Ишлаб чиариш корхоналарида харажатларнинг шаклланиши

Автор: Азимова Л.С., Сайдазимова М.М.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 5-1 (96), 2022 года.

Бесплатный доступ

Корхоналар фаолиятида ишлаб чиқариш харажатлари катта рол ўйнайди. Улар маҳсулот бирлигига тўғри келадиган харажатлар йиғиндисини англатади, яъни ишлаб чиқариш таннархи қиймати. Таннарх қийматининг бир қисми бўлган барча харажатлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: моддий ресурслар, тўлов харажатлари, ягона ижтимоий тўловлар, асосий фондларнинг амортизацияси ва ишлаб чиқариш характерига кўра бошқа харажатлар. Ушбу мақолада товар бирлигига харажатларнинг камайиши таннархнинг пасайишига, корхона фойдаси ва рентабеллигини оширишга имкон берадиган омиллар таҳлили амалга оширилган.

Ишлаб чиқариш харажатлари, танарх, қиймат, умум хўжалик харажатлари, давр харажатлари, ялпи даромад, соф фойда

Короткий адрес: https://sciup.org/140293113

IDR: 140293113

Текст научной статьи Ишлаб чиариш корхоналарида харажатларнинг шаклланиши

Корхоналар фаолият юритиш жараёнида моддий ва пул харажатларини сарфлайдилар. Корхонанинг умумий харажатлари ичида ишлаб чиқариш харажатлари энг катта салмоққа эга. Ишлаб чиқариш харажатлари мажмуаси корхонага маҳсулот ишлаб чиқариш қанчага тушишини кўрсатади, яъни махсулотнинг ишлаб чикариш таннархини ташкил килади.

Корхоналар, шунингдек, маҳсулотни сотиш бўйича харажатларни, яъни ишлаб чиқаришдан ташқари ёки тижорат (ташиш, қадоқлаш, сақлаш, реклама килиш ва хоказо) харажатларини хам амалга оширадилар

Маҳсулот (иш, хизмат) таннархини ташкил қилувчи харажатлар иқтисодий мазмунига кўра, қуйидаги элементларга асосан гуруҳларга таксимланади:

  • *    моддий харажатлар;

  • *    асосий фондлар амортизацияси;

  • *    мехнатга хак тулаш билан боFлик булган харажатлар;

  • *    ижтимоий эхтиёжларга мулжалланган харажатлар;

  • *    бошка харажатлар.

Моддий харажатлар ишлаб чиқариш харажатларининг энг катта қисми булиб, умумий харажатларнинг 60 - 80 фоизини ташкил килиши мумкин.

Моддий харажатлар ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади:

*

*

хом ашё ва материаллар харажатлари;

технологик мақсадлар ва хўжалик эҳтиёжлари учун сарфланувчи ёқилғи ва энергия;

  •    харид килинувчи бутловчи кисмлар ва ярим тайёр махсулотлар;

  •    сотиб олинган кадоклаш ва уров материаллари харажатлари;

  • *    машина ва асбоб-ускуналарни таъмирлаш учун эхтиёт кисмлар;

  •    бошқа корхона ва ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган ишлаб чикариш хизматлари;

  •    хизмат даври бир йилгача бўлган кичик қийматли ва тез эскирувчи предметларнинг эскириши ёки ҳар бир инструмент, инвентарь, лаборотория

ускуналари ва махсус кийим-бош учун энг кам ойлик иш хакининг 50 баравар микдоригача киймати;

*    табиий хом ашёдан фойдаланиш билан боFлик солик, йигим ва бошка туловлар;

*    ишлаб чикаришда бекор туриб колиш ва сифатсизлик (брак) туфайли юзага келадиган йукотишлар;

*    табиий йукотишлар билан боFлик булган ёки айбдор шахслар мавжуд булмаган холда юзага келадиган йукотишлар.

Амортизация ажратмалари миқдорига тенг бўлган асосий ишлаб чиқариш фондларининг эскириши харажатларнинг йирик элементларидан бири ҳисобланади. Булар қаторига асосий фондларнинг тезлашган амортизацияси ва унинг индексациясини киритиш мумкин.

Мехнатга хак тулаш билан боFлик булган харажатлар - корхонанинг асосий ишлаб чикариш персонали мехнатига хак тулашга сарфланадиган харажатлар бўлиб, ишлаб чиқаришдаги юқори натижалар учун мукофотлар, рағбатлантирувчи ва компенсация тўловлари, жумладан, қонунчиликда белгиланган нормативлар чегарасида нархларнинг усиши ва индексация учун тўловлар, шунингдек, корхона ходимлари штатида бўлмаган, лекин асосий ишлаб чикаришда банд булган ишчилар учун туланувчи хакни уз ичига олади.

Мазкур харажатлар элементлари каторига куйидагилар киритилган:

*    амалда бажарилган иш учун тариф ставкалари, лавозим маошлари ва шу кабилар асосида туланувчи иш хаки;

*

*

ходимларга натурал тулов шаклида берилувчи махсулотлар киймати;

ишлаб чиқаришдаги юқори натижалар учун берилувчи мукофот ва бошқа туловлар;

*    конунчиликка асосан баъзи тармоклардаги ходимларга бепул берилувчи кийим-кечак, озик-овкат, уй-жой, коммунал хизмат ва хоказолар киймати;

*

*

хар йиллик мехнат ва укув таътили учун амалга оширилувчи туловлар;

корхонани қайта ташкил қилиш, штатлар қисқариши туфайли ишдан бўшатилган ходимларга тўланувчи маблағлар.

Ижтимоий эҳтиёжлар учун харажатлар нобюджет ижтимоий фондларига (нафақа фонди, ижтимоий суғурта фонди, бандлик фонди ва ҳоказо) ажратилувчи маблаFларни англатади.

