Ишло ўжалиги махсулотлариини ишлаб чиариш ва айта ишлаш кластерини ташкил этиш асосида иш билан бандликни ошириш

Автор: Баев А.Х.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 7 (98), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мақола қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлашда қишлоқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни ташкил этишни аҳамияти ёритилган, давлат-ҳусусий шериклиги асосида кадрларни тайёрлаш ҳамда қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашда яратиладиган иш ўринлари йўналишлари таклиф этилган.

Короткий адрес: https://sciup.org/140300541

IDR: 140300541

Текст научной статьи Ишло ўжалиги махсулотлариини ишлаб чиариш ва айта ишлаш кластерини ташкил этиш асосида иш билан бандликни ошириш

Мақола қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлашда қишлоқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни ташкил этишни аҳамияти ёритилган, давлат-ҳусусий шериклиги асосида кадрларни тайёрлаш ҳамда қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашда яратиладиган иш ўринлари йўналишлари таклиф этилган.

В статье отраженно значение организации кластеров производства и переработки сельскохозяйственной продукции в обеспечении занятости сельского населения, предложены подготовка кадров на основе государственно – частного партнерства, а также направления создания новых рабочих мест в кластерах производства и переработки сельскохозяйственных продуктов.

This article reflects the import of organizing clusters of agricultural production and processing in providing employment to the population, offers training based on the public-private partnership, as well as the direction of creating new jobs in clusters of agricultural production and proctssing.

Қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш кластерлари, аввало шу тармоқ ичидаги рақобатга маҳаллий ва жаҳон бозорларида бардош беради. Шунинг учун иқтисодиётни инновацион тараққий эттиришда, айниқса иқтисодий ривожланишнинг анъанавий усуллари етарли даражада фойда бера олмаётган ҳозирги даврда, кластер назариясини амалиётга тадбиқ этиш мақбул йўл ҳисобланади.

Ривожланган мамлакатларда иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш усулларидан бири сифатида кластер усулидан кенг фойдаланилади. Кластер стратегияси Европа Иттифоқи томонидан кенг тарғиб қилинади. Еврокомиссия иттифоқ ҳудудида кластер ривожланишини янада қўллаб-қувватламоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида кластерларини ўрта муддатли истиқболда ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилган[1].

Қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш кластерининг шаклланишида давлатнинг роли муҳим ўрин тутади. Агар дастлаб кластерлар фақат бозорнинг кўринмас қўли туфайли аввало, трансмиллий компанияларни замонавийлаштиришда ташкил этилган бўлса, кейинги вақтда кўпгина мамлакатларнинг ҳукуматлари бу жараёнга сезиларли даражада таъсир этгани ҳолда уларга ёрдам бермоқда. Кластер стратегияси жозибадорлиги, йўналишларнинг турли-туманлиги боис инновацион кластерларни давлатнинг ўзи шакллантиришини тақозо этмоқда. Дунё бўйича пандемия оқибатида очарчиликдан қийналаётган аҳоли сони ҳозиргидан 2 баробарга ошиб, 1 миллиард 600 миллионга етади. FAO тадқиқотларига кўра, ер шарида 820 миллиондан ортиқ киши тўйиб овқатланмасликдан қийналади ва бу кўрсаткич 2050 йилга бориб 2 миллиардга етиши мумкин; дунё аҳолисининг ҳар учтадан биттаси тўлақонли рацион асосида овқатлана олмайди; дунё бўйича 5 ёшгача болалар ўлимининг 45 %и тўйиб овқатланмаслик натижасида юз беради ва ҳар йили 3,1 миллион бола шу сабабли оламдан ўтади1.

Ўзбекистон қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш кластерларини шакллантириш масаласи мамлакат миқёсида эмас, балки минтакалардаги аник иктисодий-ижтимоий шарт-шароитлар асосида, кластер назариясининг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилаётган энг окилона йуллардан биридир.

Ўзбекистон Республикасида қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш кластерининг яратилиши қуйидаги мақсадларга каратилган:

  • -    таркибий узгартиришларни янада чукурлаштириш ва давлатнинг кишлок хужалигида иштирокини камайтириш;

  • -    агросаноат комплексини инновацион усулда ривожлантиришнинг интеграциялашган кластер тизимини яратиш учун хорижий инвестицияларни жалб этишни раFбатлантириш;

  • -    кишлок хужалиги махсулотларини етиштиришга самарали усулларни жорий этиш ва қишлоқ хўжалик хомашёсини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш асосида янги иш жойларини яратиш;

  • -    аграр сохада ишлаб чикариш самарадорлигини ва мехнатга хак тўлашни ошириш асосида қишлоқ аҳолисининг меҳнат даромадларини ошириш.

