Интерьерни бадиий безатишда миллий амалий санъат турларидан фойдаланишнинг назарий ахамияти

Автор: Одиров Б.Б.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 2-1 (81), 2021 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада интерьерни бадиий безатишда миллий амалий санъат турларидан фойдаланишнинг назарий ахамияти қолаверса миллий қадриятларимиз ва урф-одатларимиз билан боғлиқ миллий меъморчилик ва халқ амалий санъатининг ривожи хақида сўз боради.

Санъатшунослик, меъморчилик, шахарсозлик, миллий маданият

Короткий адрес: https://sciup.org/140260318

IDR: 140260318

Текст научной статьи Интерьерни бадиий безатишда миллий амалий санъат турларидан фойдаланишнинг назарий ахамияти

Неча минг йилликлар давомида шакилланиб, ривожланиб келган халқимизнинг қадимий маданий меросимизни илмий ўрганиб, кўз қорачиғидек сақлаш, келажак авлодга асл ҳолича етказиш, ёшларни маданий меросимизга муҳаббат руҳида тарбиялаш доимий давлат эътиборида бўлиб келган. Айниқса бу борада миллий қадриятларимиз ва урф-одатларимиз билан боғлиқ миллий меъморчилик ва халқ амалий санъатининг ривожи алоҳида аҳамият касб этади. Тарих саҳифаларига мурожаат қилсак, ривожланган ва қудратли давлатларда иқтисодиёт билан бирга, энг аввало бунёдкорлик, шахарсозлик ва ҳунармандчилик ишлари камолотга етганини гувоҳи бўламиз. Буюк соҳибқирон Амир Темур бежизга айтмаган: “Бизнинг давлатимизни қудрратини билмокчи булсангиз, биз курган биноларга бокинг”.

Республика Президенти ва Вазирлар Мах,камасининг замонавий шахарсозлик ва миллий меъморчилик, халқ амалий санъати ва бадиий ҳунармандчиликни ривожлартириш, маданий меърос объектларини муҳофаза қилиш ва таъмирлаш ишлари ҳамда туризмни ривожлантириш билан боғлиқ кўплаб қарорларида миллий амалий санъат ривожига алоҳида эътибор қаратилган. Натижада Самарқанд, Буҳоро, Ҳива, Шахрисабз, Тошкент каби

қадимий шаҳарлардаги умумжаҳон маданий меросига киритилган меморий обидалар ва зиёратгоҳлар қаторида Андижондаги тариҳий обидалар ҳам таъмирланиб, қайта тикланиб асл ҳолига келтирилди. Ўзбекистон меъморий безаклари мавзуида ўзбек санъатшунослигида таниқли олимлар томонидан кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилиб, ўнлаб монографиялар,илмий асарлар ёзилган. Масалан, санъатшунослик докторлари: Г. А. Пугаченкова, Л.И.Ремпель ”Выдаюшеся памятников архитектуры Узбекистана”, Г. А.

Пугаченкова “Шедевры Средней Азии” Л.И.Ремпель “Архитектурный орнамент Узбекистана”, тарих фанлар доктори В.А. Нильсен, В.Н. Манакова

“Архитектурный декор паятников Узбекистана”, И.Азимовнинг ”Ўзбекистон накшу-нигорлари”, ижодий жамоа томонидан тайёрланган

