. 15-20 бет.
  • Физика ютуқлари асосида синфдан ташқари машғулотларда электрон қурилмалар ясаш ва синаб кўриш. Тошкент. 2017 йил. "Таълим фан ва инновация" журнали Тошкент 4 сон. (13.00.00,№ 17). 91 бет.
Статья научная