Ушбу қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш кластерининг пировард максади - юкори кушимча кийматга эга, рақобатбардош ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқариш ва шу асосида худудлардаги купгина муаммолар - мехнат ва моддий ресурслардан самарали фойдаланиш, бюджетни тўлдириш, экспорт имкониятларини кенгайтириш, ижтимоий масалаларни хал этишдан иборат.

^ишлок хужалиги махсулотларини ишлаб чикариш ва кайта ишлаш кластери нафакат енгил саноатни, балки уз йулида кишлок хужалиги, озик-овқат саноати, фармацевтика, қуриш маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби унлаб тармокларни хам камраб олади.

^ишлок хужалиги махсулотларини ишлаб чикаришнинг самарадор усулларини излаш зарурати яна шу билан изоҳланадики, Ўзбекистон шароитида ернинг махсулдорлиги имкониятларидан тулик фойдаланмаган.

Ўзбекистон ва ривожланган хорижий мамлакатларнинг қишлоқ ҳўжалигидаги айрим кўрсаткичлар таққосланса, бу яна бир бор ўз тасдиғини топади. Масалан, 16 миллион киши истиқомат қилувчи ва 1,038 миллион гектар экин майдонлари бўлган Голландияда 131 миллиард долларлик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарилгани ҳолда, 33 миллионлик аҳолиси ва 4,4 миллион гекиарлик экин майдонларига эга Ўзбекистонда эса, бу кўрсаткич бор-йўғи 13,2 миллиард долларни ташкил қилади.

Жаҳон тажрибасидан маълумки, қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш саноатида вертикал интеграциялашган тизим самарали ва рақобатбардош бўла олади, бу тизим пахта хомашёсини етиштириш ва дастлабки ишлов беришдан бошлаб, то уни корхоналарда кейинги қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотга айлантиришгача бўлган жараёнларни ўз ичига олади. Мамлакатимизда етиштирилаётган сабзавот маҳсулотларининг бор-йўғи 3-4 фоизи, меванинг 11 фоизи экспорт қилинмоқда. Демак, бу борада ҳам ҳали ўрганилиши, жорий этилиши зарур бўлган жиҳатлар мавжуд. Мева маҳсулотлари экспорти бўйича юқори кўрчаткич АҚШ, Испания ва Мексика давлатларига тўғри келса, сабзавот маҳсулотлари бўйича Хитой, Голландия ва Испания давлатларига тўғри келмоқда. Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларининг ички истеъмол билан экспортга чиқарилиши орасидаги фарқни таҳлил қиладиган бўлсак, сўнгги йилларда ўртача 52,8% дуккакли маҳсулотлар экспортга, қолгани ички истеъмолга, узум 13,2%и, мева 9,6%и, сабзавот 4,6%и, полиз 1,7%и экспортга, мос равишда қолгани ички истеъмолга йўналтирилмоқда2.

Иқтисодиётда янгича, замонавий ёндашувларни жорий этмасдан туриб, юқори қўшимча қийматга эга рақобатбардош маҳсулот яратишни тасаввур қилиб бўлмайди.

Миллий иқтисодиётимиз учун янги бўлган, саноатнинг илғор турли кластер схемасини яратиш ва жорий этиш асосида “Қишлоқ ҳўжалиги махсулотларини етиштириш - кайта ишлаш - тайёр махсулот” шаклидаги ёпиқ занжирдан иборат, юз фоиз чиқитсиз ишлаб чиқариш объектини ташкил этиш кўзда тутилган. Бу ерда сўз нафақат қишлоқ ҳўжалигида анъанавий тарзда хомашё етиштириш хасида, балки уни кайта ишловчи, ёF-экстракция ва бошқа корхоналарда бирламчи хомашёни қайта ишлаб, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар яратиш ҳақида бормоқда. Бунда қишлоқ ҳўжалиги махсулотларини кайта ишловчи ва ёF-экстрация корхоналарида хосил бўладиган иккиламчи маҳсулот кейинчалик чорвачилик комплексида ишлатилади, чорвачилик комплексининг чикитлари эса - биогаз курилмасида иссиклик ва электр энергияси ишлаб чикаришга сарфланиб, кейинчалик сабзавот ва кўкатлар етиштиришга мўлжалланган замонавий иссиқхоналарга узатилади.