Ўзбекистон

обидаларидаги битиклар. Андижон”, П.Зокидовнинг ”Самарканд меъморлик мактаби 19-20-аср бошлари ” каби илмий асарларидан узбек меъморий безаклари ҳақида батафсил маълумотлар олишимиз мумкин. Мавзуни ёритишда юқоридаги илмий адабиёт ва манбаълардан фойдаланган ҳолда ўзбек меъморчилиги ва меъморий безак санъати ҳақида тўлароқ тасаввур ва тушунчага эга бўлиш мақсадида, мазкур санъат тарихига, энг асосий ривожланиш боскичларига умумий тарзда кискарок булса-да, тух,талишни лозим топдик. Тарихни ўрганиш жараёнида Фарғона водийси, ҳусусан Андижон вилояти билан боғлиқ манъбаларга, маълумотларга алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан бирга бевосита ижодкор уста ва дизайнер рассомлар билан қилинган мулоқотлар асосида олинган малумотлар тадқиқотни асосини ташкил этади. Барча жахон халқлари турмуш тарзича, улар яшайдиган оддий ҳонадонлардан тортиб, юқори санъат даражасидаги меъморчилик иншоатларигача эътибор қаратадиган бўлсак, уларнинг ташқи(экстерьер) кўринишида ҳам, ички (интерьер) безакларида ҳам ўша миллат халқига ҳос уусусиятлар миллий урф-одатлар ва цадимий кадриятларининг гувоуи буламиз. Шунингдек бизнинг ўзбек халқимиз ҳам бу борада ўзининг авлоддан авлодга ўтиб келаётган бир неча асрлик ўзига ҳос анъанадарига эга. Қадимий бинолардаги халқ ҳунармандчилиги ашёлари ва амалий безак санъати намуналари ўзбек халқининг юксак маънавиятидан, халқ усталарининг юқори даражадаги маҳорати ва истеъдодидан далолат беради. Ўтган асрда юртимизга келиб тадқиқот ўтказган рус олими Н.П.Остраумов шундай ёзади:”Сартлар тенги йўқ гилкор ва уста наққошдирлар, улар жуда ҳам нозик ва гўзал нақшлар ишлайдилар. Буни сарт бойларининг уйлари, шифт ва деворларидаги безакларидан яққол кўрииш мумкин”.Рус олимининг бу сўзлари ўзбек милиий безак санъатининг ўша даврдаги ҳолатидан дарак беради. Агар биз бу иборани бугунги тараққиёт даражаси билан таққослайдиган бўлсак, кейинги юз йилликда миллий меъморий безак санъатининг бинолар ва меъморий иншоатларни безатишдаги роли, кундалик турмушимиздаги ўрни мисилсиз даражада юксалганлигининг шоҳиди бўламиз. Аввал шаҳар ва қишлоқлардаги айрим пулдор бойларнинг уйлари, меумонхоналари, уукумдорлар саройлари, айрим масжиду мадрасалар ҳашамдор миллий нақшлар билан безатилган бўлса, эндиликда қишлоқ ва шаҳарлардаги оддий аҳоли уйларидан тортиб халқаро шауарсозлик талабларига мос улкан мауобатли маданий-маърифий, жамоатчилик ва маъмурий биноларгача миллий ва замонавий руҳиятда анъанавий амалий безак санъати билан уЙFунликда жило берилмоцда.

Юртимизда халқаро туризмни ривошланиши миллий қадриятларимизни, миллий маданиятимизни, урф-одатларимизни, миллий меъморчилик билан бирга халқ амалий санътимизни янада тараққиётини ва халқаро маданий алоқалардаги ролини ошишига омил бўлмоқда. Халқ амалий санъати намуналари билан меҳмонхоналар, ошхона, кафе, ресторан ва миллий чойхоналар, сайргоҳлар, боғу ҳиёбонлар ўзига ҳос миллий дизайн асосида безатилмоқда. Буларнинг барчаси миллий ва замонавий меъморчиликда халқ амалий безак санъати ролини тобора ортиб бораётганидан далолат беради.

Энг аввало халқимиз ўзи яшаётган ва турли мақсадларда фойдаланаётган турар жой ва бошқа биноларни безатишда миллий амалий санъатнинг қайси турларидан қай даражада фойдаланганини билмоғимиз лозим. Санъатшунос Дилшодбек Юсупов “Андижон меъморий безаклари” номли маърузасида ўзбек халқининг миллий анъанавий меъморий безаклари қуйидагилардан иборат эканлигини келтиради:

  • 1 .Наққошлик санъати-бу санъат сиркорлик ҳам деб юритилади.