Махсулот (иш, хизмат) таннархидаги бошца харажатлар - бу, қонунчиликда белгиланган тартибда махсус нобюджет фондларига ўтказилувчи тўловлар ва солиқлар; йўл қўйиш мумкин бўлган миқдордаги чиқиндилар учун тўловлар; корхона мулкини мажбурий суғурталаш; рационализаторлик таклифлари учун мукофотлар; қонунчиликда белгиланган ставкаларда кредитлар бўйича тўловлар; маҳсулотни сертификатлаш учун бажарилган ишларга хац тулаш; цонунчиликда белгиланган нормалар буйича хизмат сафарларига хац тулаш; ёнгинга царши кураш ва цурицлаш муассасаларига хац тўлаш; кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш, ходимлар танлашни ташкил цилиш, алоца хизмати, хисоблаш марказлари, банклар хизматига хац тулаш; асосий ишлаб чицариш фондларини ижарага олганлик учун хац тулаш; номоддий активларнинг эскириши ва хоказолар.

Ишлаб чиқариш харажатларига, асосий ишлаб чиқариш фондларини ишга тайёр холатда сацлаб туриш - капитал, урта ва жорий таъмирлаш, машина ва асбоб-ускуналарга цараш ва эксплуатация цилиш учун сарфланувчи барча харажатлар киради. Асосий ишлаб чиқариш фондларини таъмирлаш бўйича мураккаб ишлар амалга оширилиб, харажатлар бир хилда тақсимланмаганда корхоналар (Молия Вазирлиги рухсати билан) маҳсулот таннархи ҳисобига асосий фондларни таъмирлаш учун захира фондлари ташкил цилиши мумкин.

Хорижий валютадаги харажатлар Марказий банкнинг операциялар амалга оширилган кундаги курсига асосан сўмларда белгиланади. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишга қилинадиган харажатларни ўсишига,хом ашё, материаллар, ёцилги, энергия, асбоб-ускуналар нархининг усиши, транспорт хизмати тарифларининг юқорилиги, реклама ва вакиллик харажатларининг ўсиши кабилар таъсир қилади. Амортизация ажратмалари миқдори ҳам ўсиб бормоқда. Нархлар эркинлиги ва ижтимоий зиддиятлар кучайган шароитларда харажатлар тузилмасида иш хацининг салмоFини ошириш катта ахамият касб этади. Шу билан бир вақтнинг ўзида ижтимоий ва тиббий суғурталаш, нафақа таъминоти, аҳоли бандлик фондлари, турли хил компенсацион тўловларга ажратилувчи маблағлар миқдори ҳам ортиб бормоқда.

Хулоса қиладиган бўлсак, бозор иқтисодиёти шароитида ресурсларга ва улардан фойдаланишига бўлган талаб кучаяётганлиги, улар қийматини ўсиши, улардан фойдаланиш даражаси охир-оқибат корхона фаолиятини инқирозга учрамаслиги учун асос бўлиши ҳар қандай ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланишни тақозо этмоқда. Ҳозирги пайтда қайси маҳсулотни ишлаб чиқариш ва қанча ишлаб чиқаришгина эмас, шу билан бирга бу маҳсулотни ишлаб чиқаришга қанча ресурс ва маблағ талаб қилиниши ҳам кўпинча корхоналар учун асосий масалаларга айланмоқда. Бу ҳар бир корхонани бир томондан, талабни қондириш, иккинчи томондан, ресурслар ҳаражатининг кам чиқимли йўлларини ахтаришга ундайди. Булардан ташқари, ҳар бир корхона учун характерли бўлган меьёрлаштириш ва ресурсларнинг пуллиги ҳам шуни тақозо этади.

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1.    Юсупов У.Ш. Трикотаж корхоналарида инновацияларни тадбиқ этиш тизимини такомиллаштириш. Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни шакллантиришда менежмент ва корпоратив бошқарувнинг аҳамияти. Халқаро илмий-амалий конференцияси маъруза тезислари тўплами. Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 20 май, 2020й.

  • 2.    Юсупова Д.Т., Юсупов С.Ш. Foreign experience in the development of textile fnd light industry/isciense in ua /Журнал: “Актуальные научные исследования в современном мире”, 2020. 6 с.

  • 3.    Юсупова Д.Т., Розиқов А. Aspects of Organizing Esport-Oriented Textile Products and Export Development. International Journal of Research in Management & Business Studies. (IJRMBS 2020) Vol.

  • 4.    Rozikov A., Yusupova D. Aspects of Organizing Esport-Oriented Textile Products and Export Development. International Journal of Research in Management & Business Studies. (IJRMBS 2020) Vol.

"Экономика и социум" №5(96) 2022

Список литературы Ишлаб чиариш корхоналарида харажатларнинг шаклланиши

  • Юсупов У.Ш. Трикотаж корхоналарида инновацияларни тадбиқ этиш тизимини такомиллаштириш. Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни шакллантиришда менежмент ва корпоратив бошқарувнинг аҳамияти. Халқаро илмий-амалий конференцияси маъруза тезислари тўплами. Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 20 май, 2020й.
  • Юсупова Д.Т., Юсупов С.Ш. Foreign experience in the development of textile fnd light industry/isciense in ua /Журнал: "Актуальные научные исследования в современном мире", 2020. 6 с.
  • Юсупова Д.Т., Розиқов А. Aspects of Organizing Esport-Oriented Textile Products and Export Development.International Journal of Research in Management & Business Studies. (IJRMBS 2020) Vol.
  • Rozikov A., Yusupova D. Aspects of Organizing Esport-Oriented Textile Products and Export Development.International Journal of Research in Management & Business Studies. (IJRMBS 2020) Vol.
Статья научная