^ишлок хужалиги махсулотларини ишлаб чикариш ва кайта ишшлаш кластери ягона технологик занжирга бирлаштирилган корхоналар мажмуи булиб, у илм-фан, таълим хамда ишлаб чикариш интеграциясини чуқурлаштириш, янги технологияларни амалиётда жадал жорий этиш имконини беради.

Кластер уч боскичдан иборат булади [2]

Биринчи боскич ерни экинга таёрлашдан то ҳосилни йиғиштириб олгунча булган жараённи уз ичига олади (агротехнология).

Иккинчи боскич хомашёни бирламчи кайта ишлаш-хосилни, тола, уруF каби махсулотларни айлантириш ўз ичига олади. Шунингдек, қўрилиш соҳаси учун кишлоқ хўжалиги махсулотларидан иккиламчи кўрилиш махсулотларини таёрлаш.

Учинчи босқич чуқур қайта ишлаш жараёнини ўзига олиши билан ахамиятлидир. Бунда хомашёдан олинган бирламчи махсулотлар истеъмол учун тайёр махсулотга айланади. Жумладан олмадан шарбат, джем еки шу каби иккиламчи махсулотга айланади, фармацевтика учун хид ва био кушимчалар олиниши мумкин.

Бугун мамлакатимизда қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини ишлаб чикариш ва чукур кайта ишлаш хажми ошмокда. Бу курсатгич утган асрнинг 90-йилларидаги 8 фоиздан 51 фоизгача усди[3].Хисоб китобларга кура, якин йиллар ичида Ўзбекистонда етиштирилаётган жами қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари асосий қисми узимизда чуқур кайта ишланади. Айни шу жараёнга кластер ёрдам беради. У мамлакатимизда ишлаб чикарилаёттган қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорда талаб катта булгани янги турлар билан бойитилишига муносиб хиссасини кушади.

^ишлок хужалиги махсулотларини ишлаб чикариш ва кайта ишлаш кластерларининг бошқа ишлаб чиқариш тузилмаларидан афзалликлари куйидагилардан иборат:

  • -    ягона технологик занжирга бирлаштирилган корхона мажмуи;

  • -    ахоли турли катламларини иш билан таъминланиши буйича узида жамловчи боFлам;

  • -    илм-фан, таълим хамда ишлаб чикариш интеграциясини чуқурлаштириш,янги инновацияон технологияларни амалиётда жадал жорий этиш;

  • -    хом ашё кайта ишлашнинг барча боскичларидан утиб экспортбоп таёр махсулотга айланади.

^ишлок хужалиги махсулотларини ишлаб чикариш ва кайта ишлаш кластерларини яратиш олим ва иқтисодчилар, қишлоқ ҳўжалиги, саноат ходимлари, дизайнерлар салоҳияти, илғор тажрибасини ягона мақсад йўлида бирлаштиришни такозо килади.

Давлат - хусусий шериклиги асосида кадрларни тайёрлаш .

Иқтисодиёт тармоқлари

Ўрта бўғин мутахассисликлари (1,5-2 йил)

Ишчи касблар (6 ой – 1 йил)

Амалиётчи агроном

Трактор оператори

Қишлоқ ҳўжалиги

Қишлоқ хўжалиги машиналарига хизмат кўрсатиш механиги

Кенг        профили

тракторчи

Иссиқхона ва парник хўжалиги технологи

Иссиқхона ва парник-лар оператори

Енгил саноат

Трикотаж  ишлаб   чиқариш  техник-

технологи

Тикув     жиҳозлари

оператори

Кенг     ассортиментдаги     кийимлар

конструктори

Кийимлар конструктори

Кийимлар дизайнер-конструктори

Тикувчи конструктор

Пахтага бирламчи ишлов бериш техник-технологи

Тикув   машина   ва

жиҳозларини таъминловчи

Пахта тозалаш саноати технологик жиҳозлари оператори

Озиқ-овқат саноати

Мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш бўйича техник-технолог

Қадоқлаш машинаси аппаратчиси

Нон, макарон ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш техник-технологи

Қуритиш ускуналари аппаратчиси

Ёғ-мой    маҳсулотларини    ишлаб

чиқариш техник-технологи

Механизациялашган линия          нон

пиширувчиси Кондитер Ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб     чиқариш

устаси

Манба: жадвал муаллифлар тадқиқотлари асосида тузилган.