  • 2 .Ёғоч ўймакорлик.

  • 3 .Ганч ўймакорлиги.

  • 4.Кошинкорлик.
  • 5 .Ғишткорлик (бадиий ғишт териш.)

  • 6 . Бадиий кулолчилик.

  • 7 . Шунингдек хозирги кунда бино интерьерларини безатишда бадиий дизайн асосида амалий санъатнинг каштачилик, гиламдўзлик, мисгарлик, миллий матолар, хаттотлик ва бошқа турларидан ҳам кенг фойдаланилмоқда.

Юқоридаги фикрларга сайқал бериб, санъатшунос Д.Юсупов шундай ёзади:”Ўз миллийлигини сақлаб қолгаан ўртаҳол ҳонадонга ташриф буюрадиган бўлсак, вассажут ёки осма лампа услубида ёпилган уй шифтидаги нақшлар, қиблага юзланган меҳроблардаги ҳашамдор сандиқ, жавонлар, катта кичик токчалар ва токчалардаги чиройли нақшинкор сопол ва чинни товоқлар, косалар, кандакори нақшлар туширилган мис идишлар, гулли чойнак пиёлалар, девордаги гулдор кашталар тикилган чойшаб, зардевор ва дарпардалар, ял-ял

ёниб турган гиламлар, пойгакдаги гузал шаклли офтоба-чилобчинлар узбек хонадонининг кундалик зарурий ашёлари ҳисобланади. Шунингдек улар, ўзбек халкининг урф-одатлари, турмуш тарзи билан боFлик асрлар давомида шаклланган ўзаро уйғунликдаги халқ ҳунармандчилиги, амалий безак санъатининг намуналари ҳамдир.” Биз вилоят Тарихи ва маданияти музейининг халқ амалий санъати бўлимдаги “Келинчак хонаси”, миллий ҳунармандчилиги бўлими экспозицияси ҳамда Абдулҳамид Чўлпон ёдгорлик музейи бўлимидаги “Сулаймонқул боззоз хонадони” кўринишларида миллий узбек уйларида х,унармандчилик ва амалий санъат буюмларидан амалда кандай фойдаланганларини, юқоридаги мутаҳассис ва тадқиқотчилар фикрларининг куп жихатдан амалий тасдиFини гуво^и буламиз.

Дунёга машхур меъморий обидалар мисолида миллий, амалий безак санъати тариҳи ва назариясини ўрганиш орқали унинг ўзбек халқ меъморчиликдаги ўрни, ривожланиш омиллари, тўғрисида умумий тушунчага эга бўламиз. Гарчи турли тарихий воқеалар сабаб Андижон вилояти ҳудудида кадимий обидалар сакланиб колмаган булса-да, тарихий манбалар, архелогик ашё ва олимларнинг бу борадаги илмий тадкикотлари, бадиий-адабий асарларга асосланган ҳолда ўзига ҳос миллий меъморчилик ва меъморий безак санъатини вилоятда ҳам ривожланиб келганлигини шоҳиди бўламиз. Шунингдек, миллий ва анъанавий меъморий безак турлари ҳақида ҳам тасаввурга,тушунчага эга буламиз.

Фойдаланилган адабиётлар.

  • 1.    Амир Темур.“Темур тузиклар”. Тошкент. 1992й.

  • 2.    И.Азимов. “Узбекистон накшу-нигорлари”. 9-б.  1987 й.

  • 3.    Д.Юсупов. “ Маъруза матнидан” 2008 й.

"Экономика и социум" №2(81) 2021

Список литературы Интерьерни бадиий безатишда миллий амалий санъат турларидан фойдаланишнинг назарий ахамияти

  • Амир Темур."Темур тузиклар". Тошкент. 1992й.
  • И.Азимов. "Ўзбекистон нақшу-нигорлари". 9-б. 1987 й.
  • Д.Юсупов. " Маъруза матнидан" 2008 й.
Статья научная