Шу боис янги лойиҳани ишлаб чиқишда нафақат Ўзбекистонлик, балки хорижлик етакчи олимлар, илмий-тадқиқот марказлари ходимлари, мутахассислари ҳамда тадбиркорлар билан маслаҳатлашиш зарур. Шу ернинг ўзида илмий-техник кенгаш, илмий марказ ва кадрлар тайёрлаш бўйича кенгаш тузиш мақсадга мувофиқ.

2019-2021 йилларда кластерлар ва уларнинг ҳамкорлари (фермер хўжаликлари) томонидан 394,3 минг гектар майдонлар қайта фойдаланишга киритилди. 256 минг гектар ер майдонларида сув тежовчи технологиялар жорий этилди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш кластерида яратиладиган иш ўринлари.

Т/Р

Тармоқлар

Иш ўрни сони

1.

Пахта   ва   бошқа   турдаги   қишлоқ   хўжалиги

маҳсулотларини етиштириш

1700

2.

Пахта тозалаш заводи

200

3.

Техник  чигитни  қайта  ишлаш  орқали  ёғ-мой

маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси

300

4.

Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

1000

5.

Замонавий иссиқхона комплекси

300

6.

Машина-трактор парки

300

7.

Фермалар (чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қуёнчилик ва асаларичилик)

500

8.

Озиқ-овқат саноати

600

9.

Бошқа тармоқлар

300

Жами иш ўринлари

5000

Манба: жадвал муаллифлар тадқиқотлари асосида тузилган.

Хулоса ўрнида, Ўзбекистон иқтисодиётида аграр соҳа ва кластерлар фаолияти таҳлилини такомиллаштириш учун куйидагиларни тавсия этамиз:

кластерлар назариясини тадқиқ этиш асосида кластерлар фаолиятини таснифлаш ҳамда уни ташкил этиш ва илмий-услубий жиҳатдан такомиллаштириш;

кластерлар фаолиятининг ташкилий-иқтисодий ва молиявий механизмлари самарадорлигини баҳолаш тўғрисидаги қарашларларни таҳлил қилиш;

кластерлар фаолиятини давлат томонидан мувофиқлаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш;

кластерлар фаолияти молиявий натижаларини ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини ҳамда уларни таҳлил қилиш услубиётини такомиллаштириш;

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

  • 1.    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4549-сон Қарори.

  • 2.    Saidov M., Ochilov I., Khasanov N, Muratova M. Peculiarities of Organization of Modern Clusters In Field of Fruit and Vegetable Production // International Journal of Advanced Scientific and Technology, Volume 29 №8, 2020, Scopus. - РР 3244-3253

  • 3.    Фролова О.А. Агропромышленные кластеры: российская модель/ Вестник НГИЭИ https://cyberleninka.ru/article/n/agropromyshlennye-klastery rossiyskaya-model.

  • 4.    Седова Н.В. Агропродовольственные кластеры в инновационной экономике России https://agropromyshlennye-klastery

  • 5.    Saidov M., Ochilov I., Yangibaev H. Cluster - An Innovative Structure Based on High Technologies in the Economy of Uzbekistan // Solid State Technology Volume: 63, Issue: 4, Publication Year: 2020 Scopus. - РР 205-212.

"Экономика и социум" №7(98) 2022

Список литературы Ишло ўжалиги махсулотлариини ишлаб чиариш ва айта ишлаш кластерини ташкил этиш асосида иш билан бандликни ошириш

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4549-сон Қарори.
  • Saidov M., Ochilov I., Khasanov N, Muratova M. Peculiarities of Organization of Modern Clusters In Field of Fruit and Vegetable Production // International Journal of Advanced Scientific and Technology, Volume 29 №8, 2020, Scopus. - РР 3244-3253.
  • Фролова О.А. Агропромышленные кластеры: российская модель/ Вестник НГИЭИ https://cyberleninka.ru/article/n/agropromyshlennye-klastery rossiyskaya-model.
  • Седова Н.В. Агропродовольственные кластеры в инновационной экономике России https://agropromyshlennye-klastery.
  • Saidov M., Ochilov I., Yangibaev H. Cluster - An Innovative Structure Based on High Technologies in the Economy of Uzbekistan // Solid State Technology Volume: 63, Issue: 4, Publication Year: 2020 Scopus. - РР 205-212.
Статья научная